Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет31/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
31
чиқамиз. 
Боядан бери хижолат чекиб турган хотинларга жон киради. 
Ж а м и л а. Ғанивой, энди бизни кечирасан-да. Беодобчилик қилиб қўйдик. 
З у м р а д. Жуда хунук иш бўлди-да. Назмихон олаверинглар, деганларига биз ҳам 
суриштирмай узаверибмиз. 
Ғ а н и. Асло хижолат бўлманглар, деяпман-ку. Ахир, бу нарсаларни одамлар есин, деб 
экканман-да. 
Қ у м р и. Э, барака топ. Боғинг бундан ҳам обод бўлсин. Обрўйинг ортаверсин. 
Раҳима кичкина чамадонча олиб чиқади. Ғанижон беихтиёр Раҳбарга қарайди. Узоқ қараб туради. Бир нима 
демоқчи бўлади. Деёлмайди. 
Р а ҳ б а р. Кетяпсизми? 
Ғ а н и. Кетяпман. Хайр энди. (Чиқиб кетади.) 
Н а з м и. Бопладимми?! 
Р а ҳ и м а. Бағритош, уятсиз! 
Н а з м и унга бурнини қийшайтириб чиқиб кетади. 
Р а ҳ б а р хамон кимирламай турипти, бир қарорга келгандек шошиб унинг кетидан кўча эшиги томон 
югуради. 
Р а ҳ и м а. Отамга жабр бўлди. Қариганда бунчалик азоб бериш керак эмасди. Ахир у киши 
кичкина одам бўлмаса. Эҳ, беодоб Назми... 
Қ у д р а т (шошиб киради). Дадам қанилар? 
Р а ҳ и м а. Ҳозир кетдилар. Киночилар билан Термизга жўнаб кетишди. 
Қ у д р а т. Э, аттанг. Битта кампирни кўндиргандим. Жуда антиқа эди. Ўрисчаниям, 
французчаниям биларкан. Ўзи билан гаплашдим. Рози бўлди. Дадам кўнсалар тамом. Тўйни 
бошлаворардик. 
Р а ҳ и м а. Дадам энди бизни кечирмайдилар. Назмихон хотинларга лимонхонани очиб 
берган эдилар... 
Қ у д р а т. Вой-вой, жуда хунук иш бўпти-ку. Э, аттанг-а! 
Э р к и н (қўлида хат билан ҳовлиқиб киради). Дада, мана хат. Бувам бериб кетдилар. 
Дадангга бер, дедилар. 
Қ у д р а т. (Шошиб конвертни очади. Ўқий бошлайди). «Болажонларим. Мен сизларни оқ 
ювиб, оқ тараб ўстирдим. Опичлаб катта қилдим. Тани бошқа дард билмас, дегандек 
юрагимдаги дардимни билмадинглар. Неча йиллаб қилган меҳнатим, орзу-умидларим бўлган 
лимонхонамни пайҳон қилишга йўл қўйдинглар. Мен шу лимонхонада ивирсиб юриб 
овунардим. Сизлар буни қадрига етмадинглар. Термизга жўнаб кетдим. Раҳбар холанг мен 
билан бирга кетди. Омон-эсон етиб борсак, фоточи Карапетян тирик бўлса ўзига, ўлиб кетган 
бўлса ўғлига суратимизни олдириб юборамиз. Келаси ҳафтанинг жума куни кечқурун соат етти 
яримда телевизорни бураб қўйинглар, мени кўрсатади. Сизларга Раҳбаройдан салом...» 
З у м р а д. Воп, писмиқ Раҳбар-э! Бу ёқда ишни пишиқ қилиб битишиб қўйган экан-да. 
Қ у м р и. Зумрад, яна куруқ қолдинг. Энди ўзингни қайси дарахтга осасан? 
З у м р а д. Ўзини осадиган аҳмоқ йўқ. 
Н а з м и (эшикдан хрвлиқиб келади). Дадам анаву Раҳбар кампир билан аллақаёққа қочиб 
кетган эмишлар. Шу ростми? 
Қ у д р а т. Рост! 
Н а з м и. Вой дод! Онагинамни арвоҳи чирқиллади! 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет