Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


Ҳаракатларни ритм билан мутаносиб тарзда амалга ошириш маш-қтари



бет4/5
Дата24.06.2016
өлшемі1.09 Mb.
#156789
1   2   3   4   5

Ҳаракатларни ритм билан мутаносиб тарзда амалга ошириш маш-қтари.

4,2,1 ҳисобига берилган давомийликда бажариладиган чапак, юриш ва бошқа ҳаракатлар.

Худди шунинг ўзи, фақат давомийликни 4-8 такт ёки сигнал бўйича ўзгартирган ҳолда.

3. 4/4 тактировкалик турли давомийликда юриш (4, 2, I ва 0,5


ҳисобига ] қадам).

  1. Мусиқани тинглаб, унинг ритмини аввал чапаклар билан, сўнг қадамлар билан ва ниҳоят брейк данс услубидаги турли ҳаракатлар билан қайтариш.

  2. Ритмик суратни ўйлаб топиш ва уни аввал чапак чалиш билан, сўнг қадамлар билан ва ниҳоят турли ҳаракатлар билан ифодалаб бериш.

  3. Метр ва римни бир вақтнинг ўзида ифодалаб бериш: I — метр (чапак ва тактировка билан), 2 - ритм (чапак ва қадам билан); сўнг ҳаммасини биргаликда, ритмни ~ қадамлар билан, метрни — тактировка билан.

  4. Мусиқани эшитиб, унинг хусусияти, ўлчами, аниқлаш, рит-мик суратини "чапак чалиб" кўрсатиш ва уни турли гимнастик машқлар билан ифодалаш (этюд тузиш ёки импровизация қилиш).

Ҳаракатларни ритм билан мутаносиб амалга ошириш ўйинлари.

1. "Давомийликни ўзгартирамиз".

Ўйинчилар эркин сафга туришади. Мусиқа бошланиши билан улар берилган давомийликда чапак чалиш ёки жойида юришни бошлайдилар ва мураббий буйруғи ёки сигналига кўра давомийликни ўзгартиради. Машқни тўғри бажарганлар жетон ёки очко олади. Ўйин охирида жетонлар саналади ва ғолиб аниқланади.

2."Акс — садо".

Гуруҳ икки жамоага бўлиниб, улар юзма - юз саф тортишади. Аккомпаниатор ритмик сурат беради ва ҳамма уни мусиқа билан бирга такрорлайди. Сўнг мураббий сигнали билан аввал бир жамоа уни мусиқасиз такрорлайди, сўнг иккинчи жамоа. Яна ҳамма бирга-ликда мусиқа остида ва яна навбат билан мусиқасиз, бироқ қадам ташлаб такрорлайди. Ритмик суратни аниқроқ ва аҳилроқ такрорлаган жамоа очко олади. Ўйин бошқа ритмик вазифа билан такрорла-нади. Кўпроқочко олган команда ғолиб бўлади.

3. "Рақамларни чақириш".

Ўйинчилар эркин сафга тизилишади, рақам бўйича ҳисобланиб, ўз рақамларини яхши эслаб қоладилар. Аккомпаниатор ритмик сурат беради, мураббий вазифа беради (чапак, қадам, сакраги) ва номерни айтади. Шу рақам эгаси бўлган қиз вазифани бажаради. Агар У вазифани тўгри бажарса очко ёки жетон олади, мураббий эса бошқа рақамни чақиради.

3-4 такрорлашдан кейин янги ритмик сурат берилади. Ўйин охирида жетон ёки очколар саналади ва ғолиб аниқланади.

4. "Ритмик эстафета".

Гуруҳ икки жамоага бўлиниб, улар колонна ёки шеренгага саф тортади. Тўп, арқон, чўқмор ёки бошқа буюм жамоанинг биринчи ўйинчиси қўлида бўлади. Ритмик сурат берилади, биринчи ўйинчи уни буюм билан бажаради ва уни кейинги ўйинчига беради, униси яна кейингисига ва хоказо. Агар гимнастикачилар вазифани тўғри бажарсатар, жетон оладилар. Кўпроқ жетон тўплаган жамоа ғолиб бўлади. Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун жамоалар вази-фаларни навбат билан бажаришлари мумкин.


3. 3.Оҳанг (мелодия)

Мусиқадаги бош ифода воситаси - оҳанг (мелодия) дир. Чунки айнан унда бастокор нимани ўйлагани ифода этилади.Мелодия (грекча "мелос" — қўшиқ) - мусиқий фикрнинг бир овозли ифодаси. Мелодия метр ва ритм воситасида тартибга солинган турли баландликдаги товушлар алмашинишидан иборат бўлади. Мелодияда мусиқий товушнинг барча хусусиятлари ~ жарангдорлик (метр), давомийлик (ритм) ва баландлик (мелодия), барваракайига акс этади.

Товушлар алмашиниши тартибига қараб мелодиянинг тепага чиқувчи, пастга тушувчи, горизонтал ва тўлқинсимон чизиқлари фарқпанади.

Ҳаракатларнинг мусиқа билан мутаносиб бажариш машқлари.

1.Мусиқани эшитиб, мелодияни овоз билан, метрни эса дирижерлик ҳаракати билан ифодалаш, сўнг ҳаммасини бирдан: мелодияни овоз билан, метрни ҳаракат билан, ритмни эса қадам билан кўрсатиб бериш.

2. Мелодиянинг тепага чиқувчи чизиғини қўллар, бошни тепага
кўтариш, оёқ учига (ярим бармоқларга) туриш; пастға тушувчи
чизиғини бош ва қўлларни тушириш, чўк тушиш билан; горизон-
тал чизиғини бош ва қўлларнинг тегишли ҳаракати, ўнг ва чапга
қадам ташлаш билан кўрсатиб бериш.

Ҳаракатларнинг мусиқа билан мутаносиб бажариш ўйинлари.

1. "Акс — садо".

Мусиқани тинглаб олгач, мураббий сигнали билан гимнастика-ларнинг гоҳ бири, гоҳида иккинчиси мелодияни овоз билан ифодалайдилар. Сўнг бир вақтнинг ўзида мелодияни — овоз билан, метрни — дирижерлик ҳаракати билан, ритмни — қадам билан кўрсатиб беришни қушиб, вазифани мураккаблаштириш мумкин. Машқни тўғри бажарган гимнастикачи ёки жамоа жетон ёки очко олади.

2. "Мелодияни чизамиз".

Аккомпаниатор мусиқий парчани ижро этади, ўйинчилар қўллари билан мелодия йўналишини "чизадилар": тепага чиқувчисини қўлларни кўтариш билан, пастга тушувчини — пастга тушириш билан, горизонтал йўналишни - чеккага ҳаракат билан, вазифани тўғри бажарганлар жетон оладилар ва ўйин такрорланади.

3. "Таъқиқланган мелодия".

Бирор бир мусиқа тингланиб, унинг остида ҳаракатланиб бўлмаслиги, балки фақат овоз билан ифодалаш мумкинлиги белгилаб қўйилади. Бошқа исталган мелодия янграган пайтида ўйинчилар ҳаракатларни импровизация қиладилар ва хоҳлаган йўналишда ҳаракатланадилар. Бироқ, "таъқиқланган" мусиқа янграши билан, тўхташ керак бўлади, Хатога йўл қўйганлар штраф очколари билан жазоланадилар ёки ўйиндан чиқадилар.

Мусиқадаги регистр

Мусиқий товуш қатори регистрларга бўлинади. Регистр - бу чолғу ёки ашулачи овози ҳажмини товуш қисмининг бир қисми. Фортепьянода баланд, ўрта ва паст регистрларни фарқлашади. Ҳар бир регистрнинг ифодалилиги ўзига хосдир: ўртаси — энг юмшоқ ва тўлиқ янграйди, пастки товушлар маъюс, жарангсиз, юқоридагилари эса ёрқин, тиниқ ва жарангдор чиқади. Мусиқа характери регистрга сезиларли даражада боғлиқ бўлади.



Ҳаракатларнинг регистрга мутаносиб бажариш машқлари.

Баланд регистр — қўл кафтлари билан ҳаракатланиш, ўрта — бутун қўл билан, паст — бўшаштирилган қўлларни силкитиш.

Баланд регистр — оёқ учларида юриш, ўрта - оддий спорт қадами, паст — (ҳамлали) кенг қадам.

Регистрни аниқлаш ва ҳаракатларни унга мутаносиб бажариш

ўйинлари.

1. "Пакана ва дарозлар".

Ўйинчилар доира бўлиб туриб оладилар. Мусиқа бошланиши билан улар берилган ёки ўйлаб топилган ҳаракатларни бажара бошлайдилар.

Паст регистрдаги аккордга ўйинчилар дарозларни, юқори регистрдагисида эса паканаларни ифодалайдилар.

2. "Тун ва кун"
Залнинг ёнлама чизиқлари бўйлаб "тун" ва "кун" жамоала-рининг чизиқлари чизиб олинади. Жамоалар зал ўртасида бир бир-ларига юзма — юз икки сафга турадилар. Паст регистрдаги аккордда "кун" жамоаси қочади, "тун" жамоаси эса уларни "уйчалари" чегарасигача қувлайди. Баланд регистрдаги аккордда эса — аксинча. Тутилган ўйинчилар сони ҳисобланади ва ўйин давом эттирилади.

3. "Ҳайвонлар ва қушлар".

Зал ярмидан бўлинади, ўйинчилар эса "ҳайвонлар" ва "қушлар" деб номланадиган икки жамоага ажратилади. "Ҳайвонлар" залнинг биринчи ярмида, "қушлар" эса иккинчисида жойлашади. Баланд регистрда янграйдиган мусиқа найтида бир жамоа, паст регистрдагисида эса иккинчиси, ўрта регистрда эса ҳар иккала жамоа импровизация қилади. Хатога йўл қўйган ўйинчилар ўйиндан чиқадилар. Энг кўп ўйинчиси қолган жамоа ғалаба қозонади.

Мусиқада суръат (темп)

Мусиқа суръати — бу мусиқий асарнинг ижро этиш тезлигидир. Темплар уч асосий гуруҳга бўлинади: секин, ўрта ва тез. Уларнинг асосан итальянча номлари қўлланилади, бироқ баъзида она тилидаги атамали ҳам ишлатилади. Секин темплар (суратлар):

1агgо — жуда секин, lento — секин, чўзиқ, adagio — секин, юмшоқ. Ўртача суръатлар: andante — ҳотиржам, шошмасдан, moderato — Ўртача, alegretto жонли, allegro — тез, жонли, vivace — жуда тез, presto — шошилинч, темпнинг кучайиши аccelerando, аста — секин секинлашуви ritardanto дейилади.

Мусиқа суръати унинг характери ва мазмуни билан бевосита боғлиқ. Қайғули мусиқа одатда секин темпда ижро этилади, қувноқ мусиқа эса тез сураъатда ва хоказо. Мусиқий асарнинг суръатини эркин тарзла ўзгартириш мумкин эмас, чунки бунда унинг мазму-ни ва хусусияти ҳам ўзгариб кетади.



Ҳаракатларнинг суръат билан мутаносиб бўлиши машқлари.

1. Мусиқани тинглаб, унинг характери ва суръатини аниқлаш.


ва ҳаракатланишнинг энг мос турини аниқлаш: юриш (қандай?),
югуриш (қандай?), сакрашлар.

2. Мусиқа янграшидан кейин темпни сақлаган ҳолда берилган


машқни бажариш.

3. Суръатнинг кутилмаганда ва аста- секин ўзгаришига мос ра-


вишда берилгаи машқлар суръатини ўзгартириш.

Суръатни аниқлаш ва ҳаракатларни у билан мутаносиб равишда бажариш ўйинлари.

1. "Аниқла ва кўрсат".

Аккомпаниатор навбатма навбат турли суръатдаги кичик мусиқий парчаларни эркин тартибда ижро этади. Секин суръатда ўйинчилар қул билан ҳаракатлар бажарадилар, масалан катта доиралар, ўртача суръатда - ўртача доиралар, тез суръатда - кичик доирачалар ёки бошқа ҳаракатлар. Хатога йўл қўйсалар, ўйинчилар орқага бир қадам ташлайдилар ёки штраф очкоси оладилар, лекин ўйнашда давом этадилар.

2. "Кимнинг жамоаси кучлироқ".

Гуруҳ икки жамоага бўлинади. Мусиқа бошланиши билан бир жамоа ўйинчилари мураббий белгиси билан у ёки бу вазифани бажара бошлайдилар: чапак чаладилар, юрадилар, сакрайдилар ва хоказо. Бунда улар ҳаракатларни мусиқа суръатига мослаб, тезлашиб ёки секинлашиб, мусиқа тўхташи билан темпни сақлаб қолишлари керак. Вазифани ўзаро мувофиқ тарзда, кам хатолар билан бажарган жамоа ғалаба қозонади.

3. "Секин - тез".

Ўйинчилар жуфт бўлиб доира бўйлаб сафланадилар. Ички доира — "секин"лар жамоаси, ташқиси — "тез"лар жамоаси. Секин мусиқага ўйинчилар жуфт ҳолларида бир бирларидан ўзадилар (жуфт алмашадилар), тез мусиқага доира бўйлаб жуфтлари билан югурадилар, ўртача суръатда эса импровизация қиладилар. Секин суръатдаги мусиқадаги паузадан сўнг "секинлар" қарши жамоага "тегиб" олишлари керак, "тезлар" эса уларга тегиб олмасликлари учун тезда чўк тушиб олишлари керак. Хатолари ва ушланган ўйинчилари камроқ бўлган жамоа ғалаба қозонади.

Мусиқий динамика

Мусиқадаги динамик тус ва ўзига хос жиҳатларга секин ва баланд янграшнинг турли даражаси, уларнинг аста секин еки кескин ўзгариши, алоҳида товушларнинг кучайиши, яъни урғулар, товушларнинг равон ёки узлуксиз янграши кабилар киради. Нота матнида динамик тусларни қуйидагича белгиланиши қабул қилинган.

piano — р — пьяно — секин

mezzopiano — mр —меццопьяно — ҳаддан ташқари секин эмас

pianissimo — рр — пьяниссимо — жуда секин

forte — f — форте — громко

mezzoforte — mf— меццофорте — ўртача баланд

fortissimo — ff — фортиссимо — жуда баланд

crescendo - < - крешчендо — кучайиб

diminuendo -> - диминуэндо — пасайиб

sforzundo - sf- сфорцандо — товушнинг кучайиши

legato — легато — равон, қўшилиб

staccato — стакатто — узилиб — узилиб

Ҳаракатларни мусиқий динамика билан мутаносиб равишда бажариш машқлари

1. Баланд янграшга

(фортс)


- сафда қатам ташлаш;

- кенг югуриш;

- жадал сакрашлар;

-қўл ва гавдани силкитиш.



Пьянога

- оёқ учида юриш;

- юмшоқ югуриш;

- енгил сакрашлар;

- қўллар билан

тўлқинлар қилиш;


2. Крешчендога

-доирани кснгайтириш билан юриш;

- қадамдан ютуришга ўтиш;

- ҳаракатлар амплитудасини

ошириш;


Диминуэндота

-доирани

кичрайтириш билан;

- югуришдан қаламга;

- амплитудани камайтириш.



3. Урғуга

- поза, бош, қул, гавда билан кескин ҳаракатланиш сакраш, қўл, силкитиш, буюмни отиш.

4. Стакаттога

- "ўткир" қадам;

-пружинали югуриш;

- сакрашлар.


Легатога

- юмшоқ қадам;

- юмшоқ югуриш;

- бурилишлар.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет