Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет141/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   164
1-секция

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» Баркамол 
авлод – Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. – Т.,Шарқ 1998 й.
2. Бердақ. Шеърлар тўплами. Т. 1983йил. 9-б. 
 
ФУТБОЛЧИЛАРДА ЧИДАМЛИЛИК МАШҚЛАРИ 
ЮКЛАМАСИНИ МЕЪЁРЛАШ 
 
Т.Искендеров – ўқитувчи, Ф.Мамутова, М.Исмоилов - 4-курс талабалари 
Нукус ДПИ «Жисмоний маданият» факультети 
 
Ўқувчилар жисмоний тайѐргарлигининг базавий сифати чидамлиликдир. 
У инсоннинг ҳаѐтий фаолияти ва организмнинг иш қобилияти учун катта 
аҳамиятга эга.
Чидамлиликнинг ривожлантришда махсус машқлар ва машғулот 
зичлигини оширишдан фойдаланилади, бунда югуриш машқлари яхши 
самара беради.
Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг асосий воситаси бўлиб 
юрак ва нафас органларини юқори ҳажмда ишлаб чиқаришни талаб этадиган 
машқлар хизмат қилади. Бундай ҳаракат фаолиятида болалар организмининг 
катта ҳажмдаги мушаклардан фойдаланишни талаб қиладиган югуриш 
машқларидан югуриш машқларидан фойдаланилади.
Умумий чидамлиликни ривожлантиришда футболистларда нагрузка 
бажарилишининг давом этиш вақти ва шиддати ҳамда дам олишнинг давом 
этиш хусусиятини ўзгартириб меъѐрланади.
Ёш футболчиларнинг чидамлилик қобилиятларини ривожлантиришдаги 
самарали усуллар қўлланилиб, унда машқ бир маромда ѐки шиддати 
ўзгартирилган ҳолда бажарилади. Жиддий тренировка қилиш босқичида 
футболчиларнинг умумий чидамлилигини тарбиялаш учун тренировканинг 
бир меъѐрли ўзгарувчан методини қўлланиш мақсадга мувофиқдир. Бу метод 
нагрузканинг пассив ѐки актив дам олиш билан алмашиниб турадиган бир 
неча порцияларга бўлиниши билан ҳарактерланади.
Машқларни бажариш тезлиги тахминан шундай бўлиши керакки, 
машқни бажариш охирига келиб томир уришининг тезлиги минутига 160-170 
марта.
Машқлар бажарилиш давомийлиги 45-90 сек. оралиғида.
Дам олиш интервали 15 сек.дан 45 сек.гача паузанинг охирига келиб 
томир уриш тезлиги минутига 120-140 гача.
Чидамлиликни ривожлантиришда умумий чидамлилик машқлари аста- 
секин 15-20 дақиқагача бажариб борилганда ривожланади. Кислороднинг 
максимал исътемоли (КМН) иш қобилиятининг юқори ривожланганлиги
умумий чидамлиликнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Турли шиддатларда югуришда чидамлиликни ривожлантириш:


255 
А)максималдан 90-95 %, 4-5 марта такрорлаш, 10-20 сек. давом этади, 
такрорлаш оралиғида 80-130 сек. дав олиш.
Б)максималдан 90 %, 3-4 марта такрорлаш, 60-85 сек. давом этади, 
такрорлаш оралиғида 130-150 сек. дам олиш.
В)максималдан 75 %, 3-4 марта такрорлаш, 100-140 сек. давом этади, 
130-160 сония дам олинади.
Г)максималдан 60%, 2-3 марта такрорлаш, 160-210 сек. давом этади, 160-
190 сек. дам олинади.
Футболчиларда чидамлилик машқларини бу туркумларда меъѐрлаш 
ижобий натижалар берди, машқларни бундай туркумларда бажариш 
ўқувчиларнинг аэроб-анаэроб имкониятларини оширади.
Аэроб режимда машқлар бажарилганда организм кислород билан 
таъминланади. Шунинг учун соғлиқни мустахкамлашда аэроб режимдаги 
машғулотлар биринчи даражали ҳисобланади. Аэроб воситалар сифатида 
циклик машқлар қўлланилади, бунда энг самарали восита югуришдир. Аэроб 
қувватни ошириш учун максималдан 60-50% шиддатдаги югуриш машқлари 
яхши самара беради.
Машқлар юқори шиддатларда бажарилганда иш анаэроб режимда содир 
бўлади, машқ бажараѐтган мушакларга кислород талаб даражасида етиб 
бормайди. Нагрузка шиддати юқори бўлган анаэроб жараѐнларда машқлар 
бир неча сония давом этади.
Шиддатни максималдан 95-100% бўлган нагрузка 10-20 сония давом 
этиб, иш анаэроб режимда содир бўлади.
Шиддати максималдан 75% нагрузкада машқларни бажариш функционал 
имкониятларнинг ривожланишига муҳим таъсир этади, иш бажариш аъроб-
анаэроб режимда содир бўлади ва умумий чидамлиликнинг энг асосий 
воситаси ҳисобланади. Мактаб ѐшли ўғил болаларда футболчиларнинг 
югуриш машқлари узоқ давом этиши максимал шиддатдан 50% нагрузкада 
кузатилади.
Бундай нагрузка 2 дақиқадан 15 дақиқагача ѐки ундан ҳам кўпроқ давом 
этади. Шундай қилиб, текширишларда мактаб ѐшли ўқувчилар футболчилари 
учун турли шиддатларда нагрузка меъѐрлари, машқларнинг давом этиши, 
машқлар оғирлигида дам олиш вақти, машқларни такрорлаш сони ишлаб 
чиқилди.
Чидамлилик машқларини меъѐрлашда ЮҚТУ, нафас олиш тезлиги, 
машқларни бажариш техникаси, чарчашнинг ташқи белгилари ва ўзини ҳис 
этишдан фойдаландик. Олинган маълумотлар мактаб ѐшли ўқувчиларнинг 
жисмоний тарбия дарсларида футбол тўгарагида чидамлилик сифатларини 
тарбиялашга ва турли шиддатларда югуриш машқларини меъѐрлашга хизмат 
қилади. Ҳар бир тренировка машғулотида югуриш, шунингдек бу ерда тавсия 
қилинган бошқа машқлардан фойдаланиш, бир қаторда индивидуал 
тренировкаларда югуриб ўтиш ѐш футболчиларнинг чидамлилигини анчагина 
ошириши керак. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет