Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет7/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29

Идғом сабаблари.

Умуман идғомнинг учта сабаби бор:

1. Тамосул 2. Тақоруб Тажонус. Нун ҳарфи нунга йўлиққанда (тамосул) идғоми мислайн, мимга йўлиқса идғоми мутажонисайн, қолган тўрт ҳарфда идғоми мутақорибайн ҳосил бўлади.

Идғом қилишнинг фоидаси талаффузни енгиллатишдир, чунки иккала ҳарфни битта ташдидли ҳарф қилиб ўқилади.

Агар иккала ҳарф мутамосил бўлса фақат биргина амал, идғом қилинади холос. М: مِنْ نِّعْمَةٍ га ўхшаш. Агар мутақориб ёки мутажонис бўлсалар сукунли нунни шу кейинги ҳарфга қалб қилиниб сўнг идғом қилинади.Мисол: مِنْ مَاءٍ бунда нунни мимга қалб қилинган. مِنْ لَدُنْهُ мисолида эса нунни ломга қалб қилинган.Танвин хусусида ҳам худди шу қоида жорий қилинади.

Идғом ва унинг қисмларига шайх Жамзурий “туҳфа”да шундай ишора қилади:



وَالثانِ إ دْغامٌ بِسٍتَةٍ أ تَتْ فى يَرْمُلونَ عٍنْدَهُمْ قَدْ ثَبَتَتْ

لكٍِنَها قِسْمانِ قِِسْمٌ يُدْغَما فيه بِغُنةٍ بِيَنْمو عُلِما

وَا لثانِ إ دْغامٌ بِغَيْرِ غُنَة فى ا للامِ وَالرا ثُمَ كَرِرَنَه
Яъни сукунли нун ва танвин аҳкомларидан иккинчиси идғом бўлиб қурролар наздида يَرْمُلُونَ калимасидаги олтита ҳарфга йўлиққанда идғом собит бўлади, лекин يَنْمُو даги ҳарфларга йўлиққанда ғунналик, ل ва ر га йўлиққанда ғуннасиз бўлади.

Сўнг ر ҳарфининг талаффузида тилингиз бир мартадан ортиқча тебранмасин.



Қуйидаги мисоллардан ғунналик ва ғуннасиз идғомларни кўрсатиб ўқиб беринг!
مِنْ مَّالِ اللَّه يَوْمَئِذٍ يَّتَذَكَّرُ الْإِنْسَانُ مِنْ نِّعْمَةٍ مِنْ رَّبِّهِمْ فَمَنْ يَّعْمَلْ خَيْرٌ وَّأَبْقَى هُدًى لِلْمُتَّقِينَ مِنْ وَاقٍ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًا أَنْ لَنْ يَّقْدِرَ


  1. Иқлоб.

Иқлобнинг луғавий маъноси, нарсани олдини орқасига қилиб ағдаришдир, истилоҳда сукунлик нун ёки танвинни ихфо қилинган ғунналик мимга айлантиришдир.Иқлоб ҳарфи фақат ب ҳарфидир. Мана шу ب ҳарфидан аввал, ҳоҳ бир калима ичида, ҳоҳ аввалги калиманинг сўнгида келган сукунли нун ёки танвинни мимга қалб қилиниб ҳам ихфо, ҳам ғунна қилинади. Танвин билан ب фақат иккита калимада воқеъ бўлади, танвин ҳукмига киргизилган нуннинг ҳукми ҳам шудир. Масалан: لَنَسْفَعاَ بِالنَّاصِيَةِ . Иқлоб комил бўлиши учун уч иш зарурдир. 1. Сукунли нунни мимга лафзан қалб қилиш, 2. Ўша мимни ب ҳарфининг талаффузи олдидан беркитиб ихфо қилиш, 3. Ғунна қилиш, чунки ғунна мимнинг аслий сифатидир.

Мусҳафларда шу қоидага ишора қилиб نْ ва танвин устига кичкина думли م ёзиб қўйилади.

Мисоллар:




ب








Нун ва танвин билан ب ҳарфининг махражлари бошқа бўлганлиги учун изҳор ёки идғом тилга оғир, худди шу сабаб ихфо ҳам оғир келади. Шунинг учун бу ҳолатда иқлоб қоидаси қўлланган, чунки мим ҳарфи ب ҳарфи билан махраж ва баъзи, жаҳр, истифола, инфитоҳ, излоқ каби, нун билан эса ғунна, жаҳр, тавассут, истифола, инфитоҳ, излоқ сифатларида муштаракдир. Шайх Жамзурий иқлоб ҳукмига ишора қилиб шундай дейди:


وَا لثالِثُ ا لإِقْلابُ عِنْدَ ا لْباءِ ميماً بِغُنَةٍ مَعَ ا لإِخْفاءِ
Ҳарфларнинг сифатлари тўғрисида кейинроқ сўз келади. Нундан қалб топган мимда ғунна қилинади дедик, бу ғунна, тахминан бир табиий мад миқдорича давом этади.(Ҳаққут тилова). Лекин аввалги уламолар бу миқдор тўғрисида бир ҳукмни айтмаганлар. Др. Айманнинг айтишича ғунна мазкур миқдордан кўпроқ давом этади. Яна иқлоб қилишда мимнинг махражига қаттиқ эътимод қилмасдан, яъни лабларни қаттиқ қимтимай, кўп эмас бироз очиқ қолдирилиб талаффуз қилинади. Масалан:

أَنْ بُورِكَ ва яна كِرَامٍ بَرَرَةٍ каби. Буларни أَمْبُورِِِكَ ва كِرامِمْبَََرَرَة деб ғунна қилиниб ўқилади.

Қуйидаги оятларга иқлоб қоидасини татбиқ қилинг!


كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ٭ كَلَّا لَيُنْبَذَنَّ فِي الْحُطَمَةِ

وَأَمَّا مَنْ بَخِلَ وَاسْتَغْنَى



4.Ихфо.
Ихфо, луғатда беркитиш маъносида бўлиб, истилоҳда ҳарфни изҳор билан идғом ўтасидаги бир сифатда ташдидсиз лекин ғунна билан талаффуз қилишдир. Ихфо ҳарфлари 15 та бўлиб, изҳор, идғом, иқлоб ҳарфларидан қолган ҳарфлардир. Шайх Жамзурий бу ҳарфларни қуйидаги байт калималарининг бош ҳарфлари билан баён қилган.


دُمْ طَيباً زِدْ فى تُقىً ضَعْ ظالما

صِفْ ذا ثَنا كَمْ جادَ شَخْصٌ قَدْ سَما

Мана шу ўн беш ҳарфнинг биридан аввал танвин ёки хоҳ бир калимада, хоҳ бошқа-бошқа калималарда сукунли нун келса уни ихфо қилиш вожиб бўлади ва уламолар иттифоқига кўра “ҳақиқий ихфо” деб аталади.

Бу ҳарфлардан аввал келган нунни ихфо қилинишига сабаб, унинг махражи идғом ҳарфларининг махражларига яқин бўлгани каби яқин эмаски идғом қилинса, изҳор ҳарфларининг махражларидан узоқ бўлгани каби узоқ эмаски изҳор қилинса.

Мана шу идғомни вожиб қиладиган яқинлик ва изҳорни вожиб қиладиган йироқлик йўқлиги учун нунга “ихфо” деб номланган ўртача ҳукмни берилди. Нунни ихфо қилишда тилни олдинги саноё тишларнинг милкига текизишдан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Умуман ихфода тил иштирок этмайди. Танбеҳ!

Ихфо ҳолатида сукунли нундан аввал замма келиши мумкин كُنْتُمْ ё касра مِنْكُمْ ёки фатҳа келиши мумкин عَنْكُمْ каби.



Мана шу ҳолатда қори бу ҳаракатларни ортиқча чўзиб ўқишдан эҳтиёт бўлмоғи лозим-ки заммадан و , касрадан ى ва фатҳадан ا ҳосил бўлиб қолмасин, у ҳолда лафз كُونْتُم , مينْكُمْ ва عَانْكُمْ га айланиб қолади. Кўпинча баъзи мутаассиб қорилар мана шу қабиҳ хатога тушиб қоладилар, бу эса Каломуллоҳга очиқ таҳрифдир.

Ихфонинг идғомдан фарқи шуки, биринчидан идғомда ташдид бўлиб ихфода бўлмайди, иккинчидан, ихфо кейинги ҳарфдан олдин, идғом эса кейинги ҳарфнинг ичида бўлади, учинчидан идғомда иккита калима бўлиши шарт, ихфода эса бу шарт эмас.

Билингки ихфо ҳам, унинг ҳарфлари ҳам уч даража бўлади:

а) Ихфо ҳарфларининг даражалари: 1) Нунга махражлари энг яқин ҳарфлар, тоъ, дол ва те. 2) Нундан махражи энг узоқ ҳарфлар, қоф ва каф ҳарфлари. 3) Узоқлик ва яқинликда ўртача ҳарфлар, булар қолган ўнта ҳарф.



б) Ихфо мартабалари ҳам учта: 1) Аъло, нун ط , د , ت ҳарфларига дуч келганда. 2) Энг қуйи мартаба, нун, қоф ва каф ҳарфларига йўлиққанда. 3) Ўртача мартаба, нун, қолган ўнта ҳарфга дуч келганда. Мисоллар:


رِيحًا صَرْصَرًا

مِنْ صَلْصَال ٍ

يَنْصُرْكُمْ ْ

ص

1

سِرَاعًا ذَلِكَ

مَنْ ذَا الَّذِي

مُنذِرٌ ٌ

ذ

2

مُطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ

فَأَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ

مَنثُورًا

ث

3

كِرَامًا كَاتِبِينَ

فَمَنْ كَانَ

يَنكُثُونَ

ك

4

فَصَبْرٌ جَمِيلٌ

إِنْ جَاءَكُمْ

أَنجَيْنَاكُمْ

ج

5

رَسُولًا شَاهِدًا

إِنْ شَاءَ اللَّهُ

أَنْشَرَهُ

ش

6

كُتُبٌ قَيِّمَةٌ

فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ

يَنقَلِبُونَ

ق

7

عَابِدَاتٍ سَائِحَاتٍ

مِنْ سُلَالَةٍ

مَا نَنسَخْ

س

8

قِنْوَانٌ دَانِيَةٌ

وَمَنْ دَخَلَهُ

أَندَادًا

د

9

شَرَابًا طَهُورًا

مِنْ طَيِّبَاتِ

يَنطِقُونَ

ط

10

صَعِيدًا زَلَقًا

مَنْ زَكَّاهَا

أَنزَلْنَاهُ

ز

11

شَيْئًا فَرِيًّا

مِنْ فَضْلِ اللَّهِ

فَانفِرُوا

ف

12

حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا

وَإِنْ تَصْبِرُوا

أَنْتُمْ مُنتَهُونَ

ت

13

قَوْمًا ضَالِّينَ

مِنْ ضَرِيعٍ

مَنْضُودٍ

ض

14

قُرًى ظَاهِرَةً

أَمَّا مَنْ ظَلَمَ

فَانظُرْ

ظ

15


18.Ташдидли нун ва мим ҳукмлари.
Ташдидли ҳарф, аввалгиси сокин кейингиси эса ҳаракатли, бир бирига идғом қилинган икки ҳарфдир.

Ташдидли мим ва нун калиманинг ўртасида ҳам, чеккасида ҳам, исмда, феълда ва ҳарфда ҳам

келади. М: وَيُمَنِّيهِمْ إِنَّ ва أُمَّتُكُمْ ثُمَّ каби. Буларда на қилиш вожиб бўлади ва ғунна ҳарфлари деб аталади. Ғунна, димоғдан чиқадиган, истилоҳда эса нун билан мимнинг жисмига таркиб қилинган ва юқорида айтганимиздек тил иштирок этмайдиган ёқимли товушдир. Баъзилар уни, боласини йўқотган кийикнинг инграшига ўхшатадилар. Ғ­уннанинг миқдори икки ҳаракат ёки бир табиий мад миқдоричадир, тахминан бир сонияга тўғри келади. Ғуннани тафхим ёки тарқиқ қилишда ўзидан кейинги ҳарфга қаралади, агар у ҳуруфи истеълодан бўлса тафхим, агар ҳуруфи истифоладан бўлса тарқиқ қилинади. Масалан: يَنطِقُونَ ва مَا نَنسَخْ каби. Нун ва мимдаги ғунна беш хил мартабада бўлади:

1. Ташдидли бўлганда. 2. Ғуннали идғом қилинганда. 3. Ихфо ва иқлоб қилинганда. 4. Сукунли изҳор ҳолатида. 5. Ҳаракатли ҳолатда. Бунда 1-энг юқори, 5-энг паст мартабадир.



Шу ерда, 4 ва 5 нчи ҳолатларда ғунна қандай ҳосил бўлиши мумкин? деган бир савол туғулади. Буни билиш учун бармоқларингиз билан бурнингизни қаттиқ қисиб нун ёки мимни чиқариб кўринг, димоғдан ҳаво юрмаганлиги учун уларни чиқара олмайсиз, шундан маълум бўладики кейинги ҳолатларда ҳам ғунна мавжуд.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет