Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим


فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْ الْقُرْآنِ



бет2/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29

فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْ الْقُرْآنِ



Энди (кечалари намозларингизда)Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар. (сураи Муззаммил 20). Абу Умома ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ . шундай деганлар; “Қуръонни ўқинглар чунки у қиёмат куни эгасига шафоатчи бўлади

Қуръон ўқиган одамга Оллоҳ  буюк ажр ва савобларни ҳозирлаб қўйганлигини Росулуллоҳ  Абдуллоҳ бин Масъуд  ривоят қилган ҳадисларида шундай хабар берганлар: «Ким Оллоҳ китобидан битта ҳарф ўқиса, ўқиган одамга ўша ҳарф туфайли бир савоб берилади, бир савобни эса Оллоҳ ўн баробар қилиб кўпайтириб беради. Мен Алиф, Лом, Мим буларнинг ҳаммаси битта ҳарф деб айтмайман, балки Алиф бир ҳарф, Лом бир ҳарф, Мим бир ҳарфдир”.

Шунингдек Қуръонни тажвид билан пухта ўрганиб, унинг ҳукмларига амал қилган киши, фаришталар каби Оллоҳга яқин бўлишини Оиша онамиз ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ  қуйидагича баён қилганлар: “Моҳир қори фаришталар билан бирга бўлади, Қуръонни қийналиб-ҳаракат қилиб ўқиганга икки савоб берилур.” Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг муҳкам китобида, Қуръон тиловати билан кеча-ю кундуз машғул бўлиб, унинг аҳкомларига амал қилиб, унга хилоф қилишдан ҳазар қилган кишиларга савобларини Ўз фазлидан неча баробар қилиб кўпайтириб беришини шундай баён қилади:
إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَوةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُور * لِيُوَفِّيَهُمْ أُجُورَهُمْ وَيَزِيدَهُمْ مِنْ فَضْلِهِ إِنَّهُ

غَفُورٌ شَكُورٌ
29-30. Албатта, Оллоҳнинг Китобини (Қуръонни) тиловат қиладиган, намозини тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Оллоҳдан ажру-мукофот бўлишидан) умидвордирлар, зеро, (Оллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлу-карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта У ўта Мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир). (Фотир 29-30)

Абу Саъид  ривоят қилган ҳадиси қудсийда Оллоҳ  шундай дейди: “Ким тиловати Қуръон ва менинг зикрим билан машғул бўлиб ҳожатини сўраёлмай қолса унга, сўраганларга берганимдан афзалроғини берурман”.

Ва яна Алий  Росулуллоҳ  дан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Ким Қуръонни ёд олиб, у ҳалол қилган нарсаларни ҳалол, ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билса, Оллоҳ уни жаннатга киргизади ва дўзахга тушиш вожиб бўлиб қолган аҳли байтларидан ўнтасига шафоатчи қилади”.
3. Қуръонни ўрганиш ва ўргатишнинг аҳамияти.
Қуръонни таълим бериш, уммати муҳамМаддийяга фарзи кифоя, уни ёд олиш эса

вожиби кифоядир, токи унинг мутавотирлигига футур етиб, унга тағйир ва табдил йўл топмасин. Бу вазифани бир қисм мўъминлар бажарсалар қолганлардан соқит бўлади ва илло барча баробар гуноҳкор бўлади. Жаноби Росулуллоҳ  оят ва сураларни нозил бўлган вақтдаёқ еткизиб таълим беришдан сустлик қилмас эдилар:


يَاأَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ وَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ وَاللَّهُ يَعْصِمُكَ مِنْ النَّاسِ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِين
Эй Пайғамбар , Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани етказинг! Агар (бу фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларга) етказмаган бўлурсиз.

Росулуллоҳ  Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш билан шуғулланган кимсалар, одамларнинг энг афзали эканлигини қуйидаги Усмон бин Аффон  ривоят қилган ҳадисларида шундай баён қилганлар:

خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ ا لْقُرْانَ وَ عَلَّمَهُ

Яъни, “Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганингиздир”.

Ва яна Росулуллоҳ  марҳамат қиладиларки:

اِنَّ الَّذِى َ لَيْسَ فِى جَوْفِهِ شَئْ ٌ مِنَ ا لْقُرْانِ كَالْبَيْتِ ا لْخَرِبِ

Яъни, “Ичида андак бўлса ҳам Қуръон бўлмаган киши харобага айланган уйга ўхшайди”. Бу ҳадисни Абдуллоҳ бин Аббос  ривоят қилганлар.

Анас ибн Молик, Росулуллоҳ  дан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар:

اِنَّ لِلهِ اَهْلِينَ مِنَ النَّاسِ فَقِيلَ مَنِ اَهْلُ اللهِ فِيهِمْ-قَالَ اَهْلُ الْقُرْانِ اَهْلُ اللهِ وَ خَاصَّتُهُ
Яъни бу ҳадиси шариф, аҳли Қуръонлар Оллоҳнинг дўстлари, ансорлари, соф ва хос бандаларидирлар, деган манодадир.
4. Тиловати Қуръоннинг одоблари.
Тиловати Қуръоннинг ўзига хос одоблари бор. Уларнинг баъзиларига қисқача ишора қилиб ўтамиз. Ҳар бир қори учун қуйидаги одобларга риоя қилиш вожибдир.

1. Мумкин қадар қиблага қараб ўқиш, 2. Қуръонни таъзими ва оғиз пок бўлиши учун мисвок билан тишларини тозалаш, 3. Иккала бетаҳоратликдан пок бўлиш, 4. Баданлари ва кийимларини пок тутиш, 5. Ҳушбўй бўлиш. 6. Хушуъ, тафаккур ва тадаббур билан қироат қилиш, 7. Ҳузури қалб билан, ўқилаётган оятлардан таъсирланиб, ўзи-ўзи билан сўзлашмаслик, 9. Қори учун Қуръонни йиғлаб қироат қилиш мустаҳаб кўрилган, агар йиғлолмаса йиғлашга уриниши лозим. 10. Қўлидан келганча қироатини чиройли савт билан зийнатлаб тафаккур билан ўқиш. Чунончи Ҳақ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:


كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُوا الْأَلْبَابِ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, ушбу Қуръон барча

одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак китобдир.


5.Қуръонни қандай ўқиш керак.
Оллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръон тиловати учун муайян сифат, собит бир кайфиятни шариат қилди, Ўз Пайғамбари Муҳаммад га:
وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلا
Яъни, “Қуръонни шошмасдан, хотиржамълик ва тадаббур билан ўқигин”- деб буюрди. Бу эса ҳарфларнинг ўз сифатларини адо этиб яъни, доим тилнинг риёзати билан тажвид қоидаларига риоя қилиб ўқиш билан бўлади. Оллоҳ  шундай дейди:



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет