Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


“ГУЛИСТОН”НИНГ МАХСУС СОНЛАРИ



бет3/4
Дата10.06.2016
өлшемі272 Kb.
#127193
1   2   3   4

2.2. “ГУЛИСТОН”НИНГ МАХСУС СОНЛАРИ
“Гулистон”нинг бир йилги сонлари тўлалигича ҳар бир вилоятларга (областларга) бағишланади. Айрим областларнинг иқтисодий қудрати, хўжалик қиёфаси, табиий ва этнографий ўзига хосликлари ўқувчиларимизни жуда қизиқтирмоқда. Биз одатда матбуотда ҳам ёритиладиган жойларгача етиб бордик журналимизнинг “географияси” кенгайди, республикамизни яхшироқ билишни истаган ўқувчиларимиз бу сонлардан кўпгина янгиликлар топдилар.

Редколлегия ва фаол ходимларимиз ўқувчилар талабларига мувофиқ, келгуси йили ҳам муҳим “бағишлолар” қилмоқчи. Фикримизча журналнинг ҳар бир сонидаги асосий материаллар маълум бир қизиқ масалага бағишланса, мақсад аниқ бўлади. Шунинг учун “Бир гигант коллектив ҳаёти”, “Шаҳар қурилишининг келажаги”, “Халқ қалбининг нафис туйғулари”, “Миллионлар ўқимоқда”, “Энг ёш фанлар” сингари конкрет мавзуларга бағишланган айрим сонлар чиқаришни мўлжалламоқдамиз. Бунда шу мавзуларнинг энг қизиқ ва долзарб томонлари, янги маълумотлар социологик анализ ва ҳаётий воқеалар, рақам ва ажойиб фактлар кенг ёритилади. Бундан ташқари, албатта, журналимизда анъанавий бўлиб қолган бўлимлар адабий бадиий асарлар ғаройиб мароқли маълумотлар, сатира ва юмор саҳифалари ҳар сонда давом этади, деб ёзади Асқад Мухтор 1970 йил 8 сон “Икки юз минг суҳбатдош” номли бош мақоласида.

Кўриниб турганидек журнални қайси йўналишда, қандай шаклда чоп этиш масаласи йиллар давомида ўйланиб ва сайқалланиб келган. Бу борада Асқад Мухтор ўз сўзининг устидан чиққан. Айнан 1971 йилдан бошлаб журналнинг махсус сонлари ташкил қилина бошлаган. Бунда журналнинг бир сони тўлалигича бирор буюк шахс ёки маълум мавзуга бағишланган. Бир соҳани кенгроқ, чуқурроқ қамраб олиш учун ҳам шундай қилинган.

1970-йиллардаги сонлардан бири “Республика таълим олмоқда” деб номланади. Унда мактаб, олий ўқув юрти ва бошқа таълим муассасаларидан лавҳалар, таълим жараёни, ундаги ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида туркум материаллар билан бирга расмлар ҳам берилган. Журнални ўқиган ўқувчида мамлакатдаги таълим тизими ҳақида етарлича тушунча пайдо бўлган. Эътиборга лойиқ мақолалардан бири “Биз Тошкентда ўқиймиз” деб номланади. Унда Въетнам, Мали, Судан, Ироқ, Бирма, Мўғулистон, Афғонистон каби юртлардан келиб, Тошкентда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбат уюштирилган.

Бундан ташқари санъатимиз дарғаларидан Маннон Уйғур, машҳур адиб, ёзувчи Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек ва бошқалар ҳақида туркум мақола ва махсус сонлар тайёрланган.

Ҳар йили журналнинг апрель ойидаги 4 сони ёшлар ижодига бағишланган. Ушбу сонда шоир, ёзувчилар билан бир қаторда адабиётшунослар, санъатшунослар, ёш танқидчиларнинг ижодидан ҳам намуналар берилган.

Шунингдек журналда қардош халқлар, чет эл ижодкорлари ёзган асарлар ҳам чоп этилган. Собиқ СССР даги энг яхши фотографларнинг ижодидан намуналар бериб борилган. Озарбойжон юмор сатира журнали “Кирпи”да босилган материаллардан сарарлари (1979 йил 10сон), Польшанинг машҳур шоири Юлиан Тувим ҳикматлари (1970йил 2сон) каби жаҳон адабиётидан намуналар журналда чиққан. Тожик адабиёти ва маданиятига бағишланган сон, муайян халқ ижтимоий ҳаёти ҳақида берилган материаллар ўқувчилар эътиборини қозонган.

Санъат халқ қалбининг нафис туйғуларини акс эттиради, инсонни юксакларга талпиндириб, шодлик ва завқ, порлоқ орзу ва жасорат, куч-қудрат бағишлайди, мусоффо уфқларга чорлайди. Унинг таъсир кучи ҳар нарсадан устундирдир. Бу буюк ҳақиқатни ўз вақтида англаган “Гулистон” журнали ходимлари журналнинг ҳар бир сонида санъатимиза оид мақолалар бериб борган. Улар халқнинг миллий қадриятларини ўзида тўла акс эттирган. Жумладан журналнинг 1971 йил 7 сонида шундай сўзлар билан бошланади. “Гулистон”нинг бу сони санъатимизнинг бугунги ҳолатига, тур ва жанрларнинг ривожланишидаги кундалик амалий масалаларга бағишланди. Ушбу сонда “Баҳор” ансамблининг раҳбари, халқ артисти Муқаррама Турғунбаева ҳақида мақола ва туркум шеърлар қатори Ғафур Ғуломнинг “Санъатим” шеъри, композитор, академик Юнус Ражабийнинг “Мусиқа сеҳри” мақоласи катта сурати билан берилган. Аҳамиятга молик мақоллар сирасига А.Абдуқодировнинг “Оқ чаман” мақоласини киритса бўлади. Унда халқимизнинг ўлмас ҳунари ғанчкорлик ҳақида сўз этилган. Шунингдек машҳур заргар, кулол, чеварлар расмлари галерияси берилган.

Журналнинг вилоятлар ҳаётини кенг ёритган махсус сонлари ҳам чоп этилган. 1971 йил 2 сон Сурхондарё, 3 сон Наманган, 1970 йил 5 сон Фарғона, 1970 йил 8 сон Самарқанд, 12 сон Қорақалпоғистонга бағишланган. Бу сонларда вилоятларнинг тарихи, ўзига хос анъаналари, маданияти, халқ орасида юрган афсона, дастон, латифаларигача кенг турда ёритиб берган. Шунингдек қўлга киритаётган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд муаммоларни ҳам кўрсатилган. Масалан, Самарқанд ҳақидаги сонда “Бу ерда Навоий ўқиган”(Навоийнинг Самарқандда таҳсил олгани ҳақида), “Самарқанд ноз неъматлари”, “Нони Осиё” каби мақолалар берилиб ҳар бир материал халқнинг кўзини очишга, ўзлигини англашга, тарихни ўрганишга даъват этган.

Гулистон”нинг 1970 йил 7 сони тўлалигича географияга бағишланган. Унда “Ўзбекистон денгизлари”, “Чўллар ва йўллар”, “Табиат завқи – шифо”, “Кечаги саҳро”, “Қум қаридаги қиссалар” каби мақолалар ва туркум расмлар берилган.

Журналнинг 1980 йилги сонларида Абу Али ибн Сино ҳақида махсус материаллар бериб борилган. Сабаби бобокалонимиз таваллуд топганига 1000 йил бўлганди. Шундай буюк инсонларни ёш авлодга таништириш замирида “биз ана шундай инсонлар авлодимиз, келажаги буюк халқмиз” деган ғоя яширин эди. Ҳаттоки бу йўлда ёш шоирлар ҳам қатнашган. Абдулла Ориповнинг Абу Али ибн Сино ҳақида “Ҳаким ва ажал” дастони журналда бир неча саҳифа бўлиб чоп этилган.

Аслида махсус сонларни ташкил қилишдан мақсад халқни ўйғотиш, маънавий дунёсини бойитиш, шу йўл орқали қалбида озодлик тўйғусини шакллантиришни назарда тутган.



1970 — 1981 ЙИЛЛАРДА ЖУРНАЛДАГИ ЖАНРЛАР ХИЛМА ХИЛЛИГИ, РУКНЛАР

Жанр (французча genre тур, хил) санъат, адабиёт, шунингдек, журналистика асарларининг тарихан таркиб топган ички бўлинишидир. “Жанр” тушунчаси муайян давр миллатга ёҳуд дунё санъатига хос, мос асарларнинг барқарор устувор белги, хусусиятларини англатади, умумлаштириб кўрсатади.

Оммавий ахборот воситаларига оид дарслик, қўлланма, турли тадқиқотларда журналистика жанрларини уч гуруҳга бўлиб ўрганиш, таҳлил этиш қабул қилинган. Булар:

1. Ахборот (информация) жанрлар (хабар, ҳисобот, интервью, репортаж).

2.Таҳлилий (аналитик) жанрлар, (корреспондеция, мақола, тақриз, кузатиш, шарҳ).

3.Бадиий- публицистик жанрлар (лавҳа, очерк, фельетон, памфлет, эссе, хат).21

Журналистиканинг ҳар бир жанри ўз ўрнига, мавқеига, нуфузига эга, улардан бирининг аҳамиятини ортиқ даражада кўтариб, бошқа бириникини пасайтириб бўлмайди. Масалан, газетанинг янги сонини, радио, телевидениенинг кундалик дастурини информациясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ахборот, янгиликлар оммавий ахборот воситаларининг кундалик нони, журнални эса мақоласиз - ушбу етакчи таҳлилий жанрсиз тасаввурга сиғдириш душвор. Ҳаётнинг ҳар бир парчасининг тасвири - корреспонденция, икки ёки бир неча кишининг самимий, дилкаш суҳбат-интервьюси, митинг, учрашув, қўрилиш майдончалари, спорт иншоотларидан олиб кўрсатиладиган бевосита, эҳтиросли репортажлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

“Гулистон” журналида бу борада ҳам самарали ишлар олиб борилган. Энг долзарб юртимиз янгиликлари билан бирга хориж хабарлари, яратилаётган янги кашфиётларга кенг урғу берилган. “Жаҳонда нима гап”, “Ҳар соҳадан бир шингил” рукнлари остида хабарлар журналнинг дерлик ҳар сонида берилган.



Мақола - публицистиканинг мураккаб жанрларидан бири ҳисобланади. У журналистдан катта билим ва маҳорат талаб этади. Мақола жанрида қаламга олинган битта муаммо айнан аниқликни, мавзудан чиқиб кетмасликни таъминлагани боис фикрни аниқ ва равшан фактларга асосланган ҳолда ифодалаш имконини беради.

Фактларни таҳлил этишда муаллифнинг нуқтаи назари асосий роль ўйнаши ҳисобга олинади. Шу сабабдан журналист масалани ҳар тарафдан чуқур ўрганиши ҳамда муаммо ва воқеликни келтириб чиқарган фактлар, далил ва исботлар билан қуролланган бўлиши мазкур билимлар асосида ўзининг таҳлилини аниқ ифодалай олиши керак.

Журналда энг етакчи жанрни мақолалар ташкил этади. Улар орасида халқаро шарҳ, тақриз, репортаж, очерк, интервью, суҳбат, латифалар бор. Миртемирнинг “Дўстим ва замондошим”, Жамол Намазовнинг “Она ер ҳаёли билан”, А.Абдуқодировнинг “Оқ чаман” мақолалари диққатга сазовордир.

Бош мақола жамиятнинг ижтимоий тараққиётидаги асосий йўналишларни ифода этувчи ўзига хос директива вазифасини ўташи керак. Бош мақола директив хужжатнинг мантиқий структурасига мос келиши лозим.

Директивликнинг асосий белгилари эса аниқ воқеликни таҳлил қилиш асосида жамият ривожидаги объектив қонунларга суяниш, мақола мавзуси кенг оммага, жамоа, ижтимоий гуруҳ синфларнинг манфаатидан келиб чиқиши, муаммони ҳал этишнинг амалий ҳаракат дастури йўналишларини белгилаш орқали нафақат мақсадни, балки шу мақсадга эришиш омилларини ифодалай олишдан иборатдир.

Бош мақолада рамзий матбуот тасвирий ва очерк – элементлари чегараланган бўлиши билан бирга мазкур жанрдаги публицистик бўёқ фактларни хиссий аргументация, ишончли сиёсий тарғибот, лўнда таҳлиллар орқали кучайтирилади. Бош мақолада кўйдагиларга эътибор қаратилиши керак6

1. Аниқ фикрни изчил ривожлантириш;

2. Мақоланинг бошқа жанрлар билан тенглиги. У ҳам факт билан бошланади. Фикр ва унинг ортидан муаллифнинг асосли мулоҳазалари ўз-ўзидан пайдо бўлмаслиги керак. Фикрлашнинг бошланиши аниқ далилли хабарга ўхшайди;

3. Кўтарилган ва ривожлантирилган тугаллик. Муаллиф фикри охир-оқибатда мақоланинг мавзусини белгилайди. Уни исботлаш учун эса мақолани бир тизимга солиш ва далиллаш керак бўлади. Далиллаш, яъни аргументлаш муаммоси журналистни айниқса, таҳлилчи журналист учун энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади;

4. Мавзуда саволнинг қўйилиши. Мавзуни ишлашда жуда кўп саволлар туғилади. Уларни текшириш орқали очиб бериш журналист аввал ўзига, кейин ўқувчига воқеликни очиб беради;

5.Мақолада фактлар ва далилларни йиғиш. Мақола ёзишда журналист жуда катта билим доирасига, заҳирасига эга бўлиши лозим;

6. Мақолада муаллиф фикрининг ифодаланиши. Фактларнинг умумий йиғиндисига асосланиб, муаллиф фикри ўз тасдиқини топиши керак. Яъни муаллиф айтмоқчи бўлган фикр фактлар асосида ифодаланмоғи керак.

Масалан, “Гулистон” журнали бош муҳаррирининг махсус “Редактор минбари” рукни бўлиб, унда энг долзарб мавзуларда ва айнан бугунги кун мавзусида сўз юритилган. 1971 йил 1 сонда “Инсон ─ шоир табиат” сарлавҳаси остида янги йил байрами табриги берилган. 1970 йил 3 сон баҳор байрами арафасида “Она” мақоласи чоп этилган. Бундан ташқари “Вақт” ва турли конференциялар, халқаро тадбирлар ҳақида яна 1970 йил 8 сон “Икки юз минг суҳбатдош” мақоласи журналда чоп этилган.

“Гулистон”нинг доимий ўқувчилари сони 200.000га яқинлашиб қолди. Улар журнални ўқиш билан бирга унинг йўналишини белгилайди, мундарижасини бойитиш ва янада ранг-баранг қилиб, чиқаришда турли воситалар билан иштирок этадилар. Биз улардан кунига 40-50 талаб хат оламиз. Бу хатларнинг умумий таҳлили шуни кўрсатадики, ўқувчилар оммасининг маънавий талабларини тоборо ортмоқда, улар журналдан қалб ва онг учун кўпроқ бойлик, кўпроқ янгилик, информация ва руҳий завқ истайди!

“Гулистон”нинг тематик доираси чегараланган эмас. У оммабоп ва ҳаммабоп журнал...

Шунингдек мақолада журналнинг асосий йўналиши ўқувчининг маънавий талабларига жавоб бериши, унинг онгини кўпроқ қизиқ маълумотлар, ажойиб янгиликлар билан, қалбини эса нафосат ва гўзаллик туйғуси, олижаноб ҳислар билан бойтишга қаратилгани ва Республиканинг сиёсий хўжалик ҳаёти ҳақида, ажойиб одамлар ва анъаналаримиз ҳақида бадиий дид ва халқ атвор, халқимиз одатлари ва меҳнат тажрибалари, ўтмиш мероси ва келажак истиқболлари ҳақида ёзилган ҳар бир асар ўқувчининг юксак гражданлик туйғуларини бойитишни кўзда тутгани, ҳар томонлама уйғун камолотни, жисман ва руҳан гўзал бўлишни истаган ёшларга журналнинг бундай йўналишда чиқиши айниқса маъқул бўлаётгани ҳақида сўз этилади.

Ҳар қандай жамиятда ютуқлар билан бир қаторда муаммолар мавжуд бўлади. Унинг ечимини топиш, бу қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўлини кўрсатиш, албатта жамиятнинг энг зиёли қатламининг олдида турган вазифа саналади. Бу борада журналистлар фаоллиги ҳаммасидан муҳимдир. Улар томонидан яратилган муаммоли мақола — ўзида кенг жамоатчилик фикри асосида ҳаётдаги мавжуд муаммо ва бу вазиятдан чиқиб кетишнинг амалий йўлларини ўзида ифода этади.

1970-80 йилларда ҳам мамлакатда ва жамиятда талайгина муаммолар мавжуд эди. Лекин уни очиқ ойдин кўрсатиш, кенг халқ оммасига етказиш биринчи даражали муаммо эди. Шундай бўлса ҳам Асқад Мухтор бунинг ижобий йўлини топди. Чет эл адибларининг асарларининг озодлик, миллатлар тараққиёти, миллийлик устунлигини тараннум этгувчи асарларини, кичик латифалари таржималарини бериш орқали халқнинг кўзини очишга ҳаракат қилди.

Иккинчидан, муаллифларнинг экология, адабиёт, санъат соҳаларида мабжуд муаммоларни ёритган мақолаларини ҳам журналда бериб борган. “Орол узра чорлоқлар” номли С.Нуровнинг мақоласида денгиз сувининг тортилиб кетаётгани, бунинг охибати яхши бўлмаслиги таъкидланади ва ҳаётий воқеалар келтириб, инсонларни сувни унумли фойдаланишга чорлайди.

Композитор академик Юнус Ражабийнинг “Мусиқа сеҳри” мақоласида муаллиф олти мақомга эскилик сарқити деб қаралишига қарши эканлигини очиқ ойдин айтиб ўтади.

Мустабид тузум шароитида муаммоли мақоллар бериш орқали жамиятдаги айрим қусурларни тузатишга интилиш катта жасорат эди. Лекин бу бўйича махсус рукн тузилмаган. Асқад Мухтор бундай муаммоли мақолаларни кўпроқ журналнинг охирги саҳифаларига жойлаштирган.



Хат - ёши улуғ, “мўйсафид” жанрлардан. Унинг ёши ёзув ёши билан баробар дейиш мумкин. Мактуб шарқ адабиётида, айниқса, кенг тақалган мактуб шаклидаги шеърий, насрий асарлар “нома” деб аталгани маълум. Хоразмийнинг “Муҳаббатнома” (XIV аср), Хўжандийнинг “Латофатнома” (XIV- XV асрлар), Мироншоҳнинг “Таашшурнома” каби достонларини эслайлик.22 Бу ўз даврининг, керак бўлса бугунги куннинг бебаҳо асарларидир. Уларни ўрганиш орқали инсоонинг маънавий олами бойибгина қолмасдан, етарлича билимга эга бўлади ва ҳар бир давр ҳақида белгили бир хулосага келади.

“Гулситон”да эски қўл ёзмалар берилиши билан бир қаторда улуғ алломаларнинг бир-бирига ёзган хатлари ҳам чоп этилган. Масалан, журналнинг 1972 йилги сонларидан бирида “Тадқиқот, кашфиёт, ахборот” рукни остида Л.Н.Толстой мактубининг “Туркистанский голос” газетасида берилган нусқаси берилган. Мақола сарлавҳаси “Ясная Полянадан Андижонга хат” деб номланади.

Хатлар ўз хусусиятига қараб: муҳарририятларга келадиган хатлар, очиқ хатлар, адабий-бадиий хатларга бўлинди.

Кишиларнинг муҳарририятга йўллаган хатларида шу куннинг долзарб масалалари акс этади. Одамлар бирон бир факт, ҳодиса ҳақида ҳабар берадилар ёки бирон бир масала юзасидан фикр билдирадилар, ҳаётда учрайдиган айрим камчилик, ноҳақлик кўринишларидан шикоят қилишади ва ҳакоза. Муҳарририятга йўллаган хатларнинг мавзу доираси кенг бўлади.23

“Гулистон” журналига ҳар куни 40-50 талаб хатлар келган. Журнал ходимлари таҳририятга келган хатларни ўрганиб, энг муҳими “Редакция почтасидан” деб номланган рукн остида чоп этган.

Шунингдек “Таклиф ва истаклар” рукнида журнал муштарийлари ва катта олимлар томонидан журналнинг қай шаклда чиқиши, кўпроқ қандай мақолалар берилиши ҳақидаги таклифлари ва турли истаклари доимий ёритилиб борилган. Демак журналда хатлар билан махсус шуғулланувчи мутахасислар бўлган. Масалан, Абдулла Шер ишга қабул қилинганда биринчи хатларга жавоб ёзиш билан шуғулланган. Чунки хатларни ўрганиш, турли хил ўқувчилар ҳаёти ва ижоди билан танишиш, уларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашиш бўлғуси журналист учун муҳимдир. Шу сабабданми, журнал таҳририятига қабул қилинган ходимлар кўпинча дастлаб хатлар бўлимида фаолият юритган.



Очерк - бадиий публицистиканинг кенг тақалган, етакчи жанрларидан бири ҳисобланади. Табиатга - ҳам бадиият, ҳам публицистик белги, ҳусусиятлар хос бўлган ушбу жанрга икки жиҳатдан қаралади, баҳоланади. “Очерк ҳикоя билан тадқиқот ўрталигидаги яқин жойда туради”,- деган эди М.Горький. Ижодий фаолияти давомида бу жанрнинг кўплаб етук намуналарини яратган машҳур рус адибининг гапларида жон бор. Очерк соф ҳикоя ҳам, соф тадқиқот ҳам эмас, балки уларнинг бир қатор муҳим аломатларини сингдирган ўзига хос синтетик асардир. Русча “Очерк” сўзи “Чертить”, “Очертить”, яъни “Чизмоқ”, “Чизиб кўрсатмоқ”, “Чегаралаб олмоқ” маъноларини билдиришини, шунингдек, аксарият очеркларнинг публицистика, публицистик мен билан бўйсунганлигини ҳам назарда тутсак, бу жанрнинг хусусиятларини англаб олишимиз ойдинлашади.

“Очерк” атамаси ўзбек матбуоти адабиётига ХХ аср бошларидан, асосан, рус адабиёти матбуоти орқали кириб келди, мумтоз адабиёт намуналарида бу термин учрамайди. Очеркнинг, хусусан, портрет очерки, йўл очерки (Сафарнома)нинг энг яхши намунасини Алишер Навоийнинг “Мажолисун нафоис”, Мирзо Бобурнинг “Бобурнома”сида учратамиз. Навоий “Мажолисун нафоис”да 459 шоирнинг шахсияти, ижоди, зийнати, фазилати, қусўрлари ҳақида шундай қисқа, лўнда, аниқ тавсифлар беради, шеъриятнинг латиф мисраларидан намуналар келтиради, маҳоратга холис, адолатли баҳо берадики, ушбу портрет характеристикаси ўқувчи ёдида узоқ вақт сақланиб қолади.24

“Гулистон” журналида кўпроқ “Замондошларимиз” руни остида портрет очерки бериб борилган.

Шунингдек, Асқад Мухторнинг журналнинг 1979 йил 1 сонида “Тинчлик ягона” сарлавҳали йўл очерки ёзилиб, унда Канада, АҚШ ва Тинч океани бўйидаги элатларни саёҳат қилиш жараёнида олган тассуротлари баён этилган. Яна С.Анарбаевнинг “Қорақалпоқ дафтаридан саҳифалар” йўл очерки ҳам журналнинг 1970 йил 12 сонида чоп этилган.

“Қорақалпоқ дафтаридан саҳифалар” йўл очеркида Қорақалпоғистон туманлари бўйлаб қилинган саёҳат тассуратлари акс этган. Очерк кичик сарлавҳаларга ажратилган ҳолда ёзилган. “Шуманой Афсонаси” да туман бундай номланишига тарихий бир воқеа сабаб бўлганлигини Тиловберган ота сўз этади. Шунингдек, очерк “Хўжайлининг қирмони Говур қаъладан баланд”, “Амударё миллионери”, “Қутлиқиз момонинг қўшиғи” каби сарлавҳаларни ўз ичига қамраб олган. Очерк муаллифи С.Анорбоев очерк сарлавҳасини “Қорақалпоқ дафтаридан саҳифалар” деб номлаганининг сабабини шундай тушунтиради: Йўл хотираларимга мен шундай сарлавҳа қўйдим. Аммо зинҳор, улкан, хассос шоиримиз Миртемир билан беллашмоқчидир, деб ўйлай кўрманг. Фақат келажаги ёрқин Қорақалпоғистон бўйлаб кезганимда севимли шоиримиз “Қорақалпоқ дафтари” деб номланган шеърларидаги нафис ва ёлқинли мисралар республиканинг чинакам чиройини англашга менга бир калит бўлди.

Шунингдек журналда “Адабий портрет” рукни бўлиб, унда таниқли адабиётшунос ва санъатшуносларнинг илмий бадиий мақолалари берилган. 1980 йилги 6 сонида Умарали Норматовнинг “Тирик тароналар, қувноқ қаҳқаҳалар” номли Саид Аҳмаднинг 60 йиллигига бағишланган мақоласи чоп этилган. Муаллиф Ҳайриддин Расулнинг “Устози Комил” очеркида буюк бобокалонимиз А.Навоий ҳақида айтилади.

Шунингдек Расул Раҳмановнинг 1972 йил 12 сонида “Чиннисозлар” очерки туркум расмлар билан берилган.

Журналда бу каби очерклар беришдан мақсад ўқувчига ҳаётни ёрқинроқ кўрсатиш эди. Айниқса портрет очеркларини чоп этиш орқали бир инсонни бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш, оммани билимли ва иқтидорли бўлишга даъват этиш, ўз қонун ва ҳуқуқларини биладиган, ўзини англаган, етук инсонлар ҳар доим жамият таянчи бўлганлигини англатиш олий мақсад бўлган.

Кулги ҳақида ўқувчилар ҳажв усталари кўп фикрлар билдиришган. «Ревизор», «Ўлик жонлар», каби машҳур ҳажвий асарлар муаллифи, буюк рус адиби Гогол айтган ушбу гап, айниқса, диққатга сазовордир: «Кулги шундайин зўр нарсаки, ҳатто ҳеч нарсадан қўрқмайдиган одам ҳам кулгидан қўрқади». Кулгининг турлари, оҳанглари кўп: ҳажв, мазаҳ, масхара, кесатиш,, чандиш, қaҳқaҳa, истеҳзо, қочирим, табассум, латифа, аския муболаға, кичрайтириш, жонлантириш, ўшатиш, кўчим, аллегория... Ҳажвий, юморист асарларда, мавзу, муаммо тақозосига кўра, кулгининг ана шу турлари оҳанг­ларидан фойдаланилади».

Сатиранинг вазифаси нимадан иборат? Сатира, юмор ҳаётда учрайдиган, тараққиётга тўсиқ бўлаётган камчилик, иллатларни кўрсатиш, очиб ташлаш, фош этиш­дан иборат, токи бундай нуқсон, қусурлар, нохуш ҳолатлар олди олиниши керак.

“Гулситон”да “Наъматак”, “Гулнинг тикани” баъзан “Дам олиш саотларида” рукнлари остида юмор, латифа, лофлар бериб борилган. 1970 йил 5 сонида “Габровани биласизми?” сарлабҳаси остида Болгар халқи оғзаки ижодидаги ажайиб латифалар берилган. Шу халқ ижоди билан ўқувчиларни таништирар экан ажойиб бир таклифни келтиради. “Бизнинг юртимизда ҳам Афандига ўхшаган ҳазилкаш инсонлар кўп бўлган ва ҳозирда ҳам бор. Ҳар бир шаҳар ва туманлардаги қизиқарли халқ оғзаки ижодини ўрганиш ва тўплаш керак!” деган таклиф ўртага ташланган. Ўз вақтида амалга ошмай қолган бу таклифни бугунги кунда қайта кўриб чиқилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Тақриз лотинча “резенция” сўзидан олинган бўлиб, “қайта кўриб чиқиш, хабар қилиш, баҳо бериш, тавсиф” деган маъноларни англатади. Бу таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки тақриз публицистика жанрларидан бири бўлиб, унинг асосини ижтимоий-сиёсий ва бадиий, адабиёт, санъат ва билимларга танқидий баҳо бериш ташкил этади.25

Журналда Мукофот Мақсудованинг “Жозибали куч” номли ўзбек театр санъатига катта меҳнати синган Я.Фельман ижоди ҳақида сўз этилган. Шу каби Ҳ.Ҳасановнинг “Улуғбекнинг улуғлиги”, Сайди Умировнинг “Мўжизага меҳр” (Озод Шарафиддиновнинг “Биринчи мўхиза” китобига), Ғулом Ғафуровнинг “Жанр таҳлили”, Бегали Қосимов ва Бойбўта Дўстқораевнинг Алангали йилларнинг сўник талқини” (Қобилжон Ориповнинг “Алангали йиллар адбиёти” китоби бўйича) мақолалари “Тақриз” рукнида берилган.

Ҳикоялар журналнинг ҳар бир сонида бериб борилган. Нафақат юртимизнинг, шунингдек қардош халқлар ва жаҳон адабиётининг энг сара ҳикоялари таржима қилиниб ўқувчилар назарига ҳавола этилган. Бу борада “Гулистон” журналида таржима мактаби яратилганлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлган.

Журналда ўз вақтида чоп этилган Анвар Муқимовнинг “Тавба”, Ғафур Ғуломнинг “Бозор оралаб”, Эркин Усмановнинг “Мен уларни кўрганман” воқеий ҳикоялари, Маъруф Ҳакимнинг “У қайди”, Баҳодир Ёқубовнинг “Бегона шамол”, Эркин Усмановнинг “Интизор”, Омон Жорқинбоевнинг “Портрет” ҳикоялари ўзбек адабиёти ҳикоя жанрининг энг юксак намуналаридан бўлган.

Эркин Усмановнинг “Мен уларни кўрганман” ҳикоясида Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор каби таниқли инсонлар билан кутилмаган тарзда учрашганлигини қизиқли тарзда сўз этади. Ҳикоя ўз ичида яна кичик сарлавҳаларга бўлинган. Масалан “Фарзанд” ҳикоясида Махсуд Шайхзода ҳақида, унинг газетада ўз мақоласини ўқиётганини кўргани, адибнинг: “Матбуотда чиққан нарсамни кўрганимда худди фарзандимнинг бошини силагандек бўламан” каби сўзларини жонли баёнлайди.

Шунингдек, “Кичик ҳикоялар” рукни остида уч-тўрт абзацдан иборат бўлган маъноли фикрлар воқеа асосида берилган. “Оқмаган сув”, “Улғайиш”, “Дам олишда”, “Муаллиф” ҳикоялари Наманганлик ёш ижодкор Нуриддин Бобохўжаев тилидан ёзилган. Ҳар бир ҳикояга мос расмлар чизилиши унинг ўқишли бўлишини таъминлаган.

Юқорида айтиб ўтганимиздек таржима бобида ҳам самарали ишлар қилинган. Ф.Достоевскийнинг 150 йиллик муносабати билан адибнинг “Исёнкор қалб”, “Аломат одамнинг туши”, ҳикояларини В.Рўзиматов таржимасида, шунингдек, Қозоқстон халқ ёзувчиси Борис Никитиннинг “Янгроқ қўл” ҳикояси таржималари журналда чиққан.

И.А.Криловнинг масалларини Мухтор Худайқулов таржима қилган. Форс тажик адабиётининг классиги Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон” дидактик асарини Шоислом Шомуҳамедов таржима қилиб, журналда охирги бобини чоп этган. “Жаҳон адабиётидан” рукни остида Шотландиялик шоир Роберт Бернснинг шеърлари Муҳаммад Али таржимасида берилган.

Журналда жанрлар тараққиёти учун маълум маънода кураш олиб борилган. Жанрларни бойитиш ва янгилаш, ўқувчига янги йўллар билан маълумот етказиш муҳим ҳисобланган. Узоқ йиллик тажрибадан сўнг яъни Асқад Мухтор кексалик даврида ёзилган “Тундаликлар”и бунинг яққол мисолидир.

Тундаликлар ─ Асқад Мухторнинг тунги кечинмалари, фикр мулоҳазалари маҳсули. Улар ягона ғоявий фалсафий йўналишга эга эмас, бири боғдан, бири тоғдан бўлса ҳам ёзувчининг бедор қалби, уйғоқ тафаккури, туғёнли кечинмалари ─ барчаси муштарак мўжизалар ─ Одам ва Олам бағридаги сир-синоатлардан дарак беради. Зеро биз ҳаммамиз маънавий оламга ҳамиша қандайдир бир тарзда улуш қўшиб яшаймиз.

“Кейинги вақтда ─ кексалик, хасталик сабаб ─ жуда камуйқу бўлиб қолдим. Уйқу қочганда бош-кети йўқ, узиқ-юлуқ ўй-ҳаёл қалашиб келавераркан. Шунда тунчироқ остида турган дафтарга баъзи тасодифий фикрларни ёзиб қўядиган бўлдим.

Дафтаримни “Тундаликлар” деб номладим. Бу “жанр”нинг “кундалик”дан фарқи шуки, унда хронологик тартибдаги воқеалар бўлмайди” ─ деб тушунтиради адиб.26

Асқад Мухторнинг бошқа биронта асарига ўхшамаган, ҳатто минг йиллик адабиётимиз шу пайтгача кўрмаган янги бир “жанр”нинг, янги бир адабий дурдонанинг пайдо бўлиши катта янгилик эди. Албатта бу ўз ўзидан тўғилгани йўқ, адиб неча йиллик меҳнат маҳсулининг сўнгги унутилмас меваси эди бу.

Шуни таъкидлаш жоизки, адабиётга ҳам, журналистикага ҳам жанр керак. Ижодкор бедарвоза ёзмаслиги, минглар орасида қаришиб кетмаслиги керак. Йўналишни йўқотиш ярим йўлда қолиш демакдир. Йўналиш бу жанр. Жанр ўқувчини белгили бир мақсад томон етаклайди.

Журналда ҳар бир материал тепасига қайси жанрга тегишли эканлиги кўрсатилиши бежизга эмасди. Афсуски бугунги кунда бу нарса йўқолиб кетмоқда. Умуман ҳозирда жанр тушунчаси ўлмоқда. Жанрларни сақлаб қолишнинг ягона йўли, газета журналлар, шу қатори радио эшиттиришлари ва телевизион кўрсатувларда, ҳаттоки интернетда ҳам қандайдир материал тайёрланса унинг қайси жанрга тегишли эканлигини кўрсатиш керак. Бу иш билан махсус шуғулланувчи мутахассисларни тайёрлаш ҳам мақсадга мувофиқ.

Иккинчидан, “Гулистон” журнали тажрибасини ўрганиш лозим. Журналдаги рукнлар ҳам жанрга кириш вазифасини ўтаган. Ўқувчига аён бўлиши учун махсус рукнлар ташкил этилган. Улар доимий, бир йиллик, бир ойлик, мавсумий, бир марталик бўлиб бўлинган.

Журналда мақолаларнинг турли рукн остида берилган. Асарни рукнлаш ўқишни ташкиллаштиради ва сўз нима ҳақида боришлигини кўрсатиб, ўқувчини кейин келадиган матнни идрок этишга тайёрлайди. Матнни қисмларга ажратиб, ўқувчини ўқишдан тўхтатади, унга тин олиб, янги матнни ўқишга ўтишдан олдин, ўқиганларини мулоҳаза қилиб кўриш имконини беради. Рукнлар асарни янада чуқурроқ тушунишга кўмаклашади.

“Гулистон” журналида “Халқаро мавзуларда” рукни остида жаҳонда сиёсий, маданий, иқтисодий ва ижтимоий саҳоларда рўй бераётган воқеа ҳодисалар ёритиларди. Хуллас долзарб мавзудаги адабий-танқидий материаллар журналнинг ҳар бир сонида муштарийлар ҳукмига ҳавола этиларди. Шу туфайли жунал мухлислари кундан кунга кўпайиб, журнал тиражи ҳам ўсиб борган. Масалан 1970 йили 7 сони 178100 та, 1975 йили 7сони 248094 та, 1979 йили 12 сони 263806тани ташкил этган.

Белгили шоир, ёзувчи, олим ва илм фидойиларининг таваллуд куни муносабати билан журналда мақолалар чоп этилган. “Мирзо Турсунзода 60 ёшда” (Тожикистонда туғилган атоқли шоир ва жамоат арбоби), Ф.Достоевскийнинг 150 йиллиги, Абу Наср Форобийнинг110 йиллигига бағишлаб Музаффар Ҳайруллаев “Шарқ Аристотели” мақоласини ёзган. Беруний туғилган куннинг 1000 йиллигига “Асрларни аралаб...” каби бир марталик рукнлар ташкил этилган.

Шоирлик аслида гўзалликдан ҳайратланиш, гўзаликка шайдоликдан туғилса керак. Шу сабабданми, Гулчеҳра ижодида унинг тетапоя машқларидан кейинги йилларда яратилган етук шеърларигача ўлкамиз табиатининг гўзал манзараларини, ажойиб замондошларимиз нафис туйғуларга бой маънавий оламини куйлаш бош матлаб бўлиб келаётганини кўрамиз, деб ёш шоира Гулчеҳра Нуруллаева шеърларига тақриз ёзади таҳрир санъати устаси Маҳмуд Саъдий. Ана шундай “Тиниқ шеърият” сўзбоши билан унинг “Ҳаёт” туркум шеърлари “Адабиётимизнинг ёш авлоди” рукни остида берилган. Умуман бу рукнда энди кўзга кўриниб келаётган истеъдодли ёшлар ижоди акс эттирилган.

Шунингдек, журналда фақат юртдошларимиз ижоди эмас “Жаҳон адабиёти” рукни остида чет эл ижодкорлари меҳнат маҳсули ҳам кенг турда ёритилган. Шотландиялик шоир Роберт Бёрнс шеърлари (Муҳаммад Али таржимасида), 1980 йилги 6 сонда рус шоири А.С.Пушкиннинг 180 йиллиги муносабати билан туркум шеърлари берилган.

“Оқ йўл” рукни остида адабиётга, санъатга умуман ижодка энди кириб келаётган ёшларга оқ йўл тилаб ижодидан намуналар бериб борилган. Мисол учун, “Бир ёш истеъдод ва бошқа баъзи масалалар ҳақида” мақоласида Темур Саъдуллаевнинг яъни ёш рассомнинг ижоди ҳақида сўз этилган. Шунингдек унинг Навоий, Бобур ғазалларига атаб чизган расмлари берилган.

“Гулистон” гурунги” рукни остида машҳур шахслар билан суҳбат уюштирилган. Масалан, “Ўзбек қомуси халқимиз ҳаёт кўзгуси” сарлавҳаси остида Ўзбекистон энсклопедияси бош муҳаррири, академик Иброҳим Муминов билан Маҳмуд Саъдинов суҳбатлашган. “Китоб тарқатиш мафкуравий иш” номли суҳбатда “Гулистон”нинг махсус мухбири Маҳмуд Садинов ёзувчи М.И.Шевердин билан китоб савдоси ҳақида суҳбатлашган.

“Гулистон”нинг жамоатчи мухбири Бахтиёр Назаров Ўзбек Давлат академик опера ва балет театри директори, санъатшунослик кандидати Фрунзе Содиқович Жўраев билан санъатнинг шу кунги тараққиёти юзасидан суҳбатлашади. Умуман суҳбатларда ҳар бир соҳага оид муаммолар айтиб ўтилган ва қатор таклифлар ўртага ташланган.

“Инсон ва қонун” рукнида юртимизда қабул қилинган қарорлар моҳияти очиб берилиши билан бирга содир этилган жиноийи ишларга тайинларган жазо турлари ва воқеалар яритилган. Х.Иброҳимовнинг “Қингир ишнинг қилиғи” мақоласи бунга мисолдир.

“Тадқиқот, кашфиёт, ахборот” рукни остида Л.Н. Толстойнинг “Ясная Полянадан Андижонга хат” номли мактубининг “Туркистанский голос” газетасида босилган нусқаси кўчирма қилинган. Шунингдек, “Ноёб мактублар” Али Қушчи ҳаётидан янги саҳифалар ошиб берилган. “Ўрта Осиёдан, лекин...” мақоласида халқ ижодининг ажойиб қаҳромони Хўжа Насриддин ҳақида, унинг тарихий шаҳс бўлганлиги ва у ҳақида турли фикр ва қарашлар асосида китоблар ёзилганлиги сўз этилади.

Шунингдек “Йил ─ ўн икки ой”, “Очил дастурхон” каби кичик рукнлар бўлган. “Йил ─ ўн икки ой” рукни остида ҳар бир ойга изоҳ берилиб, айнан шу ойда қайси буюк алломалар таваллуд топгани қандай унутилмас воқеалар бўлгани тўғрисида сўз этилган. Масалан февраль ойи тўғрисида IX асрда яшаган бутун дунёда Алфраганус номи билан маълум ва машҳур бўлган астроном ва математик Шайх Шаҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ал Фарғоний феврални “фабрўарйўс” шаклида ёзганидан тортиб бугунги акунгача бу ойнинг календардан тушмай шаклланиб келгани айтилган.

“Очил дастурхон” рукнида миллий ва хорижий таомлар пиширилиш йўллари машҳур пазанда ва ошпазлар томонидан кўрсатилган.

“Таклифлар, истаклар” рукни остида инсонлар учун фойдали маслаҳатлар берилган. Масалан Х.Муроднинг “Бир пиёла чой” мақоласи.

“Ўртоқларингиз ижодидан” рукни остида ҳам катталар ва ёшлар, баъзан болалар ижодидан намуналар берилган.

“Китоблар оламида” рукнида юртимизда чоп этилаётган ўзимизнинг ва чет эл адибларининг таржима асарлари кенг жамоатчиликка белгили бир мутахассислар томонидан таништирилиб, китобнинг афзалликлари, ўқувчига қандай маънавий озуқа бера олиши баён этилган.

“Ёзувчининг кўнгил дафтаридан” рукни остида шиор Миртемирнинг “Дўстим ва замондошим” сарлавҳали Ҳамид Олимжон ҳақида ёзилган мақоласи берилган. Муҳаммад Солиқнинг “Ҳемингуэй билан суҳбат” мақолари чоп этилган.

“Марднома” рукнида уруш йиллари қаҳрамонлик кўрсатиб, ватан озодлиги йўлида жон берган юртдошлар ҳаёти акс эттирилган. Масалан “Жасур йигит орамизда” журналнинг 1 сонида чоп этилган генерал майор Собир Раҳимов кўмондонлиги дивизия жангчиларидан бири кўрсатган қаҳрамонлик тўғрисида фикр юритади. Асли қаҳрамон Ҳуррам Аширов бўлади. У ҳақида ижобий фикр билдирувчи муаллиф эса Аҳмад Тажибоевдир.

“Дам олиш саотларида” рукнида дунё янгиликлари, латифа, қизиқарли факт, крассвордлар берилган. Жумладан Болгар халқи оғўаки ижодидаги ажойиб юмор, ўткир латифа туфайли бу шаҳар номи жаҳонга машҳур бўлган. “Габровани биласизми? Сарлавҳаси остида ажойиб латифалар берилган.

“Халқ оғзаки ижоди” рукнида миллийлигимизни ўзида акс эттирувчи, халқимизнинг азалий тақдири билан боғлиқ бўлган адабиётимиз ўз аксини топган. У уқувчини ўзлигини англашга чорлайдиган, ўзлигига қайтишни таъминлайдиган бир восита эди. Уларда оддий эртаклардан тортиб, халқ достонларидан парчалар бериб борилган. Масалан, “Хушкелди” дастони расмлар билан берилиши ўқувчида тўлик тасаввур пайдо бўлишига ёрдам беради.

Яқин ва Ўрта Шарқ адабий меросида ахлоқий таълимий ривоятлар, нақллар ҳамда ҳикматлар кенг ўрин олган. Шундай дурдоноларни мужассамлаштирган “Қобуснома”, “Калила ва Димна” каби асарлар Шарқ халқларининг севимли китоби ҳисобланади. Айнан, “Нодир саҳифалар” рукни остида ана шундай сара асарлардан парчалар, буюк шахсларнинг эски қўлёзмаларидан таржималар, дидактик фикрлари бериб борилган.

Кенг оммага унча таниш бўлмаган Ҳусайн Ҳефзийнинг “Насиҳати ҳукамо ва мақолоти кубаро” (“Донишмандлар насиҳати ва улуғбор мақоллари”) китобидаги ҳикматлардан намуналар ўқувчида ижобий тассурот қолдириши табиий эди. Журналнинг 1971 йил 4 сонида Туркман халқининг ХVI асрда яшаган ҳассос шоири Муҳаммад Байрам ғазаллари чоп этилган. Шу рукн остида “Хеменгуэй Кубада” мақоласи ҳам берилган.

“Саломатлик ─ туман бойлик” рукнида доктор маслаҳати чоп этилган. “Гавҳарни тиллага алмашманг” (Ўз тишини олдириб, тилла тиш қўйиш ҳақида), О.Азизхўжаевнинг “Юракни асранг” мақолалари берилган.

“Ҳар тўғрисида бир шингил” рукни “Ойда кислород”, “Илон асраб қолди”, “Ой тупроғи ҳосилдор” каби кичик сарлавҳа остида қизиқарли маълумотлар берилган.

Бундан ташқари “Гулистон” журналида: “Улуғ аждодларимиз”, “Навоий гулшани”, “Беш йиллик режаларимиз амалда”, “Шахмат”, “Боланинг тили ширин”, “Фарзандлар оталари ҳақида”, “Гулистон” ойнаси”, “Спорт”, “Табиат ва одамлар”, “Замондошларимиз”, “Устозлар меросидан” “Гулнинг тикони” каби эликка яқин рукнлар бўлган.

Ҳаттоки бугунги кунгача рукнларнинг кўпчилиги сақланиб қолган айримлари ўзгаришга учраган аммо маъноси ўзгармаган. Масалан, “Иқтисод ва ислоҳат”, “Юз буюк сиймо”, “Замондошларимиз”, “Қадрият”, “Биз билмаган тарих”, “Азизлар ёди”, “Эҳтиром”, “Зангор фасл”, “Жаҳон ичра жаҳон”, “Ўзбек насри”, “Олис учрашув”, “Болалар саҳифаси”, “Руҳоният”, “Муаммо, муносабат”, “Гулчирой”, “Йўқлов”, “Табиат мактаби” ва бошқа рукнлар бунга мисолдир.

Шунгидек журнал йўналиши ҳам ҳозирда озмунча ўзгаришга учраган: “Гулистон” бугунги кунда ижтимоий-сиёсий, илмий-бадиий, маданий-маърифий, безакли журнал бўлиб чоп этилмоқда. Худди аввалдагидек, 32 та саҳифали.

Журналдаги рукнларни бугунги кунда матбуот, телевидение, радио ва интернет учун ҳам жорий этиш мумкин. Бу учун “Гулистон” журналининг 1970-81 йиллардаги бой тажрибасини ўрганиш фойдалидир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет