13
дастлабки белгиланган суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар тегишли
бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади.
Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник
кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий
воситаларнинг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш
харажатлари маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархига, маъмурий ва
ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалари бўйича
эса — давр харажатлари таркибига киритилади.
53. Агар битта асосий воситада турлича фойдали хизмат муддатига эга бўлган бир нечта мустақил
объектлар мавжуд бўлса, қайта тиклашда ҳар бир бундай объектни алмаштириш чиқиб кетиш ва
мустақил инвентарь объектини харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.
Достарыңызбен бөлісу: