Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга бўйсуниш муносабати деймиз?



бет85/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   177
1- (1)

Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга бўйсуниш муносабати деймиз?

Тушунчалардан бирининг ҳажми иккинчисининг ҳажмига тўлиқ кириб, унинг бир қисмини ташкил этса, бундай муносабат бўйсуниш муносабати дейилади. Масалан: «Одамлар» ва «талабалар».
А одамлар
В – талабалар


  1. Сиғишмайдиган тушунчалар қандай турларга бўлинади?

Сиғишмайдиган тушунчалар бирга бўйсуниш, қарама-қаршилик, зидлик муносабатларида бўлади.

  1. Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга бирга бўйсуниш муносабати деймиз?

Бирга бўйсуниш муносабатидаги тушунчалар бир-биридан мустақил бўлиб, қандайдир учинчи кенгроқ тушунчанинг таркибига киради.
Масалан: «талабалар» ва «талабалар» тушунчаси «таълим олувчилар» деган янада кенгроқ тушунчанинг ичига киради.
А – таълим олувчилар
В - талабалар
С - ўқувчилар


  1. Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга қарамақаршилик муносабати деймиз?

Қарама-қаршилик муносабатидаги тушунчалар бир-бирини истисно қилувчи, бир предметнинг қарама-қарши сифатларини акс эттириб, бир-бири билан кескин фарқ қилувчи жиҳатларни ифодалайди. Масалан: «паст» ва «баланд», «катта» ва «кичик», «яхши» ва «ёмон», «оқ» ва «қора».
А – ҳарбийлар
В – катта унвонли ҳарбийлар
С – кичик унвонли ҳарбийлар


  1. Тушунчалар ўртасидаги қандай муносабатга зидлик муносабати деймиз?

Зидлик муносабати бир-бирини инкор қилувчи тушунчалар ўртасидаги муносабатдир. Масалан: «Баланд қаватли уй» ва
«Баланд қаватли бўлмаган уй»
А – уйлар
В – эски уйлар
С – эски бўлмаган уйлар




  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет