Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет12/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
12
Р а ҳ и м а. Қанча катта бўлса шунча яхши. 
Э р к и н. Бўпти, қотирамиз. 
Б а ҳ р и. Шошма, бола. Дадамни суратларидан ҳам беш-олтитасини катталаштириб қўй, 
керак бўлади. 
Р а ҳ и м а. Орденлар билан тушган суратларидан бўлса яна яхши. (Эркин «хўп, хўп», деб яна 
уйга кириб кетади). 
Б а х о и. Ойим раҳматли кўп мўмин-қобил хотин эдилар-да. Дадамнинг шунча қилиқларини 
ҳам кечириб келганлар. 
Р а ҳ и м а. Сиз билмайсиз, раҳматли дадамни жамики кийимларига мунчоқ тақиб ташлаган 
эдилар. Кир ювганимда кўрганман. Мунчоқ дейсизми, тумор дейсизми, ҳаммасидан бор эди. 
Бари бир фойдаси бўлмаган. Ўша Зумрад хола билан тут тагида гаплашиб турганларида ушлаб 
ҳам олганлар. 
Шу пайт Н а з м и қўлидаги оғир тугунни аранг кўтариб кириб келади. 
Н а з м и. Яхши ўтирибсизларми? Нима бало, ҳаммаёқ жимжит. 
Б а ҳ р и. Жимжит бўлса, ана, сиз келдингиз, тўполон энди бўлади-да. 
Н а з м и. Дадам қанилар? Куёв бола кўринмайдилар? 
Р а ҳ и м а (маъноли цилиб). Сартарошга кираман, ундан кейин ҳаммомга тушаман, деб 
чиқиб кетганлар. 
Н а з м и. Шундо-оғ денг... Жуда ўзларига оро бериб қолдилар. Тавба! Қари одам жикиллаб 
юрса, ярашмас экан. 
Б а ҳ р и. Дадангиз қачон жикилламагандилар. Ҳаммавақт серкнинг отидек гижинглаб 
турадилар-ку! 
Н а з м и. Кеч қолдим, деб югуриб, ўпкам оғзимга келди. Химчисткага у-буларни берган 
эдим. Қани акам? 
Б а ҳ р и. Келиб қолар. Ишдан чнқиб келади-да. 
Н а з м и. Эркин нима қилди? Суратларни олиптими? Қачон кўрарканмиз? 
Р а ҳ и м а. Онали бўламан, деб шошиб кетяпсиз-да, сингилжон. Ҳали келса кўрарсиз, кула-
кула ўларсиз. Жудаям шошманг. Оначангиз келар ҳам, қилиғини чиқазар ҳам, ўртага 
совуқчилик тушар ҳам. 
Шу пайт эшик олдида машина тўхтаган овоз эшитилади. Бир оздан ксйин эшикдан Қ у д р а т билан М а х с у 
м кирадилар. 
М а х с у м. Кино бошлангани йўқми? 
Н а з м и. Қанақа кино? 
М а х с у м. Хотин танлаш киноси. Эркинжон олган қўлбола кино. 
Н а з м и. Шундо-о демайсизми? 
Б а ҳ р и. Эркинни чақиринглар, кеч кириб, қоронғи тушиб қолди. Деворга парда-мардасини 
оссин. Дадам келишлари билан кинони бошлаймиз. Дадамнинг ўзларидан дарак йўқ-ку. 
Қ у д р а т. Хотинлар ҳаммоми олдидаги сартарошхонада кўргандек бўлувдим. 
Б а ҳ р и. Ё тавба! Хотинларнинг ҳиди келади, деб атайин хотинлар ҳаммоми ёнидаги 
сартарошхонага бориптилар-да. Бўлмасам қишлокда еттита сартарошхона бор-а! 
Қ у д р а т. Ҳаммомдан қип-қизил бўлиб, буғланиб чиқаётган хотинларни кўриб, сал бўлса 
ҳам хуморлари босилади. 
М а х с у м. Сартарошхонадан чиқиб, хозмагга кириптилар. Иккита шам олиб, этикнинг 
қўнжига қистириптилар. Ундан кейин гулчи ўртоқлариникига бориб, бир даста антиқа 
гуллардан олиб, Қўштут томонга кетаётганларини одамлар кўришипти. 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет