أِبْغِ حَجَكَ وَ خَفْ عَقِيمَهُ
Яъни, ҳажжингни мабрур бўлишини ният қил ва савобсиз бўлиб қолишидан хавфда бўл!
Булар ء ء ب غ ح ج ك و خ ف
ع ق ى م ва ه ҳарфларидир.
Мана шу ўн тўрт ҳарфдан биронтаси ال нинг ломидан кейин келса, бу ломни изҳор қилиб ўқиш вожиб бўлади.
Бу ҳарфлардан олдинги ломни изҳор қилинишига сабаб махражларининг лом махражидан узоқлигидир. Мисоллар:
ء
|
الإِيمَانُ
|
ك
|
الْكِتَابَ
|
ق
|
الْقَمَرُ
|
ب
|
الْبَصِيرُ
|
و
|
الْوَدُودُ
|
ى
|
الْيَوْمَ
|
غ
|
الْغَفُورُ
|
خ
|
الْخَبِيرُ
|
م
|
الْمُصَوِّرُ
|
ح
|
الْحَاقَّةُ
|
ف
|
وَالْفَجْرِ
|
ه
|
الْهُدَى
|
ج
|
الْجَنَّةِ
|
ع
|
الْعَالَمِينَ
|
|
|
ال нинг ломи ҳуруфи ҳижоийянинг қолган 14 ҳарфидан олдин келса, идғом қилиш вожиб бўлади ва бу ломни ҳам, ҳарфларни ҳам وَالشَّمْسِ калимаси -дагиل ва ش га ўхшагани учун “шамсийя” деб, аталади. Бу ҳарфларни “туҳфа” соҳиби қуйидаги байт сўзларининг бош ҳарфлари билан ифодалаган:
طِبْ ثُمَ صِلْ رَحِمًا تَفُزْ ضِفْ ذَا نِعَمْ دَعْ سُوءَ ظَنٍ زُرْ شَرِيفًا لِلْكَرَمْ
Яъни, покиза бўл, силай раҳм қил, фавз топасан, неъматли ҳолингда (мискинларни) зиёфат қил, бадгумонликни ташла, карамли бўлиш учун улуғларни зиёрат қил!
Булар, ط ث ص ر ت ض ذ ن د س
ظ ز ва ش ҳарфларидир. Бу ҳарфларнинг идғом қилинишига сабаб, лом билан мутамосил, қолганлари билан мутақориб бўлгани учундир. Мисоллар:
الظَّانِّينَ
|
ظ
|
وَالضُّحَى
|
ض
|
الطَّيِّبَاتِ
|
ط
|
وَالزَّيْتُونِ
|
ز
|
وَالذَّاكِرِينَ
|
ذ
|
الثَّمَرَاتِ
|
ث
|
وَالشَّمْسِ
|
ش
|
النُّشُورُ
|
ن
|
الصَّلَوَاتِ
|
ص
|
اللَّهُ
|
ل
|
الدَّهْرِ
|
د
|
الرَّحْمَانُ
|
ر
|
|
|
السَّلَامُ
|
س
|
التَّائِبُونَ
|
ت
|
الله лафзи, аслида اِلهٌ эди, унга الْ дохил бўлгандан кейин الآلهُ бўлди, кейин тахфиф учун ҳамзани ҳазф қилиниб икки мутамосил ломларни идғом қилингандан сўнг лафзи жалола الله калимасига айланди. Лом ҳарфини фатҳа ва заммадан кейин таъзим учун тафхим, касрадан кейин, бу касра тарқиққа муносиб бўлгани учун тарқиқ қилинди.
2. Феълдаги ломнинг ҳукми.
Бу лом, фълнинг ўртаси ёки чеккасида келадиган сукунли ломдир.М: Ўтган замон феъли-мозийга الْتَقَى , ва أَنزَلْنَاهُ , келаси замон феъли - музориъга يَلْتَقِطْهُ ва أَلَمْ أَقُلْ لَكَ , буйруқ феъли – амрга мисол وَأَلْقِ ва وَتَوَكَّلْ . Бу лом баъзи ҳолатларда идғом ва баъзи ҳолатларда изҳор бўлади.
а) Ломи феълдан кейин ل ёкиر ҳарфи келса, лом билан ҳамжинс бўлганлиги,ر махражи яқин(мутақориб) бўлгани учун уни шуҳарфларга қалб қилиб, сўнг идғом қилинади. Масалан أَلَمْ أَقُلْ لَكَ , قُلْ لآ أَسْأَلُكُمْ , وَقُلْ رَبِّ , وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ мана шундай ҳолатларда ل билан уни ташдидли қилиб,ر билан учрашганда уни ر га қалб қилиб ва ташдидли қилиб أًلًمْ أًقُلّكً ва وَ قُرّبِّ каби ғуннасиз ўқилади.
б)Агар лом ҳарфи мазкур икки ҳарфдан бошқа қайси ҳарфга йўлиқса изҳор қилиниб ўқилади.
Аммо قُلْ نَعَمْ да, гарчи махражлари яқин бўлсада, нақл ва ривоят идғомсиз келгани учун идғом қилинмади.
3.Ҳарфдаги ломлар.
Бу лом фақат هَلْ ва بَلْ ҳарфларида бор халос.
بَلْ ҳарфидаги ломдан кейин, агар ل келса бир жинсли бўлгани учун, агар ر келса мутақориб бўлгани учун идғом қилинади. Мисол:
بَلْ لَمَّا يَذُوقُوا عَذَابِ ва بَلْ رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ каби. Аммо بَلْ رَانَ бу қоидадан мустасно, чунки бу ерда сакта қилинади, сакта эса идғомни манъ қилади. Бундан бошқа ўринларда ҳамиша ل ни изҳор қилинади. Масалан: بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ каби. هَلْ даги ломдан кейин агар ل ҳарфи келса идғом қилинади فَقُلْ هَلْ لَكَ إِلَى أَنْ تَزَكَّى га ўхшаш. Бошқа ҳолатларда доим изҳор қилинади. М: هَلْ تََربَّصُونَ بِنَا, هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْغَاشِيَةِ
4. Исмдаги ломлар ҳукми.
Бу лом, исм аломатлари кўринган калимада бўлиб, исмнинг аслий ҳарфларидан бўлади ва исмнинг бошида келмайди ва доим изҳор қилинади. Мисоллар: أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ , سَلْسَبِيلاً, سُلْطَانٌ
5. Буйруқ феълидаги ломнинг ҳукми.
Бу, сукунли зоида лом бўлиб музориъ(келаси замон) феълига киради ва уни амр(буйруқ феъли) сиғасига айлантиради ва доим исмдаги лом каби изҳор қилиб ўқилади, лекин ундан аввал ثُم ёки و ёки ف ҳарфларидан бири келиши шарт. Масалан:
ثُمَّ لِيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ , فَلْيَمْدُدْ بِسَبَبٍ إِلَى السَّمَاءِ
Шу ерда бир савол туғулади,التَّائِبُونَ га ўхшаш исмларда ломни ت га идғом қилинган, فَلْتَقُمْ طَائِفَةٌ да эса зоҳир ҳолда қолган? Бунга жавоб шуки فَلْتَقُمْ даги амр ломи Қуръонда ٌкам учрайди, бинобарин уни изҳор қилишда қийинчилик туғилмайди, التَّائِبُونَ даги лом эса Қуръонда кўп учрайди ва тахфифга муҳтож.
Эслатма. Билингки сукунли ломдан кейин воқеъ бўладиган ҳарфлар сони 28 дир, лекин учта ҳарфи мад و ا ى бундан мустасно, чунки бу уч ҳарф доим сукунли бўлиб ўзидан аввалги ҳарфни ҳаракатли бўлишини тақозо қилади.
“Туҳфа” соҳиби аввалги учта ҳукмни шундай баён қилади:
أُولآهُمَا أِظْهَارُهَا فَـلْتَعْرِفِ
|
لِلآمِ اَلْ حَالآنِ قَـبْـلَ الأَحْـرُفِ
|
مِنْ أبْغِ حَجَكَ وَ خَفْ عَقِيمَهُ
|
قـَبْـلَ ارْبَعٍ مَعْ غَشْرَةٍ خُـذْ عِلْمَهُ
|
وَعَشْرَةٍ أَيْضًا وَ رَمْزَهَا فَعـِى
|
ثَـانِيهِـمَا أِدْغَـامُـهَا فِى أَرْبَـعٍ
|
دَعْ سُوءَ ظَنٍ زُرْ شَرِيفًا لِلْكَرَمْ
|
طِبْ ثُمَ صِلْ رَحِمًا تَفُزْ ضِفْ ذَا نِعَمْ
|
و الآمَ ا لأُخْرَى سَمِهَا شَمْسِيَهْ
|
وَا لـلآمَ الأُولَى سَمِـهَـا قَـمَرِيَهْ
|
فِى نَحْوِ قُلْ نَعَمْ وَ قُلْنَا وَالْتَقَى
|
وَ أَظْـهِـرَنَ لآمَ فِـعْـلٍ مـُطْلَقًا
|
Яъни, ال даги сукунли лом 14 ҳарфдан илгари келса изҳор ва яна қолган 14 ҳарфдан илгари келса идғом қилинади, бу ҳарфлар баёни ўтган. 1- ломни “қамарийя”, 2- ломни “шамсийя” дейилади.Аммо феълда келган ломларни мутлақо изҳор қилинг! Мисоли матнда ўтди. َ
Саволлар. 1. Нима учун قُلْ نَعَمْ оятида ل билан ن идғом қилинмаган?
2.Нима учун التَّائِبُونَ да ل таъриф ت га идғом қилинган فَلْتَقُمْ да қилинмаган?
3. Сураи “мулк”ни وَأَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَابَ السَّعِيرِ гача ўқиб сукунли нун ҳукмларини баён қилинг!
4. Қуйидаги сўзлардаги ломларнинг навлари ва ҳукмларини баён қилинг!
﴿ سُلْطَانٌ الرَّحْمَانُ( ﴿ وَقُلْ رَّبِّ﴾ ﴿ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا﴾ ﴿ هَلْ أَتَى﴾ ﴿ بَلْ طَبَعَ اللَّهُ﴾ ﴿ يَلْهَثْ ذَلِكَ﴾
﴿ بَل لَا تُكْرِمُونَ﴾ ﴿وَتَبَتَّلْ إِلَيْهِ﴾ ﴿ فَقُلْ هَلْ لَكَ﴾
21. Мад ва қаср боби.
Бу бобдаги асл (манбаъ) Қатода дан ривоят қилинган ҳадисдир. У зот айтадилар: Анас ибн Молик (р.а.)дан Росулуллоҳ нинг қироатлари қандай бўлган? деб сўраган эдимдим, У киши: كانَ يَمُدُ صَوْتَهْ مَدًا, деб жавоб бердилар. Яъни Росулуллоҳ овозларини чўзиб ўқир эдилар. (Бухорий ривояти.)
Маднинг луғавий маъноси зиёда қилиш яъни ошириш бўлиб, истилоҳда мад ва лин ҳарфларидан кейин сабаблари келганда овозни чўзиб ўқишдир.
Қасрнинг луғавий маъноси манъ қилиш, қамаб қўйиш бўлиб, истилоҳда сабаблари бўлмагани учун мад ва лин ҳарфларини чўзишни керагидан зиёда қилмасдан исбот қилишдир.
Аслида мад, икки ҳаракат миқдорича бўлса ҳам чўзишдир, умуман чўхзмасликни қаср дейилади. Лекин “тажвид” илми истилоҳида, юқорида айтиб ўтганимиздек, икки ҳаракатдан ортиқ чўзиш мад, икки ҳаракат чўзиш эса қаср деб юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |