Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет139/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

21.2. Кишининг ташкилотга кириб келиши
Ҳар бир киши ҳаётида ташкилотга кириш жараё- 
нини бир неча марта «бошидан» ўтказиши мумкин. 
Ташкилотда бўлиш, унинг аъзоси бўлиш ва ташки­
лотга кириш бир хил нарса дегани эмас.
Ташкилотга кишининг кириб келиши бир қанча 
муаммоларни ечиш билан боғлиқ. Масалан, киш и­
нинг янги қамровга ўрганиши, киши хулқининг ўзга- 
риши, ташкилотда бу ўзгариш ўзига хослиги каби- 
лар ташкилотда кишининг қандай фаолият кўрсати- 
шига боғлиқ.
Ташкилотга янги келган кишининг муваффақи- 
ятли ишлаб кетишига муҳим шартлардан бири ушбу 
ташкилотнинг қимматли тизимини, қоида, меъёр ва 
хулқий тарзларни ўрганишдир. Буларга: ташкилотнинг 
бош ва асосий мақсадлари; ташкилотнинг мақсадла- 
рига эришиши учун афзал воситаларнинг ишлати- 
лиши; ташкилотнинг нуфузи, обрўси ва ўзига хос 
образи; таш килотнинг бир бутун организм бўлиб 
фаолият кўрсатишидаги тамойиллар, қоида ва меъ- 
ёрлар; киши ўзига оладиган мажбуриятлари; киши 
ўз бурчини бажариши учун зарур бўлган хулқий стан­
дартлар киради.
284
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ташкилотга кириб келиши билан киши ўзи учун 
қандай меъёрларга риоя қилишини, кимлар билан 
қандай муомала қилишини, ташкилот фаолиятини 
қандай шар\лаши ёки изоҳлаши кераклигини, раҳ- 
барга қандай шаклда ва қайси саволлар бўйича муро- 
жаат қилиши кераклигини, ишда қандай кўринишда 
юриш қабул қилинганини, ишчи вақгини қандай тақ- 
симлаш қабул қилинганлигини билиши керак.
Ишга қабул қилинган киши, ташкилот унга нима 
учун кераклигини ва фойда бўлишини, маълум аҳами- 
ятини билиши лозим. Шу боис ташкилотда киш и­
нинг ишда ушлаб турилиши ва унинг меҳнат шарои- 
тига ўргатилиши ўта муҳим масала. Бу масаланинг 
муваффақиятли қал бўлиши кўпгина ҳолларда таш ­
килот бошқарувчисининг жавобгарлигига боғлиқ. Бу 
босқичда қуйидаги уч масала бир вақтда ечилгани мақ- 
садга мувофиқ:
— кириб келувчи кишининг аввалги хулқий меъё- 
рини бузиш;
— ташкилотдаги ишга уни қизиқтира билиш;
— унга янги меъёрий хулқларни сингдириш.
Ушбу жараёнлар ўзаро боғлиқликда кечади ва маъ­
лум усуллар ва одатлар орқали эришилади.
Ташкилотда ишлашга келган киши ташкилот ол- 
дидаги масъулият ҳиссини кучайтириши керак.
Ташкилотга янги аъзо қўшилишининг якуний бос- 
қичи уни ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб ўтиши 
билан якунланади. 
^
Ташкилот қадриятини ва меъёрларини киши то­
монидан қанчалар ўзлаш тирилганлиги ва қабул 
қилинганлигига қараб ходимнинг ташкилотга қўшил- 
ганлик даражасини белгилаш мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет