Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. (IV-XIV АСРЛАР)



бет11/16
Дата16.06.2016
өлшемі3.35 Mb.
#140835
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16

МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. (IV-XIV АСРЛАР).

Р Е Ж А :

1. Эфталитлар, Хионийлар, Кидарийлар ва Турк Хоқонлиги даврида жисмоний тарбия (IV-XII асрлар).

2. Араб истилоси даврида жисмоний тарбия. ( VII-VIII асрлар).

3. Яқин ва Ўрта Шарқ алломалари жисмоний тарбия ҳақида. (IX-XII асрлар).




1. ЭФТАЛИТЛАР, ХИОНИЙЛАР, КИДАРИЙЛАР ВА ТУРК ХОҚОНЛИГИ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ (IV-XII АСРЛАР).
Мамлакатимиз ҳудудида милодимизнинг IV-V асрдан эътиборан ерга эгалик мунособатлари, яъни феодал ишлаб чиқариш мунособатлари қарор топти. «Феодал»-катта ер эгаси маъносини англатади. VI-IX асрлар оралиғидаги даврида бу ҳудудда илк феодал жамият узул-кесил қарор топди.

Ер эгаси бўлиб олган ҳарбий зодагонлар «деҳқон» деб аталган. «Деҳқон» қишлоқ хўжалиги маъносини англатади мамлакатимиз ҳудудида илк феодализм даврида ташкил топган йирик давлатлардан бири-Эфталийлар давлатидир кўпчилик олимлар Эфталийларни милодимиздан аввалги I асри билан милодимизнинг VI асри ўрталарида етти сувдан ва янада шарқроқдаги районлардан Орол денгизи бўйларига келиб қолган хуннлар билан аралашиб кетган ҳолда Хунн қабилаларидан туркий тилни қабул қилган Орол бўйи сак-массагет қабилаларининг авлодларидир, деган ғояни илгари сурадилар. Эфталий турли тилларда турлича номларда талқин қилинади: Хитойларда Е-да ёки И-да, Арманларда-хетал ёки тетал, ёки арабларда-хейтал, юнонларда-Абдел.

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича Эфталийлар деган номнинг ўзи V асрнинг 2-ярмида пайдо бўлган. Феодал Византинскийнинг маълумотига қараганда эфталийлар шоҳи Вахушунвор Эфталон деб номланган. Арман тарихчиларидан бири эса эфталийлар деган ном (кафт) (етти) яъни массагетларнинг еттичи қабиласидан олинган. Арман тарихчилари бу қабилани «хонлар», византиялик тарихчилар эса «Хионийлар» деб атаганлар. Арман ва суриялик тарихчилар уларни қўшонлар билан бир хил билишган. Византияликлар эса уларни «Оқ хуннлар» деб аташган. Бу ера Хионитлар баданининг оқлиги, ўтроқ турмуш шароити ва бошқа кўчманчи хуннларга нисбатан анча юқори маданият даражасига эгалиги билан эътиборга олинган.

Биринчи марта хионийлар Аммиан Марцелиан асарида қаламга олинади. 356 йилда хионийлар беги Грумбат ўз ўғли билан Эрон Сосонийлар подшоси Шопур 11 га (309-379 йиллар) жангларда ёрдам беради. Сосонийларподшоси Варахран (418-438) Хионийларга қарши кураш олиб борган.

Милодий 380 йилларида Хионит қабилаларининг ҳарбий ҳаракатлари натижасида Шимолий Тоҳаристонда хионит қабилаларнинг мустақил вилояти вужудга келади, айни шу даврда Шарқий Тоҳаристонда эфталитлар уюшмасидан иборат беклик ташкил топди. Фанда бу элат масаласи қарийб икки асрки, қўшонлар тарихи каби тортишувли масала бўлиб келмоқда

У аср бўсағасида қўшон, эфталит ва бошқа массагет қабилалари хонлар ёки хионитлар томонидан бирлаштирилади.

Арман тарихчиларидан бири эса эфталитлар номи хафт (етти) яъни массагетлар еттинчи қабиласи номидан олинган деб хисоблайди.

Шундай қилиб, массагетлар авлоди-эфталитлар қўшонлар сиёсатини давом эттириб, Марказий Осиё шарқий қисми. Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий Туркистон халқларини ягона давлатга бирлаштирдилар.

Хитой солномаларида йўл-йўлакай тасвирланишича, эфталитлар жангу жадалларда ўқ-ёй, форслар ва найза ишлатган араблардан фарқли ўлароқ,асосан чукмор, гурзи билан риқибларининг додини берган. Улар ботир, жанговар ва қахрли бўлган.

Эфталитлар даври халқ қўшиқлари ва эпослар, Фирдавсий «Шоҳнома» сида тасвирланган.

Халқ афсоналари ҳамда қўшиқларида эфталит халқлари ҳаётига оид қахрамонлик воқеалар сақланиб қолган. Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида Чочлик бир деҳқон ёд билган халқ достонларидан фойдаланган. Халқ афсоналарида эфталитлар шоҳи Вахшунаврнинг Пероз (Феруз) билан бўлган жангчи хикоя қилинади.

Абдулқосим Фирдавсийнинг ўзининг «Шоҳнома» достонидан Эрон ва Ўрта Осиёнинг Дуда катта афсонавий ва хақиқий тарихини камраб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди, у бунга тула-тўкис эришди. «Шоҳнома» қарийб тўрт минг йилни ташкил қилувчи жуда катта тарихий даврни ўз ичига олади. Бу даврда афсонавий ва тарихий шахслар ҳаракат қиладилар. Сўнги бўлимда ифодаланган. 500-700 йиллик тарихий воқеалар ғоят катта аниқлик ва изчиллик билан тасвирланган.

«Шоҳнома» шуниси билан қадрлики, унда Эрон ва Ўрта Осиё халқларининг қадимги жисмоний маданияти, ҳарбий санъати, ҳарбий санъати, халқ ўйинлари ҳақида батафсил маълумотлар қолдирилган. Ўша давр халқларининг таълим-тарбия ишлари қай йўсинда олиб борилган, ёшлар қандай қилиб жисмоний салоҳиятли қилиб тарбияланганлиги яққол мисолларда чизиб берилган. Масалан, ўша даврларда болалар етти ёшидан бошлаб чавгон ўйинини машқ қилганлар, лекин болалар ўйинни от устида эмас, балки текис чим устида ўйнаганлар. Достонда келтирилишича, Яздигирд подшоҳнинг ўғли Бахромга етти ёшдан бошлаб турли хил ҳунарлардан сабоқ бериш ишлари бошлаб юборилади «Дабирлик ишида устоздир бири, дилни равшан этган дарси, тадбири. Бири лочин билан овга ўргатар, шахбоз ўчирмоққа-довга ўргатар. Бири сувдай билар чавган, тиг билан қўлатар ҳар бир ёмонни. Унгу сул от сурмоқ ишида моҳир, ботирлар ичида энг абжир ботир. Бири шаханшонлик расмин ургатур, нутқу мансаб илмин дилга ўрнатур (А.Фирдавсий 2-китоб.-Т.ғ.ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1976й-556 б).

У аср бошларида массагет қабилалари иттифоқидан яна бир қабиласи гуруҳ ажралиб чиқди. Улар Кидарийлар деб аталиб, тахористон ҳудудларига жойлашган эдилар. Бу ном қабила бошлиғи ва подшоси Кидар номидан олинган.

VI асрнинг ўрталарига келиб Олтой Етти сув ва Марказий Осиёдаги бирлашиб катта турк хоқонлиги давлатини ташкил қилганлар. Лекин бундай туркий халқлар ва уларнинг давлат уюшуви VI асрнинг ўрталарига қадар бўлмаган, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. И.Бичурин, Н.Гумилев ва бошқа туркшунос олимларнинг берган маълумотларига кўра, энг қадимий туркийзабон халқ хитой солномаларида милоддан аввалги 1756 йилдан бошлаб тилга олинади. Фақат бу халқлар «Турк» номи билан эмас балки. «Хунлар» деб аталганлар. Турк сўзи милодимизнинг V асридан бошлаб учрайди. Хунлар туркий халқларнинг аждодлари бўлиб жуда бой ва қадимий тарихга эгадирлар.

Хунлар Марказий Осиё Каспий денгизи бўйлари ҳамда Шимолий Кавказ ва ғарбий Овропа ерларигача чўзилган ҳудудларда яшаганлар. Милоддан аввалги 207 йилдан то милоднинг 216 йилгача, яъни 423 йил ҳукмронлик қилган.

Улуғ Хун салтанати Шарқий ва ғарбий қисмга бўлиниб идора қилинган. 374 йилдан то 469 йилгача Овропада Хунлар салтанати мавжуд бўлган. Бу салтанатнинг асосчиси Баламир (374-400) хисобланади. Б усалтана тарихда Атилла хунлари ҳам деб юритилган. Хун ҳукмдорларидан Атилла (434-453) Шарқий Рус, Руминия, Югославиянинг шимоли. Можаристон (Венгрия), Австралия, Чехославакия, Шарқий ва Ўрта Германия мамлакатини ўз салтанатига киритган ва Европада ҳозиргача машҳур.

Турк хоқонлигидан ҳар бир хокимликда бир неча юздан тортиб бир неча минг сонли қўшнилари бўлган. қўшин тўплашда ҳам синфий табакаланиш асосий рол ўйнаган. Жумладан, отлиқ аскарлар улуғ зодагонлари вакилларидан танлаб ўқ-ёй, дубулга, қилич ва шамшир билан қуролланган. Пиёда аскарлар эса ёлланган фуқаролар ва қўллардан иборат бўлган.

Жуда қадим замонлардан расм одат бўлиб келган тантанали байрамлар бу даврда ҳам давом этган ва янги мазмунлар билан бойиган. Масалан «Наврўз (янги йўл) тантаналарида яккама-якка курашлар ва куч синашлар бўлган.

Дархақиқат. Наврўз кунлари турли-туман томошалар, жанговар ўйинлар, тортишув ва мусобақалар уюштирилган. Айниқса, халқ ўйинлари байрамнинг кўрки хисобланган. Абу Райхон Беруний «Осор-ул-бокия» асарида Наврўзнинг келиб чиқишини халқ ўйинлари билан боғлайди. Шунингдек, Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» сида. Умар Ҳайёмнинг «Наврўзнома» асарида Наврўз байрамининг келиб чиқиши, шунга боғлиқ халқимизнинг жисмоний тарбияси ва ўйинлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Манбаларга қараганда. Шарқ халқларининг қадимий томошаси кўпкарининг пайдо бўлиши ҳам Наврўз байрамига бориб тақалар экан.

Миллий курашнинг келиб чиқиши хусусида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Бу борада Чин тарихнавислари ёзиб қолдирган асарлар-қиммати беқиёсдир. Кўҳна Хитой солномачилари томонидан битилган «Тан сулоласининг тарихи» да қадимги Фарғоналикларда йилнинг серҳосил ёки аксинча баракасиз келишини аниқлашнинг антиқа усули бўлганлиги тўғрисида маълумот беради. М. Жўраев таъбири билан айтганда, Наврўз куни ҳукмдор ва эл оғалари иккига бўлиниб, ҳар тараф атрофига ўз одамларини йиғади. Тарафкашлар сарой олдидаги муқаддас майдонга борадилар. Ҳар икки томон биттадан энг жасур ва энг моҳир қиличбозни танлаб ўртага туширадилар. Баҳодирлар бир-бирига ҳамла қилиб, жанг бошлайдилар. Оломон эса шовқин сурон билан ўз ботирларини қўллаб турадилар. Йигитлардан бири ғолиб чиқса, олишиб тўхтатилади ва шунга қараб янги йилнинг баракали келиши ёки омадсиз бўлиши ҳақида фол қилинади.

Байрамлар шоҳи-Наврўз ўтмишда бир неча кун давом эттирилган. Одатда бозор қошидаги махсус майдонларда, шаҳар чеккасидаги сайилгохларда ўтказилган байрамнинг биринчи куни эрталабки тантанадан кейин дорбоз ва полвонларнинг чиқишлари бўлган. Кечки пайт оммавий сайиллар, халқ ўйинлари ва базмлар уюштирилган. Бу каби томошалар сайилгохда биргача кўтаринкилик, завқу-шавқ, ўзгача файз ва байрам кайфиятини улашган.

Наврўз мунособати билан уюштириладиган сайиллар халқ ўйинларини ташкил этиш учун норасмий тақвин хисобланган. Байрам кунларида ўйин иштироқчилари ҳам, ишқибозлар ҳам хеч қандай эълонсиз эрта тонгдан сайилгохга тўпланаверишган. Баъзи ҳудудларда аҳоли жарчилар чақириғи ёки карнай-сурнай садоларидан сўнг сайилга томон йўл олишган.

Халқ орасида кенг тарқалган эшак минди, арқон тортиш, хўроз, ит, қўчқор, бедана ва кийик уруштириш каби томошалар сайилгохда минглаб мухлисларни ўз атрофига тўплаган. Бу ўйинлар оддий мусобақа бўлиб қолмай, балки ўйин давомида махоратларини ҳам саралаб борган. Аммо мусобақа қоидаларига ҳамма қатъий амал қилган. Акс ҳолда ўйиндан четлантирган. (Иброхим Рахим ўғли Ассалом наврўзи олам.-Т. спорт газетаси, 1994 йил 18-24 март, 2-бет).

«Турк» атамаси этник мазмун англатмай, бир неча қабила ва халқлар бирлашувини билдирувчи сиёсий аташама саналган. П.П.Толстов «Туркий» сўзи «ёш уйланмаган жангчи» маъносини англатишини исботлади. Сўнг бу сўз аёнлари ва ниҳоят сиёсий жиҳатдан бирлашган халқларининг умумий номига айланган.

Кўпчилик олимларнинг фикрича «Турк» сўзининг этимологияси диний эътиқод билан боғлиқ, академик В.В.Бартолд «турк» эмас, балки сиёсий атама деб хисоблайди. Унинг фикрича, турк атамасини туруқонун, одат сўзи билан қиёс қилиш мумкин ва у «қонун асосида бирлашган халқлар» деган маънони билдиради.

Академик Н.Я.Марр «турк» ни ижтимоий атама билан боғлаб, уни юқори табақали «тар-хон» сўзига ўхшатади ва хатто «худо» маъносига яқин деган фикрни айтади.

Ленон, В.Томсон, Ю. Немет каби туркшунос олимлар «турк» сўзини «қудрат», «куч» деб таржима қилганлар.

Ҳозиргача айрим муаллифлар машҳур «Шоҳнома» даги Турон сўзини Тур исми билан сунъий боғлаб, ундан «турк» сўзи келиб чиққанлигини асоссиз равишда баён қиладилар.

Баъзи тадқиқотчилар «турк» атамаси «умумлаштирилган қабилалар иттифоқининг номи» деган фикри айтадилар. Бу иттифоқнинг кенг ҳудудда жойлашган қабилалар бирикмасини англатадиган «тур (тур) тус» сўзига «к» ҳарфи қўшилиб умумий тотем номи билан боғлиқлиги тўғрисидаги фикр ҳам мавжуд. Кўп тилларда «тур», «юқори», «баланд», «чўққи», «учи» ёки «тоғ» маъноларини англатади ва осмондаги ёки юқоридаги олий мавжудод образига ўхшатилади. Шу маънода бу атама «хўккиз» сўзига яқинлаштирилиб илохий образ, ибтидоий тотем сифатида ҳам тарифланган.

Турк атамаси тўғрисидаги қуйидаги муҳим маҳаллий манба диққатга сазовордир. Атоқли тарихчи Абулғозий ўзининг «Шажарайи турк» номли ажойиб асарида шундай хикоя қилади: «Туркларнинг энг қадимий илдизи Таврот ва қуръон образларида Нух пайғамбар авлоди хисобланиб, унинг ўғли Ёфас отасининг ҳукми билан Жуди (Арарат) тоғидан кетиб Атил (Итил яъни Волга) ва Ёйиқ сувининг ёқасига келиб жойлашган. У анда икки оз эллик турган Ёфаснинг авлоди бисёр бўлиб, ундан саккиз ўғил қолган: Турк, Хазар, Сақлар, Рус, Минг, Чин, Камари,Тарих. Ота ўлимидан олдин улуғ туркни ўрнига қолдириб, ўзига ўғлонларга туркни ўзларингизга подшоҳ билим сўзидан чиқманг, туркка Ёфас ўғлони деб лақаб қўйдилар.. «(Абдулғозий Шажарайи турк. Т. «Чўлпон». 1992. 15-18 бетлар).

Усмон Турон ўзининг «Туркий халқлар мафқураси» китобида шундай тўхталади. «Туркларнинг тарих майдонига жаҳон ҳокимияти мафқураси билан чиқишларидаги дастлабки омил маънавий эмас, балки аскарий қуввати эди. Моддий соҳада кўзга ташланадиган аввали унсур-от. Дархақиқат, отдан биринчи бўлиб жанг воситаси сифатида фойдаланиш ва ўқчи сувори қўшинларини вужудга келтириш Ўрта Осиё воҳаларидаги туркларнинг ижодидир. Шундай кейин уларнинг ҳарбий устунликлари ҳам таъминланган. Дархақиқат турклар «хуннлар» биринчи бўлиб эгар-жобдук, узанги ва тизгин каби анжомларни кашф этганлар. Шу билан бирга, сувори учун мўлжалланган чолвор, белбоғ ва оёқ кийимининг ижод этилиши ҳам турклар билан боғлиқ. Шу пайтга келиб, узун қиличдан фойдаланилган. Кўринадики, от ва қурол туркларнинг қўшин қувватини ортириб, дунё ҳокимияти даъвосига дохил этган.

Бу даврда чинлар отни аравага қўшиб олишган. Бироқ туркларнинг суворилари, тезкор ҳужумлари қаршисида чорасиз қолишарди. Улар ўзларининг кенг кийим-бошлари ва калта қиличларидан воз кечиб, турклардан отга минишди, узун қиличдан фойдаланишни ҳамда эгар-жабдук уришу жанговар кийимлар ясашни ўрганиб олганлар. Оврупаликлар ҳам отга минишни фақат хунларнинг истилоси шарофати билангина ўзлаштирганлар. Хунларнинг гарбдаги енгил зафарининг асл сабаби ҳам от ва суворийлар эди.

Турклар ҳарбий миллат ўлароқдан чодур-ҳаммом (чарга) ва сайёр касалхоналарни кашф этиб, уларни қўшин билан бирга отда олиб юришлари. Бизонслар чодир ҳаммомни турклардан ўргандилар ва қўшинларига тадбиқ этдилар. Саджук, Хоразм ва Оқ-куй ҳукмдорлари ҳам чодир-ҳаммомлар билан ҳаракатда бўлиб, сафар давомида ювиниш-тозаланиш имкониятига эга эдилар. Турклар ҳарбий билим, тарбия, мухораба усуллари ва мустакам интизом шарофати билан Эски ва Ўрта асрларда ҳамда Янги давр бошларида доимий устунликни қўлдан бермаган.

Хунлар давридан бошлаб, яъни онасининг ҳимоясидан чиқиб ўз оёқда тура оладиган бўлгандан эътиборан, турклар умрларини от устида кечирганлар. Зеро, улар от устида овқатланишлар, қимиз ичишлар, машварат ўтказишар, ниҳоят жангу жадал қилишарди. Хун, Кук-турк, Муғул ва Усмоний императорликлари ҳам ана шу тарзда бунёд этилган. Турклар тўсатдан қилинган ҳужумлар ва ўзига хос усуллар орқали ҳар қандай бақувват зирхли душманни ҳам кун паяку этишарди. Шунинг учун ҳам ўрта асрлар манбалари уларни «Довулдек бирдан пайдо бўлиб, қуш каби зумда қўздан йўқолади», дея тасвирлашган. Турклар ҳаётида муҳим мавқега эга бўлган отлар ҳақида тарих ва достонлардан, Урхун ёзувчиларию турли ривоятларда маълумот олиш мумкин. Уларга мувофиқ кунлар ва кук-турклар отин муқаддас хисоблашган. Хатто, хоқон ва кахрамонлар сингари борлиқ дея қабул этишган. Чунончи, VI асрда кук-турк хоқоннинг ўз мактубида «Сизга илохий илдизли отлар тақдим этамиз», дея ёзиши ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Хорижий ҳукмдорларга юборилган энг қимматли хадя ҳам одатда, от эди. Кўринадики, туркларнинг 2500 йиллик тарихи ва жаҳон ҳокимияти даъвосидаги отнинг ўрни беқиёс».

Додо Курқўш китобига кура, аёллар ҳам эркақлар сингари қахрамон бўлиши керак эди. XV асрда Туркияга келган француз элчиси В. де Брокер туркман хотин-қизларнинг эркақлардан қочмаслиги, уларнинг гўзаллиги ва иффатлигини таъқидлаб, дулқодир ўғилларига тегишли 30 минг аёл сувориси борлигидан хабар беради. Улар ҳам эркақлар сингари қурол-аслаҳа кўтариб жангу-жадалларда қатнашганлар.

Ҳарбий миллат хисобланган турклар ҳаётига ук жуда ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Хоқонга алоқадор беклар ва уруғлар ҳам баъз холларда укка нисбатан берилиб номланишарди. Ёй-ўқ мунособатлари асосида (Ўғизхонга ёки хунларга қадар) тобелик ҳуқуқи майдонга келган. Чунончи, турк хоқонларининг ўқини (даъватини) олган ҳукмдор ва беклар хукукан уларга тобе хисобланарди (46 бет).

Миллий ва хорижий турли манбаларда қайд этилишича, турк хоқон ва султонлари уруғ бекларига, тобе турк ёки ажтабий ҳукмдорларга ўқ юборишган. Бу билан уларнинг ўқ-тобе, ўзларининг эса ёй-хоким эканлиги билдиришган. Ўқни олганлар дархол ҳукмдор хузурга чопишган.. Мухораба ёки бошқа муҳим масалалар ҳал этилишида тобе ёгбу ва беклар ўқ жунатилар ва улар келиши билан мажлис (курултой) чақирилиб, музокаралар бошланади (76-бет).

Ўғизлардан шарқда яшаган ва қорахонийларнинг ибтидосини ташкил этган корлук, ёғма ва чигиллар билан талас (Тарас), Фороб, Шош (Тошкент) ва Фарғона каби шаҳар ва улка халқларнинг жуда чиройли бўлганлиги, турклар орасида буй, вужуд мутаносиблик ва гўзалликда машҳур эканликлари ҳақида қарашлар бирлиги мавжуд.

Хоразмлик буюк турк олими ва файласуфи Замахшарий турк аёллари ҳақидаги шеърларида гўзалларнинг ўрта бўй, нозик бел, узун соч, камон қош, кийик кўз ва гавдаларини оёқларидан узунроқ дея тасвирлайди. Султон Санжарга исён қилган ўғизларнинг ҳукмдорга беришлари керак бўлган қўл ва жорийларининг баёнларининг ҳам тилга олишга арзигулидир. Хақиқатдан ҳам ёғма ва бошқа турк уруғларига мансуб бўлган кулларнинг узун бўйли, нозик белли, оқ юзли, кора сочли ва текис оёқли бўлишлари шарт эди.

Илк салжуқийлар ва усмонийларнинг шақлу шамойилларини билмак ҳам муҳимдир. Алпарслон «Узун бўйли, узун муйловли ва хайбатли бир подшоҳ» эди. Ўғли Султон Малик Шоҳ ҳам оқ қирмизи чехрали, гўзал юзли. Узун бўйли. Туп соқолли ва бақувват мушақли, дея тасвир этилган, Султон Санжар «Буғдой рангли, гўзал юзли, узун бўйли, елкадор, семиз, қуюқ соқолли ва хайбатли бир шоҳ эди.

Усмоний ултонларига доир тасвирлар ўғизларга берилган таърифнинг эътиборли жиҳатларига мувофиқдир. «Усмон ва Урхон хон ингичка ва узун бўйли, бурни қайрилган, мовий қўзли, кўнгир сочли, пешонаси баланд, кенгкўкрақли, тани оқ ва келишган мушақли эди».

Турклар эски замонлардан яқин-яқинларгача, яъни 2500 йиллик тарихлар давомида моддий-маънавий унсурлар орасида энг кўп мувозанат сақлай олган миллатдир. Дархақиқат. Тарихда меъёр ва эхтиёткорлик, вазминлик ва адолатпарварлик билан иш юритган турк миллати миллий, диний ва инсоний туйғуларига содиқ қолган, яъни муайян жаҳон ҳокимияти мафқурасига инонган.

Туркий халқлар ўз тарихида кўплаб хоқонларни кўрди. Шундайлардан бири Афросиёбдир. Профессор Х.Короглининг фикрича, Фирдавсийнинг «Шоҳномаси», шунингдек форс-тожик ривоят-афсоналарида яратилган Афросиёб образи билан Юсуф Хос Хожибнинг «Кутадгу билиг», Махмуд қошғарийнинг девонида Алп Эр Тунга ва Афросиёб афсонавий образ бўлиб, унинг яратилишича угуз хоқонларининг афсонавий баҳодирликлари асос солган.

Геродот берган маълумотларга кўра, Мадай Европа ва Осиёда ўз ҳукмронлигини ўтказган. Унинг жангчилари чавандоз ва моҳир мерган бўлишган. Мадай унлаб мамлакатларни ўзига итоат эттирган, жангда мағлубият нималигини билмаган пахлавон-саркарда эди.

Шу сабабли унга қадимги анъанага биноан туркий Алп Эр Тунга-йўлбарсдан ҳам кучли баҳодир эр иккинчи номини беришган эди. Мидия (Эрон), умуман қадимги форс тилида сўзлашувчи халқлар уни Фрасяк деб атайдилар. «Фра» ва «Афра» сўзлари «Фар»-нур, гўзаллик, мажозий маънода шоҳларга хос дабдаба, шон-шавкат, хайбат мазмунни беради. «Сияк»-сиёх, яъни қора мазмунини ифодалайди. Демак, «Фри-Сиёх, ёки «Афросиёх»-қора хон, корашоҳ, яъни Мадай қорахонга хос хусусиятнинг қадимги пахлавий тилидаги номланишидир. Кейинчалик бу ном «Авесто»-да Франхрасян, ўрта аср форс-тожик адабиётида Афросиёб исми билан кўлланилди.

XI асрда ҳам Али Эр Тунганинг шон-шухрати турк халқи орасида баланд эди. Махмуд қоғарийга замондош Юсуф Хос Хожиб «Кутадгу билиг» (Саодатга йўловчи билан) асарида Алп Эр Тунганинг жаҳон-шумул шухратини кўрсатади: « у билимдон, зақоватли: катта ҳунар эгаси эди, бу фазилатлари унинг шон шухратини дунёга таратган. У турк бекларининг сараси, овозаси оламни тутган, ҳунари талай эди. Унинг тенги топилмасди. Тожиклар уни Афросиёб деб аташган».

Алп Эр Тунга кахрамонлик рамзи бўлиб қолди.

Мотамларда унинг номи доимо хотирланди, ҳар гал номини хотирлаш гавда, турклар хушёр бўладиган бўлдилар. Туркий халқлар тарихи, маданияти, тили, ёзуви ва адабиётини ўрганиш учун энг нодир манба Урхун-Энасой ёзуви ёдгорликлари қадимги аждодларимизнинг таълим-тарбия, ҳарбий жисмоний тарбия, бадантарбия, ўйинлари ҳақидаги фикрларни жисмоний тарбия тарихи ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Улар орасида «Тунюкук битиги» (712-716 йилларда ёзилган) ҳамда «қўл тегип битиги» (732 йилда ёзилган) айниқса қимматлидир. Ҳар икки битик-тахта тошларга ўйиб ёзилган ва қабрлар устига ёдгорлик сифатида ўрнатилган.

Мазкур ёдгорликларда, бир томондан, бизга турк хоқонлигининг пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши. Атрофдаги элатлардан ҳимоя қилиниши, ҳудудини кенгайтириш учун олиб борилган курашлар ҳақида батафсил маълумотлар бор. Ана шу жангу жадалларнинг тафсилотларида халқнинг ҳамжиҳатлиги, бирлиги. Жумардлик фазилатлари ёритилган бўлиб, кишиларни жасоратга, Ватан йўлида фидойилик кўрсатишга чақирилган. Тунюкук фаолияти хушёрликка, тадбирликка, билимдонликка: эл-юрт учун, Ватан ҳимояси учун жонни фидо қилишга чақирса. Кул Тегиннинг хайти, мустақилликни, марказий ҳокимиятнинг бутунлигини сақлаб қолиш йўлидан шожоати ва матонати ватанпарварлик хиссини тарбиялайди. Мазкур битиклардаги «Илмсиз кишининг сўзига ишониб, унга яқинлашиб кўп киши ўлди», «Эй, дунёгагина қарайдиган, кўзига фақат мол-мулк кўринадиган беклар сиз гумрохсизлар», «ундан кейин тангрим ярлақасин бахтим бор учун, насиба бор учун, ўлаётган халқни тирилтириб, тарбия қилдим, яланғоч халқни кийимлик қилдим, камбағал халқни бой қилдим» каби жумлалар ҳамон ўзининг тарбиявий аҳамиятини сақлаб келмоқда.

Умуман, Урхун-Энасой ёзувларида туркий халқларнинг ўзига хос жасурлиги , матонати, ер юзида яхшилик уруғини кўпайтириш, юртининг осойишталиги йўлидаги фидойилиги сезилиб туради.


2. АРАБЛАР ИСТИЛОСИ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ. (VII-VIII АСРДАР)
Араблар босқинни даврида Мовароуннахр ҳудудида 15 дан ортиқ давлат мажуд эди.

Ислом динида пайғамбар хисобланган Муҳаммад Алайхисалом 570 йил 20 апрелда Макка курайш қабиласининг Хошимийлар хонадонида дунёга келадилар. Ота-оналардан жуда ёш етим қолган Муҳаммада Аллайхисалом дастлаб боболари сўнг амакилари Абу Толиб қўлида тарбия оладилар. У 632 йил 8 июнда вафот этадилар.

Араблар Марказий Осиё чегараларида (Марв, Хирот ва Балх ҳудудларида) 651 йилда пайдо бўлганлар. Марказий Осиёга биринчи лашкар тортиб келган хукдор Зиёд ибн Абу Сўфёндир. У 666 йилда Амударё бўйларигача келади. Марвни эгаллаб катта бойлик ва ўлжалар олиб юртига қайтиб кетади. Тўрт йилдан сўнг 670 йилда унинг ўғли Убайдуллох Зиёд яна Бухорага қўшин тортиб келади.

Бу даврда Бухоро тахтини малика Хотун бошқарар эди, у Убайдуллох билан сулх тузади. Бухоро йилиги бир миллион дирҳам товон тўлаб туриш мажбуриятини олади.

Марказий Осиёнинг бойликлари, мол-дунёга ўч араб саҳроилларининг тинчлиги ва фароғатини бузган эди. Убайдуллохнинг ўрнига Хуросон амири этиб тайинланган Саъид ибн Усмон 676 йили Бухоро устига қўшин тортади.

704 йилда Хуросон тахтига Кутайба ибн Муслим ўтиради ва Хуросонни батамом ўзига бўй синдиради. Ўша даврдан бошлаб Мовароуннахрни забт этишнинг иккинчи босқичи бошланади. 715 йилда Марказий Осиё араблар томонидан тўлиқ ишғол қилинади.

Араб ҳарбий қўшинлари енгил ва оғир отлиқ ҳамда пиёда аскарлардан иборат эди. Оғир отлиқлар, асосан кўчманчи аъёнлардан тузилган. Енгил отлиқлар-араблардан, пиёда қўшинлар эса забт этилган халқ вакилларидан тўпланарди.

Араб истилоси Марказий Осиёнинг шаҳар ва қишлоқларни вайрон этиб зулмни кучайтириш билангина чекланмай, эски динни йўқотди. Ўрнига янги Ислом дини мажбуран жорий қилинди.

Абу Райхон Беруй «Осорул бокия» асарида шундай ёзади «Кутайба хоразм ёзувини, ривоятларини яхши билаган, хоразмликлардаги мавжуд илмларни ўргатувчи кишиларни қийратган ва уларга турли йўсинда азоб берган». Беруний сўзида давом этиб ёзади: « Кутайба Хоразм хаттотларини йўқотди, рухонийларни қирди, уларнинг китобларини ва ўрама хат-ёзувларини ўтда куйдирди», бунинг натижасида «хоразмликлар саводсиз бўлиб қолиб хотирасигагина таянадиган бўлиб қолдилар»,

VII асрда араб аслзодалари ёшларнинг ҳарбий-жисмоний тайёргарлигига катта эътибор бердилар. Шунинг натижасида енгил қуролланган араб отлиқ аскарлари жангда яхши ҳаракат қилар эдилар. Улар тезлик билан чопиб кетаётган отнинг устида ёйдан моҳирона отар, енгил найзаларни улоқтирар, қилич ва узун найзаларни моҳирлик билан ишлатар, эпчиллик билан эгардан сакраб тушар ва унга сакраб чиқар эдилар. Бундан ташкари, отлиқ аскарлар қуролларда қиличбозлик қилишни ва сузишни яхши билар эдилар.

А.Иброхимовнинг хабар беришича, «Саъд ибн Абу Ваккос қадим-қадимдан «Камони Шоший» лари билан машҳур бўлган Шош (Тошкент) да ҳам яшаганлар. Тошкент азалдан ўқ-ёй ишловчи ҳунармандлари, камогирлари билан машҳур бўлган, бу ҳақда хитой манбаларида ҳам маълумотлар учрайди»

«Муҳаммад Алайхиссалом Ухуд жангига минг кишилик аскар билан чиқадилар. Душман 3 мингча эди. қаттиқ жанг бўлади. Ана шу Ухуд жангида моҳир мерган-тирандоз Саъд ибн Абу Ваккос ҳам қатнашадилар. Пайғамбар алайхисалом «Ирми ё Саъд, фидоко аби ва умми!» (Отгил, отгил эй Саъд, санга ота-онам фидо бўлсин) деб хитоб қиладилар.

Араблар Византия ғарбий Европа давлатларининг жисмоний тарбияси бир мунча таъсир кўрсатадилар. Отда юриш ва ёйдан ўқ отиш усулларининг кўпларини ғарбий европаликлар араблардан ўзлаштирганлар. Ўйинлар тўғрисида ҳам, масалан, илгари ғарбий Европада маълум бўлмаган «човган» ўйини ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. XII-XIII асрларда бу ўйин Византиядаги сарой аслзодаларнинг севимли томошаларидан бирига айланди. ғарбий Европада (Францияда) бу ўйин «Чинаке» номи билан тараққий этди ва кейинги вақтларда от устидаги туп ўйини ёки чим устидаги хоккей ўйини сифатида таркиб топди.

Шуниси диққатга сазоворки, VI-VII асрларда саводхонлик Турон заминида эронга қараганда анча кучли эди. Болалар 5 га кирганларида хатга ва хисобга ўргатилиб, 20 ёшга тўлишганда савдо-сотиқни ўрганишга чет-элларга юборилган. Афсуски, ўша даврдаги Ўзбекистон халқларининг ва қарииб барча хаттотлик намуналари юқорида қайд қилинганидек араб истилоси вақтида ёндирилиб, куни кўкка совурилди. Маданият намаёндалари қиличдан ўтказилиб, кутубхоналардаги китоблар гулханларга ташланди.

Араб истилочилари истибдодига қарши Мовороуннахрдаги энг катта қўзғолон 769 йилда бошланди. Бу тарихда «Оқ кийимлилар» ёки қўзғолон рахбарининг номи билан Муқанна деб юритилади. Бу қўзғолон деярли бутун Марказий Осиё ҳудудларига тарқалди. Муқанна исм эмас, балки лақабдир. Бу сўз «Ниқобдор» , «пардали» маъноларини англатади. Муқаннанинг асл исми Хошим ибн Хаким бўлиб, унинг исми ва шахсий тўғрисида ёзма манбаларда турлича маълумотлар мавжуд.

Муқанна ва у билан бирга ватан озодлиги ва эрки учун келгинди араб босқинчиларига қарши курашган фидоий қахрамонлар тимсоли айниқса ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида асрлар оша хизмат қилаверади.

Мамлакатимизда истиқлол шабадаси шарофати ила халқимиз ўзининг бой маънавий мероси хазинасидан бемалол бахраманд бўла бошлади. Жумладан Имом Ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий каби машҳур ватандошларимиз тўплаган хадисларида киши соғлиги озодлик бадантарбия ва сафар тўғрисида ибратомуз фикрлар кўплаб учрайди.

Улуғ ватандошимиз Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий ўзининг «Сунани Термизий» китобини ёзиш учун Басра, Боғдод, Миср, Шом ва Нишонпурга борганлигини қайд қилади, ў ўзга юртларда 20 йилдан кўпроқ саёхат ва изланишда бўлган.

Мисвоқ ишлатиш ҳақида расулулох саллаллоху алайхи ва салам дедилар: «Умматимни машаққатга қўйишган хавотирланмасам Эдим: уларга ҳар бир намоз олдидан мисвоқ ишлатишни буюрган бўлар эдим»

Шунингдек, «Жума куни гусл қилмоқ мусулмонлар зиммасидаги хақдир. Уларнинг ҳар бирлари ахли оиласининг хушбўйликларидан сўрсин. Агар топа олмаса, унинг хўшбўйлик сувдир!»

«Сунани Термизий»-527-528 б.

Қуръони Каримдан кейин иккинчи муқаддас манба бўлган «Хадис» ларда жисмоний маданиятга доир тавсиялар берилган. Хадиснинг 69-бандда «тишларингизни мисвоқ, яъни тиш тозалагич билан тозалаб юринглар ва тозаликни одат қилинглар», дейилган. Одатда сайр ва сафарга чиқишлар олинган билим, ҳаракат кўникмаси ва малакасини мукаммалаштиради, сафар қатнашчиларини саломатликларини сақлаш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради. 334-бандда «Сафар, қилинглар, соғлом бўласизлар», 335-бандда «Сафар қилинглар, соғлом ва ризқу-насибали бўласизлар», деб қайд қилинган. (Ахлоқ-одобга оид хадис намуналари. Т.Фан.1990-30, 96 бетлар).

Маълумки, исломда рўза тутиш вақти тонг ёришмасдан аввал бошланиб, кеч, кун ботишига қадар давом этади. Бу борада қабул қилинган қоида шу рўза вақтида ёйиш-ичиш ва бошқа номақўл ишлардан ўзини тийиш зарур, акс ҳолда рўза бузилади.

Ислом эътиқодича рўза кишидаги сабр-тоқатни синовчи имтихондан иборатдир. Уларча, сабр инсоннинг руҳини яхшилайди. Иродасини чиниқтиради, шу билан бирга у инсон руҳий ҳолатини идора этиб турадиган бир ички кучдан иборат.

Сабр киши матонатини зўрайтиради, унга куч ва ирода қўшади ва ниҳоят инсонни олижаноб поғонага, юксақликка кўтариб қуяди. Шу билан инсондаги камолот ва матонатни бошқаради. Ҳар бир нарсада сабр-тоқат зарур бўлганидек, илм-фанда, санъат ва маърифатда ҳам зарур. Шунинг учун ҳам қуръонда: «Аллох сабр этганлар б сабр этганлар беган оят келгани бежиз эмас, бу эса сабр қилишга ундайди. «Руза-сабрнинг сабр қилишга ундайди». «Рўза-сабрнинг ярми, сабр эса имоннинг ярмининг ярмидир. Яна: «Ҳар нарсанинг бир закотибор, вужуд закоти рўза» деган хадиси шариф пайғамбар Лафзидан чиқиши ҳам бунинг далилидир.

Рўза сихат-саломатлик калити ҳамдир. Йил давомида емак-ичмакдан хориган ошқазон рамазонда бирмунча дам лади, одам тетик бўлиши учун куч-қувват йиғишга имкон ҳозирлайди.

Рўза инсонда чидамлилик ва таҳаммул кучини пайдо қилади.Рўза сабаби билан қурилган тадбир киши умрини узайтиради, саломатликни яхшилайди, кун овқат ейиш одамни тез қаритади, ундан тийилиш эса одамга ёшлик, бардамлик келтиради.

Меҳнаткаш одам учун рўза соғлик ва рохат манбадир. Рўзага риоя қилганлар бу вақтда ўзларини қўш каби енгил хис этади.

Рўза тутган киши кундан икки марта овқат ейди, бири саҳарлик қилганда, бошқаси ифторда. Бугунги табобат бунга монеълик қилмайди. Ошқозон тўлмаган бўш бўлган кезда бадан ҳам енгил бўлади.Рўза инсоннинг соғлигини ва маънавий ҳаёти учун фойдали.

Инсон кўп ейиш-ичиш оқибатида кўзга кўринмайдиган, аммо сезиладиган дардга дучор бўлади, рўза эса уни йўлга солади, саломатликка фойда келтиради. Рўза воситаси билан инсон нафсини тийиб, риёзатда бўлади, бу билан маънавий томондан ҳам тартибга тушган бўлади.(Ирисов А, Рамазон Муқаддас ой. Т. Фан ва турмуш. 1991 йил 3-сон).



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет