Кафедраси



бет11/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29

ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ





Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.

Тошкент - 2012



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН

МАЪРУЗА МАТНИ



Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда суғуртанинг зарурлиги ва унинг иқтисодий моҳияти


Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.


Тошкент – 2012

РЕЖА:

1. Ташқи иқтисодий фаолиятда иқтисодиётни реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлини янада оширишни таъминлаш.

2.Суғурта компанияларининг халқаро йўналишдаги фаолиятини ривожлантириш.



3.Халқаро суғурта хамжамияти ва у билан ҳамкорлик қилиш натижалари.


АДАБИЁТЛАР

1. Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1994.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2003.-496 б.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Суғурта фаолияти тўғрисида». Т.: 2002 й., 5 апрель. «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 28 май.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2008 йил 21 апрель.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2008 йил 22 май.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори. “2008 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”, 2009 йил 13 феврал.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчиларнинг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2009 йил 17 апрел.

  8. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал.

  9. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.- 67 б.

  10. Каримов И. А.Президентининг 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги қарори. //Халқ сўзи, 2010 йил 26 ноябрь ПҚ-1438-сонли

  11. Каримов И. А. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-18-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни. //Халқ сўзи , 2010 йил 16 ноябрь, 33-сонли.

  12. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.// Халқ сўзи, 2011 йил 16 апрель №ЎРҚ-283.

  13. Нор-Аревян О. Социальное страхование. Учебник для вузов- М.: Дашков и К., 2011

  14. Ермасов С.В Страхование.. Учебник для вузов – М.:Юрайт.,2011

  15. Под редакцией Л.А.Орланюк-Малицкой Страхование. -М.:-Юрайт,2011

  16. Худяков А.И. Теория страхования, М.: Статус, 2010 г.

  17. Годин А.М., Фрумина С.В. Страхование. Учебник для вузов. - М.: Дашков и К., 2009.

  18. Галаганов В.П. Страховое дело. – М.: Академия, 2009 г.

  19. Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование, 2-е издание. Учебник для вузов. - М.: Высшее образование, 2009.

  20. Под.ред. В.В.Шахова, Ю.Т.Ахвледиани. Страхование 3-е издание. Учебник для студентов вузов. - М.: Юнити, 2009 г.

Қўшимча адабиётлар

  1. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т. infoCOM.UZ МЧЖ.-2010 й.

  2. Никулина Н.Н. Страховой менеджмент.-ЮНИТИ,2011

  3. Ю.Т.Ахвледиани. Страхование внешнеэкономической деятельности. Учебное пособие для вузов.- М.: Юнити, 2010г.

  4. Игошин Н.А. Страховое право. Учебное пособие. - М.: Юнити. 2010

  5. Адамчук Н.Г. Международная практика страхования жизни. Учебное пособие.- М.: АНКИЛ, 2009 г.

  6. Internet saytlari:

  7. www.ankil.ru.

www.znay.ru.

www.UzReport.com.


1. Ташқи иқтисодий фаолиятда суғуртанинг ривожланиши

Жаҳон хўжалиги тараққиёти янги босқичга кўтарилаётган бир шароитда ҳеч бир давлат ўзаро алоқаларсиз истиқболини белгилай олмайди. Мамлакатлараро халқаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга эътибор берилаётган айни замонда, суғурта иқтисодий тизимнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Шунинг учун ҳам жаҳон талабига жавоб бера оладиган суғурта тизимини вужудга келтирмасдан туриб, мамлакатимизнинг жахон хўжалиги тизимига кириб бориши қийин. Демак, суғурта компанияларининг фаолиятини талаб даражасида ривожлантириш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради.

Суғурта фаолиятини ривожланган давлатлар суғурта компания­ларининг фаолият даражасига кўтариш орқали халқаро иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга, жаҳон бозори ва халқаро савдонинг тараққий этишига эришилади. Ривожланаётган давлатлар ўз иқтисодиётининг ўсишини таъминлашда, кўпроқ чет эл инвестицияларидан фойдаланадилар. Чет эл инвестицияларининг мамлакатга кириб келишини рағбатлантиришда суғурта ташкилотларининг ўрни беқиёс.

Суғурта компанияларининг халқаро йўналишдаги фаолиятини ривожлантириш ўз навбатида, айрибошлаш ҳажмига, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига ва товар ишлаб чиқариш кўламининг ўсишига таъсир кўрсатади, мамлакатлар ўртасида хўжалик алоқаларнинг кенгайишига имкон яратади.

Республика мустақиллиги эълон қилинган кундан бошлаб мамла­кат ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан Республика суғурта бозорида ҳам кескин ўзгариш рўй берди. Бозорга ўтишнинг специфик моделига асосланилган Ўзбекистон иқтисодий сиёсати макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, барқарор молиявий бозорни шакллантириш ва шу асосда тузилмавий ислоҳотлар учун қулай шароитлар яратишни таъминлашда тезкор иқтисодий ўсиш сифатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу йўналишдаги энг муҳим ютуқлардан бири бозор муҳитини шакллантириш, давлат монополиясини йўқотиш, суғурта соҳасини стратегик ўринларга олиб чиқиш ҳисобланади. Бу биринчи навбатда давлат бошқарув идоралари томонидан суғурта бозори мамлакат бозор инфратузилмасининг асосий таркибий қисми, дея қаралишига боғлиқ равишда фаол давлат сиёсати билан белгиланади.

Ўзбекистон мустақиллиги йилларида кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши, хўжалик юритишнинг бозор асосларини шакллантиришда тўплаган тажриба давлат суғуртасини ислоҳ қилиш ва давлат капитали иштирокида йирик ҳамда ишончли суғурта компанияларини ташкил этиш заруриятини англатди.

Ҳозирги пайтга келиб Ўзбекистонда суғурта фаолиятни тартибга солувчи, умумий қонунчиликни, махсус суғурта қонунчилигини ҳамда қонуний идораларнинг меъёрий ҳужжатлари комплексини ўз ичи­га оладиган қонунчилик тизими яратилди. Суғурта ҳуқуқининг бундай тизимининг мавжудлиги Республика суғурта бозорининг ривожланиши ва такомиллашишига асос бўлди.

Мамлакат Президентининг 2002 йил 31 январдаги «Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонида суғурта ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш кўзда тутилган. Бозор иқтисодиёти шароитида халқаро иқтисодий фаолиятни ривожлантириш суғурта фаолиятини қайтадан ташкил этишни талаб этади.
2.Суғурта компанияларининг халқаро йўналишдаги фаолиятини ривожлантириш
Ўзбекистон Республикасида 2002 йил 28 майда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун заминида чет эл суғурта ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш учун ҳуқуқий асослар яратилди.

Яъни, чет эл суғурта ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг мутахассислари (иштирокчилари) бўлишлари ҳамда чет эл суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурта қилишни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машиналар ҳамда механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни амалга оширишга ҳақлидирлар.

Бунда ана шундай суғурта шартномаларини тузиш суғурталовчилар ва суғурта воситачилари Ўзбекистан Республикасининг резидентлари орқали амалга оширишлик белгилаб қўйилди.

«Ўзбекинвест» компанияси хорижий инвесторлар ва миллий экспортчиларга инвестицион ва тадбиркорлик фаолияти жараёнида улар­нинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишончли кафолатлаш тизимини яратмоқда.

Шу сабабли, суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини аниқлаш мезонлари тизимини шакллантириш зарурати юзага келмоқда. Фаолият кўрсатаётган ҳар бир субъектларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш тўловга қобиллик кўрсаткичи орқали ёндошилади.

Шундай қилиб, халқаро суғурта компанияпарининг молиявий барқарорлигини аниқлаш учун улар фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини шакллантириш зарурияти юзага келмоқда.

Ривожланган мамлакатларда субъектларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаш тўловга қобиллик концепцияси орқали амалга оширилади. Тўловга қобиллик маълумотлари ва бошқа қатор кўрсаткичлар асосида суғурта ташкилотларининг рейтинг кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.

Бунда бир томондан, иқтисодиёт субъектларининг суғуртавий ҳимоясининг ишончли ташкил этилиши таъминланса, иккинчи томондан, у, мамлакатда суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш учун асос бўлади

Бу борада компания асосий стратегик мақсадларига эришиши муҳимлигини тушунган ҳолда ўзининг жадал ривожланишини, ракбатбардошлилигини, суғурта фаолиягининг даромадлилигини ва самарадорлилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг барқарор ўсишини таъминлаш сиёсатини муваффақиятли амалга оширмоқда.

Бозорнинг молия инфратузилмасини шакллантириш ва иқтисодиётда суғурта ўрнини ошириш давлатнинг устувор йўналишларидан бирига айланаётганлиги натижасида «Ўзбекинвест» компанияси суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва барқарорлаштиришга эришди.

«Ўзбекинвест» компанияси миллий қайта суғурталаш бозорини ривожлантириш ташаббускори сифатида миллий ҳамда ҳалқаро бозорларда қайта суғурталаш операцияларни ва ўзаро манфаатли бизнес алоқаларни амалга оширмоқда, бу унга жаҳон суғурта бозоридаги илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш имконини бермоқда.

Халқаро суғурта ишига нисбатан компания сиёсати нафақат суғуртани тадбиркорлик фаолиятининг тури сифатида ривожлантириш, балки у иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик кўмагининг муҳим дастаги эканлигини тушунишга асосланилган ҳолда олиб борилди.

Келгусида компания халқаро корпорация даражасига эришиш учун етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурта компаниялари, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўз инфратузилмаси бўйича фаол иш олиб боришни мўлжалламоқда.

Халқаро суғурта ҳамжамияти билан фаол ҳамкорлик қилиш натижасида компания экспорт суғуртаси соҳасида илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда миллий экспортда, республика хўжалик субъектлари, кичик ва хусусий тадбиркорлик вакиллари манфаатлари билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Масалан, ок­тябрь ойида Тошкент шаҳрида халқаро технология, товар ва хизматлар бозорларида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт маҳсулот-ларини самарали тақдим этиш стратегиясини ишлаб чиқишга кўмаклашиш бўйича «Экспорт маҳсулотларини тақдим этишга кўмаклашиш масалалари» биринчи халқаро анжуманининг ўтказилишидир. Анжуман Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда компания томонидан ташкил этилган.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт Миллий суғурта компанияси доимий равишда «замонавий инновацион суғурта компанияси» деган тавсифга мос бўлиш учун алоҳида эътибор қаратиб, ташкил этилгандан буён фаолиятига ахборот технологияларини татбиқ этиш борасида ташкилий-техникавий кадрлар ва молиявий асосларни яратди.

Бугунги кунда мамлакат олий қонунчилик органи томонидан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон имзо тўғрисида»ги, «Элек­трон ҳужжатлар алмашинуви тўғрисида»ги ва «Электрон тижорат тўғрисида»ги каби қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонни халқаро ахборот жамияти интеграциясига кириб бориши учун мустаҳкам асос яратди.

Халқаро суғурта бозорида фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари орасидаги муносабатлар суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунга риоя қилган ҳолда, бозор талаби асосида амалга ошмоқда. Бугунги кунда Республика суғурта бозорида хориж суғурта компанияларининг бўлимлари фаолият кўрсатмокда. Хориж суғурта компаниялари ва шунингдек давлатлар ўртасида ташқи савдо операцияларни фаоллаштиришга кўмаклашувчи хорижий банклар ҳамда мамлакатлар экспорт-кредит агентликлари билан биргаликда молиялаштиришнинг ва суғурталашнинг турли схемаларини амалга оширмоқда. Бу албатта, мамлакатимизга хорижий инвестицияларнинг кириб келишига кенг йўл очиб беради.
3. Халқаро суғурта хамжамияти ва у билан ҳамкорлик қилиш натижалари.
Халқаро бозорда тижорат ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш турли хил хавф-хатарлар билан боғлиқ. Бошқача айтганда, халқаро иқтисодий фаолиятни турли хил рискларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Риск - олдиндан билиб бўлмайдиган воқеа ҳодисанинг рўй бериш эхтимоли.

Бундай тусдаги ҳодисаларнинг рўй бериши натижасида халқаро иқтисодий фаолият иштирокчилари моддий зарар кўришлари мум­кин.

Чет элдаги аксарият йирик ишлаб чиқариш корхоналари риск би­лан курашиш ва кўриладиган зарарларни мумкин қадар камайтириш мақсадида ўзларининг махсус бўлимларига эга.

Бу бўлимларнинг асосий мақсади эҳтимолдаги кўриладиган ҳар бир зарарни энг кам даражада камайтиришга қаратилган. Мисол учун, энг йирик «Хёхст» (Hoechst AG) Германия концерни корхонаси ўзининг бошқариш тузилмасида 35та ходимдан иборат бўлган суғурта­лаш бўлими фаолият олиб боради. Ходимларнинг иш фаолияти асосан марказлаштирилган йўналишдаги халқаро бозорларда содир бўлиши мумкин бўлган рискни ўрганишга қаратилган.

Чунки, корхона ишлаб чиқарган товар махсулотининг деярли 80% чет эл бозорларида сотилади ва улар суғурта ҳимоясига олинган. Шу сабаб концерн турли хил суғурта компанияларига йилига 300 млн. мар­ка миқдорида суғурта мукофоти ўтказиб туради. Шундан 40% унга тегишли бўлган иккита суғурта компаниясининг ҳиссасига тўғри келади.

Халқаро иқтисодий фаолият йўналишида иш олиб бораётган барча давлатлар ва шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан амалга ошириладиган товарлар (шплар, хизматлар) савдоси йўналишида содир этилиши мумкин бўладиган барча суғурта рискларнинг олдини олиш бўйича риск концепциялари ишлаб чиқилди. Бу халқаро иқтисодий фаолият юритиш дастурининг асосий қисмларидан бирини ташкил этади.

Халқаро иқтисодий фаолиятда юзага келиши мумкин бўлган риск­ни бошқаришда амалга ошириладиган ишлар нималардан иборат бўлиши мумкин? фикримизча



  • воқеликнинг таҳлили ва эҳтимолдаги рискни англаш;

  • эҳтимолдаги зарарни баҳолаш ва уни камайтириш:

  • қабул қилинган қарорни татбиқ этиш ва унинг бошқарилишини
    назорат қилиш кабилардан иборат бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет