Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет47/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

ЭКСПЕРИМЕНТАТОР 
Капитал 
қўйилмаларнинг 
тақсимланиши 
Жамғариш 
суръатлари 
Улгуржи 
нархлар 
индекси 
Иш ҳақи 
сиғими 
Чакана 
нархлар 
индекси 
Моддий ишлаб чиқариш 
соҳасининг имитация 
блоки 
Истеъмол соҳасининг 
имитация блоки 
Таҳлил учун маълумот 


75 
7.1.-чизма. Имитацион моделнинг структуравий схемаси.
11
 
 
Имитацион бизнес ўйини имитацион системани янада ривожлантиришни 
кўзда тутади ва ўз ичига асосий элементлар билан бирга (имитацион модел ва 
имитация натижаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш воситалари) махсус 
инструктив ва моделлаштирилаѐтган тизимнинг келгуси фаолиятида энг катта 
натижаларга эришишидан манфаатдор ҳамда қарор қабул қилувчи эксперт 
экспериментаторнинг таъсирини чегараловчи бошқа воситаларни ўз ичига 
олади. 
Ўйинчиларга ҳал қилувчи дақиқаларда ахборот олиш имконияти берилиши 
керак. Имитацион ўйин моделини яратишда, аввало, ўйинчиларнинг мотивация 
тизими ва ўйин сценарийсини ишлаб чиқиш лозим. Бундай моделларнинг бир 
қисми компьютердан фойдаланишга, бошқа қисми - машинасиз имитацияга 
мослашган. Имитацион ўйин моделлари исталган даражадаги объектлар учун 
қурилиши мумкин: фирма бўлимидан тортиб, умуман, халқ хўжалигигача. 
Яхши моделни яратиш катта вақт сарфини талаб қилади (бир неча йилгача) ва 
арзон тушмайди, унинг ѐрдамида прогнозлаш, яъни ўйин ўтказиш, шунингдек, 
жиддий уринишларни талаб қилади, чунки ўйин қатнашчилари сони бир неча 
юзга етиши мумкин. Бироқ, бу харажатлар ўзини оқлаган, зеро бундай 
моделлар бошқа моделлар ишламайдиган жойда прогноз олиш имконини 
беради. 
Имитацион моделлар бир қатор устунликларга эга: 
- адекват моделларни реал объектларда қўллаш ва турли йўл қўйишларда 
модел билан чегаралнмаган тажрибалар ўтказиш имконияти
- моделга 
ноаниқлик 
омилларини, 
ўзгарувчиларнинг 
тасодифий 
характерини нисбатан осонроқ киритиш; 
- жараѐнлар, вақт параметрлари, муддатлар, кечикишлар динамикасининг 
нисбатан осонроқ ифодаланиши. 
Иқтисодий моделлар прогнозланаѐтган тизимнинг тавсифини ҳам, 
формаллашмаган алоқаларини ҳам ҳисобга олгани учун улар унинг 
ривожланишини адекват ифодалашга қодир. Лекин айнан шундай 
формаллашмаган тавсифларни таърифлаш иқтисодий моделларни тузишнинг 
асосий қийинчилиги ҳисобланади. 
Динамик иқтисодий моделлар бошланғич шартларга боғлиқ бўлмаган 
тизимнинг асосий ривожланиш қирралари ҳақида хулоса қилиш имконини 
беради. Бу хулосалар, албатта, прогнозлашнинг бошқа усуллари ѐрдамида 
кейин деталлаштирилади. 
Айтиш керакки, имитацион системадан фойдаланиш режимини имитацион 
бизнес ўйин шаклига ўтказиш мумкин. Бунинг учун, биринчидан, имитацион 
тажрибада эксперт-экспериментаторлар гуруҳи иштирок этиши, иккинчидан 
11
John E. Hanke, Arthur G. Reitsch, Dean W. Wechern. Business forecasting. Seventh edition. 2010 by Pearson 
Education, Inc.p. 45 


76 
эса иштирокчиларнинг фаолияти алоҳида ўйин қоидалари кўринишида акс 
этган ва чегараланган бўлиши зарур. Имитацион тажрибада ҳар бир 
иштирокчининг асосий вазифаси мавжуд вариантлардан унинг фикрича яхши 
натижаларга эришишини таъминловчи қандайдир стратегияни шакллантириши 
лозим. 
Иқтисодий тизимнинг мураккаблашуви, тасодифий катталиклар ва 
ноаниқлик омилларини ҳисобга олиш зарурияти, жорий натижалар ва келгуси 
ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги, динамиклиги, ўрганилаѐтган кўпчилик 
ҳодисалар ўртасида комплекс боғлиқлик туфайли бундай мураккаб тизимга 
адекват бўлган анъанавий ИММни тузиш мураккаброқдир. 
Одатда, 
мураккаб 
тизимларни 
моделлаш 
вазифанинг 
йирик 
ўлчамлилигига, ички ўзаро боғланишлар сонига, турли хил эҳтимолли 
тавсифларга дуч келади. 
Аралаш ахборот асосидаги усуллар комбинациялашганлиги каби 
мураккаб тизимларни прогнозлашда қўлланиладиган қуйидаги усулларни 
киритиш мумкин: 
- тарихий ўхшатиш усули; 
- сценарий тузиш усули; 
- эконометрик моделлар; 
- имитацион моделлар. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет