Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты



Pdf көрінісі
бет32/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   164
1-секция

Пайдаланылған әдебиятлар: 
1. Саза журналының №0396 саны. «Ӛмиримизди ӛзгертиўши 
даналықлар». 6-бет 
2. www.uza.uz социал тармағынан алынған 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАҲАРЛАРИ ТАРИХИДАН 
 
Х.И.Мамадалиев
НамДУ “Архившунослик” кафедраси 
 
1876 йили Қўқон хонлигига барҳам берилгандан сўнг водий шаҳарлари 
маъмурий ва хўжалик бошқаруви жиҳатидан хонлик давридаги беклик ва 
саркорлик ҳудудларида тузилган Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш, Чимиѐн, 


61 
Наманган ва Чуст уездларга бўлинди.[Положение об управлении 
Туркестанского края: 1]. 1883 йилда вилоят майдони 83.664 кв. верст(1 верст 
1.0668 км) бўлган. 1905 йили эса унинг майдони 121.141 кв. верстга тўғри 
келган.[Статистический обзор Ферганской области: 2]. 1883 йилда Сирдарѐ 
вилоятидан 2 та волост Фарғона вилоятига ўтказилади. 1884 йилда Дашт 
генарал-губернаторлиги розилиги билан Еттисув вилоятининг Тўқмоқ 
уездидан Кетмонтепа волости Наманган уездига қўшилади [ Приложение к 
всеподаннейшему отчету: 3]. 
Фарғона вилояти 1886 йили Низом бўйича маъмурий-ҳудудий жиҳатддан 
уездларга бўлиган ва 1904 йилга келиб водийдаги бешта уезди – Марғилон, 
Андижон, Наманган, Қўқон ва Ўшда жами 100 волост (80 та ўтроқ ва 12 та 
кўчманчи ва 8 аралаш аҳоли волостлари), 629 та қишлоқ жамоалари (549 та 
ўтроқ, 80 та кўчманчи аҳоли жамоалари) бўлган. [Сухарева О.А., Турсунов 
Н.О: 4]. Рус қишлоқ жамоалари Марғилон уездида Рус, Наманган уездида 
Успенское, Андижон уездида Николаевский, Ўш уездида Покровский
бўлган 
.[ ЎзРМДА 19 жамғарма: 5]. 
1882 йилда вилоят аҳолиси 657 390 киши бўлиб, ундан ҳарбий қўшиндан 
ташқари 2388 киши рус миллатига мансуб бўлган. Вилоятдаги 150 938 киши 
шаҳарларда, 506 452 киши қишлоқларда яшаганлар. 1900 йилга келиб вилоят 
майдони 86 130 кв. верст, аҳолиси 1620 000 киши бўлиб, вилоят ҳудуди 
Туркистон ўлкасининг 1/7 қисмини ташкил қилган. 1904 йилда вилоят 
аҳолиси 1837 418 кишини ташкил қилади. Ундан 994 940 таси эркак, 842 478 
нафари аѐллар бўлган. Аҳолининг 19 % шаҳарларда яшаган. Шаҳарлар 
аҳолиси 1897 йилга нисбатан 1904 йилда 1 % га кўпайган. 1908 йилга келиб 
вилоят аҳолиси 2 млн.га етади. Шунда эркаклар 54 % (1 054383 нафар) ни 
аѐллар, 46 % (895950 тасини) ташкил қилган. Руслар эса ҳарбийлардан 
ташқари 3025 киши бўлган. Ўтроқ аҳоли 122805 кишини ташкил қилган. 
[Статистический обзор Ферганской области: 6]. 
ХХ асрнинг бошларида (1910 йил) эса вилоятнинг майдони кенгайиб 
(812420 кв.верст), аҳоли сони ҳам ошган (2062531 киши). Шунда Қўқон 
уездининг майдони 13312 кв.верст, аҳолиси 366.407 киши; Скобелев 
уездининг майдони 14069 кв. верст, аҳолиси 402.547 киши; Наманган 
уездининг майдони 152273 кв. верст, аҳолиси 359.554 киши; Андижон 
уездининг майдони 13333 кв.версть, аҳолиси 386004 нафар, Ўш уездининг 
майдони 25252 кв. верст, аҳолиси 152.664 киши бўлган. [ Статистический 
обзоръ Ферганской области: 7]. 
Вилоят уездларидан шу йили Андижонда 1 та шаҳар, 23 та волост (ундан 
15 ўтроқ аҳоли, 6 та кўчманчилар овули, 2 аралаш аҳоли жамолари) бўлган; 
Қўқонда ҳам 1 та шаҳар 23 волост (2 кўчманчилар қишлоқи, 21 та ўтроқ 
аҳоли волостлари); Скобелевда 2 та шаҳар, 19 волост (ундан 18 та ўтроқ 
аҳоли ва 1 та кўчманчилар жамоаси); Наманганда 2 та шаҳар,27 волост (22 та 
ўтроқ ҳаҳоли ва 5 кўчманчилар овуллари); Ўшда 1 та шаҳар, 11 волост 
(улардан 7 та ўтроқ аҳоли жамоаси, 3 та кўчманчилар овуллари ва 1 та аралаш 
жамоа) бўлган. [ Статистический обзоръ Ферганской области: 8]. Шу йили 
вилоятда 362 894 та ҳовли бўлганини мазкур манбада кўриш мумкин. 


62 
1910 йилги стстистик маълумотларига қараганда вилоятнинг асосий 
шаҳарларида аҳолининг 19,1 % яшаган. Улардан Қўқонда 115600 киши 
(улардан 51378 нафари аѐллар); Андижонда 79496 (36496таси аѐллар); 
Наманганда 75567 (36598 таси аѐллар); Эски Марғилонда 47152 (аѐллари 
21959 нафар); Ўшда 47149 (23027 нафари аѐл); Чустда 18466 (аѐллари 8766 
нафар); Скобелевда 11466 (аѐллари 4072 нафар) бўлган. Бутун уездларда 
мусулмонларнинг сони 2 018 305 нафар (97,86 %), провославлар эса 31 556 
нафарни ташкил қилган. [Статистический обзоръ Ферганской области : 9]. 
1914 йил 1 январига келиб Фарғона вилояти аҳолисиннг сони 2 182 374 
кишини, жумладан шаҳар аҳолисининг сони 420 182 кишини ѐки вилоят 
бўйича жами аҳоли сонига нисбатан 19,3 % ташкил этилган. Фақатгина 
Марғилон ва Скобелев уездларида аҳолининг 12,4 % яшагани маълум бўлди. 
[Заорская В.В., Александер К.А. Промышленные заведения Туркестансокго 
края: 10]. 
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалар бўйича шундай хулоса қилиш мумкин 
Россия империяси Фарғона вилоятидаги шаҳарларни уездларга бўлиб 
бошқарди ва сиѐсий ва ҳудудий ўзгаришларни амалга оширди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет