Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Барча олам Холиқи ва Роббиси Оллоҳу таъолога ҳамду санолар ва унинг Росули - уммати МуҳамМаддийянинг ҳодийси ва муршиди бўлган пайғамбаримизга ва у кишининг Оли ва асҳобларига беҳад дуруд ва солавотлар бўлсин.
2.Аммо баъд, мен кўпдан бери Оллоҳ каломини ёд олишни мақсад қилиб юрар эдим –Оллоҳга минг бора шукрки-менга буни У муяссар қилди. Қуръони Каримни ёдлаш асносида унга ва қироатга тегишли кўп китобларни ўқидим ва фазовий ТВ орқали др. Айман Рушдийнинг “Қуръонни қандай ўқиймиз” номли кўрсатувини деярли ҳаммасини кўрдим ва кўп қисмини ёзиб ҳам олдим. Бу билимларни юртдошларимиз ёзиб қолдирган “Тажвид илми” китобларидаги маълумотлар билан солиштирганимдан кейин Қуръонни ёдлашга ҳиммат қилган толиблар учун, қироат қоидаларини кенгроқ қамраб оладиган бир китоб ёзишга қарор қилдим. Бунга Риёзлик “ Диросатул – Қуръон “ факультетининг мударриси Атийя Қобил Насрнинг “Ғоятул мурид фи илмит - тажвид” (Тажвид илмидаги мурид ғояси) китобини асос қилиб ва бошқа манбаалардан ҳам фойдаланиб ушбу китобни ёзишга киришдим. Қуръон тиловатининг ўзига хос қонун-қоидалари, ўзгармас усуллари бор. Қалби таскин топиб, Оллоҳни рози қиладиган қироатда ўқишни ҳоҳлаган ҳар бир қори бу қоидаларга риоя қилиши вожибдир.
Бунга у, қироатни фақат бир, силсилалик мутахассис қоридан сабоқ олиб ўрганиш билангина эришади.
Китобни, толиб учун зарур бўлган баъзи кўрсатма ва насиҳатлардан, сўнгра Қуръон ўрганиш ва ўргатишнинг, қорининг дунё ва охиратдаги фазли ҳамда қори устидаги Қуръоннинг ҳаққи тўғрисида сўзлашдан бошладим.
Албатта бунда хатодан холи бўлолмайман, шунинг учун китобхонлар мени кечириб хато ўринларига ишора қилсалар олдиндан миннатдорлигимни билдираман. Бу китобга “Тажвидул Қуръон” деб ном қўйдим. Улуғ Аршнинг эгаси бўлган Улуғ Парвардигоримдан сўзларимиз, феълларимизда, бизларни холислик билан ризқлантиришини, солиҳ амалларимизни қабул қилиб гуноҳларимиздан ўтишини сўрайман.
اِنَّهُ مَوْلانَا فَنِعْمَ الْمَوْلَى وَنِعْمَ النَّصِيرْ وَآخِرُ دَعْوَانَا أَنِ الْحَمْدُ لِلهِ رَبِّ الْعلمِينْ
Қурьони Карим, Оллоҳнинг ўз росули Муҳаммад ()га туширган Каломи, тиловат қилиш ибодат бўлиб ҳисобланган ва бизларгача мутавотир нақл билан етиб келган ва қиёматгача боқий китобдир. У Оллоҳнинг пишшиқ арқони, ҳаққа етаклайдиган ва мустақим йўлни кўрсатадиган нурдир. У осмон билан ерни боғлаб турувчи арқон. Оллоҳ билан бандалар орасидаги аҳди-паймон ва осмондан туширилган ваҳй китобидир.Қисқа қилиб айтганда Оллоҳ таолонинг каломи бўлиб унга бирон сўз яқин келолмайди ва ўхшамайди.
Оллоҳ, Қуръонни бошқа китоблардан ажратиб турадиган хусусиятларини баён қилиб шундай дейди;
يَاأَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِمَّا كُنْتُمْ تُخْفُونَ مِنْ الْكِتَابِ وَيَعْفُواْ عَنْ كَثِيرٍ قَدْ جَاءَكُمْ مِنْ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ(15)يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنْ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنْ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ(16)
Сизларга Оллоҳ тарафидан Нур ва Очиқ китоб келдики, Оллоҳ у сабабли ўзининг ризвонига эргаш -
ган зотларни нажот-омонлик йўлларига ҳидоят қилур ва Ўз изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни тўғри йўлга ҳидоят қилур. (Сураи Моида 15-16)
وَيَوْمَ نَبْعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا عَلَيْهِمْ مِنْ أَنفُسِهِمْ وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلاء وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ(89)
Ва сизга, ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, Ҳидоят, Раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни-Қуръонни нозил қилдик. ( Сураи Наҳл 89)
Росулуллоҳ бизларга инсон, Қуръон оятлари ва сураларидан қанча ёд олган бўлса, жаннат даражаларига ўшанча кўтарилишини баён қилиб ўтганлар. Бу ҳадисни Абдуллоҳ бин Амр Бин Ос ривоят қилган: “Қуръонни дунё ҳовлисида ўқиганингдек(бу ерда ҳам) аста ўқиб кўтарилавер чунки, бу ердаги манзилатинг-мартабанг ўқиган оятларингнинг охиридадир». Бу ҳадис тўғрисида Ибн Ҳажар дан: Бу фазилат Қуръонни ёддан ўқиб дунёдан ўтгангами ёки у билан мусҳафга қараб ўқиган баробарми? - деб сўраганларида у, “Мазкур хабар Қуръонни мусҳафдан эмас, балки ёддан ўқийдиганларга хосдир, негаки мусҳафдан оз-кўп ўқишда ҳамма тенг, бир бирларидан фарқ қилмайдилар. Балки Қуръони Каримни ўз қалбига ким оз, ким кўп ёддан жойлашига қараб фарқ қилади ва жаннатдаги мартабаси ҳам шунга қараб бўлади. Шу боис Қуръонни ёд қилиш фарзи кифоядир”, деб жавоб бердилар.
Оллоҳ таолонинг китобини ёддан ўқиш шу уммати Муҳаммаддийянинг фазилатларидан бўлиб, бунинг аксича бошқа умматлар ўз пайғамбарларига туширилган китобларини ёддан ўқимаганлар. Оллоҳ ўз марҳамати билан бизларга Қуръонни ўқиш ва ёдлашни осон қилиб берган:
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ(17)
Дарҳақиқат Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?
Шунингдек Қуръон ўқиш билан инсон ором олишини ҳам Росулуллоҳ айтиб ўтганлар. Чунки Қуръони Каримни иймон-эътиқод билан ўқийдиган қорининг ичи-таши бир хил бўлади. Унга эътибор берсангиз унинг виждони софлигини, юриш-туриши гўзаллигини кузатасиз.
Абу Мусо-Ал-Ашъарий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ шундай дейдилар: “Қуръон ўқийдиган мўъмин апелсинга ўхшайди: ҳиди ҳам ширин таъми ҳам. Қуръон ўқимайдиган мўъмин хурмога ўхшайди: таъми ширин, лекин ҳидсиз. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайди: ҳиди хушбўй, таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ, бадбўй итҳамакка ўхшайди”.
Улуғ саҳобий Абдуллоҳ бин Масъуд айтадилар: “Ким Оллоҳ ва унинг Росулига маҳбуб бўлишни ҳоҳласа ўзига қараб фикр қилсин, агар Қуръонни яхши кўрадиган инсон бўлса, демак у Оллоҳ ва Росулуллоҳни яхши кўради”.
Қуръон фазилати хусусидаги хабарлар жуда кўп, ҳоҳлаганлар тегишли китобларга мурожаат қилсалар яхши бўлади.
2.Қуръон ўқишнинг фазилатлари.
Оллоҳ Субҳанаҳуга яқин бўлиш учун энг улуғ ибодатлардан бири, Қуръони Каримни тиловат қилишдир. Оллоҳу Ҳақ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:
Достарыңызбен бөлісу: |