Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


Хижоия харфларининг кучли ва заифга бўлиниши



бет17/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29

Хижоия харфларининг кучли ва заифга бўлиниши.

Хуруфи хижоиялар кучли ва заифлик жиҳатидан беш қисмга бўлинади; 1) кучли, 2) жуда кучли, 3) заиф, 4) жуда заиф, 5) ўртача. Кучли харфлар; булар заиф сифатидан кучли сифати кўпроқ бўлган харфлар, буларнинг адади саккизта; ب ج د ر ص ض ظ ق . Энди жуда кучли харф, бу фақат биргина ط ҳарфи бўлиб, унда ҳамма қувват сифатлар жам бўлган. Энди заиф бўлган харфлар ўнта; ت خ ذ ز س ش ع ك харакатли و ва ى ва яна иккита лийн харфлари. Жуда заиф харфлар; бу сифатдаги харфларнинг ҳамма сифатлари, ёки ғолиб сифатлари заиф бўлиб тўрттагача етади ва биттагина сифати кучли бўлиб унинг махражи муқаддар бўлади.

Ҳамма сифатлари заиф бўлган харфлар тўртта бўлиб булар; ث ح ف ه дир.

Энди битта сифати кучли ва қолган тўрт сифати заиф бўлган харфлар учта мадли харфлардир.(و ا ى) ва буларнинг махражлари муқаддардир. Шунга қараганда жуда заиф харфлар сони еттита бўлади.



Ўртача харфлар. Бу 28 харфнинг ичида ўртача харфлар ҳам бор, булар кучли ва заиф сифатлари баробар бўлган харфлар, булар бешта; ء غ ل م ن .

Ҳарфларнинг сифатларига ишора қилиб Ибнул Жазарий шундай дейди:




Эслатма.

Баъзи қорилар ض ни ظ қилиб ўқийдилар, ҳол буки икаласи сифат ва махражда фарқ қилади.

ض нинг махражи, юқорида баён қилганимиздек тилнинг ўнг ёки чап ёни билан,юқори озиқ тишлар орасидир. ظ ҳарфи эса тилнинг олд қисми билан, устки саноё тишларининг учидан чиқади.



Сифат жиҳатдан эса бу икки ҳарф бешта сифатда, жаҳр, раховат, истеъло, итбоқ ва исмот сифатларида муштарак. ض да эса иститола сифати ҳам бор,ظ эса йўқ. Демак иккала ҳарфда ҳам махраж, ҳам сифат жиҳатдан очиқ фарқ бор,агар шу фарқ бўлмаганда бири иккинчисининг айни ўзи бўлган бўлар эди.

Шунинг учун қорига ض нинг иститола сифатини бериб, яъни тилнинг ёнини рўпарасидаги озиқ устидаги танглайга босганда товушни ل нинг махражигача узайтириб чиқариши вожиб бўлади. Бунга Ибнул Жазарий шундай ишора қилади:
وَالضادَ بِاسْتِطالَةٍ و مَخْرَجٍ مَيَز مِنَ الظاءِ وكلها تجئ

Билингки, дейдилар Алжазарий, баъзи қорилар ض ни ظ қилиб талаффуз қиладилар, бу, Оллоҳ ирода қилган маънога мухолиф бўлганлиги учун, Қуръон қироатида жоиз эмас. Агар الضَّالِّينَ нинг ўрнига الظالِّينَ десак “бизларни доим бўлмаганлардан қилгин” деган бўлиб қолади.(Оллоҳ сақласин).

28. Тафхим ва тарқиқ.
Тафхим луғатда семиртириш маъносида бўлиб, истилоҳда ҳарфни талаффуз қилганда, унинг товушини каттайтириб, оғизни тўлдириб чиқаришни айтилади. Тарқиқ унинг зидди бўлиб товушни ингичка қилиб чиқаришдир. Унинг садоси билан оғиз тўлмай чиқади.

Шунга қараганда ҳижоийя ҳарфлари уч қисмга бўлинади. а). Доим муфаххам ҳарфлар. б). Доим мураққақ ҳарфлар. в). Баъзан тафхим баъзан тарқиқ қилинадиган ҳарфлар.



1. Доим тафхим қилинадиган ҳарфлар-истеъло ҳарфлари. Уларни Ибнул Жазарий خُصَ ضَغْطِ قِظْ жумласида жамълаган. Бу ҳарфлар, ўз ичига олган қувват ва заифлик сифатларида бир-биридан фарқ қилишига қараб, тафхимда ҳам бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун тўртала ص ض ط ظ итбоқ ҳарфлари тафхим жиҳатдан истеъло ҳарфларининг энг аълоси ҳисобланади. Бу тўғрида Ибнул Жазарий шундай дейди.
وَ حَرْفَ الإ سْتِعْلآءِ فَخِمْ وَاخْصُصا الإطْباقَ أقْوى نَحْو قالَ وَا لْعَصا

Яъни, истеъло ҳарфларини тафхим қилинг ва тўртта ҳуруфи мутбақани қолган учтасидан кўра ортиқроқ тафхим қилишга хосланг. الْعَصا даги тафхимقالَ даги тафхимдан ортиқроқ бўлсин.

Бу етти ҳарфнинг кучли ва кучсиз бўлиш жиҳатдан тартиби қуйидагича, чапдан ўнга: خ غ ق ظ ص ض ط . Тафхимнинг мартабалари, Ибнул Жазарийнинг ихтиёрига кўра бештадир.:

Биринчи фатҳали истеъло ҳарфидан кейин алиф келган сурат. قال каби.

Иккинчи фатҳали истеъло ҳарфидан сўнг алиф келмаган сурат.--------------------- خَلَقَكُمْ каби.

Учинчи заммали ҳолати--------- يَقُولُ каби.

Тўртинчи сукунли ҳолати ------- فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ * اقْرَأْ каби. Бешинчи касрали ҳолати---------قِيلَ каби.




  1. Доим тарқиқ қилинадиган ҳарфлар.




  1. Булар, ا ل ва ر дан ташқари истифола ҳарфларидир. Ибнул Жазарий шундай дейдилар:


وَ رَقِقًنْ مُسْتَفِلاً مِنْ أ حْرُفٍ وَحاذِرَنْ تَفْخيمَ لَفْظِ ا لألفِ
Яъни, ҳарфлардан мустафилларини ингичка ўқинг ва мустафилдан кейин келган алифларни ҳам йўғон қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.

3. Баъзи ҳолларда тафхим, баъзи ҳолларда тарқиқ қилинадиган ҳарфлар. Булар мустафила ҳарфларидан истисно қилинган учта ҳарфдир.

Алиф, ўзидан аввалги ҳарфга тобеъ, агар муфаххам бўлса бу ҳам муфаххам, агар мураққақ бўлса мураққақ бўлади. قَالُوا التَّرَاقِي ва الْكِتَابُ

Лом. Лом истифола ҳарфларидан бўлгани учун унинг аслий сифати тарқиқдир. لَكُمْ ذَلِكَ قُلُوبُهُمْ У фақат الله лафзи жалоласида, замма ёки фатҳадан кейин келса йўғон ўқилади. عَبْدُ اللَّهِ * قَالُوا اللَّهُمَّ *

قَالَ اللَّهُ * رَسُولَ اللَّهِ Аммо касрадан кейин келганда мутлақо тарқиқ қилинади.



لِلَّهِ * بِاِسْمِ اللَّهِ * قُلْ اللَّهُمَّ * قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ(1)اللَّهُ الصَّمَدُ


Ро ҳарфи. Қуръонда келган ر лар учун тўрт ҳолат бор.

Биринчи, бил иттифоқ тарқиқ қилинадиган ر . Бу 8 суратда бўлади.

1. Касрали ҳолат رِجَالٌ * مَرِيئًا * وَرِضْوَانٌ مِنْ اللَّهِ ва васл ҳолатдаги لَيْلَةُ الْقَدْرِ * وَاذْكُرِِِ اسْمَ رَبِّكَ * وَذَرِ الَّذِينَ *

2. Имола қилинган ر. Ҳафснинг қироатида бундай ر фақат бир жойда, сураи Ҳудда келади: مَجْراهَا касрага моил қилиб ўқилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет