Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


فَلَوْلَا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ



бет6/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29

فَلَوْلَا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ...

Яъни, Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми? (Қолганлари эса Маддинада) Динни ўргангани (қолмайдиларми)?!...

Тажвид илмини билиш ҳам динда олим бўлишга киради. Бу илм билан бир жамоа хос кишилар шуғуллансалар қолганлардан соқит бўлади, агар ҳеч ким бу илм билан шуғулланмаса барча баробар гуноҳкор бўлади.

Имоми ибнул Жазарий тажвид илмига ишора қилиб шундай дейди:


وَهُوَ اِعْطَاءُ الْحُرُوفِ حَقَّهَا مِنْ صِفَةٍ لَهَا وَ مُسْتَحَقَّهَا Тажвид бу ҳарфнинг ҳаққин бермоқлик

Ҳарфларга ўз сифатин жорий қилмоқлик
Демак тажвиднинг ғояси ҳар бир ҳарфнинг ўз сифат ва ҳаққини бериб, ҳусни адо билан қироат қилиш, ва Қуръони Каримда хато кетиш яъни лаҳндан тилни сақлаш, ва бу билан Оллоҳнинг розилигини топиб,дунё ва охиратда саодатга эришишдир.

Лаҳн икки хил бўлади, жалий ва хафий. Лаҳни жалий, маънога хоҳ халал берсин хоҳ бермасин калиманинг биносига халал берадиган хатодир. М: أَنْعَمتَ калимасида ت ҳарфини замма ёки касра билан ўқиш каби. Яна бир мисол:



وَمِنْ كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

оятидаги خَلَقْنَا калимасининг маддини чўзмай қисқа қилиб ўқиб қўйганга ўхшаш. Бунда маънога жуда катта халал етади. Лаҳннинг бу қисми хусусан қори қасдан ёки бепарволик билан писанд қилмай ўқиганда бил-ижмоъ ҳаромдир.

Лаҳн хафий, маънога халал бермасада, қироат урфини бузадиган хатодир. Масалан изҳор, идғом, ихфо каби тажвид аҳкомларига риоя қилмай ўқишга ўхшаган. Бу ҳам уламолар қошида рожеҳ қавлга қараганда ҳаромдир, аммо баъзилар уни макруҳ ҳам деганлар. Имоми ибн Ал Жазарий шундай дейди:

وَالنَّاسُ فِى ذَلِكَ بَيْنَ مُحْسِنٍ مَأْجُورٍ وَ مُسِيءٍ آثِمٍ أَوْ مَعْذُورٍ

Тиловат қилишда бандалар уч хилдир

Муҳсиндир, мусийдир ёки маъзурдир.
Яъни, бу борада одамлар учга бўлинадилар, тўғри ўқиб савобга, нотўғри ўқиб гуноҳга мустаҳиқ бўлувчилар ва тиллари ўзларига итоат қилмайдиган ёки ўргатадиган устоз тополмайдиган узрли кишилар. Сўнги тоифани Оллоҳ кечиради, чунки У ҳеч бир нафсга тоқатидан ташқари юк юкламайди.

Хуллас, ҳар бир мусулмон Яратганнинг каломини лаҳн ва таҳрифдан холи, саҳиҳ қироат билан ўқишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоғи лозим.


Қироат бошлаш дуоси.

الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعلَمِينْ وَالصَّلاةُ وَالسَّلامُ عَلَى سَيِّدِ نَا مُحَمَّدٍ وَآلِهِ وَمَنِ اتَّبَعَ هُدَاهُ. اللهُمَّ عَظِّمْ رَغْبَتِى فِى الْقُرْآنِِ وَاجْعَلْهُ نُورًا لِبَصَرِى وَشِفَاءًا لِصَدْرِى وَذَهَابًا لِهَمِّى وَ حُزْنِى وَزَيِّنْ بِهِ لِسَانِى وَاحْشُرْنِى مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْه ِوَ َسَّلَمَ



Яъни, барча олам роббиси Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад га, У кишининг хонадонлари ва унинг ҳидоятига эргашганларга дуруд ва саломлар бўлсин! Илоҳим, Қуръонга рағбатимни кучайтир, уни кўзимга нур, қалбимга шифо ва мендан ғам-андуҳни кетказувчи қилиб, У билан тилимга зийнат бергайсан! Илоҳий! Қиёмат куни Росулинг зумрасига қўшгайсан!
15. Ал истиъоза.

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ ا لشيطانِ ا لرجيم

Бу жумланинг маъноси Оллоҳга илтижо қилмоқ ва унинг ҳимоясига кириб шайтондан қўриқланмоқдир.

Истиоза, бил ижмоъ қуръондан эмас, яъни, “Ё Оллоҳ, мени шайтондан сақла! ” дегани. Жумҳури уламо ва аҳли адолар, қироат қилишни бошлаганда тааввуз айтишни мустаҳаб деб, қуръондаги:


فَإِذَا قَرَأْتَ ا لْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنْ ا لشَّيْطَانِ ا لرَّجِيمِ

оятидаги амрни истиҳбобга ҳамл қилдилар.

Яъни, (Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган-малъун шайтон(васвасаси) дан Оллоҳ паноҳ беришини сўрагин!

Агар қори қилаётган қироатини, йўталиш, атса уриш ёки шу қироатга тегишли бир гап билан тўхтатса, яна бошлашда тааввузни айтиши шарт эмас, аммо дам олиш, ёки гарчи бир саломга жавоб бериш бўлсада ўзга гап билан шуғулланиш учун тўхтатса, қайтадан айтиши лозим.


16. Ал-басмала.

بِسْمِ اللهِ ا لرَّحْمَنِ ا لرَّحِيمِ.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан.

Шубҳасиз олимлар орасида (ал-басмала) “Намл” сурасидаги оятнинг бир қисми эканлигида хилоф бўлмагани каби, етти қироат соҳиблари орасида ҳам у, “Фотиҳа” сурасининг аввалида собит эканлигида хилоф йўқ. Шунингдек “Бароат” сурасидан бошқа сураларни бошидан бошлашда басмалани айтиб бошлашга ижмоъ қилганлар. Бу тўрт хил суратда бўлади.

1. Қатъул жамиъ, яъни “истиоза” охирида ҳам, ва “басмала”нинг охирида ҳам тўхтаб, кейин яна бошқа нафас билан сурани бошлаш. Бу тўрттала важҳнинг афзалидир.

2. “Истиоза” охирида вақф қилиб, “басмала” билан суранинг бошини васл қилиб ўқиш.

3. “Истиоза” билан “басмалани” васл қилиб, тўхтаб, кейин сурани бошлаш.

4. Орада тўхтамай уччаласини васл қилиб ўқиш.

Аммо “Бароат”сурасини бошлашда “истиоза”да вақф қилиб кейин сурани бошлаш, ёки иккаласини васл қилиб ўқиш жоиз. Бу суранинг бошидан қироат бошланмайдиган бўлса ҳам шу қоидада ўқилади, чунки баъзи олимлар бу сурада умуман “басмала”ни айтиш мамнуъ, дейдилар. Бошқа баъзи олимларнинг наздида бу суранинг ўрталаридан бошлаганда “басмала”ни айтиш мумкин, у ҳолда мазкур тўрт важҳ жоиз.

Қироат асносида икки сурани (“Бароат”дан бошқа) бир бирига улаб кетишда уч важҳ жоиз: 1) аввалги суранинг ва “басмала”нинг охирида вақф қилиб кейинги сурани бошлаш, 2) аввалги суранинг охирида вақф қилиб “басмала”билан янги сурани васл қилиш. 3) уччаласини ҳам улаб кетиш. Лекин аввалги сура билан “басмала” орасини васл қилиб кейинги сурани фасл қилиш бил иттифоқ мамнуъ.

Аммо “Анфол” сураси билан “Бароат” сурасини улаб кетишда фасл қилиб бошқа нафас билан ва бир нафасда сакта қилиб ёки васл қилиб ўқиш мумкин.



17. Сукунли нун ва танвин ҳукмлари.
Сукунли нун - ҳаракатдан холи бўлиб, васлда (қўшиб ўқилганда) ҳам фаслда( вақф қилинганда) ҳам, ёзув ва лафзда ҳам собит бўлган нундир. У исмларда, феълларда, ҳарфларда ва уларнинг ўрталарида ва охирларида бўлиши мумкин. Калиманинг аслий ва зоида ҳарфларидан ҳам бўлиши мумкин.

Танвин, ёзувда ва вақф ҳолатда бўлмайдиган, лекин лафзда ва васл ҳолатда исмнинг охирига туташиб келадиган қўшимча сукунли нундир. Унинг белгилари қўш фатҳа ً , қўш касра ٍ , қўш замма ٌ дир. Вақф ҳолатда фатҳали танвинни алифга қалб қилиниб, қолган иккиси ҳазф қилиниб сукун билан тўхталади. Агар калима, القارعة , قرية , دولة, خَاشِعَةٌ каби муаннас исм бўлса, учала ҳолатда ҳам танвин ҳам тои таънис ҳам ҳазф қилиниб, сукунли هْ билан тўхталади. Аммо وَكَأَيِّنْ калимасидаги танвин Қуръонда нун билан ёзилган шунинг учун унга сукунли нун деб қаралади.

Сукунли нун билан танвин орасидаги фарқлар.???


  1. Сукунли нун аслий ҳам зоида ҳам бўлиши мумкин, танвин эса фақат зоида бўлади.

  2. Сукунли нун ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит, танвин эса фақат лафзда бўлади.

  3. Сукунли нун васлда ҳам вақфда, танвин эса фақат васлда собит бўлади.

  4. Сукунли нун исмларда, феълларда, ҳарфларда бўлади, танвин эса фақат исмларга ло -

ҳиқ бўлади.

Бундан нуни таъкид хафифа мустасно, у Қуръонда фақат икки жойда келади.

وَلَيَكُوناَ مِنَ ا لصَّاغِرِينَ

لَنَسْفَعاًَ بِالنَّاصِيَةِ бу нунлар, гарчи ёзувда ва вақфда йўқ бўлса ҳам, феълга туташгани учун танвин эмас, балки танвинга ўхшаш сокинли нундир.

5. Сукунли нун калиманинг ўртасида ҳам охирида ҳам келаверади, танвин эса фақат охирида келади.

Сукунли нун ва танвин учун тўрт ҳукм бор. Изҳор, идғом, иқлоб ва ихфо. Буларнинг ҳар қайсисини алоҳида кўриб чиқамиз.

1. Изҳор.

Изҳор деб нунни ўз махражидан аниқ қилиб, тўла ғунна қилмасдан талаффуз қилишни айтилади. Изҳор ҳарфлари олтита, бўғиз (ҳалқум)дан чиқадиган ҳарфлардир. Булар, ҳамза, ҳои ҳавас, айн, ҳои ҳутти, ғайн ва хоъ ҳарфлари бўлиб, шулардан бирининг олдида, сукунли нун (танвин) ҳоҳ бир калимада, ҳоҳ бошқа бошқа калималарда келса, уни изҳор қилиб ўқилади. Алломаи Ал Жамзурий ўзининг “Туҳфатул атфол” китобида бу ҳарфларни жамлаб шундай дейди:


هَمْزٌ فََهاءُ ثُم عَيْنٌ حاءُ مُهْمَلَتانِ ثُم غَيْنٌ خاُءُ
Бу ҳарфларни, ҳалқумдан чиққанлиги учун ҳуруфи ҳалқ дейилади. Бу ҳарфларга йўлиққанда нун ва танвиннинг изҳор бўлишига сабаб, махражларининг бир-биридан узоқ эканлигидир. Чунки нуннинг махражи тилнинг учидадир. Буларнинг орасида идғом ёки ихфони вожиб қиладиган тақоруб (яқинлик) ҳам, тажонус (ҳамжинслик) ҳам йўқдир.

Нунни очиқ ва равшан, комил ғуннасиз изҳор қилиб, кейин тўхтамай, сакта қилмай изҳор ҳарфларини талаффуз қилинади.

Энди мисоллар билан танишинг.


ء

وَيَنْأَوْنَ

مَنْ أَعْطَى

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ

ه

وَهُمْ يَنْهَوْنَ

مَنْ هَاجَرَ

جُرُفٍ هَارٍ

ع

وَالأَنعام

مِنْ عَلَقٍ

وَاسِعٌ عَلِيمٌ

ح

يَنْحِتُونَ

مَنْ حَادَّ اللَّهَ

عَزِيزٌ حَكِيمٌ

غ

فَسَيُنْغِضُونَ

مِنْ غِسْلِينٍ

قَوْلاً غَيْرَ الَّذِي

خ

وَالْمُنْخَنِقَةُ

مَنْ خَشِيَ

لَطِيفٌ خَبِيرٌ

Изҳор ҳарфларининг 4 тасида нунни изҳор қилишга олимлар иттифоқ қилишган, 2 таси غ билан خ да хилоф қилишган. Шунинг учун изҳор уч хил мартабада бўлади.

1.Ҳамза билан ҳои ҳавас, 2. Айн билан ҳои ҳутти, 3. Ғайн билан хоъ мартабалари.

2.Идғом.

Идғом, бир нарсани иккинчи нарсанинг ичига киритиш маъносида бўлиб, истилоҳда сукунли ҳарфни ҳаракатли ҳарфнинг ичига киритишдир. Бунда иккала ҳарф гўё битта ташдидли ҳарфга айланади. Идғом ҳарфлари ушбу يَرْمُلُونَ калимасида жамъланган. Сукунли нун шу ҳарфлардан қайси бирига йўлиқса, уни шу ҳарфга идғом қилинади.

Идғом икки хил бўлади, ғуннали ва ғуннасиз. 1. Имоми Ҳафс қироатларида танвин ёки калиманинг охирида келган сукунли нундан кейин يَنْمُو ҳарфларидан бири кейинги сўзнинг бошида келса “ғунналик идғом” қилиш вожиб бўлади, чунки و билан ى ни ғунна қилишда ихтилоф қилинган. (Алмутафаррид. 16 бет). Бу идғомни, нун ўзи кетиб ғунналик сифати қолгани сабабли “идғоми ноқис” деб аталади. Бу ҳарфлар танвинга илҳоқ қилинган ن дан кейин келса ҳам худди шундай ғунна билан وَلَيَكُوناًَ مِنَ الصَّاغِرِينَ га ўхшаш идғом қилинади. Аммо идғом ҳарфларидан و билан ى сукунли нундан кейин битта калимада келса идғом қилинмайди, балки изҳор қилиш вожиб бўлади ва ҳалқий, шафавий,қамарий деган номлари йўқлиги учун “ изҳори мутлақ” дейилади. Бу Қуръонда фақат тўрт ўринда келади. Булар: الدُّنْيَا , بُنيَانٌ , صِنْوَانٍ ва قِنْوَانٌ калималаридир. Бу ўринларда нуннинг зоҳир қилинишига сабаб, музоафга илтибос бўлиб қолиши ёки маънолари равшан бўлмай қолишлигидир. Лекин وَالْقُرْآنِ يس билан ن وَالْقَلَمِ даги ن лар, ўзидан кейинги و га васл ҳолатда лафзий туташ бўлсада ҳукман алоҳидадир, чунки буларнинг ҳар қайсиси шулар билан бошланаётган суралар номидир, ن эса калиманинг биносидан эмас, ҳижо (алифбо) ҳарфларидандир. Шу сабаб нунни изҳор қилинади. وَالْقُرْآنِ يس , ن وَالْقَلَمِ каби.

“Шуаро” ва “Қасос” суралари аввалидаги طسم оятига келсак, Ҳафс ривоятига кўра, гарчи нун билан мим бир калимада келсада уларни идғом қилинади. Баъзи уламолар бунга, нун калимадан бир жузъ бўлганлиги учун унда тўхтаб бўлмаслигини, вақф эса калиманинг охирида бўлиши кераклигини сабаб қилиб кўрсатадилар.

Лекин бу ҳукмларнинг барчасида, ривоят эътиборга олинади. Энди мисоллар билан танишинг:


Танвинга мисол




Нунга мисол

Идғом ҳарфи




وُجُوهٌ يَّوْمَئِذٍ

وَمَنْ يُّطِعْ اللَّهَ

ى

أَمْشَاجٍ نَّبْتَلِيهِ

لَنْ نَّدْخُلَهَا أَبَدًا

ن

يَتْلُوا صُحُفًا مُّطَهَّرَةً

مِنْ مَّاءٍ دَافِقٍ

م

وَوَالِدٍ وَّمَا وَلَدَ

مِنْ وَّالٍ

و

2. Танвин ёки калима охиридаги сукунли нундан кейин, иккинчи калимада, ғуннасиз идғом ҳарфлари ل ва ر дан бири келса, сукунли нун ва танвин ўша келган ҳарфга киритиб ўқилади ва буни “ғуннасиз идғом” дейилади. Аммо مَنْ رَاقٍ калимасида нунни ر га алмаштирилмайди, чунки бу ерда сакта қилиш вожиб, бу эса идғомга зиддир.

Мисоллар:


Идғом ҳарфи

Нунга мисол

Танвинга мисол

ل

أَنْ لَّنْ تَقُول

مَالًا لُّبَدًا

ر

مِنْ رَّسُولٍ

فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ

Эслатма: Ибнул Жазарий, “Тоййибатуннашр” китобида, Шуъбанинг Имоми Осимдан, ل билан ر ҳарфларида ғунналик идғом бўлиши мумкинлигини ҳам ривоят қилган, лекин ل ҳарфига идғом қилишда ن алоҳида ёзилган бўлиши керак. Юқоридаги َان لَّنْ تَقُولَ, яна ان لاَّ اَقُولَ , اَنْ لاَّ مَلْجَأَ лар каби. Аммо нун билан лом اَلَّنْ نَجْعَلَ каби қўшилиб ёзилган бўлса расмулхатни риояси учун ғунна қилинмайди.

Идғом икки хил бўлади: комил ва ноқис идғом. Идғом натижасида аввалги ҳарфнинг зоти ҳам, сифати ҳам йўқ бўлиб кетса идғоми комил дейилади, бу олимлар иттифоқи билан ل билан ر ҳарфларида бўлади.

Идғом натижасида аввалги ҳарфнинг зоти йўқолиб, унинг баъзи сифатлари қолса, буни юқорида зикр қилганимиздек идғоми ноқис дейилади ва бу қолган тўрт ҳарфда бўлади.Баъзи олимлар комил идғом тўртта, ل , ر , ن ва م ҳарфларида бўлади, чунки идғомдан ҳосил бўлган ғунна сукунли нун ва танвиннинг ғуннаси эмас, балки кейинги ҳаракатли нун ва мимнинг ғуннасидир, зеро ғунна бу иккала ҳарфга мулозим бўлган сифатдир дейдилар.

Худди мана шу райга асосан мусҳафлар забт қилинган ва сукунли нун ва танвин мазкур тўрт ҳарфга йўлиққанда уларнинг устига ташдид аломати қўйилган. Ва ى билан و ҳарфлари устига қўйилмаган.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет