Кафедраси



бет12/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29

МАЪРУЗА МАТНИ

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда суғурта турлари




Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С..


Тошкент – 2012
РЕЖА:

1. Ташқи иқтисодий фаолиятини суғурталашда қўлланиладиган терминология.

2. Чет элда мавжуд мол-мулкни суғурталаш, норезедентлар мол-мулкини суғурталаш, корхона фаолиятининг тўхташи билан боғлиқ зарарни суғурталаш.

3. Инвестицион лойихаларни суғурталаш.



АДАБИЁТЛАР

1. Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1994.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2003.-496 б.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Суғурта фаолияти тўғрисида». Т.: 2002 й., 5 апрель. «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 28 май.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2008 йил 21 апрель.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2008 йил 22 май.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори. “2008 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”, 2009 йил 13 феврал.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчиларнинг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2009 йил 17 апрел.

  8. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал.

  9. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.- 67 б.

  10. Каримов И. А.Президентининг 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги қарори. //Халқ сўзи, 2010 йил 26 ноябрь ПҚ-1438-сонли

  11. Каримов И. А. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-18-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни. //Халқ сўзи , 2010 йил 16 ноябрь, 33-сонли.

  12. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.// Халқ сўзи, 2011 йил 16 апрель №ЎРҚ-283.

  13. Нор-Аревян О. Социальное страхование. Учебник для вузов- М.: Дашков и К., 2011

  14. Ермасов С.В Страхование.. Учебник для вузов – М.:Юрайт.,2011

  15. Под редакцией Л.А.Орланюк-Малицкой Страхование. -М.:-Юрайт,2011

  16. Худяков А.И. Теория страхования, М.: Статус, 2010 г.

  17. Годин А.М., Фрумина С.В. Страхование. Учебник для вузов. - М.: Дашков и К., 2009.

  18. Галаганов В.П. Страховое дело. – М.: Академия, 2009 г.

  19. Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование, 2-е издание. Учебник для вузов. - М.: Высшее образование, 2009.

  20. Под.ред. В.В.Шахова, Ю.Т.Ахвледиани. Страхование 3-е издание. Учебник для студентов вузов. - М.: Юнити, 2009 г.

Қўшимча адабиётлар

  1. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т. infoCOM.UZ МЧЖ.-2010 й.

  2. Никулина Н.Н. Страховой менеджмент.-ЮНИТИ,2011

  3. Ю.Т.Ахвледиани. Страхование внешнеэкономической деятельности. Учебное пособие для вузов.- М.: Юнити, 2010г.

  4. Игошин Н.А. Страховое право. Учебное пособие. - М.: Юнити. 2010

  5. Адамчук Н.Г. Международная практика страхования жизни. Учебное пособие.- М.: АНКИЛ, 2009 г.

  6. Internet saytlari:

  7. www.ankil.ru.

www.znay.ru.

www.UzReport.com.


  1. Ташқи иқтисодий фаолиятини суғурталашда қўлланиладиган терминология

Халқаро иқтисодий фаолиятни бошқаришда суғурталашга асосий ўрин ажратилади. Бунда уч хил суғурталаш тизими мавжуд бўлиб, улар мол-мулк, шахсий, жавобгарлик суғуртаси шаклида намоён бўлади.

Мол-мулк суғуртасида кўпроқ қуйидаги суғурта турлари амалга оширилади


  • юкларни суғурталаш,

  • ссудами суғурталаш,

  • ҳаво транспортини суғурталаш,

  • автомобилларни суғурталаш,

  • экспорт кредитларини суғурталаш,

  • корхона фаолиятининг тўхташи билан боғлиқ зарарларни суғур­талаш,

  • чет элда мавжуд мол-мулкни енгидан суғурталаш,

  • норсзидентларнинг мол-мулкини ёнғиндан ва бошка рисклардан
    суғурталаш,

  • бошқа мол-мулк суғуртаси

Жавобгарлик суғуртасида суғурталанувчининг учинчи шахсга етказган зарари суғурта объекти бўлиб ҳисобланади Учинчи шахс жисмоний ва юридик кўринишда бўлиши мумкин. Бу жавобгарлик мажбурий ва ихтиёрий шаклларда амалга оширилади.

Халқаро иқтисодий фаолиятда кўлланилиши мумкин бўлган суғурталари.



  • автофукаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича халқаро суғурта полиси (яшил карта тизими);

  • хаво лайнеридаги йўловчиларни хамда экипаж аъзоларини суғур­
    талаш;

  • юк жўнатувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш;

  • товар ишлаб чиқарувчининг жавобгарлигини суғурталаш;

  • божхона брокери жавобгарлигини суғурталаш;

  • адвокат, юридик фирма, нотариус, аудиторларнинг жавобгарлигини суғурталаш;

  • бошқа турдаги жавобгарлик суғурталари

Инсоннинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳар бир одамнинг даромади шахсий суғурта объектига киради.

Бу борада ҳам суғуртанинг роли ортиб бормоқда. Бозор иқгисодиёти шароитида иқтисодий ривожланишни халқаро туризм ва тадбиркорлик фаолиятни ривожлантирмасдан тасаввур қилиб бўлмайди. Бунда барча фаолият турлари комплекс суғурталанади.

Комплекс турдаги суғурталашда бир суғурта полисида бир неча суғурта турларининг қайд этилиши ҳамда мазкур ҳолатнинг халқаро иқтисодий алоқаларда қўлланилишидир.

Масалан, қурувчи тадбиркорнинг қурилиш-монтаж ишларида содир бўладиган суғурта рискида химоялаш бўйича бериладиган суғурта полиси. Бундай суғурта полислари қурилиш жараёнларида мулкларнинг йўқолиб кетиши ёки объектларнинг зарарланиши, шу билан бир қаторда, машиналарни ўрнатиш ёки уларни демонтаж қилиш би­лан боғлиқ бўлган барча рисклар суғуртавий ҳимоя килинади.

Бу омил объектлар ишга туширилганидан кейинги даврда учинчи шахс томонидан етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг суғурта жавобгарлигини кафолатлайди (ҳодиса ижарачи томонидан белгиланган муддат ичида содир бўлса).

Суғурта қопламаси объектнинг экспорт шартномаси бўйича ишга тушириш билан боғлиқ бўлган барча харажатларини ўз ичига олади.

«Ўзбекинвест» ЭИМСКси халқаро иқтисодий фаолият билан боғлиқ кенг турдаги хизмат турларини тақдим этмоқда. Булар қуйидагилардан иборат:


  • экспорт шартномаларини комплекс сугурталаш «Харидор креди­ти» кўринишида;

  • тижорат банкларининг экспорт шартномаларини «Харидорга кре­дит» кўринишида,

  • экспорт шартномаларини бекор килинишидан,

  • чақиртириб олинмайдиган аккредитив ёки кафолат бўйича мажбуриятларни хорижий харидорнинг банки ёки кафили томонидан ба
    жарилмаслигидан;

  • хорижга чиқаётган шахсларнинг тиббий харажатларини суғур
    талашдан,

  • касбий масъулиятни суғурталашдан,

  • юк ташувчиларни жавобгарлигини суғурталашдан;

  • хорижий инвеститцияларнинг суғуртавий химоялашдан;

  • ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини умумий рисклардан су­
    ғурталашдан;

  • тадбиркорлик фаолиятини комплекс суғурталашдан;

  • инвестицион лойиҳаларни суғурталашдан;

  • банк фаолиятини комплекс суғурталашдан;

- энергетик қалтисликлардан суғурталаш ва ҳ.к. дам иборат.
«Ўзбекинвест» ЭИМСКси юқорида қайд этилган фаолият турлари билан бир қаторда маркетинг ва сервис хизматларини хам амалга оширмоқда.


  1. Чет элда мавжуд мол-мулкни суғурталаш, норезедентлар мол-мулкини суғурталаш, корхона фаолиятининг тўхташи билан боғлиқ зарарни суғурталаш

Ҳозирда давлатлараро ишлар ва хизматлар йўналишида фаолият кўрсатаётган жамият аъзоларининг, чет эл фуқароларининг саломатликларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мехнат фаолиятини яхшилашни назорат қилиб боришлик бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб борилаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак бундай вазифани фақат тиббий суғурта орқали амалга ошириш мумкин.

Тараққий этган мамлакатлар (АҚШ, Франция, Германия, Авст­рия, Италия)да суғуртанинг кенгроқ тарқалган турлари қаторида тиб­бий суғурта ҳам ривожланган бўлиб, унда компаниялар ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладилар.

Тиббий суғуртанинг мақсади фуқароларнинг саломатликларига хавф соладиган ҳодиса содир бўлса, унга йиғилган маблағ ҳисобидан тиббий ёрдам беришни кафолатлайди. Тиббий суғурта тизимида фуқаролар тиббий суғурта компанияларини танлаш, тиббий ёрдам ва кўрилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу турдаги суғурта мижозларга 50 минг АҚШ долларигача бўлгач масъулият чегарасида тиббий харажатларни қоплаб беришни кафолатлайди.

Бугунги кунда «Ўзбекинвесг» ЭИМСКси тақдим этаётган асосий хизматлар тиббий харажатларни суғурталаш, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, юкни суғурталаш, сайёҳнинг учинчи шахе олдидаги масъулиятини суғурталашдан иборат.

Ўз хизматларини сотиш учун компания икки йирик халқаро сафарларни суғурталаш жамиятлари ЭЛВИА (Швейцария) ва Корис (Фран­ция) билан ҳамкорлик килмоқда.

Ихтиёрий тиббий суғурта махсулоти компания томонидан 1998 йилда республика суғурта бозорида жорий этилган. Ушбу маҳсулотни сотиб олиш унинг эгасига республиканинг энг яхши шифохоналарида сифатли ва малакали тиббий ёрдам олишни кафолатлайди. Тақдим этилаётган хизматларни такомиллаштириш мақсадида ҳар бир мижознинг эҳтиёжи, имкониятларидан келиб чиқиб компания томо­нидан ихтиёрий тиббий суғурта бўйича дастурлар ишлаб чиқилган ва ушбу турдаги суғурта тури борасида Компания республиканинг қатор етакчи тиббий муассасалари билан шартномалар тузган.

Тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш ҳудудларини кенгайтириш мақсадларида халқаро ассистанс гуруҳи (Интернешнл Ассистенс Гроуп)га кирувчи Глобал Воежр Ассистанс, «Белвнешстрах» унитар суғурта корхонаси «Асисм Украина» суғурта компанияси, Қирғизистон Республикаси Президенти Девонининг даволаш бирлашмаси би­лан Марказий Осиё ҳудуди бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шарт­номалар имзоланиб амалга оширилмоқда.

«Узбектуризм» Миллий компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги бош келишув ва шартноманинг тузилганлиги эса Ўзбекистан Республикасига кириб келаётган туристларга компаниянинг комплекс сифатли суғурта ва ассистанс хизматларини кўрсатиш имконини беради.

Суғурта компаниялари ҳар бир суғурталанувчи фуқаронинг тиб­бий харажатларини суғурталашда ҳуқуқий ҳам моддий жавобгар ҳисобланади.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, тиббий суғурта компанияларнинг молиявий маблағлари, давлат бюджети маблағлари, жамоат ташкилотлари, корхона ва бошқа хўжалик субъектлари ва фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан ташкил топади.

Тиббий суғурта тизимида суғурта компаниялари мустақил фаолият кўрсатувчи хўжалик субъекти бўлиб, мулк шаклидан қатъий назар барча компаниялар, ишлаб чиқариш концерни ва корпорациялар билан мустақил суғурта шартномасини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.

Тиббий суғурта компаниялари ўз олдига қўйган мақсадини амал­га оширишда тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини эркин танлаш, ихтиёрий тиббий суғурта бўйича суғурта бадали, тиббий хизмат бўйича тариф миқдорларини белгилаш ҳамда тиббиёт муассасалари ва тиббиёт ҳодимлари томонидан суғурталанувчиларга келтирган зарар юзасидан суд жараёнини қўзғаш ҳуқуқларига эга.

Тиббий суғурта компаниялари ўз фаолиятларини амалга оширишда ўзларининг заҳира жамғармаларидан фойдаланишлари мумкин. Фаолият кўрсатадиган барча тиббий суғурта компаниялари мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз лицензия ва аккредитацияларига эга бўлишлари керак. Лицензиялаш давлат бошқарув органлари томо­нидан амалга оширилиб, тиббий суғурта компанияларининг ёрдам кўрсатиш фаолиятлари қатъий белгиланади. Масалан, чет элга чиқаётган сайёҳлар учун ихтиёрий тиббий суғурта жорий қилинган бўлиб, бунда тиббий ёрдам кўрсатишнинг тезкор амалга оширилиши кўзда тутилган. Ривожланган мамлакатларда суғурта полней бўлган сайёҳларга четга чиқиш учун рухсат берилади.

Бундай полисга эга бўлган сайёҳларга қуйидаги тиббий ёрдам кўрсатиш учун қилинадиган харажатлар қопланилиши кўзда тутилади: тиббий шифохонага ётқизиш; тез ёрдам хизматида етказиш; дори-дармон сотиб олиш; бахтсиз ходиса содир бўлганда ёки тўсатдан саломатлигини йўқотган ҳолларда қилинган харажатлар ва жасадни четдан ўзи яшаб турган давлатга ёки ҳудудга олиб келиш билан боғлиқ харажатлар.

Тиббий суғурта жараёни гувоҳсиз ҳам амалга оширилади. Тиббий суғурта харажатлари тўсатдан содир бўладиган тиббий ҳодисаларни қоплаш учунгина амалга оширилади.

Сайёҳларнинг узлуксиз касалликларини даволаш учун тиббий су­ғурта ташкилотлари томонидан харажатлар қопланмайди (бу ҳолат суғурта гувоҳномасини олгунга қадар аниқланган бўлса). Аксарият суғурта компаниялари ўз мижозларига тиббий суғуртадан ташқари, бошқа суғурта турларини ҳам таклиф қиладилар. Шу жумладан, сафарнинг қолдирилиши билан боғлиқ молиявий риск бўйича ҳам.

Суғурта полиси бир қанча тиббий хизмат турлари билан таъминланиши мумкин. Масалан, амбулатория ва стационар, стоматологик ёрдам, шифокор томонидан тавсия этилган дори-дармонлар ҳамда беморнинг кўчиб ўтиши билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари халқаро иқтисодий фаолиятни амалга оширишдаги ҳисоб-китоб муносабатларида суғуртага боғлиқ бошқа рисклар ҳам мавжуд. Бундай рисклардан бири валюта риски.
3. Инвестицион лойихаларни суғурталаш.
Валюта риски бозор иқтисоди шароитида молиявий рискнинг муҳим элементи ҳисобланади. Хориж мамлакатлари валютасининг бошқа валютага нисбатан ўзгариб туришидан, кредит ва валюта операцияларидан кўрилган зарарлар валюта рискини қоплаш суммаси ҳисобидан тўланади Халқаро иқтисодий фаолиятни амалга оширувчилар хизмати учун белгиланган нархлар билан боғлиқ турли рискларга дуч келинади: хизматга ҳақ тўлашдаги камчиликлар, сотувчи ёки харидорнинг тўловга ноқобиллиги, валюта курсларининг ўзгариши, барқарорлиги ва инфляция кабилар.

Валюта операцияларини назорат қилиш усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тузилган бўлимлар шартларининг халқаро валюта бозорлари
шартларига мос келишини текшириш билан боғлиқ бўлган стандарт
тизимни ташкил этиш,

—дилерлар билан тузилган битимларни таҳлил этиш, улар тўғрисида банк ва суғурта компанияларига маълумотлар бериш,



  • валюта операциялари бўйича суғурталашдан экспорт рискларини
    кафолатлашда фойдаланиш,

  • мамлакатларда валютани тартибга солиш кридапарининг таҳлили;

  • валюта операциялари бўйича ўтказилган музокараларнинг назора
    ти ва уларнинг тахлили,

  • валюта операцияларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, на­
    зорат қилиш ва аудит текширувларини ўтказишдан иборатдир.

Суғурта рискида ҳисоб-китоб муносабатларини бошқаришга боғлик бўлган сабаблар қуйидагилардан ибораг бўлиши мумкин, яъни биржа савдосида баҳонинг тушиши, фоиз баҳолари ва валюта курслари тушишининг олдини олишда суғуртанинг тадбиркорлик риски­ни камайтириш усулидан фойдаланилади.

Бу усулнинг афзаллиги масаланинг тез ҳал қилиниши, қиймати унча юқори эмаслиги ҳамда бозорда фъючер шартномалари ва опционлардан фойдаланиш имкониятларининг юқорилигидадир. Аксинча унинг камчилик томони шундан иборатки, жуда қисқа диапазонда фаолият олиб бориши билан характерланади (товар айирбошлашдаги баҳо параметрлари фоиз баҳолари ва валюта). Бундай усуллардан фойдаланишда юқори малака ва тажриба талаб этилади ҳамда суғурта қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда професионал иштирокчилар томонидан амалга оширилида. Бу усулни қўллаш шуни тақозо этадики, булардан катта корхоналарда ва юқори ҳажмдаги халқаро иқтисодий фаолиятда фойдаланиш мумкин.

Халқаро иктисодий фаолиятга боғлиқ бўлган рискни бошқаришда ҳисоб-кредит муносабатларига боғлиқ бўлган турли хил шакл ва усуллар мавжуд. Бундай усулларга қуйидагилар киради:


  • товарларни жўнатишда хат-ҳужжатлар билан тасдиқлсшган аккредитивлар очиш,

  • банк кафолатларидан фойдалаииш (векселлар киритилиши кабиларнинг бекор қилинганлиги).

Бундай риск механизмининг қулай томонларидан бири - халқаро иқтисодий фаолиятда риск тадбирларини бирмунча пасайтиришида. Бундай усул ва жараённинг камчилиги банк хизматининг юқорилигидадир.

Шундай қилиб, ҳозирги замон суғурта риски, банк ва биржа ишлари халқаро иқтисодий фаолият билан шуғулланаётганлар олдида жуда кенг йўналишдаги имкониятларни очиб бормоқда.

Юқорида қайд этилган суғурта турлари бўйича суғурта риски тўла-тўкис қопланмайди, аммо уларни бирмунча камайтириши мумкин.

Суғурта рискини фирмаларнинг ички самарадорлигини ошириш йўли билан камайтириш мумкин (фаолиятни диверсификациялаш каби). Бунда турли хил суғурта рискини бошқариш усулларини яқин-лаштириш йўли билан юқори самарадорликка эришиш, яъни халқаро иқтисодий жараёнларни суғурталаш, хеджирлаштириш (хеджиро­вание), ҳозирги замон бошқарув усулларини қўллаш, ҳисоблаш тартиблари ва турларини такомиллаштириш билан боғлиқ.

Назорат учун саволлар:


  1. Халқаро иқтисодий фаолият рискини бошқариш деганда нимани тушунасиз?

  2. Рискни бошқаришдаги амалга ошириладиган суғурта жараёнлари нималардан иборат?

  1. Халқаро иқтисодий фалият билан боғлиқ риск.

  2. Халқаро иқтисодий фаолият билан боғлиқ суғурта жавобгарлиги.

  3. Халқаро иқтисодий фаолиятда валюта риски.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет