71
Қурилиш ишлари таннархига киритилмайдиган меҳнат ҳақи
харажатлари
. Бу харажатларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1.Капитал
инвестициялар
таркибига
кирадиган
меҳнатга
ҳақ
тўлаш
харажатлари
. Бундай харажатлар бўлиб хўжалик
усулида олиб борилган
капитал инвестицияларга доир меҳнатга ҳақ тўлаш
харажатлари
ҳисобланади. Улар қурилиш ташкилотларида 0800 «Капитал қуйилмалар»
счётининг дебетида акс эттирилади ҳамда капитал қурилиш, реконструкция,
кенгайтириш ва
модернизация ишлари якунлангач, мос равишда,
асосий
воситаларнинг бошланғич (тикланган) қийматига киритилади.
2.Асосий
воситаларни
тугатишдан
олинадиган
даромадлар
ҳисобидан
қопланадиган
иш
ҳақи
харажатлари
. Бу турдаги харажатлар 9210 «Асосий
воситаларнинг чиқими» счётининг дебетида акс эттирилади. Тугатишдан
даромад кўрилмаганда тугатиш учун ҳисобланган иш ҳақи харажатлари
қурилиш ташкилотлари учун қўшимча зарар олиб келади ва у, мос равишда,
9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ёпилади.
3.Давр
харажатларига
киритиладиган
меҳнатга
ҳақ
тўлаш
харажатлари
. Ушбу харажатлар бўлиб бажарилган қурилиш ишларини
сотиш (9410 счёт), маъмурий-бошқарув (9420 счёт),
шунингдек бошқа
операцион харажатларга (9430 счёт) киритилган иш ҳақи харажатлари
ҳисобланади. Улар қурилиш ташкилотининг
сотишдан олган ялпи фойдаси
ҳисобидан қопланади ва мос равишда 9910 «Якуний молиявий натижа»
счётига ёпилади.
Достарыңызбен бөлісу: