Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет139/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Благовещенский П.В. К вопросу о вакуфах в Сыр-Дарьинской области // Сборник 
материалов для статистики Сыр-Дарьинской области. Издание Сыр-Дарьинскаго 
Областнаго Статистическаго Комитета. – Т.: Типо-Литография С.И.Лахтина, 1891. – С. 22. 
2. Савицкий А.П. Поземленый вопрос в Туркестане (в проектах и законе 1867-1886 
гг.) –Т. 1963. – С. 14-37. 
3. Султонов Ў.А. Тошкент вақф хўжалигида анъаналар, ислоҳотлар ва муаммолар 
(XVI–XX аср бошларига оид тарихий ҳужжатлар асосида). мавзуидаги тарих фанлари 
доктори илмий даражасини олиш учун ѐзилган дис.. –Т.: 2016. – Б. 220. 
4. 
Худойқулов Т. XIX асрда Қўқон хонлиги (ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва 
маданий хаѐти). –Тошкент: TAFAKKUR, 2016. – Б. 65-66

 
ШАРОФ РАШИДОВ – ХАЛҚАРО МАЙДОНДА ТИНЧЛИК 
 УЧУН КУРАШЧИ 
 
Ф.Бобоев - PhD 
Ўзбекистон ФА Тарих институти катта илмий ходими
 
 
ХХ асрда Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган тарихий 
шахслардан бири Шароф Рашидовдир. Ушбу сиѐсат ва давлат арбоби нафақат 
Ўзбекистон тарихида балки, халқаро майдонда бўлиб ўтган тарихий 
жараѐнларга ўзининг муҳим иштироки билан жаҳон тарихида ҳам муайян 
ўрин эгаллаган. Бундай шахслар ҳақида кўплаб тадқиқотлар, монографиялар, 
илмий ва илмий-оммабоп мақолар ѐзиш мумкин. Ушбу тезисда Шароф 
Рашидовнинг дунѐнинг етакчи давлатлари ўртасида кечаѐтган қуролланиш 
пойгасига муносабати акс этади. 
Ҳар бир инсоннинг яшаши ва ишлаши учун тинчлик даркор. Тинчликни 
қадрига етиш, асраб авайлаш ҳар бир кишининг зиммасидаги юксак бурчдир. 
Тинчлигини йўқотган юрт қанчалар унумдор ерлари-ю, боғ-роғлари бўлмасин 
уларнинг ҳеч биридан манфаат ололмайди. Шу нарсаларни чуқур англаган 
Шароф Рашидов қуролланишни чеклаш масаласини ѐқлаб чиқди. У Иккинчи 
жаҳон урушидан сўнг инсонлар тинчликни қадрлайдиган бўлганлигини 
таъкидлаб, урушда вайрон қилинган шаҳар ва қишлоқлар, қириб юборилган 
қариндош-уруғларнинг образлари халқларнинг ѐдида эканлигини ҳамда уруш 
халқларни тинчликни қадрлашга ва тинч ижодий меҳнатнинг самараларини 
эҳтиѐткорлик билан асрашни ўргатганлигини алоҳида таъкидлайди [1]. 
Ш. Рашидов айрим шахсларнинг шахсий бойлик ортиришни истаб
халқларнинг тақдирига менсимасдан қараши ва халқаро вазиятдаги 
кескинликни юмшатишни истамай зўр бериб қуролланишни тарғиб 
қилаѐтганлигини танқид қилади. Шунингдек, у бу пайтда Совет Иттифоқи 
ҳарбий жиҳатдан катта кучга эга бўлганлиги муносабати билан Ғарб 
давлатларини ҳам атом ва водород қуроли билан қуролланишни гўѐ кучлар 
мувозанатини вужудга келтиради, деб оқлашини танқидий баҳолайди. 


252 
Совет Иттифоқи томонидан кўпгина мамлакатларнинг парламентларига 
қуролсизланиш масаласи тўғрисида йўллаган мурожаатини кўпчилик 
давлатлар томонидан қўллаб-қуввватланишига ишонган Ш. Рашидов ―зўр 
бериб қуролланишдан жуда катта фойда орттираѐтган милиардерлар энди 
қуролсизланишга йўл қўймасликни истаб қолганлигини‖[2] ҳам алоҳида 
таъкидлайди.
Шароф Рашидов халқаро майдонда зўр бериб қуролланиш 
мусобоқасининг тарафдори эмаслигини, шунингдек, у бўш ѐтган ерларни 
ўзлаштиришни, янги шаҳар ва қишлоқлар қуришни, театрлар, мактаблар, 
олий ўқув юртлари, курорт ва санаториялар барпо этишни ҳамда озиқ овқат 
товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш лозимлигини баѐн қилади.
Шунингдек, у қуролли кучлар ва қурол-яроғлар даражасини оширишда 
эмас, балки тинч яратувчанлик ишида мусобоқалашайлик, деган ғоят оқилона 
ғояни илгари суради. Бу унинг теран фикрли ва халқаро майдонда тинчлик 
тарафдори эканлигидан далолатдир.
Халқаро вазиятда тинчлик ўрнатилсагина, мамлакатлар ўртасида 
кескинлик юшшатилсагина ва халқлар орасида осудалик сақлансагина кенг 
кўламли яратувчанлик ишлари амалга оширилади. Халқаро доирадаги 
мавжуд вазиятни чуқур таҳлил этган сиѐсатчи тинчлик учун ҳамда халқаро 
вазиятдаги кескинликни юмшатиш ва қуролсизланиш учун курашган. У 
қуролсизланиш масаласида тинчликни ва ўсиб келаѐтган ѐш авлодни 
қадрловчи, ўз ватанининг эркинлигини истаган барча софдил кишилар 
томонидан ҳам қўллаб-қувватланишига ишонган[3].
Хуллас, тинчлик бор жойдагина Шароф Рашидов таъкидлаганидек, 
фарзандларимиз бахтиѐр бўлиб ўсади, янги заводларни, янги шаҳарларни, 
янги машиналарни барпо этадиганлар янада кўпаяди, ўз меҳнатини инсон 
бахти саодати учун сарф этадиган соҳа вакиллари янада кўпаяди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет