Министерство высшего и среднего специального образования республики



Pdf көрінісі
бет119/255
Дата10.10.2022
өлшемі7.64 Mb.
#462281
түріСборник
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   255
Русский и литература в поликультурном мире последний

Литература
1. 
Жеребкина И. « Прочти мое желание… ». Постмодернизм. Психоанализ. Феминизм. 
— М. : Идея-Пресс, 2000. Сс.135-163.
2. Пензина О.В. Проза второй половины XX века: гендерный аспект авторства: 
Рукопись дис. канд. филолог. наук. М. – 2009. – С. 177. 
3. Эфендиева Г.В. Художественное своеобразие женской лирики восточной ветви 
русской эмиграции: дис. ... канд. фил. наук: 10.01.01. – М., 2006. – С. 27. 
Қаҳҳор Ваҳобович Йўлчиев,
филология фанлари доктори, ФарДУ доценти 
 
ЛИРИК МАКОН ВА ВАҚТ БИРЛИГИ МАСАЛАСИГА ДОИР 
Лирик шеъриятдаги топохронос масаласи антик даврдан бери мавжуд бўлса-да, 
охирги йилларда нисбатан кам ўрганилган. Зеро, шоир шеър ёзиш жараёнида ташқи 
маконнинг аниқ лаҳзадаги кўринишидан таъсирланиб, ботиний топохроносни яратади. 
Бунда ташқи оламдан олган маконий деталь, турли топосларни ўзининг бадиий-эстетик 
тушунчаси ва кечинмасидан келиб чиқиб қайта ифодалайди. Натижада шаклланаётган 
шеърий асардаги топохронос муаммоси юзага чиқади. Бу эса ўз навбатида фабула ва лирик 
сюжет, диспозиция ва композиция масаласини ҳам тадқиқ этишни талаб этади. Чунки улкан 
топохроносни, яъни реал воқеликни ҳар бир шоир бадиий идрок этиш жараёнида ўзига хос 
тасаввур қилади, англайди, кўради. Бу эса лирик субъект ва яратилаётган ботиний асар 
ҳамда шаклланаётган матн ўртасидаги ички алоқани кузатиш заруратини изоҳлайди. Бунда 
ташқи топохронос ва ички топохронос, лирик субъект ва ташқи оламнинг умумий ҳамда 


240 
хусусий жиҳатларини аниқлаш тадқиқотчининг биринчи галдаги вазифаларидан саналади.
Зеро, “Ички (матндаги) макон эркинлиги ўлчаб бўлмайдиган даражада мураккаб, 
ташқи маконга нисбатан тўлароқ бўлади. Унда турли кучларнинг жамланмаси: 
кутилмаганлик, парадокслар яширин бўлади. Унда макон ва замоннинг ажралиши ёки 
турлича ўлчовда бўлиш каби муаммолар қолмайди. Ижодкор соф ижодий эркинликка 
эришишда барча макон-замонни енгиб ўтади. Шунинг учун бундай макон билан чексиз 
талқинлар бўладики, улар билан “буюк” матн барча жойда “мангу яшайди” [2, б.288]. 
Демак, бадиий матндаги топохронос турли ўринларда ҳар хил талқин этилиши, кўплаб 
мазмуний қатламларга эга бўлиши бадиий матнда ижодкор ижодий эркинликка эришишига 
боғлиқ бўлади. Шоир ўзи яратаётган бадиий топохроносга кўп функцияли бадиий код 
сифатида ёндашади ва унга турли бадиий-эстетик мазмунларни сингдириб юборади. Буни 
Абдулла Ориповнинг қуйидаги шеъри таҳлилида кузатиш мумкин: 
Қани, най бер менга, дўстгинам, 
Бергил, майли рубоб бўлса ҳам. 
Бер бир нафас бўшатиб олай
Тўлиб кетган юрагимни ман. [1, б.71] 
Айтиш керакки, бу ердаги ташқи топохроносда икки одам бор ва шеър сюжети 
диалоглашган. Бошқачароқ айтганда, лирик субъектнинг хаёлидаги дўсти билан суҳбати 
ҳам дейиш мумкин (Бизнингча, бу матн ҳам аслида монологик матннинг бир кўриниши, 
аммо соф монологдан ички мазмундаги персонажлар мурожаати, воқеалар деталлашгани 
билан фарқланади). Шеър тузилишига диққат қилинса, лирик воқелик “тўлган юрак” 
топохроноси атрофида кечади. Мазкур топохроносда ташқи ва ички олам муносабатлари, 
макон-замон чегараси яхлитлашган. Дастлаб “най”, сўнгра “рубоб” деталининг сўралгани 
кечинмалар тиғизлигини англатмоқда. Демак, шеър композициясидаги бадиий мурожаат 
(дўстгинам) ва такрор мурожаатлар (“қани, ... бер менга”, “бергил”) сюжет линияси лирик 
қаҳрамон ҳаётида содир бўлаётган воқеалар маҳсули эканига ишора қилади. Моҳиятга кўра, 
барча воқеалар юракда, кенгроқ айтилса, лирик субъектда, яъни маълум маконда содир 
бўлган. Бироқ қайси вақтда деган саволга лирик субъектнинг ўзи “тўлиб кетган юрак” дея 
жавоб бермоқда. Демак, шу ерда топохронос аниқ сифати билан кўринган. Шеър 
структурасининг айни шу макон ва вақтида янги қирраси очилмоқдаки, бу лирик 
шеъриятдаги топохронос масаласи у лирик қаҳрамон характерининг ҳали кўрилмаган 
томонларини очишга ёрдам беряпти. Чунки шеър матнида шу пайтгача дўстидан най, рубоб 
сўралгани ортида, яъни ташқи топохронос ортида ички топохронос турганлиги 
ойдинлашади. Кўринадики, шоир матн қуришда ташқи олам деталлари ёрдамида ички 
оламни тасвирлаган. Лекин бу ерда бундай мураккаб структурадан мақсад нима эканлиги 
эса кейинги бандда юзага чиқади:
Қаламимнинг кучи етмади 
Ҳисларимни буткул тўкмоққа. 
Дўстим, тингла, япроқчаларнинг 
Шивирлаши эшитилмоқда... 
Бу ерда лирик қаҳрамоннинг шоир эканлиги ва унинг табиат гўзаллигидан қалбида 
туғилган ҳаяжон, жунбушга келган ҳаётга ташналик ҳисси, табиат билан ошнолик, 
гўзалликка интилиши акс эттирилар экан, ботиний макондаги ҳиссий ғалаёнлар, 
кечинмалар туғёни лирик субъектга ҳаётни теран тушуниш, ўз фикр ва кечинмаларини 


241 
эркин ифодалаш имконини берган. Шоир ўзи ҳам тўла англамаган мураккаб, лекин уни 
ҳаракатга ундаётган, қалбини тўлдириб турган жўшқинликка ташқи топохроносдан жой 
излаган. Бу ерда асосий муаммо икки топохроноснинг кўлами турличалигида эмас, балки 
лирик субъект кечинмаси, унинг таъсирида шаклланаётган бадиий матн муҳимроқ 
саналади. Натижада лирик кечинма-образнинг маълум топосхроносдаги аниқ суврати 
намоён бўлади.Ундаги кечинманинг ҳаракати деярли сезилмайди. Шундай бўлса-да, 
япроқчалар деталида унинг ўсиши кейинги мисраларда юз беришига ишора бор.
Гўзал, сокин оқшом чўкмоқда, 
Тебранади елда чироқлар. 
Дарахтзор ҳам сокин солланар... 
Қандай маъсум, эрка бу чоғлар... 
Бир қарашда кечинмаларнинг мазкур ҳаракати ўта хусусий, тор, субъективдек 
туюлади. Лекин бадиий структурадаги шартлилик тамойили унинг умумийлиги юзага 
чиқишига ҳам асос бўлади. Чунки “бадиий воқелик образлар воситасида яралган ирреал 
олам бўлиб, бадиий шартлиликни қабул қилган ҳолдагина унга эстетик объект сифатида 
ёндашиш мумкин бўлади”[3, б.56]. Ўшанда маълум бир макон ва замондаги лирик субъект 
аниқ эстетик юкламани бажарувчи объектга айланади ва ўқувчини ўзи яшаётган маконга 
олиб киради, уни ҳам ўз замонига қўшади.
Юқоридаги парчада келтирилган оқшом, бир томондан, вақтни англатса, иккинчи 
томондан, оқшомги елда тебранаётган чироқ ва дарахтзор тасвири билан умумий мазмуний 
муносабатга киришиб, топохроносни ҳам ифодалайди. Натижада лирик субъект 
тасаввуридаги аниқ макон ва вақт тасвири кўзга ташланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   255




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет