Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет59/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Boston Globe, 19 February 1991, p. 7; Safar al-Hawali, quoted by Mamoun Fandy, New York Times, 24 November 1990, p. 21; King Hussein, 
quoted by David S. Landes, "Islam Dunk: the Wars of Muslim Resentment," New Republic, 8 April 1991, pp. 15-16; Fatima Mernissi, Islam and 
Democracy, p. 102. 
30
Safar Al-Hawali, "Infidels, Without, and Within," New Perspectives Quarterly, 8 (Spring 1991), 51. 


душман томон елкама-елка туриб америкаликларга қарши намойишларда иштирок 
этдилар. Шимоли-ғарбий чегарадаги ўта консерватив қабила ҳудудларида, кўпинча 
одамлар жума намозидан бошқа нарсага йиғилмайдиган жойларда, ҳатто, аёллар ҳам 
норозилик белгиси сифатида кўчаларга чиқишди”.
31
Урушга қарши жамоатчилик фикри тобора кучайиб борар экан, дастлаб 
ўзларини коалиция билан боғлаган ҳукуматлар энди ўзларини орқага тортдилар ёки 
ўзаро келишмовчиликка дуч келдилар ва ўз хатти-ҳаракатлари учун пухта сабаблар 
ўйлаб топдилар. Ҳафиз Асад сингари коалиция учун қўшин ажратган раҳбарлар энди 
бу ҳарбий кучлар Саудия Арабистонидаги Ғарб армиясини мувозанатлаштириш ва 
охир-оқибат уларнинг ўрнини эгаллаш учун зарур бўлганини ва улар ҳар қандай 
ҳолатда ҳам фақат мудофаа ва муқаддас жойларни ҳимоя қилиш мақсадида 
ишлатилишини таъкидлади. Туркия ва Покистонда юқори мартабали ҳарбий 
етакчилар ҳукуматларининг коалиция билан бирлашишини оммага маълум қилишди. 
Энг кўп қўшин юборган Миср ва Сурия ҳукуматлари Ғарбга қарши босимни 
бостириш ва эътиборсиз қолдириш учун мамлакат ичидаги вазиятни етарлича назорат 
остига олдилар. Бошқа нисбатан очиқроқ мусулмон мамлакатлар ҳукуматлари 
Ғарбдан узоқлашишга ва тобора Ғарбга қарши позицияни эгаллашга мажбур 
бўлдилар. Мағрибда "Ироқнинг оммавий қўллаб-қувватланиши" "урушнинг энг 
кутилмаган ҳодисаларидан бири" бўлди. Тунисда жамоатчилик фикри ғарбга қарши 
қатъий шаклланган эди ва президент Бен-Али Ғарбнинг аралашувини қоралашга 
шошилди. Марокаш ҳукумати дастлаб коалицияга 1500 кишилик қўшин ажратди, 
аммо кейин Ғарбга қарши гуруҳлар сафарбар этилгач, Ироқ номидан умумий иш 
ташлашларни маъқуллади. Жазоирда 400 минг кишининг Ироқ учун намойишга 
чиқиши дастлаб Ғарбга ён босган Президент Бенжедидни ўз позициясини ўзгартириб, 
Ғарбни қоралашга ва "Жазоир қардош Ироқ халқи томонида бўлишини" эълон 
қилишга мажбур қилди.
32
1990 йил августида Мағрибдаги уч мамлакат ҳукуматлари 
Араб давлатлари лигасида Ироқни қоралаш учун овоз бердилар. Кузда улар оммавий 
31
New York Times, 1 February 1991, p. A7; Economist, 2 February 1991, p. 32. 
32
Washington Post, 29 January 1991, p. A10; 24 February 1991, p. Bl; New York Times, 20 October 1990, p. 4. 


намойишларга жавобан Америка аралашувини қоралаш тўғрисидаги таклифни 
маъқулладилар.
Ғарбнинг ҳарбий саъй-ҳаракатлари ҳам ғарбий бўлмаган ва мусулмон 
бўлмаган цивилизацияларга мансуб халқлардан оз миқдорда кўмак олди. 1991 йил 
январ ойида аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, японларнинг 53 фоизи 
урушга қарши чиққан, 25 фоизи эса уни қўллаб-қувватлаган. Индусларнинг бу 
борадаги фикри тенг иккига бўлинди: "TheTimesofIndia" "кучли ва такаббур яҳудий-
христиан дунёси ва диний мутаасибликдан заифлашган мусулмон дунёси ўртасида 
ўта кескин тўқнашувга" олиб келиши мумкин деб огоҳлантирган бу урушда 
индусларнинг биринчи ярми Саддам Ҳусайнни, иккинчи ярми Жорж Бушни айблади. 
Ироқ ва Қувайт ўртасидаги бошланган Кўрфаз уруши Ироқ ва Ғарб ўртасидаги 
урушга, сўнгра Ислом ва Ғарб ўртасидаги урушга айланди ва охир-оқибат Ғарб 
цивилизациясига мансуб бўлмаганларнинг кўпчилиги бунга Шарқнинг Ғарбга қарши 
уруши, "оқ танлилар уруши, эски империализмнинг янгидан бош кўтариши" деб 
қарай бошладилар.
33 
Қувайтликлардан бошқа ҳеч қайси мусулмон халқлар урушга иштиёқ 
билдирмади ва уларнинг аксарияти Ғарбнинг аралашувига қарши чиқди. Уруш 
тугагач, ғалаба парадлари Лондон ва Вашингтондан ташқари ҳеч қаерда ўтказилмади. 
"Уруш якуни, - таъкидлайди Суҳайл Х. Хашми, - арабларга хурсандчилик учун ҳеч 
қандай сабаб қолдирмади". Уларни ғалаба кайфияти ўрнига чуқур умидсизлик, 
саросима, хўрлик ва нафрат ҳисси чулғаб олди. Ғарб яна ғолиб чиқди. Арабларга умид 
бағишлаган сўнгги Салоҳиддин (таржимон изоҳи: Левантда европалик салибчиларга 
қарши кураш олиб борган Миср султони, Айюбийлар сулоласи асосчиси) яна бир бор 
мағлубиятга учради ва Ислом жамияти ишларига қўпол равишда аралашган Ғарбнинг 
шиддатли ҳужумига дучор бўлди. "Бутун техникаси билан қуролланган Ғарб 
бошимизга бомба ёғдирганидан кейин,-дейди Фотима Мернисси, -араблар учун 
урушдан ҳам баттар фалокат бўлиши мумкинми?" Бу ҳақиқий даҳшат эди".
34
33
Quoted in Saturday Star (Johannesburg), 19 January 1991, p. 3; Economist, 26 January 1991, pp. 31-33. 
34
Sohail H. Hasmi, review of Mohammed Haikal, "Illusions of Triumph," Harvard Middle Eastern and Islamic Review, 1 (February 1994), 107; 
Mernissi, Islam and Democracy, p. 102. 


Урушдан сўнг Қувайт ташқарисидаги араб жамоатчилиги Форс кўрфазида АҚШ 
ҳарбий кучларининг жойлашишига танқидий муносабат билдирди. Қувайт озод 
қилингач, Саддам Ҳусайнга қарши чиқиш учун ҳам, АҚШ қўшинининг Форс 
кўрфазида туриши учун ҳам ҳеч қандай сабаб қолмади. Шундан буён, ҳатто, Миср 
каби мамлакатларда ҳам жамоатчилик фикри Ироққа нисбатан тобора кўпроқ 
хайрихоҳлик билдирди. Ироққа қарши коалицияга аъзо бўлган араб мамлакатлари 
ҳукуматлари ўз позицияларини ўзгартирдилар.
35
1992йил августида Миср, Сурия ва 
бошқа бир қатор давлатлар Ироқ жанубида парвоз таъқиқланган авиация зонасининг 
ўрнатилишига қарши чиқдилар. Араб ҳукуматлари ҳамда Туркия 1993 йил январида 
Ироққа ҳаво ҳужумлари уюштирилишига қарши чиқдилар. Ғарбнинг ҳаво 
кучларидан сунний мусулмонларнинг шиа мусулмонлари ва курдларга қарши 
ҳужумларига жавобан фойдалана олишган бўлса, нега энди уларни православ 
сербларнинг Босния мусулмонларига қарши ҳужумларига жавобан ишлатиш мумкин 
эмас? 1993 йил июн ойида Президент Клинтон собиқ президент Бушга суиқасд 
уюштиргани учун ироқликлардан қасос олиш мақсадида Бағдодни бомбардимон 
қилишни буюрди ва турли цивилизациялардаги дунё ҳамжамияти бунга нисбатан 
қатъий муносабат билдирди. Исроил ва Ғарбий Европа ҳукуматлари ҳужумни қаттиқ 
қўллаб-қувватлади; Россия буни ўзини ҳимоя қилишнинг "оқланган" усули сифатида 
қабул қилди; Хитой "чуқур хавотирда эканини" билдирди; Саудия Арабистони ва 
Кўрфаз Амирликлари ҳеч қандай фикр билдирмади; бошқа мусулмон ҳукуматлари, 
шу жумладан Миср мазкур ҳаракатни Ғарбнинг иккиёқлама сиёсатининг яна бир 
намунаси сифатида қоралади, Эрон эса буни Американинг "янги босқинчилик 
сиёсати ва манманлигидан" дан келиб чиққан "мудҳиш ҳужум" деб баҳолади.
36
Нима 
учун АҚШ ва "халқаро ҳамжамият" (яъни, Ғарб) Исроилнинг қабиҳ хатти-ҳаракати 
ва БМТ резолюцияларини қўпол равишда бузганига худди шундай муносабат 
билдирмайди, деган савол қайта-қайта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўрфаз уруши 
Совуқ урушдан кейин ресурслар учун олиб борилган биринчи цивилизациялараро 
уруш бўлди. Дунёдаги энг йирик нефт захираларининг катта қисми хавфсизлиги 
35
Shibley Telhami, "Arab Public Opinion and the Gulf War," Political Science Quarterly, 108 (Fall 1993), 451. 
36
International Herald Tribune, 28 June 1993, p. 10. 


Ғарбнинг ҳарбий кучларига қарам бўлган саудияликлар ва амирлик ҳукуматлари 
қўлида бўладими ёки Ғарбга қарши нефт қуролини қўллаши мумкин бўлган мустақил 
режимлар томонидан назорат қилинадими, деган масала ҳал бўлиш арафасида эди. 
Ғарб Саддам Ҳусайинни ҳукуматдан ағдаришга муваффақ бўлмади, аммо Форс 
кўрфазидаги давлатлар хавфсизлиги уларга боғлиқлигини исбот қилди ва кўрфаздаги 
ҳарбий кучларини мустаҳкамлаб олди. Урушдан олдин Эрон, Ироқ, Форс кўрфази 
ҳамкорлик кенгаши ҳамда Америка Қўшма Штатлари ушбу минтақада таъсир кучига 
эга бўлиш учун ўзаро курашди. Урушдан сўнг Форс кўрфази "Америка кўлига" 
айланди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет