Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَفِظُونَ



бет5/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَفِظُونَ

Яъни, албатта бу Эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагучимиз, деган ваъдаси туфайли тартил, тажвид-у таҳқиқ билан ўқилиб асрлар оша ҳануз мўъминлар қалбида сақланиб келмоқда.

Демак Қуръони Каримнинг биз мусулмонлардаги ҳаққи, уни тажвид билан ўқишда бардавом бўлмоғимиз лозим, токи Қуръон маъноларини тушуниб, уни идрок қилишимиз осон бўлсин. Аммо бу ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди, балки тажвид илмининг қоида ва аҳкомларини мужаввид қорилардан эшитиш орқали дарс олиб - ўрганиб ёки буюк ҳофизи Қуръон устозлар олдида ўқиб бериш орқали татбиқ қилиш билангина амалга ошади.

Энди тажвид илми хусусида гапириш вақти етди.



13. Амалий тажвид қисмлари.
Тажвид амалий ва илмий қисмларга бўлинади.

1. Амалий тажвид, бундан Қуръони Карим Росулуллоҳ  га қандай нозил бўлган бўлса шундай ҳолда тиловат қилиш тушунилади.

Росулуллоҳ  Қуръони Каримни саҳобаларига ҳам ўқиб бериб, ҳам улардан эшитиб етказар эдилар. Шу эътибор билан амалий тажвид илмига биринчи асос солган Росулуллоҳ  дирлар.


14. Илмий тажвиднинг ҳукми.
Ҳар бир муслим ва муслима учун Қуръони Каримни тажвид билан тиловат қилиш вожиби айнийдир. Бу, Қуръон, суннат ва ижмоъи уммат билан собитдир. Оллоҳ Таоло Ўз каломида:

وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا

дейди. Бу хусусда юқорида сўз ўтган. Шунингдек Оллоҳ  Қуръонни ёдлаб, уни тўғри тиловат қилган кимсаларни ҳам улуғлаб шундай дейди:



الَّذِينَ آتَيْنَاهُمْ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ أُوْلَئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِ

Яъни, Биз Китоб (яъни Таврот, Инжил) ато этган зотлар (орасида) уни тўғри тиловат қиладиган кишилар (ҳам) бордирки, ана ўшалар (Қуръонга) иймон келтирурлар. Қатода , “бу оятдаги китоб ато этилганлардан мурод саҳобалар”, дейдилар. Бу таъвилга қараганда китобдан мурод Қуръондир. Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам: Китоб берилганлардан мурод исломга кирган бани исроиллардир, дейдилар.Бу таъвил бўйича китобдан мурод Таврот ва Инжил бўлади. Оятдаги الذين сўзи ом бўлиб ҳар иккала тоифага тегишли ва булардан Қуръонни тиловат қилувчилар кўзда тутилган. (Қуртубий тафсири). Ҳаққут-тиловатдан мурод эса, ҳарф ва калималарнинг ҳаққини бериб, оятларни ўз маромида ҳусни адо билан тиловат қилишдир. Имоми Шавконий ўзининг “Фатҳул Қодир” номли тафсирида ҳаққут-тиловатдан мурод ҳарфларни ўз жойларидан жилдирмай ва алмаштирмай ўқиш, деганлар.

Шубҳасиз бу оятдан, Қуръони Каримни тўғри тиловат қилмаган ва тажвид қоидаларига риоя қилмаган кимсаларнинг мазаммати ҳам тушунилади.

Яъло бин Мумлик Росулуллоҳ  нинг қироатлари ва намозлари қандай бўлганлиги ҳақида Умми Салама онамиздан сўраганларида, шундай жавоб берганлар: Росулуллоҳ нинг намозлари билан сизларнинг нима ишингиз бор? Яхшиси Қуръонни ўқишларини айтиб берай” деб Росулуллоҳ  қандай тиловат қилганларини ҳарфма ҳарф тушунтириб айтиб бердилар. Имоми Тирмизий бу ҳадисни “Ҳасан Саҳи” деб баҳолаганлар.???

Ва яна Мусо бин Язид Ал Киндий  айтадилар: Ибн Масъуд бир кишига Қуръон ўқитаётган эди, у киши:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ



оятидаги لِلْفُقَرَاءِ калимасининг маддини қаср билан чўзмай қироат қилди, шунда Ибн Масъуд , Росулуллоҳ менга бундай ўқитмаган деганларида, у киши, бўлмаса қандай ўқитганлар эй Абу Абдурраҳмон?- деди, кейин Абдуллоҳ мазкур калимани маддини чўзиб ўқиб берди. Бу ҳадис ҳам Қуръонни тажвид билан ўқиш вожиблигига далолат қилади.

Дарҳақиқат одамлар учун Қуръони Карим маъноларини фаҳмлаш, унинг аҳкомлари чегарасида яшаш ибодат бўлгани каби, унинг ҳарфлари ва лафзларини ҳам, санадлари Набий  га етиб борган қироат имомларидан олинган сифатда саҳиҳлаб ўқиш ҳам ибодатдир. Лекин бу сифатни саҳифа ва китоблардан олиш қийин, уни фақат мутахассис уламолардангина олиш мумкин, “равм”, “ишмом”, “тасҳил”каби баъзи нозик аҳкомларни фақат эшитиш билангина эмас, балки кўз билан ҳам кўриб ўрганиш мумкин холос.

Қуръони Каримни Росулуллоҳ  давридан то бизнинг замонимизгача тажвид билан тиловат қилиш вожиблигига уммати исломийя ижмоъ қилган, бунга ҳеч ким хилоф қилмаган. Қайси бир қори уни бе тажвид ўқиса Ушбу оят ваъидининг таҳтига дохил бўлади:
وَمَنْ يُشَاقِقْ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا
Яъни, Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра Жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир. (Нисо 115). Ал Имом ибн Ал Жазарий шундай дейди:


والأََخذ بالتجويد حتم لازم

من لم يجود القرآن آثم

هكذا منه الينا و صلا

لأنـه بـه الاله أنزلا

و زينة ا لا داء و القراءة

وهو ايضا حلية ا لتلاوة

Қироат қилмоқ чун тажвид даркордир,

Тажвидни олмаган билки гумроҳдир,

Қуръоннинг нузули тажвид биландир,

Шу билан Қуръонимиз бизга етгандир,

У яна қироат-у ижросининг зийнати,

Ҳар бир қори тиловатининг безаги.

“Тиловат” деганда қорининг кетма кет оят кетидан оят, сура кетидан сура, шунингдек кунма кун қўймай қироат қилишини айтилади. “Адо” деганда қорининг устозига ўқиб бериб, яна ундан тўғри талаффузини олишини айтилади. “Қироат” буларнинг ҳар иккисига шомилдир.

Ибнул Жазарий мужаввад қироатни шаръан вожиб демоқдалар, бу дегани шундай ўқимаган одам гуноҳкор бўлади деганидир. Кўпчилик фуқаҳоъ ва уламоълар шундай дейдилар. Чунки Қуръон мужаввад ўқилиб тушган ва Росулуллоҳ  Жаброил  дан шундай олиб саҳобаларга шундай ўргатганлар.

Илмий тажвид.
Илмий тажвид биз ушбу китобда зикр қилмоқчи бўлган тажвиднинг илмий (назарий) қоида ва аҳкомларидир. Бунинг ҳукмида одамлар иккига бўлинади. 1. Омма учун бу илмни ўрганиш вожиб эмас, балки мустаҳабдир. 2. Қуръони Каримни ўқиш ва ўқитиш ва ўрганиш билан шуғулланадиган хос кишилар учун вожиби айний бўлиб, булар Қуръонни ҳаққут тиловат билан тиловат қилишда одамларга намуна бўлишлари лозим. Бунга Оллоҳ()нинг ушбу ояти далилдир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет