Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институти



бет6/6
Дата21.06.2016
өлшемі0.64 Mb.
#152684
1   2   3   4   5   6

Бронза. Бронза мис ва қалай, марганец, алюминий, никел, кремний, бериллий ва бошқа элементлар қотишмасидир. Бронзанинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги кимёвий таркибига қараб 150-800 МПа оралиғида бўлади. Қалайли бронза атмосфера, туз эритмалари ва кислоталарга чидамли, алюминийли бронза мустаҳкам ва кимёвий муҳитларга чидамли, кремнийли бронза едирилишга ва юқори ҳароратга бардошли бўлади.

Қурилишда бронза санитария-техника буюмларининг металл қисмлари, фурнитуралар ва материаллар тайёрлашда ишлатилади.

Рух-кўкимтир-оқ рангли металл бўлиб, коррозия муҳитига чидамли бўлади. Шунинг учун пўлат буюмларни рухлаш учун ишлатилади.

Титан-кулранг-оқ рангли металл бўлиб, 16650С суюқланади, зичлиги 4,32-4,50 гсм3. Титан юзасида ҳосил бўлган оксид парда коррозия муҳитига, едирилишга чидамли бўлади. Титаннинг механик ва технологик хоссаларини яхшилаш мақсадида унинг таркибига легирловчи алюминий, молибден, ванадий, марганец, хром, кремний, темир ва бошқа металлар қўшилиши мумкин. Титан ВТ5, ВТ5-1, ВТ6, ВТ8, ВТ14, ОТ4 каби маркаларда бўлади. Титан қотишмаларининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 700-1400 МПа. Титан қотишмалари совуқ ва иссиқ ҳолда яхши деформацияланади, пайвандланади ва коррозия муҳитларига чидамли бўлади.

Қўрғошин-кулранг-кўк рангли оғир металл бўлиб, қолипларга яхши қуйилади, прокатлаш мумкин. Қўрғошин кислоталарга бардошли, рентген нурларидан ҳимоялаш хусусиятига эга. Шунинг учун у махсус қурилишда ишлатилади.

Металларни коррозия ва оловдан ҳимоялаш

Коррозия турлари

Металлар коррозияси ишлатилиш муҳитига қараб кимёвий ёки электркимёвий турларга бўлинади.

Кимёвий коррозия. Кимёвий коррозия электролит бўлмаган органик қуруқ газлар ва суюқликларнинг металларга таъсири натижасида вужудга келади. Кимёвий коррозиянинг бу турида металл юзаси юқори ҳароратда оксидланади. Бу турдаги коррозия кам учрайди.

Электркимёвий коррозия. Металларга электролитлар-кислота, ишқор ва тузларнинг эритмалари таъсирида электркимёвий коррозия вужудга келади. Бу агрессив муҳитларда металл коррозиясига металл ионларининг эритмага аста-секин ўтиб емирилиши сабаб бўлади.

Турли металлар контактлашганда галваник ток ўтиши туфайли улар электркимёвий коррозияга учраши мумкин. Металлар структураси бир жинсли бўлмагани учун микрокоррозия вужудга келиши ва аста-секин кристаллараро коррозияга айланиши мумкин.

Электркимёвий коррозия атмосфера сувлари, ер ости сувлари ва нам тупроқда, шунингдек дайди токлар таъсирида ҳосил бўлиши мумкин. Бино ва иншоотларнинг очиқ ҳавода ишлайдиган қисмлари ёғин-сочин таъсирида коррозияланади. Атмосферадаги сув ҳаво аралашмаси таркибидаги карбонат ангидриди ва олтингугурт пўлатни коррозияга учратадиган электролит ҳосил қилади. Бунда пўлат коррозия муҳитининг концентрациясига қараб тез ёки аста-секин емирилиши мумкин.

Ер ости металл конструкциялари, қувурлар дайди токлар таъсирида электркимёвий коррозияга учрайди. Дайди токлар ер ости кабеллари, трамвай ва электропоезд темир йўл излари, электр подстанцияларига яқин ерларда ҳосил бўлади.

Металлни коррозиядан ҳимоялаш

Металларни коррозиядан лок-бўёқ, металл ва нометалл қопламалар воситасида ҳамда металл таркибига легирловчи элементлар киритиб ҳимоялаш мумкин.

Лок-бўёқ билан қоплаш. Бу усулда металлни коррозиядан ҳимоялашнинг энг кенг тарқалган туридир. Қопламалар нитроэмаллар, нефт, тошкўмир ва синтетик локлар, олифлар ва ўсимлик мойлари асосида тайёрланган бўёқлар, полимерлар асосидаги кукун тўлдирувчили ва тўлдирилмаган композициялар билан ҳосил қилинади. Лок-бўёқ қопламалари металлни коррозиядан сақлаш билан бирга унга эстетик чиройли тус беради.

Нометалл қопламалар. Металлни махсус қоришмалар билан сирлаш, шиша, цемент-казеин композициялари, лист пластинкалар ва плиткалар билан қоплаш, полимер нометалл қопламалар усулида металлни коррозиядан сақлашга киради. Бу усулнинг кафолати қоплама материалнинг коррозия муҳитига чидамлилиги, зичлиги, металлга адгезияси (ёпишиши) ва шу каби омиллар билан белгиланади. Нометалл қопламалар билан бино ва иншоотларнинг ер ости ва усти металл конструкциялари ҳимояланиши мумкин.

Металл қопламалар. Металларга галваник, кимёвий, қиздириб металлизациялаш ва бошқа усулларда металл қопламалар қопланади. Галваник усулда ҳимоялашда металл юзасига тузлар эритмасидан металларни электролитик чўктириш воситасида бирорта ҳимояловчи металлнинг юпқа ҳимоя қатлами ҳосил қилинади.

Қиздириб қоплаш усулида металл буюмлар суюлтирилган ҳимояловчи металл тўлдирилган ваннага (рух, қалай, қўрғошин) ботириб олинади. Металлизациялаш усулида металл буюм юзасига сиқилган ҳаво воситасида суюқлантирилган металл пуркаб, юпқа қоплама қатлам ҳосил қилинади.

Легирлаш усулида ҳимоялаш. Бу усулда металл таркибига оз миқдорда легирловчи элементлар киритилади. Ҳосил бўлган қотишмалар коррозия муҳитига чидамли бўлади. Қурилишда энг кўп ишлатиладиган пўлатни коррозияга бардошлигини ошириш мақсадида унинг таркибига мис, хром, никел, фосфор ва бошқа элементлар киритилади. Легирланган пўлатлар очиқ ҳавода ва ер остида ишлатиладиган конструкциялар тайёрлашда ишлатилади.

Металлни оловдан ҳимоялаш

Металл буюм ва конструкциялар олов ва юқори ҳарорат таъсирида физик-механик, деформатив хусусиятларни ўзгартиради. Бунинг натижасида нохуш оқибатлар келиб чиқиши мумкин.

Металларни оловдан асрашнинг оддий усулларига уларни ёнмайдиган, иссиқлик изоляцияловчи хусусиятга эга бўлган оловбардош керамик ғишт ва блоклар, динас ва хромли ғиштлар, гипс плиталари, термозит қоришмалари ва бошқалар билан ҳимоялаш киради.

Металл конструкцияларнинг оловбардошлигини ошириш учун асбестоцемент, асбест-перлит, асбест-вермикулит ва ш.к. ноорганик материаллар асосидаги композицияларни пневматик усулда пуркалади.

Металл конструкцияларни оловдан вақтинчалик ҳимоялашнинг истиқболли усулларига уларни антипиренлар киритилган махсус полимер композициялар билан қоплашдир. Улар олов таъсирида дархол коксланиб кўпикли қаварувчи қоришма ҳосил қилади ва қоплама вақтинча металл конструкцияларни юқори ҳароратдан деформацияланишига тўсқинлик қилади.

Оловдан ҳимояланишнинг истиқболли усуллардан бири металларни 20-30 мм қалинликда фосфат ва унинг тузлари билан қоплашдир. Бундай қоплама юқори ҳароратда (10000С) чидамли монолит масса ҳосил қилиб, металл конструкцияни вақтинчалик олов таъсиридан сақлайди.

Такрорлаш саволлари

1. Металлар қандай классификацияланади?

2. Чўян олиш технологиясини айтиб беринг.

3. Пўлат ишлаб чиқариш технологияси нимадан иборат?

4. Чўян ва пўлатнинг таркиби, тузилиши ва таркибини айтиб беринг.

5. Легирловчи элементлар чўян ва пўлат ҳоссаларига қандай таъсир кўрсатади?

6. Чўян ва пўлат асосидаги қурилиш материаллари ва конструкцияларини айтиб беринг.

7. Рангли металлар классификацияси қандай?

8.Рангли металлар асосида қандай қурилиш буюм ва конструкциялари тайёрланади?

9. Металларни коррозиядан сақлаш усулларини айтиб беринг.



10. Металларни оловдан сақлаш усуллари қандай?






Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет