Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет87/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
Қишлоқ хўжалиги - бу мамлакатимизнинг кун сайин ривожланиб 
бораётган енгил ва озиқ овқат саноати тармоқлари корхоналарини арзон ва 
сифатли маҳаллий хом- аше ва материаллар билан таъминлашлашга
шунингдек аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган иқтисодиёт тармоғи.
Фермер хўжалиги - ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган 
ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи
мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.  
Деҳқон-фермер хўжалиги - оила аъзоларининг шахсий меҳнати 
асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила 


143
бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 
етиштирадиган ва реализация қиладиган, юридик шахсни ташкил этган ва 
ташкил этмаган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги. 
Деҳқончилик - – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан 
истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган 
ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш) 
билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси.
Деҳқончилик жараёни ўз ичига ерни шудгорлаш ва экишга тайёрлаш, 
уруғни экишга тайёрлаш, уруғлик қадаш, экинни парваришлаш (суғориш, 
яганалаш, чилпиш, дефолиация қилиш), ҳосилни териб олиш ва топшириш 
каби хўжалик ишларини олади. 
Чорвачилик деганда маҳсулот ва насл берадиган барча жонли 
ҳайвонларни етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади. 
Чорвачилик 
жараёни 
молларнинг туғилганлигидан (сотиб 
олинганлигидан) бошлаб, то уларни хўжалик балансида турган даври ичида 
парваришлаш, маҳсулот (насл) олиш, маҳсулотни топширишгача бўлган 
жуда ҳам хилма-хил бўлган хўжалик жараёнларини олади. 
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг ҳисоб сиёсати - бу қишлоқ 
хўжалиги корхонаси раҳбари томонидан танлаб олинган бухгалтерия 
ҳисобининг ташкилий шакли, хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, активлар, 
мажмуриятлар ва хусусий капитал элементларини тан олиш мезонлари, улар 
ҳисобини юритишга асос бўлувчи ҳужжатлар тизими, ишчи счётлар режаси, 
бошланғич ҳужжатлар айланиши, архив иши, товар-моддий бойликларни 
инвентаризациясини ўтказиш жадвали, ҳисобни юритишга доир бошқа 
тартиб-қоидаларни ўзида мужассамлаштирган ички меъёрий ҳужжат.

ЎЗ ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ТЕСТ


САВОЛ – ЖАВОБЛАРИ 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет