Ёгилар ж и н о я т ч и л и ги н и н г о лд и н и о л и ш м асалалари
11
Тухум кўзига чиройли кўрингани учун олган. Ҳалол ва ҳаромнинг
фарқига бориши лозим бўлган, аммо бунга амал қилмайдиган
жоҳил она боласини қайтариш ўрнига тухумни унинг қўлидан
олиб, боласини рағбатлантириб, мақтайди.
Бола бўлса қўшнисиникидан тухум олиб (ўғирлаб) чиқишни
одат қилади. Сабаби онасининг қўллаб-қувватлашидан бу ишни
тўғри, деб билади. Натижада бола улгайгани сари ўғирлик миқдори
ҳам ошиб боради. Тухумдан товуққа, товуқдан қўйга ва ҳ.к. Ниҳоят
у ашаддий жиноятчига айланади-ю, қўлга тушиб ўлимга ҳукм
қилинади. Онаси бўлса ёлғиз ўғлига раҳм қилишларини сўраб яли-
нади. Онанинг илтимослари бажарилмай, ўғри дор остига келти-
рилади. Унга сўнгги тилагини айтишни ва уни бажаришни айтишган-
да, йигит ўлими олдидан онасининг тилидан бир ўпишни сўрайди.
Онаси яқин келганда, йигит онасинингтилини тишлаб узиб ташлай-
ди. Йиғилганлар бу жуда бемеҳр экан, деб уни айблашади. Йигит эса
уларга қарата: Мени жиноят йўлига буриб, дор остига олиб келган шу
тилдир. Аввал у жазоланиши керак деган экан8.
Тарбиядан кутилаётган асосий натижа фарзандларимизни
тўғри ижтимоийлашуви масаласидир.Ҳаётгатўғри йўналтирилган,
мослаштирилган ёшларнинг тўғри йўлдан оғиши кам кузатилган
ҳодиса саналади. Бугун биз кўп гапираётган иқтисодий тарбия,
ҳуқуқий тарбия, сиёсий тарбия, экологик тарбия, диний тарбия,
тиббий тарбиянинг мақсадини ҳам айнан миллий тарбия, ёшлар-
нинг реал ҳаётга тўғри ижтимоийлашуви ташкил этади.
Достарыңызбен бөлісу: