82
четланишларнинг сабаблари, айбдорлари ва бошқа жиҳатларини аниқлашга,
шунингдек тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон беради.
Жараёнли усул қурилиш ишларини ташкил қилувчи маълум жараёнлар,
чунончи лойиҳалаштириш, қуришга тайёрлаш, объектни қуриш, жиҳозларни
ўрнатиш, синаш ва топшириш каби жараёнлар
таннархини аниқлашда
қўлланилади. Ҳар бир жараёнга кетган ҳақиқий сарф-харажатлар мажмуаси
унинг ҳақиқий таннархини ташкил этади. Ушбу ҳақиқий таннарх суммаси
кейинги жараён учун тугалланмаган қурилиш қиймати бўлиб ҳисобланади.
Қурилиш ишларини буюртмачиларга жараёнлар бўйича топшириш пудрат
шартномаларида кўзда тутилган ҳолларда тугалланган жараённинг ҳақиқий
таннархи буюртмали усулда келтирилган тартибда калькуляция қилинади.
Ушбу калькуляция маълкумотлари топширилган жараён
қийматини сотиш
таннархи сифатида ҳисобга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳиссали усул (ёки тугалланиш фоизи усули) пудрат шартномаларига
кўра қурилиш ишларини буюртмачиларга тугалланиш фоизига кўра
топшириш кўзда тутилганда қўлланилади. Қурилишнинг тугалланиш фоизи
ҳисобот ойнинг охирида жами ҳақиқатда кетган сарф-харажатларни қурилиш
ишларининг смета таннархига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш
орқали
топилади. Ушбу ҳисоб-китоб асосида топилган қурилиш ишларининг
ҳақиқий таннархи буюртмачиларга топширилган
ишларнинг таннархи
(сотиш таннархи) сифатида ҳисобга олинади.
МАВЗУГА
ОИД ТАЯНЧ
ИБОРАЛАР
Достарыңызбен бөлісу: