Keywords: complex research methodology, semantic structure and functional
properties of lexical monuments, monetary resources and connotative meaning.
Сўзнинг лексик-семантик тузилишида янги компонентларнинг (маъно
нозикликлари, фарқловчи хусусиятлар, оттенкалар) пайдо бўлишида сўз
усталари, ўз тилининг фидойи жонкуярлари, хусусан, санъат, маданият ва
қалам аҳлининг нозик таъб, соф кўнгил ва қайноқ қалб намоѐндалари
ҳиссаси ва ўрнининг аҳамияти беқиѐсдир. Табиатан ҳақиқий истеъдод
соҳиблари бўлган бу инсонлар она тилининг табиати ва ўзига хос
хусусиятларини ич-ичдан (интуитив) ҳис қилиб, англаган ҳолда борлиқни
сўзлар воситасида аниқ ифодалаб беришга интиладилар ва сўзларнинг маъно
30
структурасида янги ноѐб семаларнинг шаклланиш жараѐнига ўзларининг
ижодий фаолиятлари билан сермаҳсул ҳисса қўшадилар [1, 91-105].
Атоқли санъаткор, сермаҳсул ва кўпқиррали олим Муҳсин Қодиров ана
шундай фидоий инсонлардан эдилар. У киши нафақат машҳур театршунос,
шунингдек ўзбек тили нутқ маданиятини амалий пухта эгаллаган юксак
маданиятли инсон ҳам эдилар. “Тилга эътибор – элга эътибор”, деган нақлга
қаттиқ риоя қилиб, ўз нутқларини адабий тил меъѐрлари талабларига қатъий
мувофиқ, ноўрин сўзларни қўлламасдан чиройли ташкил қилар эдилар.
Албатта, мазкур соҳадаги ҳар бир инсон энг аввало, халқимизнинг бой
маданий ва маънавий меросини тиклаш, унинг ўз муносиб ўрнини топиши,
жамоатчилик олдида қадрланишини таъминлашга хизмат қилаѐтгани билан
ҳам аҳамиятлидир. Бироқ бу борадаги амалга оширилиши зарур бўлган
ишлар ҳали талайгина. Жумладан, кўп ҳолларда рус тили орқали тилимизга
кириб келган сўзларнинг орфографияси ва орфоэпиясида бир қанча
муаммолар кўзга ташланиб қолмоқда. Ўзлашма сўзларнинг ижобий
31
томонларини инкор этмаган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, тил
қонуниятларига кўра, бир тилдан бошқа тилга ўтаѐтган сўз ўзлаштираѐтган
тилнинг қонун-қоидаларига, жумладан, имло ва талаффуз қоидаларига тўлиқ
мослашиб кетсагина ўзлашган сўз ҳисобланади. Аммо собиқ мустабид
тузумнинг тил сиѐсатига кўра, рус тили орқали ўзбек тилига ўзлашган сўзлар
ғайриилмий тарзда бўлса-да, шу тилнинг қонун-қоидаларига асосан ѐзилар ва
орфоэпик меъѐрлари асосида талаффуз қилинар эди. Чунки ўша даврда
мустабид тузум мафкурасига камарбаста шундай қоида бор эди: ҳар қандай
рус тилидан ўзлашган сўзлар, илмийликка зид бўлса ҳам, рус орфографияси
ва орфоэпияси қоидаларига асосан ѐзма ҳамда оғзаки нутққа ўша тилда
қандай бўлса, шу шакл ва товушда татбиқ этилиши шарт эди. Бугун
олдимизда ҳеч қандай ғайриилмий чеклову мажбуриятлар йўқ. Шунга
қарамай, айрим байналминал сўз ва атамаларни она тилимиз табиатига
ҳамоҳанг ѐзиш ва талаффуз қилиш масаласида оғриқли, салбий ҳолатлар
ҳануз учраб қолаѐтгани афсусланарлидир. Бу ҳолат тилшуносликда редукция
(кучсиз талаффуз натижасида товушнинг миқдор ва сифат белгиси
жиҳатидан ўзгариши) деб аталадиган ҳодиса мавжуд бўлган сўзларда кўпроқ
учрайди.
Редукция ҳодисаси асосан урғусиз бўғиндаги унлиларга хос бўлиб,
масалан, рус тили фонетикасига кўра, молоко (сут) сўзининг охирги “ко”
бўғинидаги о унлисига урғу тушгани сабабли биринчи ва иккинчи
бўғинлардаги унли товушлар редукцияга учрайди ва малако тарзида
талаффуз этилади. Шунингдек, Россия, Москва, фонарь, демократия,
конституция, октябрь, ноябрь, она, ворона каби сўзларнинг имлоси шу
шаклда ѐзилгани ҳолда, рус тили орфоэпияси қоидаларига кўра, талаффузда
Россия-Рассия, Москва-Масква, фонарь-фанарь, демократия-димократия,
контитуция-канституция, октябрь-актябрь, ноябрь-наябрь, она-ана,
ворона-варона тарзида талаффуз этилади. Рус тилининг табиатига хос бўлган
сўзларнинг ѐзуви ва талаффузидаги ушбу тафовутлар ўзбек тили табиатига
мутлақо ѐт. Масалан, адабий тилимиздаги ота, она, бола, опа, ака, ука, олма,
32
ойдин, оқшом каби қон-қонимизга сингиб кетган кўпдан-кўп сўзлар қандай
ѐзилса, шундай талаффуз этилади. Бизнингча, ҳар қандай ўзга тилдан
ўзлашган сўз фақат ўзбек тили фонетикаси ва грамматик қоидаларига асосан
оғзаки ва ѐзма нутққа сингиши лозим. Шунда у халқимизнинг қадимий ва
бой маънавиятига ҳамоҳанг бўлади. Қолаверса, миллий ҳамиятига путур
етмайди. Шу ўринда инглизларнинг Moscow ѐзиб, Mоscow деб ўз тил қонун-
қоидаларига кўра талаффуз этишларини ѐки Russia сўзини Rashe тарзида
ифодалашини келтириб ўтиш жоиз.
Таассуфки,
бугун
телевидение
ва
радиода
ҳам
айрим
журналистларимиз нутқида рус тилидан ўзлашган байналминал сўзларни
ўзбек тили қоидаларига зид равишда истифода этишдек салбий ҳолатлар
кўплаб учрамоқда. Улар бу хатони билиб-билмаган ҳолда, баъзида
“маданиятлилик” белгиси деб тушунаѐтганликлари ғоят ачинарли. Ана энди
бир ўйлаб кўрайлик. Бу кўрсатувни ѐки эшиттиришни томоша қилаѐтган ѐки
тинглаѐтган мухлислар, айниқса, ўқувчи-ѐшлар география ѐки тарих
дарслигида ўқиган Япония давлатини теле ѐки радиожурналист талаффузида
ифодаланганидек, Йипония тарзида айтиши ѐки юқоридагидек, фонарни
фанарь,
демократияни
димакратия, конституцияни канституция,
конференцияни канфиренция, октябрни актябрь, ноябрни наябрь тарзида
ифодалашга интилиши, энг ѐмони, шундай ѐзиш керак экан-да, деган
тушунчага бориб қолишлари ҳам ҳеч гап эмас. Бинобарин, ОАВ ходимлари
барча янгилик ва ахборотдан энг биринчи бохабар бўладиган, барчага тўғри
етказадиган мутахассислар ҳисобланади.
Талаффуз борасидаги яна баъзи мулоҳазаларни ҳам билдириб ўтамиз.
Масалан, японларнинг ўзлари Toyota автомашинасини айнан шу тарзда
талаффуз қиладилар ва ѐзадилар, яъни Тойота. Бизнингча ҳам, у ўзбек
тилида рус тилидагидек Таййота деб эмас, ўзбек тили талаффуз қоидалари
асосида ифодаланиши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, баъзи ҳолларда она тилимизда мос
келувчи муқобили бўла туриб, нонушта, тушлик, кечлик каби нутқда кўп
33
қўлланиладиган кундалик сўзларнинг ўрнига катталар, ҳатто ѐш болаларимиз
завтрк (завтрак), абит (обед), ужн (ужин) каби сўзларни нутқда ишлатиб,
уларни тил қоидаларига зид равишда қўллашни одатга айлантираѐтганига
ҳам юқоридаги каби нотўғри шаклланган тушунчалар сабаб, десак хато
қилмаймиз. Холбуки, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да келтирилганидек:
Достарыңызбен бөлісу: |