Сценарийлар тўплами 2 Кириш


Сигир: Кони фойдадир сутим  Болалажонларга менинг  Бўлай десанг гар соғлом  Сут ич, фойдангдир сенинг.  Йўлбарс



Pdf көрінісі
бет56/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Сигир:
Кони фойдадир сутим 
Болалажонларга менинг 
Бўлай десанг гар соғлом 
Сут ич, фойдангдир сенинг. 
Йўлбарс:
Ўрмон шоҳи дерлар мени 
Ғазабимга бўлма дучор 
Гар қўлимга тушсанг агар 
Қутулишинг билки, маҳол. 


67 
Қуён:
Гарчи ўзим бироз қўрқоқ 
Лекин жуда айёрман 
Шоҳим омон бўлсалар 
Хизматига тайёрман. 
 
Балиқ:
Луқмаи ҳалолдирман 
Сувдир менинг ҳаётим 
Сувсиз менга ҳаёт йўқ 
Балиқдир менинг отим. 
Илон:
Хазина қўриқчиси 
Дейишади одамлар 
Тегиб кетма ! нари тур 
Чақиб олмай қочиб юр. 
От:
Қорабайир ,саман зотим 
Қашқа дўнан тулпор отим 
Мендан ўргангин тоқатни 
Дўстга вафо, садоқатни 
Қўй:
Бўривой келиб қолса 
Қочиб қололмай ҳалак 
Мунча ювош бўлмасам 
Бу нимаси? Эйфалак! Ба-а-а. 
Маймун:
Мазза қилиб яшайман 
Ўрмон менинг ватаним 
Банан еб ёнғоқ чақиб 
Яйраб кетар жон-таним 
Товуқ:
“Етти хазина” бири 
Берарлар менга нисбат 
Айёр тулкидан қочиб 
Қололсам бўлди фақат қо-қо-қо. 


68 
Ит: 
Бўри билан қариндош 
Дея мени камситманг 
Эгасига вафодор 
Фарқлаб олинг, мен итман. 
Тўнғиз:
Ватанимдир кенг ўрмон 
Мазза қилиб яшайман 
Йўлбарс акам рухсат берса 
Дадил қадам ташлайман. 
 
1-Олиб борувчи: 
Бугун мучал тўйини нишонлаётган болажонларни табриклаб ўз санъатларини 
кўрсатиш учун келган Андижон Саноат ва транспорт коллежининг 
талабаларига навбатни берсак. Марҳамат.**************** Раҳмат. 
 
2-Олиб борувчи: 
Энди навбатни меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берсак. Улар 
ўзларининг адабий мусиқали чиқишлари билан барчамизни хушнуд 
этадилар.Мархамат уларни даврага таклиф этамиз. Қувноқ кайфият доимо 
ҳамроҳимиз бўлсин!. 
Китоб ўқиш жону дилим, 
Фақат олсам дейман билим 
Аъло баҳоларга ўқиб, 
Хур яйраса, дейман, кўнглим. 
Китоб ўқиш жону дилим 
Чунки унда билим лим-лим
Шу туфайли олдим илм 
Бор бўл юртим, она элим
Раҳмат. 
Болажонлар! Китоб шу қадар улуғ кучки, кимки у билан ёшлигидан дўст 
бўлса келажакда буюк истеъдод эгаси, Ватанимиз равнақи йўлида ўз куч-
ғайратини аямайдиган комил инсонлар бўлиб етишиши аниқдир. Болажонлар! 
Китоб билан дўст бўлинг, зеро у сизнинг садоқатли дўстингиз, ҳаёт 
йўлингизни ёритувчи йўлчи юлдуздир! Бу борада Бобур номидаги Андижон 
вилояти ахборот-кутубхона маркази сизларга яқин кўмакчидир, Фурсатдан 
фойдаланиб айтиб ўтмоқчимиз, сизларни ахборот-кутубхона марказига 
таклиф этиб қоламиз!


69 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет