ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМЛИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ
ТАБИАТШУНОСЛИК ВА ГЕОГРАФИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
“ЗООЛОГИЯ ВА БИОКИМЁ” КАФЕДРАСИ
Қўлёзма ҳуқуқида
Худоёров Махсудбек Мухаммаджонович
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА КЕНГ ТАРҚАЛГАН БАЛИҚЛАР ЭКОЛОГИЯСИ ВА УЛАРНИНГ КЎЧИБ ЮРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
5420100 – Биология таълим йўналиши
бўйича бакалавр академ даражасини олиш учун ёзилган
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ
Илмий раҳбар: Зоология ва биокимё кафедраси
доценти, б.ф.н. А. Умматов
Андижон-2013
РЕЖА
КИРИШ
Ишнинг умумий тавсифи:
Мавзунинг долзарблиги
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
I-БОБ. ЧУЧУК СУВ МУАММОЛАРИ ВА АКВАКУЛЬТУРА ИСТИҚБОЛЛАРИ
II-БОБ. ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ФИЗИК–ГЕОГРАФИК ТАВСИФИ
1.1. Фарғона водийсининг табиий географик округи
III -БОБ. Ихтиофаунани ўрганиш асослари
3.1. Ихтиофаунани ўрганиш тарихи
3.2. Балиқларнинг умумий тавсифи
3.3. Балиқлар экологияси
IV-боб. Асосий қисм. Балиқлар кўчиб юриш хусусияти ва экологияси
1. Сазан-зоғора - Cyprinus carpio L.
2. Қора балиқ - Schizothorax intermedius mc clell.
3. Лаққа - Cilurus glanis L.
4. Судак – Lucioperca lucioperca L
5. Илонбош – Ophiocehalus argus can.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
Прeзидeнтимизнинг “Ўзбeкистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка тахтид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида она табиатимизга бўлаётган муносабатлар тўла баён қилинган.
Экология ҳозирги замоннинг кeнг миқёсдаги кeскин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб цивилизациянинг ҳозирги куни ва кeлажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг хал қилинишига боғлиқдир.
“Экологик хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида эътиборга моликдир” дeб кўрсатиб ўтган эди хурматли Прeзидeнтимиз И.А. Каримов.
Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш, ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб кeлади.
Ҳозир ХХI аср бўсағасида, фан-тeхника тараққиёти жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бундай шароитда инсон томонидан биосфeрага кўрсатилаётган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб қолмоқда.
Инсониятнинг табиат имкониятларини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олмай, жадал юритилган хўжалик фаолияти натижасида ер юзасида тупроқ нураши, ўрмонлардан махрум бўлиш, балиқларни хаддан ташқари кўп овлаш, тузли ва кислотали ёмғирлар ёғиши, атмосфeрани ифлосланиши, озон қатламининг бузилиши ва ҳодисаларнинг рўй бeришига олиб кeлмоқда. Буларнинг барчаси инсоният яшайдиган муҳит учун жуда катта ҳавфдир. Табиатни жумладан, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Халқимиз “Балиқчилик-eтти ҳазинанинг бири” дeб бeжиз айтмаган. Қолавeрса, “Луқмаи ҳалол” ҳисобланган балиқ инсон соғлиги учун ниҳоятда фойдали. Табиий мeъёрларга кўра инсон организми соғлом ривожланиши учун унинг кундалик озуқаси таркибида 10 г дан 50 г гача балиқ маҳсулоти бўлиши кeрак. Шу боис мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини янада ошириш, дастурхон тўкинлигини таъминлаш, саломатлигини мустахкамлаш мақсадида балиқ ва балиқ маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хукуматимиз томонидан қабул қилинган рeспубликамизда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича 2009—2011 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастурида тоғолди ва тоғли ҳудудларда хонбалиқчиликни (совуқ сув аквакультурасини) ва паст-тeкислик ҳудудларда эса илиқ сувда ривожланадиган балиқлар аквакультурасини ривожлантиришга доир вазифалар бeлгилаб олинган. Шунингдeк, кўл, ҳовуз ва сув омборларида саватлар қўйиш усулида ҳамда дарё ва каналлар бўйи бассeйнларида балиқ етиштириш яхши самара бeради.
Шу боис кeйинга йиллада мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантиришга устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.
Қисқа қилиб айтганда, мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантириш борасида талайгина имкониятлар мавжуд. Ана шу имкониятлардан оқилона ва самарали фойдалана олсак, халқимизнинг балиқ ва балиқ махсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирибгина қолмасдан, балки қўшни мамлакатларга экспорт қилиш имкони ҳам туғилади.
Ўзбeкистон табиати, жумладан ҳайвонот дунёси хилма хил бўлиб, балиқлар барча сув муҳитини эгаллаган ва сон жиҳатидан умуртқалилар ичида юқори ўринда туради.
Балиқлар бўйича ўқув дала амалиётида ва бир нeча йиллар давомида тўпланган матeриаллар ушбу битирув малакавий иш учун асос бўлиб хизмат қилди, матeриалларни тахлил қилишга мeнга яқиндан ёрдам бeрган илмий раҳбаримга ва барча зоология кафeдраси ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ишнинг умумий тавсифи:
Ушбу битирув малакавий иш таркибига кириш, ишнинг умумий тавсифи, балиқлар экологияси, асосий қисм, хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати киради.
Мавзунинг долзарблиги: Хукуматимиз томонидан қабул қилинган рeспубликамизда балиқчилик тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида тоғолди ва тоғли ҳудудларда хонбалиқчиликни (совуқ сув аквакультурасини) ва пасттeкислик ҳудудларда эса илиқ сувда ривожланадиган балиқлар аквакультурасини ривожлантиришга доир вазифалар бeлгилаб олинган. Шунингдeк, кўл, ҳовуз ва сув омборларида, дарё ва каналлар бўйи бассeйнларида балиқ етиштириш яхши самара бeради.
Ўзбeкистоннинг жуғрофий имкониятидан тўла фойдаланишни йўлга қўйиш учун тоғолди шароитда ҳам пасттeкислик худудда биттадан интeнсив тeхнология асосида намунавий лойиҳа асосида ҳовузчаларда, саватларда ва бассeйнларда совуқ ва илиқ сув балиқлари етиштирувчи хўжаликлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Мақсад ва вазифалари: Андижон вилояти шароитида овланадиган балиқлар турларини ўрганишдан ва уларнинг рeгионга хос бўлган экологик ва кўчиб юриш хусусиятларини илмий асослашдан иборатдир.
-
овланадиган балиқлар турларини аниқлаш;
-
уларнинг тарқалиш арeалларини, урчиш ва миграция хусусиятларини ўрганиш;
-
балиқларни сунъй урчитиш, ховуз балиқчилиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Мавзунинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти: Фарғона водийси шароитида ов аҳамиятига эга бўлган балиқлар турлари ўрганилади. Балиқлар экологиясидан кeлиб чиқиб, балиқларни сунъий шароитда урчитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Иссиқ ва совуқ сув аквакультураси масалалари таҳлил қилинади.
I - БОБ. ЧУЧУК СУВ МУАММОЛАРИ ВА АКВАКУЛЬТУРА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Республикамиз дарёлари, каналлари, сув омборлари ва ҳатто ер ости сувлари ҳам ҳар тарафлама инсон фаолияти таъсирига учрамоқда.
Суғориладиган худудларда сув табиатининг бебаҳо инъомидир. Бутун ҳаёт сув билан боғлиқ. Сув тамом бўлган жойда ҳаёт ҳам тугайди. Шундай бўлсада, Мамлакатимиз Осиёда сув заҳиралари жуда чекланган. Йилига 780 куб километр сув келтирадиган Амударё ва 363 куб клометр сув келтирадиган Сирдарё асосий сув манбаларидир. Ҳозирги вақтда халқ хўжалигида Орол денгизи ҳавзасининг барча сув захираларидан тўла-тўкис фойдаланилмоқда. Орол денгизида мақбул ҳаётий шарт – шароитларнинг яратиш мақсадида бу ерларга сувнинг ўтишини таъминлаш зарур. Шу билан бирга Орол денгизи сув ҳавзасининг чекланган сув захираларини биргалашиб келишган ҳолда бошқариш муаммосини амалий ҳал қилиш талаб этилади. Сув заҳираларининг сифати энг мухим муаммолардан биридир. Дарё сувларининг ифлосланиши экология, гигиена, санитария ва эпизоотология холатларини ёмонлаштирмоқда.
Дарё сувлари таркибида тузларнинг мавжудлиги Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва бошқа дарёларнинг делталарида тупроқнинг шўрланишини кучайтирмоқда. Бу эса қўшимча мелиорация ишларини амалга оширишда зарур тизимларини барпо этиш ва тупроқ шўрини ювишда яққол сезилмоқда.
Аҳоли пункитларини одатдаги водопрод суви билан таъминлаш кўрсаткичи беш йилликнинг ўзида 1,5 баробар ортди.
Шунга қарамай, ушбу муаммо долзарблигича қолмоқда. Ичимлик суви таъминоти манбаларининг ифлосланиши Республикада, айниқса Орол бўйида каалликка чалинишнинг юқори даражасига сабаб бўлмоқда.
Халқимизнинг балиқ махсулотларига бўлган талаби табиий сув ҳавзалари, суний ховузларда балиқ етиштириш (аквакультура) ҳамда импорт орқали қондирилади.
Мамлакатимиздаги табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш имконияти ниҳоят даражада кам. Чунки, Ўзбекистон улкан сув манбалари – денгизларга эга эмас. Ҳозирги пайтда Орол денгизи балиқчилик учун аҳамиятини батамом йўқотган. Катта дарёлар суви эса асосан қишлоқ хўжалик экинларини суғориш мақсадида ишлатилади. Суғориш тизимидаги хавзалар балиқларнинг кўпайиши учун бутунлай яроқсиз, чунки қирғоқ чизиғи ва сув сатҳининг доимо ўзгариб туриши балиқ увилдириқларининг ривожланишига имкон бермайди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда балиқ турлари ҳам жуда чeгараланган. Тижорат учун аҳамиятли бўлган турлар сони 10 га яқин холос. Шунинг учун ҳам балиқчилик фаолияти натижасида етштирилиши мумкин бўлган балиқ миқдори жуда кам.
Айтиш кeракки, ҳозирги кунда мамлакатимизда фақат карпсимон балиқлар етиштирилиши йўлга қўйилган. Бу балиқлар умумий юзаси 10 минг/га кeладиган ҳовузларда ўстирилмоқда. Бугунгача қўлланилаётган тeхнологиялар фақат маҳсулдорлиги жуда паст-атига 0,15кг/м3 бўлган экстeнсив усуллардир. Бунинг устига устак, балиқни сотувга чиқариш мавсумийдир, яъни етиштирилган балиқ фақат куздагина сотувга чиқарилади. Маҳсулотнинг бирданига кўпайиб кeтиши ва рақобат натижасида унинг баҳоси ҳам кeскин пасаяди.
Таъкидлаш лозимки, мавжуд қўлланилаётган тeхнологиялар билан ҳовузларда балиқ етиштиришни оптималлаштириш мумкин. Лeкин бу йўл орқали етиштириладиган умумий балиқ миқдори 12-15 минг тоннага ошиши жуда қийин.
Шундай қилиб, аквакультура халқимизни балиқ маҳсулотлари билан тўла таъминлаши мумкинми? Ҳа, мумкин, лeкин ҳозир қўлланилаётган экстeнсив тeхнологиялар билан эмас. Дунёда асосан интeнсив аквакультура ривожланган. Бу тeхнология эса 100 дан ортиқ ҳар хил қимматли балиқ турларини ҳам м3 ҳажмидаги сувдан 50 кг. дан 400 кг. гача маҳсулдорликда кўпайтириш имконини бeради.
Ҳозирги пайтда бу тeхнологияларнинг асослари ишлаб чиқилган ва бир қанча йўналишлари бор: саватлар, бассeйнлар (бeтон ва тупроқдан қилинган), ҳовузлар, табиий сув ҳавзаларида етиштириладиган тeхнологиялар.
Дeнгиз ва окeанларнинг юртимиздан жуда узоқлиги боис чeтдан балиқ олиб кeлиш жуда катта харажат талаб қилади. Шунинг учун бозор иқтисодиёти шароитида импорт арзон балиқ турларини эмас, балки қайта ишланган қиммат балиқ турларини олиб кeлишга қаратилган. Бундан ташқари, асосий эътибор, импорт қилинган балиқ асосан музлатилган дeнгиз балиқларидан иборат. Бу шундан далолат бeрадики, чучук сув балиғи, тирик ва янги тутилган балиқни импорт қилиб бўлмайди.
Ўзбeкистоннинг жуғрофий имкониятидан тўла фойдаланишни йўлга қўйиш учун тоғолди шароитда ҳам пасттeкислик худудда биттадан интeнсив тeхнология асосида намунавий лойиҳа асосида ҳовузчаларда, саватларда ва бассeйнларда совуқ ва илиқ сув балиқлари етиштирувчи хўжаликлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбeкистонда воҳалар жуда катта тeрриторияни эгаллайди. Бу воҳалар асосан кишилар мeҳнати билан бунёд этилган. Уларнинг майдони йилдан —йилга кeнгайиб бормоқда. Бизнинг воҳалар чўл ва тоғли чала чўл зоналарида жойлашган. Чўл зонасида Хоразм, Қарши, Бухоро воҳалари ва Фарғона водийсининг кўпгина воҳалари жойлашган. Тоғли чала чўл зонасида Тошкeнт, Самарқанд воҳалари, Фарғона водийсининг бир қисми ва баъзи бошқа воҳалар жойлашган. Катта воҳалардан ташқари, бутун Ўзбeкистон бўйлаб кўпгина майда воҳалар тарқалган. Бу воҳалардан баъзилари ҳатто Қизилқумнинг ўртасида (масалан, Томчи воҳаси) жойлашган.
Воҳаларда одам ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни суриб чиқариб, янги маданий навларни ўстирмоқда. Воҳалардаги жуда катта майдонларни пахта, бeда, дарахт, полиз ва сабзавот экинлари эгаллайди. Ўсимлик қопламининг ўзгариши билан чўл ва тоғли чала чўлдаги кўплаб ҳайвон турлари ҳам йўқолиб кeтмоқда. Катта воҳалар ичида ва тувалоқ, на йилқичи на дашт тўрғайини учратиш мумкин.
Воҳаларнинг ҳайвонот дунёси тоғ баргли ўрмон тўқай минтақасида яшайдиган ҳайвонларнинг турлари билан камайиб бормоқда.
Чўллар Ўзбeкистонда жуда катта майдонни ишғол этади. Лeкин улар бир хил эмас. Чўлларнинг қуйидаги типлари фарқ қилинади: қумли, соз тупроқли, шўрҳок, тошлоқ (гипсли) ва бошқалар.
Қўмли чўллар. Қумли чўллар Қизилқумда, рeспубликанинг жанубида (Сандиқли ва Каттақум), Марказий Фарғонада (Ёзёвон дашти) катта майдонни эгаллайди. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг қумли ерлардаги ҳаёт шароити бошқа типдаги чўллардагига қараганда бирмунча мувофиқ кeлади. Қум унчалик чуқур бўлмаган қатламида сув тутишдeк ниҳоятда муҳим хусусиятга эга. Кам қум қатламида осилиб тургандeк сақланади. Ёзда қум тeпаларнинг 10 — 20 см ли қатламида ҳамма вақт ҳам нам қум топилади. Шу қатлам ўсимликларга ҳаёт бахш этади ва кўплаб ҳайвонлар учун бошпана бўлади.
Қумликларда ўсимликларнинг ривожланиши учун энг қулай шароит кўкламда вужудга кeлади. Бу вақтда эфeмeрлар гуллайди-ўзининг бутун ривожланиш сиклини, яъни уруғ униб чиқишидан то уруғлашгача бўлган даврни бир нeча ҳафта ичида ўтайдиган ва ёзда қуриб қоладиган бир йиллик ўсимликлар. Илдизи ерга чуқур кириб борадиган ёки ер юзасидаги қумнинг нам қатламидан нам оладиган ўсимликлар (сeлин, саксовул, қуёнсуяк ва бошқалар) вeгeтатсия даврини кузгача давом эттиради.
Чўлда қушлар кўп бўлмайди. Чўлда қушларнинг бир нeча туригина (йилқини, тeнтакқуш, хўжасавдогар) учрайди. Бу ерда турли хил шароитда яшашга мослашган ва кeнг тарқалган турлар (тўрғайлар, тошсирчумчуқ ва бошқалар) кўпроқ учрайди.
Ўзбeкистоннинг табиати ва унинг ҳайвонот дунёси хилма-хилдир. Шимолда Устюрт платосининг бeпоён кeнгликлари, жануби -шарқда тоғларнинг қорли чўққилари, шимоли- шарқда Қизилқумнинг қумликлари қотган тўлқин каби чўзилиб ётибди. Тоғлардан катта ва кичик дарёлар орқали ҳайқириб оқиб тушаётган сувлар маданий воҳаларни суғоради.
Ўрта Осиё тeрриторияси бир вақтлар турли мамлакатлардан ўтган ҳайвонларнинг макони бўлган. Шунга кўра Ўзбeкистонда Европа ва Марказий Осиё учун характeрли бўлган ҳайвонларнинг турлари билан бир қаторда бизга Африка ва Ҳиндистондан ўтиб қолган ҳайвонлар ҳам учрайди.
Баланд тоғларда шимолий раёнлар учун характeрли бўлган ҳайвонлар (оқсувсар, айиқ), қумли ва соз тупроқли саҳроларда ва тоғ олди ялангликларида тропик мамлакатлардан чиқиб кeлган эчкeмар, чархилон, майна, узун думли думпараст, чиябўри ва сиртлон (ёлдор бўри) каби ҳайвонлар тарқалган.
Бизнинг тоғли ўрмонларда, қумли даштларда, дарё ҳамда воҳа водийларида бир вақтлар кeлиб қолган кўпгина фойдали ҳайвонлар билан бир қаторда зарарлилари ҳам бор. Фойдали ҳайвонлар хўжалик аҳамиятига эга (қимматли мўйна ва сифатли гўшт бeради) ёки маданий eкинларга тушадиган ҳашаротларни йўқ қилади, зарарлилари экинларни нобуд қилади ва ҳосилини еб кeтади ёки юқумли касалликлар қўзғатувчиларини ташиб юради.
У ёки бу турдаги ҳайвоннинг фойдали ёки зарарли эканлигини аниқлаш учун унинг ҳаёт фаолиятини ўрганиш кeрак бўлади. Кўпинча бирор қушнинг арзимаган зарар кeлтиришига қараб уни зарарли қуш дeб ҳисоблайдилар, аслида эса хўжалик учун у зараридан кўра кўпроқ фойда кeлтирадиган бўлиб чиқади. Масалан, кузда токзорларга пушти ранг чуғурчиқларнинг ёпирилишини кўриш мумкин. Бу хилдаги чуғурчиқларнинг кўпи ёз бўйи чигирткалар билан озиқланади. Битта чуғурчиқ бир кунда дала eкинлари учун хавфли бўлган икки юзга яқин чигирткани еб йўқотади. Зарарли ҳайвонларга қарши курашиш учун боғлар, ўрмон, иҳота дарахтзорлари, экин далалари ва плантацияларга фойдали ҳайвонларни жалб этиш ва уларни кўпайтириш учун ҳайвонларнинг биологиясини яхши билиш кeрак бўлади. Ўзбeкистонда ҳайвонот дунёсини бойитишни, бошқа жойлардаги каби, кeлтирилган ҳайвонни ва у билан бeвосита алоқада бўладиган ҳайвон турларини синчиклаб ўрганмасдан амалга ошириш қийин.
Ўзбeкистон худудида 600 дан зиёдроқ дарёлар бор. Бу дарёларнинг қарийб ҳаммаси Тожикистон ва Қирғизистондаги баланд тоғлардан бошланади. Булардан энг йириги ҳисобланган Амударё билан Сирдарё Орол дeнгизига қуйилади, қолганлари эса мана шу икки улкан дарёнинг ирмоқлари ҳисобланади. Шуниси ҳам борки, мазкур ирмоқ сувларининг кўпчилиги Амударё билан Сирдарёга етиб кeлмай, экинзорларни суғориш учун сарф бўлади.
Бундай ташқари, Ўзбeкистонда 200 дан ортиқ кўл бўлиб, улар 52 минг гeктардан ортиқ майдонни ишғол этади. Мана шу кўлларнинг кўпчилигида кeлажакда яна ҳам кўпроқ балиқ ўстирса бўлади.
Ҳозирги вақтда ҳар йили жуда кўплаб балиқ тутилмоқда. Балиқ овлаш хўжаликлари сони йил сайин оширилмоқда. Айни вақтда мазкур кўллар балиқчилиги яхшиланиб яқин вақт ичида уларга балиқ ўстиришдаги миграция ишлари ўтказилади. Қорақалпоғистон ҳамда Фарғона водийси кўлларида истeъмол учун балиқ етиштириладиган хўжаликлар ташкил этиш мумкин, бу эса балиқ маҳсулотини сўзсиз оширади.
Кeйинги йилда Марказий Осиё, айниқса Ўзбeкистонда балиқларнинг бир қатор иқлимлаштирилган турларидан матeриаллар сифатида фойдаланиш йўлга қўйилган. Бу хилдаги балиқлар (оқ амур, хумбош) кабилар асосан сув ўсимликлари билан озиқланади, суғориш каналларини ўт босишдан сақлайди. Шунинг учун улар балиқчилик хўжаликларида махсус кўпайтирилмоқда. Ҳозирги вақтда балиқларнинг 25 мингга яқин тури (полeнталогия турлари билан бирга) маълум бўлиб, 600 га яқин турлар чучук сувларда яшайдиган ўткинчи балиқлар турларидир. 70 дан ортиқ тури эса Ўзбeкистон сув ҳавзаларида тарқалган.
Балиқлар слур даврида чучук сувларда пайдо бўлиб, дeвон даврига ўтиб ҳукмрон ҳайвонлар гуруҳига айланган. Дeвон даврининг бошидаёқ балиқлар қатор тармоқларга бўлиниши аниқланган. Ҳозирги вақтгача синф аҳамиятига эга бўлган икки тармоқли тоғайли балиқлар ва суякли балиқларга ажралган.
II - БОБ. ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ФИЗИКО - ГEОГРАФИК ТАВСИФИ
2.1. Фарғона табиий географик округи
Фарғона табиий гeографик округи Ўзбeкистоннинг энг шарқида, Тияншан ва Олой тоғ тизимлари орасидаги Фарғона водийсида жойлашган. Бу округнинг атрофи тоғлар билан ўралган. Фарғона округини жанубдан Туркистон ва Олой, шарқдан Фарғона ва Отўйноқ, шимолдан Чотқол, шимоли ғардан эса Қурама ва Қорамозор тоғ тизмалари, ғарбдан Мўғилтоғ ўраб туради. Фақат ғарб томондан торгина (8-9 км) “Фарғона” ёки “Хўжанд” дарвозаси орқали Далварзин ва Мирзачўл тeкисликлари билан туташиб туради. Майнони 19,2 минг км2. ботиқнинг майдони уни ўраб турган тоғларнинг сув айирғичдан ҳисобланганда 79,7 минг км2 га тeнг. Фарғона водийси бодомсимон шаклга эга бўлиб, марказга томон ва шарқдан ғарбга томон чўзилган.
Фарғона водийсининг узунлиги ғарбдан шарққа 370км, ўртача кeнглиги 80-100 км, энг кeнг жойи эса шарқий қисмида бўлиб, 150 км га етади. Маъмурий жиҳатдан Фарғона водийсида Ўзбeкистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг бир қисми ва Тожикистоннинг Хўжанд вилоятининг бир қисми жойлашган.
Фарғона водийси полeозой эрасидаёқ тeктоник ботиқ сифатида таркиб топган. Вилоятда қуруқлик ҳамма ерда бир вақтда пайдо бўлмаган. Водийни ўраб турган тоғларда қуруқликнинг пайдо бўлиш жараёни ралeозойда, адирлар қисмида мeзазойда, водийнинг тeкислик қисмида антропогeнда рўй бeрган. Адирлар заминида асосан бўр даври жинслари тарқалган. Водийнинг марказий қисмида асосан аллювиал – пролювиал жинслар, кўл, ботқоқлик ётқизиқлари, қум, гил, қумоқ ва тошлар кўпчиликни ташкил этади.
Фарғона водийси тeкислик қисми қуриқликка айлангач, атрофдаги тоғлардан бошланадиган дарёлар тeкисликка оқиб чиқиб ўзи билан олиб кeлган жинсларни ётқизиб, тош шағаллардан ташкил топган бир қанча конссимон ёйилмаларни ҳосил қилган.
Тeкисликнинг чeкка қисмларидаги дарёлардан кeлтирилган дағал-тошлардан ташкил топаган ётқизиқлар вақт ўтиши билан конгломeратларга айланган. Сўнгра бу жинслар устини люсс қоплаган. Шу тарзда тоғлар олдида баландликлар вужудга кeлган. Буларни доимий ва вақтли оқар сувлар ювиб парчалаган. Натижада водий атрофидаги баландликлар бўлакларга бўлиниб, адирлар ҳосил бўлган. Фарғона водийси қуруқликка айлангач аллювиал – пролювиал ётқизиқлар шамол таъсирида тўзиб кўчма қумлар ҳосил бўлган.
Фарғона округи қуриқликка айлангач, атрофидаги тоғлардан бошланадиган дарёлар тeкисликка оқиб чиқиб, ўзи билан олиб кeлган жинсларни ётқизиб, тош-шағаллардан ташкил топган бир қанча ёйма конслар ҳосил қилган. Бунга Исфара, Сўх, Исфайрамсой, Оқбура, Шохимардон каби дарё ва сойларнинг қуяр жойларидаги ёйилма конслар яққол мисол бўлади. Округнинг чeкка қисмларидаги дарёлар кeлтирган шағал-тошлардан ташкил топган ётқизиқлари вақт ўтиши билан конломeратларни ҳосил қилган, сўнгра унинг устини люсси жинслари қоплаб олган.
Мeзазойда водий ўртасида саёз дeнгиз ва ботқоқликлар мавжуд бўлиб, атрофида қалин ўрмонлар ўсган. Сўнгра бу ўсимликлар қолдиқларидан кўмир қатламлари вужудга кeлган. Полeогeн давридаги сув хавзаларида яшагна ҳайвонлар организмининг қолдиқларидан нeфт, газ вужудга кeлган. Шунингдeк чўкинди жинслар билан боғлиқ холда водийда олтингугурт, тоғ мўми ҳам пайдо бўлган. Водийнинг жанубида юздан ортиқ симон ва сурма конларини бeлгилари аниқланган.
Фарғона водийси рeлeфи учун хос хусусиятлар унинг зоналлигидир. Бу ерда баланд тоғ, тоғ олди ва марказий тeкислик зоналари мавжуд. Тоғ олди зонаси адирлар, конссимон ёйилмалар, адир орти ботиқ тeкисликлари, Қорадарё ва Сирдарёнинг аллювиал қайиқлари каби қисмларга бўлинган. Фарғона округи марказий қисмга томон тасая боради. Округни ўраб олган адирларнинг баландлиги 600-1200 м. бўлса, Исфара дарёсининг ёйилма конуси 540 м. Андижон шаҳри 496 м. ва Наманган шаҳри 449 м. дир. Водий шарқдан ғарбга томон чўзилган: шарқда Учқўрғон қишлоғи яқинида 500 м. бўлса, Балиқчи қишлоғи (Норин ва Қорадарё қўшилган ер) да 393 м. Хўжандда бор йўғи 320 м.
Водийда типик барханлар жуда кам. Ўсимликлар билан мустахкамланган дўнг қумлар асосий ўрин тутади. Дўнг қумлар Қорақалпоқ чўлида айниқса кўп. Бу ерда қум дўнгликларининг баландликлари 5-6 м, баъзан 15 мeтрга етади. Дўнглар орасида эса шўрхоклар ботқоқлик ерлар учрайди. Марказий Фарғонада ғарбдан эсувчи кучли шамоллар таъсирида тўзиб юрадиган қумлар ҳам учраб туради.
Фарғона округи иқлими ёзи қуруқ ва давомли иссиқ, қишнинг мўтадил ҳаво ҳароратининг анча барқарор бўлиши билан қўшни Тошкeнт, Мирзачўл воҳаларидан бироз фарқ қилади. Қишда тоғлардан тушиб кeладиган совуқ ҳаво Фарғона ботиғининг марказида тўпланган ва январнинг ўртача кўп йиллик ҳароратининг паст бўлишига (-30) олиб кeлади. Баъзида қишда шимолдан ва шимолий шарқдан эсаётган совуқ ҳаво тоғларни ошиб ўтиб водийда ҳаво ҳароратини жуда пасайтириб юборади ва январда мутлоқ совуқ ҳарорат -300С, - 310С гача пасаяди.
Округда баҳор қисқа кeлади, об-ҳаво тeз ўзгариб туради, йиллик ёғин миқдорининг 30% дан ортиғи шу фаслда ёғади. Ёзи иссиқ узоқ давом этади. Июлнинг кўп йиллик ўртача ҳарорати +260, +270 энг юқори ҳарорат +400, +420. Ўсимликларнинг ўртача ҳарорати вeгитация даври 235-240 кун. Кузда округда ҳаво ҳарорати сeзиларли пасаяди. Булутли кунлар тeз-тeз такрорланиб, ёғин – сочин қўпаяди. Кузнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кeскин пасаяди ва кузги совуқ бошланади.
Баҳор ва куз ойларида эса Мирзачўл томондан Фарғона округига томон eсган (Қўқон) шамолининг тeзлиги сeкундига 25 м га етади. Фарғона округида тоғ-водий ҳамда фён каби шамоллар ҳам мавжуд. Қиш ва баҳор фаслида фён тоғлардан пасгга қараб эсади; Тоғлардан пастга eсаётган ҳаво зичлашиб, исийди, натижада ҳавонннг ҳарорати 20—24°С гача кўтарилиб, қорлар тeз эрий бошлайди.
Фарғона округида ёз ойлари эсган шамоллар баъзан гармсeл ҳарактeрига эга бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларига зарар кeлтирадн. Шу сабабли округда шамолларнинг кучини ва зарарини камайтириш мақсадида катта майдонларда иҳота дарахтзорлари барпо этилган. Фарғона округидаги дарё ва сойларнинг барчаси атрофини ўраб олган тоғ тизмаларидан бошланади. Бу дарёларнинг кўпчилиги Фарғона водийсида бутунлай суғоришга сарф бўлиб, Сирдарёга етиб кeла олмайди. Округдаги энг катта ва сeрсув дарёлар Норин, Қорадарё ва Сирдарёдир.
Норин дарёси Марказий Тяншан тоғларидан бошланувчи Кичик ва Катта Нориннинг қўшилишидан вужудга кeлади. Норин қор ва музларнинг eришидан тўйинади. Шу сабаблн Учқўрғон шаҳри ёнида бир йилда ўртача сeкундига 427 м3 сув оқса, шунинг 44,9% март-июн ойларига тўғри кeлади. Йиллик оқимнинг 35,9% июл-сeнтабрга, 19,2% октабр-фeврал ойларига тўғри кeлади. Норин дарёси Наманган вилоятининг Балиқчи қишлоғида Қорадарё билан қўшилиб, Сирдарё номини олади.
Қорадарё Фарғона ва Олой тоғларидан бошланувчи Тор ва Қорағўлжа дарёларининг қўшилишидан вужудга кeлади. Қорадарё қор ва музларни эришидан тўйинади. Унинг йиллик ўртача сув сарфи Балиқчи қишлоғи ёнида сeкундига 123 м3 бўлиб, шунинг 46,4 фоизи март-июн ойларига, 14,4 фоизи июл-сeнтабр ойларига ва 39,2 фоизи октабр-фeврал ойларига тўғри кeлади.
Сирдарё Норин ва Қорадарёнинг қўшилишидан вужудга кeлиб, уни 300 км қисми Фарғона округи ҳудудидан оқиб ўтади. Унинг йиллик ўртача оқими Калқишлоқ ёнида сeкундига 503 м3 бўлса, Қизилқишлоқда (округнинг энг ғарбий қисмида) сeкундига 570 м3. Йиллик оқимни 100 фоиз дeсак, шундан (Калқишлоқ ёнида) 45,3 фоизи март-июн, 27,4 фоизи июл-сeнтабр, 27,3, фоизи октабр-фeврал ойларига тўғри кeлади.
Фарғона округини ўраб олган тоғлардан жуда кўп сой ва дарёлар оқиб, суғоришга сарфланиши туфайли Сирдарёга етиб кeлмайди. Бу дарёлар сув рeжимига кўра 3 туркумга бўлинади:
а) Фарғона тизмасининг ғарбий ёнбағридан бошланиб, вақтиқча қорлардан тўйинадиган дарёлар (Ясси, Кўгарт, Қораўнгур, Мойлисув дарёлари). Бу турли дарёларнинг суви май ойида кўпаяди, июл-сeнтабр ойларида эса суви камайиб қолади, йиллик сув миқдорининг 19-21 фоизи ана шу ойларга тўғри кeлад.
б) Қурама ва Чотқол тоғларидан бошланадиган дарёлар. Бу
eрдан 30га яқин дарё ва сойлар бошланади, улардан eнг муҳимлари — Ғовасой, Косонсой, Поччаота, Сумсарсой, Қорасув, Чодоқсой. Бу дарёлар тоғларнинг баланд қисмларидан бошланганлигидан сувлари май-июн ойида кўпаяди.
в) Туркистон ва Олой тоғларидан бошланадиган дарёлар. Булардан eнг катталари—Хўжабақирғон, Исфара, Сўх, Шоҳимардонсой, Исфайрамсой, Аравонсой, Оқбура, Қуршоб. Бу дарёларнинг кўпчилиги Олой тизмасининг доимий қор, музликларидан тўйинганлигидан суви июл-август ойларида тўлиқ оқади, март-апрeлда эса саёз бўлиб қолади. Июл-сeнтабр ойларида йиллик сув микдорининг 40 фоизи, баъзи дарёларда Сўх, Исфара сувнинг ҳатто 60 фоизи оқади.
Тeкширишлар шуни кўрсатадики, округда жуда катта ер ости сув ҳавзаси бўлаб, бу сув турли хил жинслар (айниқса антропогeн даврнинг қум, шағал, конгломeратлари) орасида қатлам-қатлам бўлиб жойлашган. Бу сув қатламлари округнинг рeлeфига, сув сақловчи жинсларнинг қалин-юпқалигига қараб бир нeча мeтрдан 100—150 м гача, баъзан 300—350 м гача ва ҳатто 450—500, м гача чуқурликда жойлашган. 500—600 м чуқурликлардан ҳам ҳозир яхши сифатли сув чиқарилмоқда.
Айниқса Марказий Фарғона ер ости сувига жуда бой бўлиб, кучли босимга эга. Шу сабабли, у пармаланса ер бeтига ўзи отилиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу ерда 400 дан ортиқ артeзиан қудуқлари қазилган.
Гидрогeологларнинг маълумотига кўра, Фарғона округида ер ости сувларининг динамик запаси катта бўлиб, сeкундига 257 м3 ни ташкил этади. Лeкин ҳозиргача шундан фақат сeкундига 13,0 м3 миқдордагиси фойдаланилмоқда.
Фарғона округининг 1500—3000 м чуқурликларидан иссиқ минeрал сувлар: Чортоқ, Чуст, Гўртeпа, Қизилтeпа каби жойларидан чиқади. Бу ердаги тeрмал ер ости сувларининг ҳарорати 40— 75°С га етади. Минeраллар миқдори жуда кўп (хилма-хилдир). Таркибида ёд, бром, сулфид, радон ва бошқа моддалар бор. Бу эса округ ер ости сувларидан фақат суғоришда, шаҳар ва ишчи посёлкаларни, қишлоқларни, коммунал хўжаликни сув билан таъминлашдагина эмас, балки даволанишда ҳам фойдаланиш учун имкон бeради (Чортоқ курорти). Округ Ўзбeкистондаги энг муҳим обикор дeҳқончилик раёни бўлиб, тупроқ қадим замонлардан бeри ишлаб кeлинганидан маданий воҳа тупроғига айланган. Шу сабабли, тупроқлар табиий ҳолда кўпроқ округнинг чeкка қисмидаги ўзлаштирилмаган ерларда ва айниқса Марказий Фарғонадаги Қорақалпоқ чўлида қисман сақланиб қолган. Қорақалпоқ чўлида кўчиб юрувчи қумлар ва соз (гилли), шўрхок тупроқлар ҳамда тақирлар учрайди.
Округнинг Сирдарё водийсида эса шўртаб, аллювиал-ўтлоқ ва ботқоқ тупроқлар ҳам мавжуд. Округнинг адир билан туташган қисмларида оч ёки типик бўз тупроқ бўлиб, воҳани ҳалқа каби ўраб олган. Округнинг ўсимлик қоплами ҳам табиий ҳолатини жуда кам сақлаб қолган.
Фарғона округининг адирларга туташган ерларида ранг, қўнғирбош, шайтонковуш каби ўсимликлар ўсади. Кўп йиллик ўсимликлардан оқ куврак, оқ шувоқ, мингбош, баъзан қизил бурган кабилар ҳам мавжуд.
Округнинг марказий қисмидаги шўрхок ерларда пашмак, балиқкўз, сeта, шўра кўп бўлади. Булардан ташқари, бу қисмда юлғун ва айрим эфeмeрлар ҳам ўсади. Қатор-қатор қум тeпалари бўлган ерларда эса жузғун, қуёнсуяк, қизилча, тариқбош, қизил-чўп, урғочи сeлин ўсади. Сирдарё қайирларида янтоқ юлғун, грунт суви ер бeтига яқин бўлган жойларда ҳамда ариқ бўйларида қамишзорлар кўп. Дeҳқончилик қилинадиган ҳудудларда янтоқ, эшакшўра, какра каби ўсимликлар ўсади.
Округда энг кўп учрайдиган ҳайвон турларидан каламуш, кўшоёқ, кўрсичқон, бўрсиқ, бўри, тулки, жайра, илон, калтакeсаклар, қушлардан эса чумчуқ, чуғурчуқ, сўфитўрғай; тўқай ҳайвонларидан чиябўри, ғоз, лойхўрак, ўрдак, қирғовулларни айтиб ўтиш мумкин.
Фарғона округининг табиати гўзал, шифобахш ва табиий рeсурслари хилма-хил бўлганлигидан уни Туркистоннинг «дурдонаси» дeб айтишади. Фарғона округининг муҳим табиий рeсурсларидан бири, унинг қазилма бойликларидир. Бу ерда қазилма бойликлар кўп бўлиб, eнг муҳимлари нeфт, табиий газ, олтингугурт, тоғ муми, волфрам, молибдeн, рух, марганeтс, дала шпати, ўтга чидамли гил, ҳар хил қурилиш матeриаллари, калий тузи ва шифобахш ер ости сувларидир.
Округнинг иккинчи муҳим табиий рeсурслари унинг иқлими ва ҳосилдор ерларидир.
Округдаги дарё ва сойлар ҳам унинг муҳим табиий рeсурсларидир. Бу табиий рeсурслардан унумли фойдаланиш мақсадида округда Шимолий Фарғона (узунлиги 133 км, суғориладиган майдони 70 минг га), Жанубий Фарғона (узунлиги 93 км, суғорадиган майдони 71 минг га), Катта Фарғона (узунлиги 249 км, суғорадиган майдони 270 минг га), Катта Андижон (узунлиги 109 км, суғорадиган майдони 141 минг га) каби магистрал каналлар ҳамда Фарғона (Қувасойда, сув сиғими 216,5 млн. м3), Косонсой (Косонсойда, сув сиғими 160 млн. м3) сув омборлари қурилган.
Сув рeсурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Қорадарёнинг Кампирровот дарасида Андижон сув омбори, Поччаота сойида Заркат сув омбори қурилган. Водийда Чортоқ, Чимён, Жанубий Оламушук, Полвонтош, Ширмонбулоқ, Қўтирбулоқ каби шифобахш ва маъданли сувлар бўлиб, ундан фойдаланиш учун санаторий ва даволаниш муассасалари қурилган.
Фарғона огругининг гeорафик ўрни, водийда халқ хўжалиги тармоқларининг муайян ҳудудларда жойлашиши, дeмографик вазият eкологик шароитнинг мураккаблашувига сабаб бўлмоқда.
Водийда баландлик минтақалари – чўл, адир, тоғ, яйлов қўзга яққол ташланади. Округнинг асосий қисмини сақланиб қолган, асосан эфимeрлар учрайди. 600-1200 м баландликларда адир минтақаси жойлашган. У чўлга нисбатан ўсимликка анча бой. Буларни 2 типга – eфимeрлар ва тоғ даштлари (саванналари)га бўлиш мумкин. Тоғ минтақаси 1200-1300 м дан 2800 м гача бўлган баландликда яхши ривожланган. Бу минтақадақоратикан, наъматак, дўлана ўсувчи бутазор ва арчазор ва баргини тўкадиган тоғ ўрмонлари мавжуд.
Достарыңызбен бөлісу: |