Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Миокард инфарктнинг қиѐсий ташхиси



Pdf көрінісі
бет28/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

2.6 Миокард инфарктнинг қиѐсий ташхиси
Миокард инфарктининг белгиларини ўхшаш касалликлар билан фарқлаш 
керак. 
Стенокардиядан фарқи миокард инфарктида оғриқ кескин ва узок давом 
этади. Нитроглицерин оғриқни йўқотмайди, фақат салгина камайтиради. Умумий 
безовталик кузатилади, стенокардияда эса бемор маълум бир холатда қотиб 
қолгандек туради. Миокард инфарктида шок манзараси ривожланади, ҳарорат 
кўтарилиши, артерия босими пасайиши, лейкоцитоз, ЭЧТ ошиши, юрак 
етишмовчилиги белгилари ва характерли ЭКГ ўзгаришлари кузатилади. 
Ўпка артерияси тромбоэмболиясига кучли оғриқ, ифодаланган ҳансираш, 
цианоз, тахикардия, қон тупуриш, шок характерли, қонда лейкоцитоз, ЭЧТ, АсАТ, 
ЛДГ ферментлар фаоллиги ошади. ЭКГда ўткир ўпка юраги манзараси. 
Кўрсатилган маълумотлар аниқланмаса ўпка артерияси системасида патология 
инкор этилади
Аортанинг ѐйилган (қатламларга ажралган) аневризмида кескин оғриқ 
кўпинча елкага, белга, қорин бўшлиғига тарқалади. Мазкур жараѐн юқори ва 
барқарор артерия босими билан кузатилади. Аорта аневризмида оғриқ тўхта тувчи 
воситалар самараси кам, қонда ферментлар фаоллиги меъѐрий даражада, ЭКГда 
миокард инфарктига хос ўзгаришлар йўқ. 
Миокард инфаркти гастралгик турининг қорин бўшлиғидаги кўпчилик 
аъзолар касалликлари (ўткир гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси 
тешилиши, ўткир панкреатит ва холецистит) билан ўхшашлигининг мавжудлиги 
ташхисни қийинлаштиради. Бу вазиятда анамнез маълумотларини синчиклаб 
ўрганиш (олдинги йилларда ўтказилган касалликларни, мазкур хасталикни 
бевосита вужудга келтирувчи сабабларни аниқлаш), Эътибор билан беморни 
текшириш, ЭКГ ва лаборатория кўрсаткичлари муҳим аҳамият кашф этади. Қорин 
бўшлиғи аъзолари касалликларига кучли ва давомли огриқнинг типик 
жойлашиши ва тарқалиши, такрорланувчи қусиш, метиоризм характерлидир. 
Спонтан (ўз-ўзидан вужудга келадиган) пневмоторакс (соғлом одамлардаги 
пневмоторакс), айниқса чап томонда вужудга келса, ўткир миокард инфарктини 
эслатади. Пневмоторакс одатда ѐшлик даврларда ривожланади. Бунда оғриқ 
кескин бўлиб, кўкрак қафасиинг юрак соҳасида жойлашади, ҳансираш, 
тахикардия, цианоз, артерия босимининг пасайиши билан кузатилади; агар 
пневмоторакс плеврит билан асоратланмаса, иситмалаш, лейкоцитоз, ЭЧТ 


49 
ривожланмайди, ЭКГда миокард инфарктига хос ўзгаришлар қайд қилинмайди. 
Рентген текширишлари ташхисни тасдиқлайди. 
Миокард инфарктида кўпинча сурункали юрак аневризми юзага келади. 
Унинг ташхисини аниқлашда ЭКГ ва рентгенография муҳим аҳамиятга эга. 
Мазкур хасталикка чуқур, қотиб қолган С5 тишчаси ѐки С28 характер. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет