Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Прогнозлашнинг ахборот манбалари



Pdf көрінісі
бет28/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
4.3. Прогнозлашнинг ахборот манбалари 
 
Иқтисодий жараѐнларни вақт давомида ўзгаришини ўрганиш муҳим 
аҳамиятга эга. Чунки барча иқтисодий жараѐнлар ва ҳодисалар вақт давомида 
ўзгарувчан бўлади. Иқтисодиѐтда барча иқтисодий жараѐнларни иқтисодий-
статистик моделлар орқали ўрганиш натижасида у ѐки бу иқтисодий 
кўрсаткичнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ўзгаришини илмий асосда 
таҳлил қилиш ва башоратлаш мумкин бўлади. 
Иқтисодий-статистик моделлаштириш усули - бозор иқтисодиѐти 
субъектларининг иқтисодий фаолияти таҳлили ва режалаштиришни 
такомиллаштиришга қаратилган тадбирлардан биридир. 
Иқтисодий-статистик моделлаштириш иқтисодий кўрсаткичлар ва ишлаб 
чиқариш омиллари ўртасидаги алоқалар ўз моҳиятига кўра стохастик бўлган 
асосга таянади. Иқтисодий субъектлар фаолиятини статистик моделлаштириш 
замон ва маконда уларнинг ривожланиш жараѐнини ўрганишда асосий ўрин 
эгаллайди. Бу моделлар ишлаб чиқариш тенденциялари ва қонуниятларини 
аниқлаш учун мослашгандир. 
Хатто энг такомиллашган статистик модел ҳам иқтисодий ҳодиса ва 
жараѐнларнинг бутун алоқадорлигини қамраб олишга қодир эмас. Шунга кўра, 
иқтисодий таҳлил ва иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллашда ҳар 
доим ноаниқлик элементлари мавжуд бўлади. Одатда, иқтисодий-статистик 
моделлаштиришни қўллаш самарадорлигининг асосий шартларидан бири унинг 
реал кўриниш ва жараѐнга айнан мос келиши ҳисобланади. 
Иқтисодий-статистик 
моделаштиришни 
ноаниқ 
бўлишлигининг 
сабаблари қуйидаги ҳолларда содир бўлиши мумкин: 
1. Ахборотли – ахборотнинг хатолиги, унинг кўрсаткичлари, омиллар ва 
объектлар мажмуининг ноаниқлиги. 
2. Таркибий – аниқланмаган хилма-хилликларнинг мавжудлиги. 


41 
3. Моделли – кўрсаткичлар ва далиллар ўртасида боғланиш шаклларидан 
нотўғри фойдаланиш. 
Иқтисодий-статистик кузатувлар олиб борилганда, техник-иқтисодий 
кўрсаткичлар кўринишидаги, материаллар оқимидаги ахборотларга дуч 
келамиз. Шу нуқтаи назардан, ишлаб чиқаришга - кириш ахборотини, чиқиш 
ахборотига ўзгартиргич сифатида қаралади. 
Асосий иқтисодий-статистик тушунчалар: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет