253
«Кадрлар тайѐрлаш миллий Дастури»да, узлуксиз таълим соҳасидаги
ислоҳотлар йўналишлари белгиланиб, улардан бири, - ―миллий мустақиллик
тамойиллари ва халқнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий
қадриятларнинг устуворлиги асосида таълимнинг барча даражалари ва
бўғинларида таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини
ривожлантириш‖ эканлиги белгилаб қўйилган.
Кўринадики, миллий ғурур ўз юртининг тарихини билиш, халқнинг
маданий меросини ҳимоя қилиш ва уни авайлаб-асраб келажак авлодларга
етказиш,
миллий қадриятларни тиклаш, шу йўл билан миллат ва ватан
тараққиѐтига хизмат қилишни англатади. Бизнинг энг катта ютуғимиз ўз
бойлигимизга ўзимиз эга бўлганимиздир. Бинобарин, мактаб ўқувчилари бу
байликларнинг қадрига етиш туйғуларини тарбиялашимиз керак. Маънавий
ахлоқий мукамаллик, виждонийлик, ор-номуслилик, яқинларига ғамхўр
бўлиш ва бошқа инсоний туйғулар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди.
Уларнинг асосида тарбия ѐтади. Бу борада
узлуксиз таълимнинг илк
бўғинларидан бўлган бошланғич таълим тизимида ўқувчиларни қорақалпоқ
достончилик ижоди намуналари воситасида тарбиялаш муҳим аҳамият касб
этади. Фарзанд дунѐга келар экан, уларга ақлий, ахлоқий, эстетик, жисмоний
тарбия бериш билан бирга Ватанпарварлик туйғусини ҳам шакллантириб
бориш ҳар бир ота-онанинг вазифаси ҳисобланади.
Мактаб ўқувчиларига Ватан туйғусини сингдириш, ватанпарварлик
маданиятини ошириш, оилада ота-онанинг, билим даргоҳларида эса устозлар
олдидаги энг муҳим вазифалардан биридир. Айниқса, қўлига
илк қалам
тутиб, ѐзишни эндигина бошлаѐтган бошланғич синф ўқувчиларига ўргатиш
янада маъсулиятлидир.
Қорақалпоқ шоири Бердақ Қарғабой ўғли бутун ижоди давомида халқлар
тенглиги, инсонпорварлик, ватанпарварлик ҳақидаги ғояларни илгари суради.
У инсоннинг шахсий бахтини, халқ бахти билан боғлик деб билади. Унинг
таъкидлашича ҳар бир одам бахтга эришиш учун ўз шахсий манфаатини халқ
манфаати билан бирлаштириши, халқ учун ватан учун керак бўлса, жонини
ҳам аямаслиги керак.
Бердақнинг фикрича инсон олий аҳлоқий сифатларга, беғаразлик,
олийжаноблик, виждонлик, мехнатсеварлик,
мардлик фазийлатларга эга
бўлиши лозим. У халқни бутун қалби билан севиши, унинг фарованлиги учун
қайғуруши, халқ билан бирга бўлиши зарур
(1)
.
Шу билан бирга қорақолпоқ халқ достонларидан бўлган Тумарис,
Олпомиш, Қирқ қиз, Едиге каби достонларда ҳам болаларда Ватан ҳиссини
уйғотувчи элементлар жуда кўп келтирилган.
Бу жараѐнда халқ мақолларидан фойдаланиш ҳам ижобий таъсир
кўрсатади. Масалан: Ватан гадоси – кафан гадоси. Эр йигит элга тортар.
Юртинг омон – ўзинг омон. Мақолларнинг кўп маънолиги, уларнинг бир-
бири билан кўп тарафлама ва кўп қиррали алоқадорлигини,
бир-бирларини
тўлдиришини, изоҳлашини билдиради.
254
Хулоса ўрнида, Буюк Ўзбекистон Ватанининг ҳар бир фуқораси, айниқса
ўсиб келаѐтган авлодларимиз бир иймон-эътиқод билан яшамоғи, ўқиб
ўрганмоғи, меҳнат қилмоғи, фаолият кўрсатмоғи лозим.
Достарыңызбен бөлісу: