Кафедраси



бет14/29
Дата12.07.2016
өлшемі3.75 Mb.
#192888
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29

МАЪРУЗА МАТНИ

Мавзу : Ташқи иқтисодий фаолиятда савдо юкларини суғурталаш




Кафедранинг 2012 йил 25 майдаги 19-сон йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган

Каф. муд.______доц. ШеннаевХ.М.



Тайёрлади: Шеннаев Х.М.

Халикулова Г.Т.

Тақризчи: Нуруллаев А.С.


Тошкент – 2012
РЕЖА:

1. Юкларни суғурталашда халқаро савдо палатаси талаблари.

2. Ҳалқаро савдо тижорат йўналишида суғурта шартномаларини тузиш.



3. Суғурта ҳодисасидан кўрилган зарарларни қоплаш усуллари.

АДАБИЁТЛАР

1. Асосий адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Т.: Ўзбекистон, 1994.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси - Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2003.-496 б.

  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Суғурта фаолияти тўғрисида». Т.: 2002 й., 5 апрель. «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 28 май.

  4. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2008 йил 21 апрель.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи, 2008 йил 22 май.

  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори. “2008 йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”, 2009 йил 13 феврал.

  7. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчиларнинг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. – Халқ сўзи, 2009 йил 17 апрел.

  8. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлактимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал.

  9. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т.: Ўзбекистон, 2010.- 67 б.

  10. Каримов И. А.Президентининг 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги қарори. //Халқ сўзи, 2010 йил 26 ноябрь ПҚ-1438-сонли

  11. Каримов И. А. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-18-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни. //Халқ сўзи , 2010 йил 16 ноябрь, 33-сонли.

  12. Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.// Халқ сўзи, 2011 йил 16 апрель №ЎРҚ-283.

  13. Нор-Аревян О. Социальное страхование. Учебник для вузов- М.: Дашков и К., 2011

  14. Ермасов С.В Страхование.. Учебник для вузов – М.:Юрайт.,2011

  15. Под редакцией Л.А.Орланюк-Малицкой Страхование. -М.:-Юрайт,2011

  16. Худяков А.И. Теория страхования, М.: Статус, 2010 г.

  17. Годин А.М., Фрумина С.В. Страхование. Учебник для вузов. - М.: Дашков и К., 2009.

  18. Галаганов В.П. Страховое дело. – М.: Академия, 2009 г.

  19. Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование, 2-е издание. Учебник для вузов. - М.: Высшее образование, 2009.

  20. Под.ред. В.В.Шахова, Ю.Т.Ахвледиани. Страхование 3-е издание. Учебник для студентов вузов. - М.: Юнити, 2009 г.

Қўшимча адабиётлар

  1. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т. infoCOM.UZ МЧЖ.-2010 й.

  2. Никулина Н.Н. Страховой менеджмент.-ЮНИТИ,2011

  3. Ю.Т.Ахвледиани. Страхование внешнеэкономической деятельности. Учебное пособие для вузов.- М.: Юнити, 2010г.

  4. Игошин Н.А. Страховое право. Учебное пособие. - М.: Юнити. 2010

  5. Адамчук Н.Г. Международная практика страхования жизни. Учебное пособие.- М.: АНКИЛ, 2009 г.

  6. Internet saytlari:

  7. www.ankil.ru.

www.znay.ru.

www.UzReport.com.





  1. Юкларни суғурталашда халқаро савдо палатаси талаблари

Мустақиллик йилларида Узбекистон дунёдаги кўпгина мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди ва жаҳон иқтисодий интеграциясига борган сари фаолроқ жалб килинмоқда, ривожланган давлатлар билан ўзининг хўжалик алоқаларини кенгайтирмокда, ўзаро фойдали савдо-иқтисодий келишувлар тузмокда.

Бундай келишувлар натижасида 1936 йилда халқаро савдо палата­си «International Chamber of Commerce - ICC» товар етказиб беришнинг тижорат шартларини шарила ш халкаро қоидаларининг мажмуи белгиланган ҳужжатни ишлаб чиқди. Ушбу шартлар ИНКОТЕРМС - 1936 деган ном билан шуҳрат қозонди. 1990 йилда ана шу кридала-рига, уларни шаклланган халқаро савдо амалиётига мувофиқлашти-риш мақсадида ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

ИНКОТЕРМС - 1990 халқаро савдо палатаси (Байналминал хал­каро савдо тижорат шартлари) ишлаб чиққан ҳужжат бўлиб, унда товар етказиб бериш тижорат шартларининг шарҳланган халқаро қоидалари мажмуи белгилаб берилган.

Товар етказиб бериш шартларини ИНКОТЕРМС - 2000га биноан акс эттириш Узбекистон Республикасида тузштадиган контракгларга қўйиладиган асосий талаблардан биридир.

ИНКОТЕРМС-2000 халқаро савдо қоидаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, халқаро савдо йўналишида аксарият юкларни жўнатишда қўлланиладиган усуллар CIF ва СТРдан иборат. Бу усуллар билан товарларни экспорт-импорт қилишда сотувчи ижобий келишувлар асосида товарни суғурта компаниялари орқали суғурталашга маж-бур. GIF ва CIP шарти бўйича сотувчи юк суғуртасини албатта, таъ-минлаши шарт. Харидор эса ташиш жараенини товарнинг йўқолиши ва шикастланиши билан боглик хавф учун масъулдир. Сотувчи суғур-та шартномасини тузади ва суғурта мукофотини тўлайди.

Харидорнинг CIP етказиб бериш шартига кўра сотувчи экспорт учун товарни божхонада холи қилишни таъминлаши керак. CIP етка­зиб бериш шарти бўйича транспортнинг ҳар қандай туридан фойда-ланилиши мумкин.




  1. Ҳалқаро савдо тижорат йўналишида суғурта шартномаларини тузиш

Халкаро савдо тижорат йўналишда қабул қилинган қоидалар бар-ча йўналишлар бўйича суғурта шартномаларини тузишни тақозо эта-ди. Суғурта ҳодисалари рўй бериши натижасида юзага келадиган ха-ражатларни энг кам шкалага келтириш учун турли йўналишлар бўйи-ча шартномалар олиб борилади. Бунга қуйидаги мисолларни келти-ришимиз мумкин. Лондон суғурта институтининг юкларни суғурта-лаш тамойилига кўра (юклар ҳалокати бундан мустасно) халқаро йўналишда фаолият олиб бораетган суғурта компаниялари суғурта жавобгарлигини ўз зиммасига олади. Халқаро савдо йўналишидаги келишувларда Лондон суғурта институти томонидан ишлаб чиқил-ган «А», «В» ва «С» тамойиллардан юкларни суғурталашда кенг фой-даланилади.

Халқаро йўналишларда товарлар(ишлар, хизматлар)ни суғурта-лашни Ўзбекистон Республикасида «Ўзбекинвест» ЭИМСКси амал-га оширади.

«Ўзбекинвест» компанияси 1997 йил февралдан бошлаб Узбекис­тан Республикаси ҳукуматининг қарорига биноан экспорт кредитла-рини суғурталаш бўйича давлат агентлиги вазифаларини бажаришга киришди.

Экспорт суғуртаси компания фаолиятининг асосий турларидан бири ҳисобланиб, хорижий бозорларда миллий экспортчиларнинг сиёсий ва тижорат рискларидан суғуртавий ^имоялашни назарда ту-тади.

Маълумки, кафолат билан ёки аккредитив билан маҳсулотни ет­казиб беришга нисбатан муқобил шакл сифатида экспорт шартнома­ларини суғурталаш полисининг мавжудлиги экспортчиларга хорижий харидорнинг тўлов шартларини бажаришга ишонч ва пулни кейинчалик тўлаб бериш шарти билан маҳсулотни тушириш имкониятини беради.

Халқаро ва ички юкларни ташишда юкларнинг суғуртаси кўп ҳолларда, олди-сотди шартлари суғурталовчи ёки суғурталанувчининг суғурта шартномаси таркибвда бўлади. Шартномада асосан, сугурта шартномасини тузишда мажбуриятни қайси томон олиши, сотувчи ёки харидор ва ташувчининг суғурта жавобгарлиги қандай миқдорда бўлиши ҳам кўрсатилади Суғурта амалиётида юкларнинг суғурта шартномалари қуйидагиларга асосан амалга оширилади:


  • барча рисклар учун жавобгарлик хар қандай сабабга кўра, барча турдаги зарарларнипг сугурта ҳимоясшш англатади;

  • хусусий авариялар учуп жавобгарликда юкничг аварияда кўргаи зарари тўла ёки қисман қопланади;

  • юк учун жавобгарликда юкларнинг тўла ёки қисман аварияси ҳисоблаимай, юкни олиб кетаётган транспорт воситаси аварияга учрагандагина тўланадиган сумма назарда тутилади.

Барча зарарларнинг суғуртавий қопланиши суғурта таърифлари асосида амалга оширилади. Суғурта тарифларини ишлаб чиқишдан асосий мақсад суғурталанувчига тўғри келадиган эҳтимолдаги зарар-нинг суммасини аниқлаш кўзда тутилади. Суғурта ҳодисаси натижасида кўрилган зарарларни қоплашда икки хил усулдан фойдаланила-ди. Биринчи усулда юк барча рисклардан суғурта қилинади. Шу йўна-лит бўйича «Ўзбекинвест» суғурта ҳимоясини Лондон суғурта институти томонидан ишлаб чиқилган юкларни суғурталашда кўрсатилган «А» тамойили бўйича амалга оширади, аммо қуйидаги йўналиш-лар бўйича кўрилган зарарлар суғурта орқали қопланмайди:

— ҳарбий ҳолатлир натижасида, торпедаларнинг урилиши, бомбалар ва бошқа ҳарбий қуроллар оқибатида, қароқчилик ҳужуми, фуқаролар уруши, халқ кўзголони, мусодара килиш, товарларни йўқ қилиш, товарларнинг харбий ёки фуқаро ҳокимиятлари томонидан йўк килинишида;



  • атом бомбаси портлаши оқибатидаги зарарлар ёки ҳар қанақа атом энергиясидан фойдаланганлик туфайли кўриладиган зарарлар,

  • юкларни ташиш даврида йўл кўйилган хатолар окибатида кўрилган зарарлар,

  • ҳарорат таъсиридан, хавонинг кескин алмашинувидан ёки товар табиий хусусиятининг ўзгаришидан еки товарнинг қуриб қолиишдан,

  • товарлар қадоқланиш қоидаларининг бузилишидан кўрилган зарарлар;

  • юкларнинг ўз-ўзидан портлаши ёки қизиши натижасида ўт чикиб кетиши окибатида кўрилган зарарлар;

- юкларнинг халқаро қадоқланиш стандарты талабларига мое бўлмаганлиги оқибатида кўрилган зарарлар;

- товарларни ҳишорат босишидан кўрилган зарарлар ва бошқа холатлар.

Иккинчи усул бўйича суғурта ҳимояси факатгина қайд қилинган турларгагина тааллуклидир. Бундай суғуртавий ҳимоя белгиланган «В» ва «С» щартлар асосида амалга оширилади.

Масалан, агар сотувчи «В» бандита биноан огоҳлантирилган бўлса, келишилган санадан ёки етказиб бсриш учун белгиланган муддатнинг тугаши санасигача бўлган жавобгарлик назарда тутилади. Бунда товар мазкур шартноманинг ашёси сифатида тегишли тарзда идентификация қилинади. Юкларни иккинчи ва учинчи вариант бўйича суғурталашда, юкларга бўлган риск ҳодисалари камроқ ҳимоя қилинади. Лондон суғурта института қоидасига асосан бу қуйидагича таърифланади:

—ёнгин, яшин, бўрон еа бошқа табиий офатлар, кемалариинг йўқ бўлиши ёки бир-бири билан тўқнашиши, ҳавода ўзи учиб юрувчи қагтпиқ предметларга урилиши, кемалариинг қумга ўтириб қолиши, портлаши, шикастланиши, палубаларини сув ювиб кетиши, кўприкларнинг бузилиши;


  • кема ва самолётларнинг бедарак йўқолиб кетиши;

  • ортиш ва тушириш давридаги бахтсиз воқсалар содир бўлиши, ҳамда ёқилгиларни қабул қилишдаги содир бўладиган нохуш воқеаларда;

- умумий авария.

Юқорида қайд этилган тамойилларнинг таърифи қуйидагича:

А - суғурта рискларидан ҳимоялаш айрим рискларни инобатга олмаслик шарти билан тузилган шарнома бўлиб, унда юклар барча суғурта рискларидан ҳимояланади. Суғурталарнинг бу тури бўйича суғуртавий ҳимоялаш «Барча суғурта риски бўйича жавобгарлик» масъулиятини белгилайди.

В - С айрим суғурта рискларшш инобатга олиш шарти билан тузилган шартнома бўлиб, унда юклар шартномада кўрсатилган турлари бўйича ҳимояланади.

В ва С - юкларининг суғуртавий рисклар бўйича ҳимояланиши камроқ бўлади.


  1. Суғурта ҳодисасидан кўрилган зарарларни қоплаш усуллари

Юкларнинг «С» банди бўйича суғурталашнинг асосий йўналиши шундан иборатки, юклар кемаларнинг ҳалокатга учраши билангина

зарарланса, у холда суғурта хрдисасидан кўрилган зарарнинг бир қисми қопланиши мумкин.

Юкларни суғурталашнинг ўзига хос томонларидан бири шундан иборатки, бунда факат юкларнинг зарар кўрган миқдори қопланади. Бундай суғурталаш факат денгиз транспорт воситаларида қўлланилади.

Шунинг учун барча кема ходимлари суғурта ҳодисаси содир бўлишининг олдини олиш чораларини мукаммал равишда қўллашга ҳаракат қилади. Масалан, кема аъзолари кемани ёнғиндан саклаб қолиш мақсадида юкларнинг бир қисмини ташлаб юбориши ёки уни сув билан ўчириши мумкин.

Умумий авариадан ҳосил бўлган зарар ва харажатлар товар ва кема эгаси ўртасида унинг умумий қийматига кўра тенг тақсимланади ва зарар ҳисоблаб чиқилади. Айрим холатларда кўрилган зарарлар тўлиқ ёки қисман аварияга сабабчи бўлган томондан копланиши мумкин. Бундай жавобгарлик Денгиз савдо кодекси талаблари асосида амал­га оширилади.

Шунинг учун ҳам товарларни қайси транспорт воситаларида ташилишидан қатъий назар сотувчи ва харидор товарларни экспорт импорт килиш мақсадида тузилгап шартномаларда имкон қадар кам зарарланишни кўзда тутишлари лозим бўлади. Сотувчи ва харидорнинг у ёки бу суғурта вариантини қабул қилишда биргаликда иш кўришлари Муҳимдир.

Ҳар икки томон CIF ёки С1Р шартлари бўйича товарларни ташишда, мустақил риск қийматини инобатга олган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

Товарларни CIF ёки CIP шарглари бўйича айирбошлашда сотувчи учун алоҳида товарларнинг суғурталаниши кўзда тутилмаган. Чунки, айрим товарларни (кокс, металл, чўян, нефть кабилар) жўнатиш жараёнида ҳеч қандай зарар кўрмасликлари мумкин. Қимматбаҳо машина ускуналари ва асбобларни жўнатишда бунинг аксини кузатиш мумкин. Шунинг учун ҳам томонлар шартномаларни имзолаш пайтида, ўзларига қулай бўлган суғурта вариантини танлашлари керак бўлади.

Томонларнинг келишувига биноан, айрим турдаги суғурта риски ҳ.ам суғурталаниши мумкин. Маса.аан, баъзи шартномаларда хдрбий ҳолатдан, омма қўзғолонидан ва бошқа рисклардан суғурта килиш назарда тутилади. Икки томонлама тузилган шартнома шартларининг бажарилишини тўлиқ амалга оширишда суғурта компанияларини танлаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Хорижда ва Узбекистан Республикасида ҳозирги кунда жуда кўп суғурта компаниялари фаолият кўрсатади, аммо экспорт юкларни суғурталашни ҳамма компаниялар ҳам амалга оширавермайди. Узбекистонда халқаро савдо юкларини суғурталашни «Узбекинвест» ЭИМ-СКси амалга оширмоқда. Бу компаниянинг халқаро бозор йўнали-шида фаолият кўрсатаётганига 10 йилдан ошди. Тўпланаётган бой тажриба «Узбекинвест» компаниясини дунёнинг барча нуқталарида фаолият олиб бориши учун кенг имкониятлар очиб бераётган бўлса, Ўзбекистонда «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши эса компанияни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратиб берди.

1994 йил 13 апрель «Узбекинвест» суғурта компанияси ташкил этилганлигининг расмий санаси бўлиб ҳисобланади. Лекин компани­янинг алоҳида ўрни 1997 йилда белгилаб берилиб, Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг фармонига кўра у 60 млн. АҚШ доллари миқдоридаги низом жамғармаси билан «Узбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси этиб қайта ташкил этилди. Хорижий ин-весторлар ва миллий экспортчиларга инвестидион ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган кутилмаган рисклардан ишончли суғурта кафотларини тақдим этиш компниянинг асосий мақсад ва вазифаси бўлиб ҳисобланади.

Бугунги кунда «Узбекинвест» компанияси халқаро амалиётда қўлланиладиган суғурта хизматларнинг деярли барча турларини амал­га ошириб келаётган Ўзбекистон суғурта бозоридаги энг йирик ком-паниялардан бири ҳисобланиб, сезиларли молиявий заҳираларига, мамлакат ичкарисида ҳамда хорижда филиаллар ва шўъба корхоналарнинг ривожланган тармоғига, етакчи хорижий суғурта ва қайта суғурталаш компаниялари билан алоқаларга эга кўп тармоқли уни­версал суғурта комплексини ташкил этмоқда.

Назорат учун саволлар:



  1. Халқаро савдо палатаси ва унинг мақсади.

  2. Қўлланиладиган CIF ва С1Р, уларнинг моҳияти.

  3. Халқаро суғурта шартномаларини тузиш тамойиллари.

  4. Зарарларни суғуртавий қоплашнинг бошқа усуллари.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

СУҒУРТА ИШИ” КАФЕДРАСИ


ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СУҒУРТАСИ” ФАНИДАН



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет