Ўзбекистон Республикасининг қонуни



Дата28.01.2023
өлшемі201.71 Kb.
#468862
265-I 29.08.1996




[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчилик
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Башарти халқаро шартномада фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликдагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
(2-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
3-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари
Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши;
аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши;
профилактика чора-тадбирларининг устунлиги;
соғлиғини йўқотган тақдирда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши;
тиббиёт фанининг амалиёт билан бирлиги.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини;
соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш дастурлари тасдиқланиши ва маблағ билан таъминланишини;
соғлиқни сақлаш давлат тизимини бошқаришни;
санитария-эпидемиология хотиржамлигини таъминлаш устидан назоратни;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирлари кўрилишини, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилишни;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида статистика ҳисоби ва ҳисоботнинг ягона тизими ўрнатилишини;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий суғуртасининг таянч дастурларини тасдиқлашни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг айрим гуруҳларига тиббий ёрдам кўрсатишда ва уларни дори воситалари билан таъминлашда имтиёзлар белгилашни;
(4-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
давлат бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни ва назорат қилиб туришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(4-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.01 Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув]

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш ва тиббий суғуртанинг норматив базасини, тиббий ёрдам сифати ва ҳажми миллий стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
(5-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
барча тиббий муассасаларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
(5-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида мақсадли давлат дастурларини амалга оширади;
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялашни (фармацевтика фаолиятининг йўналишини — дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бундан мустасно) белгиланган тартибда амалга оширади;
(5-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тиббий хизматлар тарифлари даражасини тартибга солади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига рухсат этилган дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришни амалга оширади;
(5-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(5-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом».
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-118-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 411-модда)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида даволаш-профилактика, санитария, эпидемияга қарши, радиация, экология масалалари юзасидан чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]

6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қуйидагилар киради:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонунчилик бажарилишини таъминлаш;
(6-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш, унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини таъминлаш, тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;
(6-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фармацевтика фаолиятининг йўналишини — дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялашни белгиланган тартибда амалга ошириш;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантириш;
фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
атроф муҳитни муҳофаза этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирларини кўриш, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилиш;
соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини назорат қилиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш;
(6-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш;
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(6-модданинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Соғлиқни сақлаш тизими
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал қилади.
8-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизими
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари киради. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига давлат мулки бўлган ва давлат соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларига бўйсунувчи даволаш-профилактика ва илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тайёрлайдиган ҳамда уларни қайта тайёргарликдан ўтказадиган ўқув юртлари, фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари, санитария-профилактика муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда асосий фаолияти фуқаролар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар киради.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий-тадқиқот институтларининг клиникалари, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотлари барпо этадиган даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналар давлат соғлиқни сақлаш тизимига киради.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрасатиш ҳажми ва тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Бепул тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармони билан Республика ихтисослаштирилган марказлари томонидан давлат бюджет маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли қарори билан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзга эга бўлган шахслар рўйхати тасдиқланган. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан тасдиқланган (2-илова).
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қўшимча маълумот учун қаранг: Даволаш-профилактика муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиётга оид маҳсулотларни тарқатиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартиби (рўйхат рақами 639, 18.02.1999 й.).
Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмининг белгилангандан ортиқча тиббий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
LexUZ шарҳи
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан белгиланган (1-илова).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
9-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш манбалари қуйидагилардан иборат:
давлат бюджети маблағлари;
тиббий суғурта маблағлари;
фуқароларнинг соғлиғини сақлашга мўлжалланган мақсадли фондларнинг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даволаш-профилактика муассасаларининг давлат томонидан кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий ёрдам кўрсатганлик учун ва пуллик хизматлар кўрсатганлик учун олинган маблағлари;
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахсларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига ихтиёрий ва хайрия бадаллари;
банкларнинг кредитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(9-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларига тааллуқли даволаш-профилактика муассасалари фуқароларнинг айрим гуруҳларига бепул тиббий хизмат кўрсатадилар. Бундай хизматларнинг ҳажми, рўйхати, уларни кўрсатиш тартиби ҳамда компенсацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Республика ихтисослаштирилган тиббий марказларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибининг V-бўлимида белгиланган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ нодавлат даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан, аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий даволаш-профилактика муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ имтиёзга эга беморларга 20 фоизга қадар бепул тиббий хизмат кўрсатилади ва бу хизматлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли Фармони билан тасдиқланган «1998-2005 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепцияси»нинг 2 бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларида фақат қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланилишига рухсат этилган профилактика, ташхис қўйиш ҳамда даволаш воситаларидан фойдаланилади.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари белгиланган тартибда тиббий ҳужжатларни юритиши ҳамда статистика маълумотларини тақдим этиши шарт.
(10-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-118-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.02.00 Тиббиёт муассасалари ва ходимлари / 14.01.02.03 Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятига рухсат. Лицензиялаш]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]

11-модда. Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий фаолият тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, фармацевтика фаолияти эса тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 148-модда)
Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти», «Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш паспорти», ва «Тиббий фаолиятни лицензиялаш паспорти».
(11-модданинг номи ва иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.08.00 Аҳолининг санитария-эпидемиологик соғломлиги / 14.01.08.01 Умумий масалалар]

12-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги қонунчиликка мувофиқ давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар томонидан санитария-гигиена йўсинидаги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилиши орқали таъминланади.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинган: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2020 йил 26 мартдаги ЎРҚ-613-сон Қонуни, Ўзбекитон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони, Ўзбекитон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4649-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори.
II. ФУҚАРОЛАРНИНГ СОҒЛИҒИНИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.04 Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи]

13-модда. Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида дахлсиз ҳуқуққа эгадирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддаси.
Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди.
Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу қоидани бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-моддаси.
14-модда. Ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ажнабий фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кафолатланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, соғлиқни сақлашда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг ҳуқуқдан фойдаланадилар.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-118-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 411-модда)
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
15-модда. Фуқароларнинг соғлиққа таъсир этувчи омиллар ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи
Фуқаролар соғлиққа таъсир этувчи омиллар ҳақида, шу жумладан яшаш ҳудудининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги тўғрисида, овқатланишнинг оқилона нормалари хусусида, товарлар, ишлар, хизматлар, уларнинг хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида ўз вақтида ва аниқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 221-I-сон «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 5 ва 6-моддалари.
16-модда. Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касал бўлиб қолганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда ва бошқа ҳолларда фуқаролар профилактик, ташхис қўйиш-даволаш, куч-қувватни тиклаш, санаторий-курорт, протез-ортопедия ёрдами ва бошқа хил ёрдамни, шунингдек беморларни, меҳнатга лаёқатсиз ва ногиронлиги бўлган шахсларни боқиш-парваришлаш юзасидан ижтимоий чора-тадбирларни, шу жумладан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлашни ўз ичига оладиган тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37, 39-моддалари.
Тиббий-ижтимоий ёрдам тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар томонидан кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ўзларини ихтиёрий равишда тиббий суғурта қилдириш асосида, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари, ўз шахсий маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Фуқароларнинг айрим тоифалари протезлар, ортопедик ва мослама буюмлар, эшитиш аппаратлари, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа махсус воситалар билан имтиёзли тарзда таъминланиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳуқуққа эга бўлган фуқароларнинг тоифаларини, шунингдек уларни таъминлаш шартлари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сонли «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ихтисослашган соғлиқни сақлаш, муассасаларида тиббий экспертизадан ўтиш ҳуқуқига эга.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
17-модда. Айрим турдаги касб-кор билан шуғулланувчи фуқароларнинг соғлиғини сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, юқумли ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган ишлаб чиқаришлар ҳамда айрим касбларнинг ходимлари ишга кириш вақтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.).
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Соғлиғининг ҳолатига кўра фуқаро айрим турдаги касб-кор ҳамда юқори даражали хавф манбаи бўлган фаолият билан шуғулланишга вақтинча ёки доимий лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Бундай қарор тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган фаолиятлар рўйхатига мувофиқ ҳолда тиббий комиссиялар чиқарган хулоса асосида қабул қилинади ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган айрим турдаги касб-кор ва юқори даражада хавфли манба билан боғлиқ фаолиятлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда белгиланади ҳамда беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг қарори билан тасдиқланган Наркомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг рўйхати (рўйхат рақами 1233, 15.04.2003 й.), Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 октябрдаги 31-сонли «Мажбурий тиббий қўриқдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3330), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16, 14-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом», Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом».
Иш берувчилар ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси.
18-модда. Оила соғлиғини сақлаш
Ҳар бир фуқаро давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида оилага тааллуқли масалалар, ўзида ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар бор-йўқлиги юзасидан, никоҳ ва оила муносабатларининг тиббий-руҳий жиҳатлари юзасидан бепул маслаҳатлар олиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш ва текширувдан ўтиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ҳар бир оила ўзига оилавий шифокор танлаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болали оилалар фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.).
19-модда. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат вояга етмаганларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқларини уларнинг жисмоний, маънавий ривожланиши учун, касалликларнинг олдини олиш учун энг қулай шароит яратиш, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида, мактабларда ва бошқа муассасаларда тиббий хизматни йўлга қўйиш орқали таъминлайди.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Вояга етмаганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор вояга етмаганлар ота-оналарининг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига кўра бюджет маблағлари, хайрия жамғармалари ва бошқа фондларнинг маблағлари, шунингдек ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимоя тизими муассасаларида яшашлари мумкин.
Ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишлари, уларни тарбиялашдан бўйин товлашлари, вояга етмаганлар билан уларнинг соғлиғига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
20-модда. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий ва муқобил хизматга чақириладиган ҳамда ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқароларнинг ҳуқуқлари
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсиз эканликларини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида ҳарбий хизматдан муддатидан илгари бўшатилиш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақириладиган ёки ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқаролар тиббий текширувдан ўтади ҳамда соғлиғига кўра ҳарбий хизматга чақирувни кечиктириш ёки чақирувдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган тиббий маълумотлар тўғрисида тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида Низом», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги 336-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори.
21-модда. Пенсия ёшидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини берадиган ёшга етган фуқароларга давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ўз ичига стационар-амбулатория йўли билан даволашни, санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштиришни, ёлғиз кексаларга уларнинг ўз уйида ҳамда интернат-уйларда хизмат кўрсатишни қамраб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия ёшидаги фуқаролар тиббий хулоса асосида қонунчиликка мувофиқ ижтимоий суғурта маблағлари, соғлиқни сақлаш органларининг маблағлари ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан куч-қувватни тиклаш ҳуқуқига эга.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари
Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болалар ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, дори воситалари, протез-ортопедия мосламалари, ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиш, шунингдек касбий тайёргарликдан ва қайта тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқига эга.
Ногиронлиги бўлган шахслар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий-санитария ёрдамини олиш, уйда парвариш қилиниш ҳуқуқига, ўзгаларнинг парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар, сурункали руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар эса ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун мўлжалланган интернат уйларида яшаш ҳуқуқига эга.
Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уларга бериладиган имтиёзлар рўйхати қонунчиликда белгиланади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, 2002 йил 31 майдаги 188-сонли «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2002 йил 29 мартдаги 106-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида», 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига.
23-модда. Фавқулодда вазиятлар туфайли жабр кўрган фуқароларнинг ҳуқуқлари
Фавқулодда вазият туфайли жабр кўрган фуқаролар бепул тиббий ёрдам олиш ва соғлиқни тиклаш тарзида даволаниш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳаёти ва соғлиқларига таҳдид солаётган хавфни камайтиришга қаратилган гигиена чора-тадбирлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазият шароитида одамларни қутқариш ва тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида жабр кўрган фуқароларга бепул даволаниш, шу жумладан санаторий ва курортларда даволаниш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда моддий компенсация олиш кафолатланади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом».
24-модда. Беморнинг ҳуқуқлари
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари;
шифокорни ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш;
санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб қўйган тартибда ўз илтимосига кўра бошқа мутахассисларнинг консилиум қилиши ва улардан маслаҳатлар олиш;
тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;
ўз ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек соғлиғининг ҳолатига доир маълумотларни унинг манфаатини кўзлаган ҳолда берса бўладиган шахсларни танлаш;
ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлиғига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши;
(24-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1005—1016-моддалари.
ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун ҳузурига адвокат ёки бошқа қонуний вакил қўйилиши.
Ҳуқуқлари бузилган тақдирда бемор ёки унинг қонуний вакили бевосита даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахсига, юқори бошқарув органига ёки судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
25-модда. Фуқароларнинг ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи
Ҳар бир фуқаро ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумот, шу жумладан текшириш натижалари, қандай касали борлиги, қандай ташхис қўйилганлиги, касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар, даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар, тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари, амалга оширилган даволашнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаронинг соғлиғи ҳақидаги маълумотни унинг ўзига, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахслар ҳамда қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни эса уларнинг қонуний вакилларига даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори, бўлим мудири ёки текшириш ва даволашда бевосита қатнашаётган бошқа мутахассислар беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31 боби.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Касалликнинг кечиши номақбул деб тахмин қилинган ҳолларда бу ҳақда фуқарога ва, башарти унинг ўзи оила аъзоларига хабар қилишни тақиқламаган ва (ёки) бундай маълумот берилиши учун бирор шахсни тайинламаган бўлса, беморнинг оила аъзоларига тиббий-одоб меъёрларига риоя қилган ҳолда хабар қилиниши керак.
Фуқаронинг талабига мувофиқ унга соғлиғининг ҳолатини акс эттирувчи тиббий ҳужжатлардан кўчирмалар берилади.
Фуқаронинг тиббий ҳужжатларида акс этган маълумотлар шифокорлик сири бўлиб, у фақат ушбу Қонун 45-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослардагина фуқаронинг розилигисиз тақдим этилиши мумкин.
26-модда. Тиббий аралашувга розилик бериш
Фуқаронинг ўз касалига доир маълумотларни билган ҳолда ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шартидир.
Фуқаронинг аҳволи ўз хоҳиш-иродасини изҳор этишга имкон бермайдиган, тиббий аралашувни эса кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фуқаронинг манфаатини кўзлаб тиббий аралашувни амалга ошириш масаласини консилиум ҳал қилади, башарти консилиумга йиғилишнинг иложи бўлмаган тақдирда эса, кейинчалик даволаш-профилактика муассасасининг мансабдор шахсларини хабардор қилиш шарти билан бевосита даволовчи (навбатчи) шифокор ҳал этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларга ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга нисбатан тиббий аралашувга уларнинг қонуний вакиллари розилик беради. Ота-она ёки бошқа қонуний вакиллар йўқлигида тиббий аралашув тўғрисидаги қарорни консилиум қабул қилади, башарти консилиумга йиғилишнинг иложи бўлмаган тақдирда эса, кейинчалик даволаш-профилактика муассасасининг мансабдор шахслари ва беморнинг қонуний вакилларини хабардор қилиш шарти билан бевосита даволовчи (навбатчи) шифокор қабул қилади.
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
27-модда. Тиббий аралашувни рад этиш
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда шифокор ёзма тасдиқнома олишга, агар тасдиқнома олишнинг иложи бўлмаса — тиббий аралашувни рад этишни гувоҳлар иштирокида тегишли далолатнома билан гувоҳлантириб олишга ҳақлидир.
Башарти тиббий аралашувни беморнинг қонуний вакили рад этса ва бу ҳол бемор учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, шифокор бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Фуқароларнинг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатиш, профилактик эмлаш
(28-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2 августдаги ЎРҚ-705-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 03/21/705/0742-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилишига (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) қонунчиликда белгиланган асосларда ва тартибда йўл қўйилади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сонли «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 91-96-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 32-боби ва Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 майдаги ЎРҚ-690-сонли «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкин.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2 августдаги ЎРҚ-705-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 03/21/705/0742-сон)
III. ФУҚАРОЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
29-модда. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат соғлиқни сақлаш тизими, жамоат бирлашмаларининг муассасалари кўрсатадиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами тиббий хизмат кўрсатишнинг асосий, қулай ва бепул тури бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
(29-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволашни;
санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, энг муҳим касалликларнинг тиббий профилактикасини ўтказишни;
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирларини, турар жойларда фуқароларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар кўришни.
(29-модданинг биринчи қисми биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий ва бошқа хил соғлиқни сақлаш тизимларининг муассасалари томонидан кўрсатиладиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами шартнома асосида амалга оширилади ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шундай ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг айрим гуруҳлари бундан мустасно.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳажми ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори.
[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.02 Тез тиббий ёрдам]

30-модда. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам
Фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига жойлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан тасдиқланган Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади (3-илова).
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тез тиббий ёрдам соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда кўрсатилади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-118-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 40-сон, 411-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли Фармони билан тасдиқланган «Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази тўғрисида»ги низом.
Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари, ёнғиндан сақлаш, авария хизматлари, транспорт ташкилотлари ходимлари, шунингдек бошқа касб-кор вакиллари тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар воқеа содир бўлган жойда қонунчиликка биноан зиммаларига юклатилган бирламчи шошилинч ёрдамни кўрсатишлари шарт.
(30-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сонли «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
31-модда. Ихтисослашган тиббий ёрдам
Ихтисослашган тиббий ёрдам профилактика, ташхис қўйиш, даволашнинг ва мураккаб тиббий технологиялардан фойдаланишнинг махсус усулларини тақозо этувчи касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослашган тиббий ёрдам даволаш-профилактика муассасаларида мутахассис шифокорлар томонидан кўрсатилади.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатиладиган ихтисослашган тиббий ёрдамнинг турлари, ҳажми ва сифат стандартлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
32-модда. Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва доимий тиббий кузатув таъминланади.
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар рўйхати ва бундай касалликларга чалинган шахслар учун имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли «Ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ва бундай касалликларга дучор бўлган шахсларга имтиёзлар белгилаш тўғрисида»ги қарори.
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам турлари ва ҳажмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгилайди.
33-модда. Атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Атрофдагилар учун хавфли бўлган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш давлат соғлиқни сақлаш тизимининг ана шундай мақсадга мўлжалланган муассасаларида бепул амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 февралдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар рўйхати».
Атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг турлари ва ҳажми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34-модда. Профилактика, ташхис қўйиш, даволашнинг янги усулларини, дори воситалари дезинфекция воситаларини қўлланиш ҳамда биологик-тиббий тадқиқотлар ўтказиш тартиби
(34-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлаш амалиётида фақат қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланишга рухсат этилган профилактика, ташхис қўйиш, даволаш усулларидан, тиббиёт технологиялари, дори воситалари ва дезинфекция воситаларидан фойдаланилади.
(34-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўлланишга рухсат этилмаган, лекин белгиланган тартибда кўриб чиқилаётган ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори воситаларидан беморни даволаш манфаатини кўзлаб фақат унинг ихтиёрий равишдаги ёзма розилиги олинганидан кейин, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларни даволашда эса фақат уларнинг ҳаёти бевосита хавф остида қолган тақдирда ва қонуний вакилларининг ёзма розилиги билангина фойдаланиш мумкин.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори воситаларини, дезинфекция воситаларини, шу жумладан чет элда фойдаланиладиганларини қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Инсонни объект сифатида жалб этиб, биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фақат лаборатория тажрибалари ўтказилганидан ва фуқаронинг ёзма розилиги олинганидан кейингина давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида йўл қўйилади. Фуқарони биологик-тиббий тадқиқотларда қатнашишга мажбурлаш мумкин эмас.
Биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фуқародан розилик олинаётганда унга тадқиқотнинг мақсади, усуллари, қўшимча оқибатлари, эҳтимол тутилган хавфи, тадқиқотнинг қанча давом этиши ва кутилаётган натижаларига оид маълумотлар берилиши лозим. Фуқаро тадқиқотнинг исталган босқичида унда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сонли «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда текширув синовларидан ўтмаган профилактика, ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори воситаларини тарғиб қилиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш тақиқланади. Ушбу нормани бузиш қонунда белгиланганидек жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
(34-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати» (06.12.2019 й., рўйхат рақами 3315).
Дори воситалари ва якка тартибда фойдаланиладиган тиббий буюмлар билан имтиёзли асосларда таъминланадиган фуқароларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади. Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволовчи шифокорлари фуқароларнинг дори воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиши учун рецепт ёзиб бериш ҳуқуқига эга.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
IV. ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА
36-модда. Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертизалаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг касаллик, шикастланганлик, ҳомиладорлик, туққанлик, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлик, протез қўйдирганлик, санаторий-курортда даволанганлик муносабати билан ва бошқа ҳоллардаги меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертизалаш қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика муассасаларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик экспертизаси тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 872, 19.01.2000 й.).
Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертизалаш давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволовчи шифокорлари томонидан ўтказилади ва улар фуқароларга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини беради. Хусусий ва бошқа хил соғлиқни сақлаш тизимларида даволанган фуқароларга меҳнатга лаёқатсизлик варақалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб қўядиган тартибда берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик экспертизаланганида ходимни соғлиғининг ҳолатига қараб вақтинча ёки доимий равишда бошқа ишга ўтказиш зарурати ва муддати аниқланади, шунингдек фуқарони белгиланган тартибда, шу жумладан унда ногиронлик белгилари мавжуд бўлган тақдирда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига йўллаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
(36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37-модда. Тиббий-ижтимоий экспертиза
Текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий, касбий-меҳнат ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва зарур меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар бериш тиббий-ижтимоий экспертизадир.
Тиббий-ижтимоий экспертизани ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби қонунчиликда белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Тиббий-ижтимоий экспертизани ўтказган муассасанинг хулосаси устидан фуқаронинг ўзи ёки унинг қонуний вакили судга шикоят қилиши мумкин.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
38-модда. Ҳарбий-тиббий экспертиза
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий-тиббий экспертиза ҳарбий ёки муқобил хизматга чақириладиган, ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларининг захирасида (резервида) турган фуқароларнинг ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг саломатлиги жиҳатидан ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсиз эканлигини, касаллик, ярадорлик, шикастланганлик ҳарбий хизмат (ҳарбий йиғинларни ўташ) билан боғлиқлигини аниқлайди, ҳарбий хизматчиларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг соғлиғини тиклашнинг турлари, ҳажми ва муддатини белгилайди.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ҳарбий-тиббий экспертизани ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек ҳарбий ёки муқобил хизматга чақириладиган, ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар соғлиғининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган талабларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ҳарбий-тиббий экспертизанинг хулосалари мансабдор шахслар ижро этиши учун мажбурийдир. Ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказган муассасанинг хулосаси устидан фуқаронинг ўзи ёки унинг қонуний вакили судга шикоят қилиши мумкин.
[ТСЗ:

1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд-экспертиза муассасалари. Судга оид тиббий экспертиза]

39-модда. Суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд-тиббиёт экспертизаси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида эксперт томонидан, унинг йўқлигида эса — экспертиза ўтказишга жалб этилган шифокор томонидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида ўтказилади.
(39-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Суд-психиатрия экспертизаси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг шу мақсадга мўлжалланган муассасаларида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонунчиликда белгилаб қўйилади.
(39-модданинг учинчи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги № ЎРҚ-249-сонли «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида Намунавий низом», Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома».
Суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизаларини ўтказган муассасаларнинг хулосалари устидан фуқаронинг ўзи ёки унинг қонуний вакили судга шикоят қилиши мумкин.
40-модда. Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш ва одамнинг ўлган вақтини аниқлаш
Патологик-анатомик тадқиқотлар соғлиқни сақлаш муассасаларида одам ҳаётлигида ҳамда ўлганидан сўнг ташхис қўйиш (биопсия ва аутопсия), шунингдек, клиник шароитда ташхис қўйиш ва касалликни даволаш ишларининг тўғри олиб борилганлигини назорат қилиш, ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар олиш мақсадида ўтказилади.
Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш ва одамнинг ўлган вақтини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.02.00 Тиббиёт муассасалари ва ходимлари / 14.01.02.04 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари]

V. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ
41-модда. Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига олий ёки ўрта махсус тиббиёт ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисида диплом олган шахслар эга бўладилар.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Тиббиёт ва фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломни хорижий давлатларда олган шахсларнинг тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низом.
Ўз касби бўйича уч йилдан кўп ишламаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тегишли фаолият билан шуғулланишига тегишли ўқув юртларида қайта тайёргарликдан ўтганларидан кейин ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аттестация комиссиялари ўтказадиган аттестация асосида йўл қўйилади.
Тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида тугалланмаган олий маълумоти бўлган шахсларнинг тиббиёт соҳасида ўрта маълумоти бўлган ходимлар ишлайдиган лавозимларда тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланишига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
Олий ва ўрта махсус тиббиёт ўқув юртлари талабаларининг фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишда таълим дастурларига мувофиқ қатнашишига тиббиёт ходимлари назорати остида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
Ғайриқонуний равишда тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-модда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
43-модда. Профессионал тиббиёт ва фармацевтика уюшмалари
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббиёт ва фармацевтика амалиётини ривожлантириш, илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касб фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш мақсадида ихтиёрий асосда таркиб топадиган профессионал уюшмалар ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари тузиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Профессионал тиббиёт, фармацевтика уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари ўз фаолиятларини уставлар асосида ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширадилар.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
44-модда. Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди
Шифокор дипломини олаётган шахслар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Шифокор деган юксак унвонни олиб, тиббиёт фаолиятига киришар эканман:
ўзимнинг бор билим ва маҳоратимни беморни даволашга ҳамда инсон соғлиғини сақлашга бағишлашга;
ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир беморга куч-ғайратим ва вақтимни аямай тиббий ёрдам кўрсатишга;
беморнинг соғлиғини шахсий манфаатларимдан юқори қўйишга, камтар ва ҳалол бўлишга, ўз билим ва маҳоратимни доимо ошириб боришга;
шифокор сирини сақлашга;
кишиларга ҳамиша меҳр-мурувват ва шифо топишларига ишонч ҳадя этишга;
Буқрот, Абу Али ибн Сино сингари улуғ табибларнинг шонли анъаналарини давом эттиришга тантанали қасамёд қиламан.
Ушбу қасамёдга умримнинг охиригача содиқ қолишга қасамёд қиламан».
Шифокорлар қасамёдни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
45-модда. Шифокор сири
Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари»нинг 20-банди.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, тергов органларининг, прокуратуранинг ва суднинг ишни судга қадар юритиш ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан сўрови бўйича;
(45-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
(45-модданинг учинчи қисми бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар қонунда белгиланган тартибда берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун қонунга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баб-баравар жавобгар бўладилар.
(45-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
46-модда. Фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган ҳолларда айбдорлар жабрланганлар кўрган зарар ўрнини қонунчиликда белгиланган ҳажм ва тартибда қоплашлари шарт.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишга сарфланган маблағлар уларнинг соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз касб-кор вазифаларини малакали бажармаганликлари оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етган ҳолларда етказилган зарар ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(46-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Зарарнинг ўрнини қоплаш тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қонунга мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан озод этмайди.
47-модда. Соғлиқни сақлаш соҳасида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ушбу Қонунда белгиланган фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатлари устидан юқори давлат органларига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 29 август,
265-I-сон


(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда; 1999 й., 5-сон, 124-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2007 й., 40-сон, 411-модда; 2010 й., 20-сон, 148-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 2019 й., 2-сон, 47-модда, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 03.08.2021 й., 03/21/705/0742-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон)


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет