Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш


Атроф мухит нима ва унинг организмга таъсирини айтиб ўтинг



бет10/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

62.Атроф мухит нима ва унинг организмга таъсирини айтиб ўтинг.
- инсон яшаши учун зарур бўлган табиий мухит ва моддий дунё.
63. Атроф мухитни химоя қилиш бу нима?
- моддий дунё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тежаб-тергаш, жамият билан табиат орасидаги бирдамликни сақлаш, атроф мухитнинг сифатини яхшилашга қаратилган тадбирлар тизими.
64.Инсон яшаб турган мухитни мухофазалаш қандай тадбирлар мажмуаси?
- атроф мухитдаги инсон организмига зарар келтирувчи факторларни камайтириш ва йуқотишга қаратилган, иқтисодий, сиёсий, моддий - маънавий, санитар- гигиеник, эпидемиологик илмий тадбирлар мажмуидир.
65.Хавф туғдирувчи rypуxлар кимлар?
- хавф туғдирувчи омилларни қабул қилувчи шахслар, гурухлар ёки ахолининг маьлум қисми.Атроф мухитга тарқалиш эхтимоли бўлган холатларнинг илмий-математик ва эпидемиологик асослаб берилганлиги.
66. Ўлим кўрсаткичи нима? - соғлиқ сақлашнинг демографик кўрсатгичи бўлиб, ахолининг ўлим сабабли камайишини тавсифлайди.
67. Ижтимоий касаллик деганда нима тушунилади ва мисол келтиринг?
- ижтимоий-иқтисодий шароитидаги касаллик бўлиб, жамиятга зарар келтиради ва инсонни ижтимоий химоясини талаб килади.
68. Яшаш тарзи нима?
- инсоннинг саломатлигига таъсир қиладиган,ўзини қабул қилган қарорлар йиғиндиси.
69. Саломатликни яхшилаш кўрсаткичини айтинг.
- шахснинг, ахоли гурухининг ёки бутун ахоли соғлигининг яхшиланиши кўрсатгичи.
70. Хавф туғдирувчи омил деганда нимани тушунасиз?
- саломатликка потенциал хавф туғдирувчи биологик, генетик, экологик, ижтимоий характерга эга. Атроф ва ишлаб чиқариш мухитида касаллик чақириши юқори бўлиб, ривожланиш ва нохуш оқибатларга олиб келувчи омиллар.
71.Яшаш тарзига таъсир қилувчи факторларини санаб ўтинг.
- биологик (вирусли, бактерияли, паразитар ва бошқа), химик, физик (товуш, тебраниш, ультра товуш, инфратовуш, иссиқлик, ионлаштирувчи, ионлаштирмайдиган ва бошқа нурлар) ижтимоий (овқатланиш, сув билан таъминлаш, иш шароити, турмуш шарт-шароитлари, дам олиш), об-хаво ва бошқа ташқи факторлар инсон саломатлигига таъсир қилувчи ёки келгуси авлод саломатлигига таъсир қилувчи омилларга айтилади.
72. Ногиронтаъриф беринг.
- касаллик, шикастланиш, ёки етишмовчилик оқибатида соғлигидан ажралган шахс бўлиб, ижтимоий ёрдамга мухтожликдир.
73. Ногиронлик деганда нимани тушунасиз?
- хаёт фаолиятининг чекланиши. Айни шароитдаги нормал фаолиятдан ташқари хар қандай чекланган ёки йўқотилган (бузилиш, меъёрдан ташқари ёки ногиронлик) фаолият ногиронлик дейилади.
74. Ахоли саломатлигини химоя қилиш бу нима?
- иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий, илмий, тиббий, хуқуқий, санитар-гигиеник, эпидемиологик тадбирлар мажмуини хар бир инсоннинг соғлигини жисмоний ва рухий холатини сақлаш ва химоя килиши, мустахкамлашга, умрини узайтиришга, тиббий ва дори-дармонлар билан таъминланишига қаратилган фаолиятдир.
75. Оналик ва болаликни химоя қилишни тушунтириб беринг.
- соғлом чақалоқлар туғилишини, соғлом авлод етишишини, она ва бола касалланиши олдини олиш, даволашга қаратилган жамият, тиббий-ижтимоий давлат тадбирлари.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет