Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет155/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

17.3. Автотранспорт корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг 
вазифалари 
 
Автотранспорт корхоналарида бошқа корхоналар сингари бухгалтерия 
ҳисобининг объектлари бўлиб асосий ва асосий бўлмаган фаолият турлари, 
уларни ташкил қилувчи жараён ва операциялар, фаолият турларининг олиб 
борилишини таъминловчи активлар, активларни ташкил топиш манбалари, 
шунингдек эришилган молиявий натижалар ҳисобланади. Бухгалтерия 
ҳисобининг ушбу объектлари автотранспорт корхоналарида, бир томондан, 
ўзига хос хусусиятларга, иккинчи томондан эса, барча корхоналардаги каби 
умумий жиҳатларга эга.
Автотранспорт корхоналари асосий фаолиятини бевосита автотранспорт 
воситалари билан боғлиқлиги бухгалтерия ҳисобидан энг авваламбор ушбу 
воситаларнинг мавжуд ҳолати ва ҳаракати, улар ёрдамида бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лар, олинган даромад ва қилинган харажатлар
автотранспорт хизматидан эришилган молиявий натижалар тўғрисидаги
ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш каби функцияларни 
бажаришни тақозо этади. Бундан ташқари ҳисоб ходимлари автотранспорт 
воситалари иш фаолиятини соний ва сифат жиҳатдан ифодаловчи 
кўрсаткичларни доимий назорат ва таҳлил қилиш, назорат ва таҳлил 
натижаларини тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида 
раҳбариятга ҳамда бошқа фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиб бериш каби 
функцияларни ҳам бажаришлари лозим. 
Автотранспорт томонидан бажариладиган иш (кўрсатиладиган 
хизмат)лар нақд ҳамда нақдсиз пулга амалга оширилади. Автотранспорт 
корхоналари томонидан нақд пулга кўрсатилган хизматлар аҳолига 
кўрсатилган пуллик хизматларнинг муҳим турларидан бири ҳисобланади. 
Ушбу пуллик хизматларнинг ҳажми автотранспорт корхоналарининг 
кассасига топширилган пул миқдори билан, шунингдек сотилган йўл 
чипталари, талонлар ҳамда ҳайдовчилар томонидан йўлда ёқилғи сотиб олиш 
учун сарфланган йўл пули миқдоридан иборат бўлади. Нақдсиз пулга 
автотранспорт хизматлари тузилган шартномалар асосида кўрсатилади. 
Ушбу хизматлар ҳажми буюртмачиларга тақдим этилган ва улар томонидан 
тўлов учун қабул қилинган счёт-фактуралар асосида аниқланади. Ушбу 
хусусиятлар автохўжаликларда бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 


245
ҳажмини ҳисоб-китоб ва тўлов турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобга 
олиш зарурати борлигидан дарак беради.
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларни 
қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)га тортишда ҳам ўзига хос хусусиятлар 
мавжуд. Чунончи, биргина автотранспорт ёрдамида йўловчи ташишда 
шаҳаричи маршрутларидан тушган тушумлар ҚҚСга тортилмайди. 
Шаҳарлараро ва шаҳар ҳудудидан 10 километрдан ортиқ масофдаги 
манзилларга йўловчи ташишдан тушган тушумлар ҚҚСга тортилади. Юк 
ташишдан тушумлар уларнинг шаҳаричи ёки шаҳарлараро қатновидан 
қатъий назар ҚҚС тўловчи автотранспорт корхоналарида ҚҚСга тортилади. 
Автотранспорт томонидан бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)ларни 
ҚҚСга тортишдаги ушбу хусусиятлар бухгалтерия ҳисоби олдига 
автотранспорт 
корхоналарида 
ҚҚСга 
тортиладиган 
ҳамда 
унга 
тортилмайдиган даромадларни алоҳида ҳисобга олиш талабини қўяди. 
Автотранспорт корхоналари фаолиятида транспорт воситаларининг 
муҳим аҳамиятга моликлиги ҳайдовчилар ҳамда бошқа техник ходимлар 
меҳнати ва улар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил қилишда ўзига хос 
ёндашишни талаб қилади. Чунончи, автотранспорт воситаларини 
эксплуатация қилиш ҳамда улар бутлигини ва ишга лойиқлигини таъминлаш 
зарурати, автотранспортнинг турлари, маркалари, уларнинг юк ташиш 
имкониятлари, бошқариш даражасининг мураккаблиги, махсус разрядларни 
талаб қилишлиги ёки қилмаслиги, ишлаш режимлари ва шу каби бошқа 
омиллар автохўжаликларда меҳнатни ташкил қилишнинг, мос равишда 
моддий жавобгарликнинг якка ҳамда бригада шаклларидан кенг 
фойдаланишни, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай 
турларини кенг қўллашни тақозо этади. Ушбу хусусиятлар автохўжаликларда 
меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобини ташкил қилишда махсус ёндашишни 
зарурат қилиб қўяди. 
Автотранспорт воситаларининг иш фаолияти уларни ҳаракатга 
келтирувчи ёғилғи, ёғлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва шу каби бошқа 
моддий бойликларнинг тегишли миқдорда мавжудлигига, уларнинг бутлиги, 
сифати ва бошқа жиҳатларига боғлиқ. Шу боис ҳам ушбу активлар ҳисобини 
тўғри ташкил қилиш ишлаб автохўжаликлар фаолияти иқтисодий 
самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
Юқоридаги хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда автотранспорт 
корхоналарида бухгалтерия ҳисоби олдида турган асосий вазифаларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

автотранспорт воситалари ҳолати ҳамда ҳаракатини тегишли 
ҳужжатлар билан расмийлаштириш, улар асосида транспорт воситаларининг 
аналитик ва синтетик ҳисобини юритиш; 

автотранспорт воситаларининг иш фаолиятини, бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лардан олинган даромадларни ҳисобот даврлари бўйича 
ҳисобга олиш, уларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз вақтида ва тўғри 
расмийлаштириш; 


246

автотранспорт 
воситаларини 
эксплуатация 
қилишга 
доир 
харажатларнинг тизимли ҳисобини юритиш, ҳисоб маълумотлари асосида 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш; 

автотранспорт воситалари фаолиятини узликсизлигини таъминлаш 
учун зарур бўлган ишлаб чиқариш заҳиралари (ёқилғи, ёғлаш материаллари, 
эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) ҳолати ҳамда ҳаракатига доир бошланғич 
ҳужжатлар, моддий ҳисоботлар, шунингдек ҳисоб регистрларини ўз вақтида 
ва тўғри тузилишини таъминлаш; 

автотранспорт ёрдамида нақдсиз пулга бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лар бўйича ҳисоб-китобларни барча буюртмачилар бўйича ўз вақтида 
ва тўғри олиб бориш; 

кўрсатилган автотранспорт хизматларидан олинган нақд пул 
тушумларини корхона кассасига кирим қилинишини, нақд пул ҳисобидан 
ҳайдовчилар томонидан автомобил ёғилғиларининг харид қилинишини, пул 
маблағларининг банк муассассига топширишини тўғри ва ўз вақтида 
ҳужжатлаштириш; 

автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан 
эришилган молиявий натижалар кўрсаткичларини тўғри шакллантириш, 
уларни бухгалтерия счётлари ва ҳисобот шаклларида тўғри акс эттириш; 

меҳнат ҳақи, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни 
тўғри ҳамда ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш. 
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет