можароларнинг тўққизтаси мусулмонлар билан мусулмон бўлмаганлар ўртасида
бўлган, мусулмонлар яна бошқа цивилизациялардаги одамларга қараганда кўпроқ
урушларда иштирок этишган.
Шундай қилиб, бундай турли статистик маълумотлар
битта ва фақат битта
хулосага олиб келади: 1990 йилларнинг бошида мусулмонлар мусулмон
бўлмаганларга нисбатан анча кўп сонли гуруҳлараро зўравонликларга аралашган, ва
цивилизациялараро можароларнинг учдан иккитасидан тўртдан уч қисмигачаси
мусулмонлар билан мусулмон бўлмаганлар ўртасида бўлиб ўтган. Ислом чегаралари
ҳақиқатан ҳам қонли.
Мусулмон давлатларидаги милитаризм (
таржимон изоҳи: қуролланиш ва янги
уруш оловини ёқишга қаратилган реакцион агрессив сиёсат) даражаси ҳам
мусулмонларнинг ихтилофларда зўравонликка мойиллиги тўғрисида хулосага
келишга ундайди. 1980 йилларда мусулмон мамлакатлардаги қуролли кучларнинг
фоиз нисбати (бу 1000 та одамга тўғри келадиган ҳарбий хизматчилар сони) ва ҳарбий
кучланишлар индекси (ҳарбий кучларнинг мамлакат миллий бойликларига нисбати)
бошқа давлатларникига қараганда анча юқори бўлган. Христиан мамлакатларда эса
бунинг аксини кўриш мумкин. Мусулмон давлатларидаги ҳарбий кучлар
нисбатининг ва ҳарбий кучланишлар индексининг ўртача
қиймати христиан
давлатлардаги худди шундай кўрсаткичлардан тахминан икки баробар юқори (10.3
жадвал). “Кўриниб турибдики,
деб хулоса қилади Джеймс Пейн, ислом билан
милитаризм ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор”
Достарыңызбен бөлісу: