Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет18/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйҳати: 
1. Ҳ.Икромов. Давр ва театр. Т-2008. 
2. М.Баяндиев, Ҳ.Икромов, М.Аҳмаджонова. Ўзбек театрида Миллий 
ғоя талқини. Т-2009.
 


63 
ҲАҚИҚИЙ ИСТЕЪДОД ЭГАСИ 
Абдувоҳидов Фаҳриддин Мелигалиевич –
Санъатшунослик фанлари бўйича
фалсафа доктори (Phd), доцент в.б. 
Аннотация. Ушбу мақолада, санъатшунослик фанлари доктори, 
профессор Муҳсин Ҳалилович Қодировнинг 1932-2015 йиллардаги ўзбек 
театри тарихини ўрганиши жараѐнлари хусусида мулоҳаза юритилади. 
Калит сўзлар: театр, театршунос, тарих, санъат, анъанавий театр, 
замонавий театр. 
Аннотация. В данной статье рассматривается процесс изучения истории 
узбекского театра 1932-2015 гг. доктором искусствоведения, профессором 
Мухсином Халиловичем Кадыровым. 
Ключевые слова: театр, театральная критика, история, искусство, 
традиционный театр, современный театр. 
Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин Ҳалилович 
Қодиров (1932-2015) ўзбек театри тарихини яратган йирик театршунослардан 
саналади. Ўзбек театр фанининг ривожланиш тарихини бу заҳматкаш ва 
сермаҳсул олимнинг ижодисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кўп йиллик ижодий 
фаолияти давомида ўзбек анъанавий театрини атрофлича ўрганиб, тадбиқ 
этиб келувчи олим ижодининг илк босқичлариданоқ бу хусусидаги 
масалаларни ўрганишга ва муаммоларни ҳал этишга бел боғлади. У ўттиздан 
ортиқ ўқув қўлланма ва адабиѐтлар ҳамда минга яқин илмий мақолалар 
муаллифидир.
Муҳсин Қодиров 1932 йилда Шаҳрисабзда туғилган. Ўрта мактабдан 
сўнг 1950 – 1955 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати 
институтининг театршунослик таълим йўналишида таҳсил олган. 1957 йили 
Республика санъатшунослик илмий – тадқиқот институтида фаолият 
кўрсатиб келди. 1962 йили Ўзбекистон Фанлар академияси “Ўзбек халқ 


64 
оғзаки драмаси” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1975 
йили Арманистон Фанлар академиясида “Анъанавий ўзбек театри ва унинг 
ўзбек совет театрининг шаклланишидаги ўрни” мавзусида докторлик 
диссертациясини ҳимоя қилди.
1962 йилдан илмий тадқиқотчилик ишлари қатори Тошкент театр ва 
рассомлик институтида Хорижий театр тарихи, кейинчалик театршунослик 
фанларидан талабаларга дарс бера бошлади. 1996 – 1998 йилларда шу 
институтнинг ректори сифатида фаолият юритди. Муҳсин Қодиров 
профессор (1980), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонлари ва
Эл юрт ҳурмати ордени (1978) билан тақдирланган. 
Муҳсин Қодировнинг кўп қиррали фаолиятида театр тадқиқотчилиги 
ва театр танқидчилиги ўзаро боғлиқ бўлиб, ҳар икки йўналишда ҳам назари-
илмий, ҳам амалий аҳамиятга эга ижод намуналарини берган. 
М.Қодировнинг 1963 йили нашр этилган “Ўзбек халқ оғзаки драмаси” 
театршунослик соҳасида фавқилотда рўй берган янгилик бўлди. Бу ўзбек 
тилида бўлишидан ташқари, унда биринчи бор ўзбек халқ оғзаки драмаси 
намуналари йиғилиб илмий шарҳ берилиб бу соҳа ўзбек ижодиѐтининг
ажралмас қисми экани асослаб берилган. Энг муҳими ўша даврда
санъатшуносликда диссертациялар рус тилида ѐзилиб, шу тилда ҳимоя 
қилиш тартибига зид ўлароқ М.Қодиров тадқиқоди илмий раҳбари атоқли 
фольклоршунос олим Ходи Зариф кўз ўнгида халқ адабий ижоди хазинаси 
ѐнида театр фольклоршунослик санъати борлигидан далолат берди ва уни 
Ўзбекистонда ҳимоя қилинишига эришди. 
Мазкур илмий иш шу ном остида 1963 йилда нашр этилар экан, бир 
неча вилоятларда тўпланган илк маълумотлар асосида ѐзилган, 
театршунослик ва фольклоршунослик фанига қўшилган катта янгилик 
сифатида кутиб олинди. Асарда “Халқ актѐрлари”, “Сарой театри ҳақида”, 
“Масхарабозлар репертуари” сингари бўлимлар борки, уларда ўзбек халқ 
театри билан боғлиқ бўлган муҳим илмий масалалар атрофлича ѐритилинади. 
Муаллифнинг бир неча вилоятлар миқѐсида тўплаган қимматли манбалари 


65 
орқали юксак даражадаги фольклор театри ўша вақтларда бутун 
республикамиз бўйлаб кенг тарқалганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
М.Қодировнинг “Ўзбек халқ оғзаки драмаси” монографиясида “Ўзбек 
халқ театрининг характери”, “Ўзбек халқ театрининг турлари”, 
“Масхарабозлар репертуари” сарлавҳали боб ва бўлимларда ўзбек анъанавий 
театр бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалгани ва мазмунан кенг омма
маънавий ҳаѐти билан боғлиқлиги очиб берилган. Асар “Ўзбек халқ оғзаки 
драмаси” деб аталсада унда ўзбек халқ театри билан боғлиқ чигал ва 
мураккаб муаммолар ѐритилади. Асар Сурхондарѐ, Самарқанд, Бухоро 
вилоятлари ҳудудидан тўпланган илк материаллар асосида ѐзилиб, 
театршунослик фанига ва умуман фольклоршунос янгилик олиб кирди. 
Чунки яқин - яқинга қадар ўзбек халқ театри устида гап борганда, 
Фарғона водийсида қизиқчилар ижоди кўзда тутилар, республикамизнинг 
бошқа ҳудудларда халқ санъати ривожланганлиги тўғрисида етарли 
маълумотлар йўқ эди. 


66 
М.Қодировнинг кўп қиррали фаолиятининг асосий йўналиши аъанавий
театр ва унга туташ мавзулар тизимида давом этди. Олим Фарғона водийси 
қатори Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари бўйича кўплаб экспидециялар 
уюштириб кўплаб янги маълумотлар асосида “Ўзбек театри анъаналари” 
(1976), “Ўзбек анъанавий қўғирчоқ театри” (рус тилида 1979), “Ўзбек халқ 
томоша санъати” (1981), “Юсуфжон қизиқ” (1991), “Томоша санъати 
ўтмишидан лавҳалар” (1993), “Темур ва темурийлар даврида томоша 
санъати” (1996), “Навоий ва саҳна санъати” (2000) каби китобини чоп 
эттиради. Мазкур тадқиқотларнинг ҳар бири маълум мавзуни ѐритишга 
қаратилган бўлиб улар мазмунан бир – бирини тўлдирган ҳолда ўзбек 
анъанавий театрининг эрадан аввалги шаклларидан бошлаб Амир Темур, 
Алишер Навоий ва кейинги даврлардаги ривожланиш босқичлари тарихи 
тадқиқ этилган. 
Шу билан бирга олимнинг “Ўзбек халқ театри” (1970), “Ўзбек 
мусиқали драмаси” (1971), “Масхарабоз ва қизиқчилар санъати” (1971), 
“Халқ қўғирчоқ театри” (1972) номли рисолалари билан бир қаторда 
Юсуфжон қизиқ, Миршоҳид Мироқилов, Сойиб Хўжаев каби атоқли 
санъаткорларга бағишланган китоблари ҳам эътиборга ҳавола этилди. Бундан 
ташқари устоз изчиллик билан театр жараѐнларини кузатиб бориб, янгидан-
янги спектакллар, ундаги ютуқ ва камчиликлар хусусида мақола ва 
тақризларини вақтли матбуотда мунтазам равишда ѐритиб борди.
Санъатшунос ижодида мусиқали драма театрига бўлган эътибор 
алоҳида ажралиб туради. Бу борада “Ўзбек мусиқали драмаси” (1971), 
“Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри” (1990), “Сеҳр ва меҳр” 
(1980) номли бир қанча рисолалари ҳамда матбуот ва тўпламларда илмий-
муаммоли мақолалари чоп этилди. Шу қаторда муаллиф қўғирчоқ театри 
фаолияти, 
унинг 
илк 
шаклланиш 
босқичлари, 
драматургияси, 
репертуарларидаги ўзига хосликлар, камчилик ва ютуқлари тўғрисида илмий 
изланишлар олиб борди.


67 
Булар орасида “Ўзбек театри анъаналари” мавзусидаги докторлик 
диссертацияси иши фундаментал тадқиқот ҳисобланади. Китобга ўзбек 
анъанавий театрининг жуда муҳим босқичлари, яъни қадимий ўзбек 
театрининг энг сўнгги даври ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг 
бошлари асос қилиб олинган бўлиб, ўз ичига “Оғзаки драматургия”, 
“Масхарабоз ва қизиқчилар санъати”, “Анъана ва ўзбек совет театри” номли 
3 та улкан қисмларни қамраб олади. Асарнинг дастлабки икки қисмида 
масхарабозлар ва қизиқчилар театри ва оғзаки драматургияси атрофлича 
ѐритилган, учинчи қисмда эса ўзбек совет драматургияси ҳамда театрининг 
пайдо бўлиши ва шаклланишида халқ санъати, жумладан, масхарабоз ва 
қизиқчилар театри анъаналарининг ўрни ва аҳамияти тадқиқ этилади. 
Монографиядаги мазкур уч қисм ўз ичига бир неча кичик бобчаларни 
қамраб олади. “Оғзаки драматургия” деб номланувчи биринчи қисмда уч боб 
мавжуд бўлиб, биринчи боб “Муқаллид” деб аталади ва “Муқаллид-
пантомима”, “Муқаллид-пародия”, “Муқаллид-сатира” бўлимларини ўз ичига 
олади. Иккинчи боб “Танқид” дея номланиб, “Бой ва судхўрлар танқиди”, 
“Амалдорлар танқиди”, “Руҳонийлар танқиди” бўлимларига бўлинади. 
Учинчи бобда эса “Янги давр репертуари” номли бўлим ўрин олади. 
Рисолада муаллиф асосан қизиқчи, масхарабоз ва қўғирчоқбозлар ва 
уларнинг фаолияти ҳақида сўз юритар экан, улар ижодидаги томошаларнинг 
асосий пойдеворини оғзаки драматургия ташкил этиши ва бу 
фольклоршуносликда халқ оғзаки драмаси деб юритилинишини эътироф 
этади. “Драма” сўзи кўп ўринларда жанр маъносида қўлланилганлиги боис бу 
атама ўрнига “оғзаки драматургия” деган иборани қўллашни лозим топади. 
Муаллифнинг ўринли мулоҳазаларидан буѐн бу атама шу ном билан атала 
бошланади. Китобда қизиқчи, масхарабоз ва қўғирчоқбозлар санъатининг 
сюжет чизиғи, ғоя ва мавзуси ҳаѐтий воқеликни ҳажвий шаклларда акс 
эттириши эътироф этилиб, улар комедиялар, понтамималар, кулгили 
ҳикоялар ва ўйинлардан иборат бўлганлиги билдирилади. Ҳажвий йўналишга 
эга бўлган масхарабоз ва қизиқчилар театрида икки жанр етакчилик қилади. 


68 
Муаллиф мазкур жанрларни “Танқид” ва “Муқаллид” деб номлайди. Шу 
ўринда айтиш жоизки анъанавий театр, оғзаки драматургия жанрларини 
биринчи бўлиб этнограф А.Л.Троитская аниқлашга киришган. Унинг 
таърифича, муқаллид-турмушдаги бирон қизиқ воқеа ѐки бирон шахсга 
қилинган тақлид бўлса, танқид – бу пародия, уйланиш, суннат, туғилиш каби 
маросимларга бағишланган қадимий халқ томошаларидир. М.Қодиров 
мазкур таърифда бир оз тор доирада ѐндашилган эканлигини айтади ва бу 
борадаги ўзининг ўринли мулоҳазаларини билдиради. Олимнинг фикрича 
Троитская айтган томошаларнинг ҳаммаси муқаллидга тааллуқли, у ҳисобга 
олмаган ижтимоий сатирик жанрдаги пьеса-спектаклларни танқид жанрига 
мансуб эканлигини таъкидлайди. Муаллиф ўнлаб халқ актѐрлари билан 
ўтказилган суҳбатлар ва ѐзиб олинган оғзаки пьесаларни ўрганиш орқали 
ортдирган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда шу фикрга келади.
Рисолада шу икки жанр борасида сўз юритилинар экан, дастлаб 
муқаллид ва унинг ўзига хос уч тури борасида сўз боради. Муқаллид-сатира,
муқаллид-пародия, муқаллид-понтамималар деб аталувчи бу йўналишлар 
шакли ва мазмуни жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Жумладан, муқаллид-
понтамимада асосан қуш ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатига бўлган ўзаро
тақлидий ўйинлар ташкил этади. Муаллиф бу йўналишнинг шаклланиш 
босқичларини турли-туман муқаллидлар асосида кўрсатиб ўтади. Бу борада 
бир қанча комедияларнинг сюжети ва тартиб қоидалари батафсил 
келтирилади. Жумладан, “Оҳу”, “Мерган”, “Кийик ўйини” каби комедиялар 
ўзаро бир-бирининг негизида шаклланиб борган томошалардир. Муаллиф 
ҳар бир комедияни вилоятлар миқѐсида ўрганар экан, уларни ўзаро 
солиштириб, таҳлилдан ўтказади. Олим шу каби бир-биридан қизиқ бўлган 
комедияларни ўтказган суҳбатлари ва таянган манбаларига асосланган ҳолда 
бизларга аниқ ва ойдин етказиб, таҳлил қилиб бериши орқали, илк томоша 
санъатларининг ўзига хос ва нақадар ажойиб кўринишга эга бўлганлигига 
гувоҳ бўламиз. Ёзувчи ҳар-бир комедияни қонун-қоидаси, сюжети, 
иштирокчиларининг хатти-ҳаракати ва ҳатто кийим-кечак, ниқобигача 


69 
маълумот беради ва профессионал театр унсурларига таъсир кўрсатган 
жиҳатларини ҳам айтиб ўтади. Тадқиқотчи пародиянинг илк кўринишларида 
дастлаб ҳайвонлар кейин эса инсонлар ҳарактери, хатти-ҳаракатига бўлган 
тақлидларни бу йўналишнинг такомиллашиб борувчи чизиғи сифатида 
эътироф этади. Шу тариқа бу йўналишнинг яна бир босқичи сифатида 
қизиқчиларнинг қўғирчоқ билан биргаликда кўрсатган томошалари айтиб 
ўтилади. Бу томошалар Ўрта Осиѐ қўғирчоқ театрининг келиб чиқишига 
сабабчи бўлганлиги таъкидланади. Бундан ташқари, мазкур томошаларда 
драманинг асосий элементларидан бири бўлган диалоглар вужудга келган 
бўлиб, муқаллидлар театри тараққиѐтига туртки берган. “Чўпон”, “Подачи” 
каби халқ меҳнати ҳисобланмиш чорвачиликка бағишланган асарлар айнан 
қўғирчоқ ва одам ўртасидаги суҳбат ва хатти-ҳаракат асосига қурилган 
бўлиб, муаллиф уларнинг тўлиқ воқеалар баѐнини ҳам келтириб ўтади. 
Олим энг аввало, масхарабоз ва қизиқчи атамаларига ойдинлик 
киритиб, уларнинг фаолиятини таҳлилдан ўтказади. Бунга мувофиқ мазкур 
терминларнинг вилоятлар миқѐсидаги мазмун-моҳияти, истеъмолдаги 
аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда Фарғона театрини “Қизиқчилик”, Бухоро ва 
Хоразм театрларини “масхарабозлик” театри деб аташни маъқул топади. 
“Бухоро масхарабозлари театри” деб аталувчи бобда Бухоро театри шахар ва 
қишлоқ театрларига ажратилинган ҳолда ўрганилади. Мазкур бўлимларда
масхарабозлар ва уларнинг санъати борасида атрофлича сўз юритилинади. 
Бир неча масхарабоз ва қизиқчилар аниқланиб уларнинг фаолияти ва 
ижодининг ўзига хослиги ҳақида гап боради. Жумладан, Бобоѐр, Мизроб, 
Одил Дўпиѐзда каби бир неча масахарабозлар ҳақида тўлиқ маълумот 
берилар экан, улар ташкил этган труппалар ва репертуарларининг ўзига 
хослиги борасида ҳам сўз боради. Маълумотларнинг аксарият қисми Бердиѐр 
Диѐров томонидан берилган бўлиб, унинг ижодий фаолияти ҳам кўздан 
кечирилади. Бу вақтда аѐл таркибидаги труппалар ҳам мавжуд бўлиб, улар 
ижоди ва ўзига хослиги эркак масхарабозчилар фаолияти билан ўзаро 
солиштирилинади. Мазкур қисмда бир қанча вилоятлар санъати Бухоро, 


70 
Хоразм, Фарғона вилоятлари асосида ўрганилар экан, ўша вақтлардаги 
труппалар фаолияти, ижрочилар таркиби, масхарабоз ва қизиқчилар ижро 
услубининг ўзига хослиги, труппа репертуарлари ва улардаги долзарб 
масалалар ҳақида сўз юритилинади. Олим уларни аниқлашда мазкур 
томошаларда бевосита иштирок этиб батафсил маълумот ѐзиб қолдирган 
В.В.Крестовский, И.Л.Яровский, Т.Обидов ҳамда М.Раҳмоновларнинг 
манбаларига ҳам мурожаат этади.
Мазкур тадқиқот иши 1968 йили академик М.Раҳмоновнинг “Ўзбек 
театри тарихи (XVIII асрдан XX аср аввалигача)” номли илмий 
изланишларига ҳамоҳанг давр бўлса-да бу икки иш бир-биридан фарқ 
қилади. Бир хил давр ҳақида ѐзилган икки тадқиқотнинг ҳар бири ўзига 
хослиги билан ажралиб туради. М.Қодиров тадқиқотида қўлланилган усул ва 
йўналиш М.Раҳмоновникидан сезиларли фарқ қилади. У ўз тадқиқоти 
доирасида жуда кўп маълумотлар, манбалар, тарихий – этнографик, 
филологик ва фолклоршунослик ҳамда археологик материаллар, тасвирий 
санъат асарлари билан солиштирган ҳолда Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон 
ҳудудида театр санъати узоқ тарихга эга эканлигини асослаб беради. Унда 
XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср аввалида анъанавий театрнинг тарихи, 
репертуари, ижрочилиги, жанр муаммолари асосли маълумот орқали таҳлил 
этилади. Тадқиқотда европача театри усулида кириб келган, ижтимоий ва 
маданий шароитда шаклланган ўзбек анъанавий театрнинг қиѐфаси янги 
ѐзиб олинган асар, санъаткорларнинг ижро усуллари, жанр ва ғоявий – 
бадиий эстетик асослари, ѐзма манбалар, экспедиция натижасида тўпланган 
материаллар орқали очиб берилади. Эндиликда илмий адабиѐтда қайд 
этилган ўша давр қизиқчиларининг гувоҳликлари бебаҳо манба бўлиб 
қолдики, бу олимнинг ўзбек театр тарихини келажак авлодга етказишдаги 
улуғ хизмати ҳисобланади. 
Олимнинг халқ театрини анъанавий театр деб аталиши ҳам 
янгиликдир. “Профессиоанал масхарабозлик ва қизиқчилик санъатини баъзи 
ўринларда оғзаки анъанали ўзбек театри (қисқача, анъанавий ўзбек театри) 


71 
деб аташ маъқул кўрилди”
1
деб ѐзади муаллиф. Бу тадқиқотдан сўнг бу 
атама, умуман ўтмишда фаолият кўрсатган ўзбек халқ театрини англатувчи 
тушунчага айланди.
“Муҳсин Қодиров XIX аср иккинчи ярми ва ХХ аср аввали ўзбек 
театри тарихини ўрганиш орқали кўп асрлик бадиий мерос давоми ва унинг 
гуркираб ўсган босқичлари авалги асрларга таълуқли эканлиги асосли 
мисолларда илмий асослаб беради”
2
. М.Қодиров М.Раҳмоновнинг юқорида 
қайд этилган тадқиқоди ҳақида тўхталиб Р.И.Гояннинг “Арман театрининг 
2000 йиллиги” номли тадқиқотида қўлланилган тадқиқот усулини қўллаб 
ўзбек театри ҳақида жуда кўп тарихий – этнографик, филологик ва 
фолклористик материалларни синчиклаб ўрганиш ва уларни археалогик
материаллари, тасвирий санъат асарлари билан солиштириш орқали ўрта 
осиѐ, жумладан ўзбекистон ҳудудларида театр санъати узоқ йиллик тарихга 
эга эканини кўрсатади, бу санъатнинг тарихий тараққиѐт йўлларига назар 
ташлаб, баъзи дастлабки хулосалар чиқаради” деб ѐзади ва бу йўналишда 
ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини ҳам таъкидлаб ўтади. 
Бундан кейинги вазифа анашу илмий метод ва материалларга 
мустаҳкам таянган ҳолда қадимги ўзбек театрини (шунингдек рақс санъатини 
ҳам) тарихий даврлар бўйича аниқ, асосли мисолларга таянган ҳолда тадқиқ 
этади. Масалан “Халқ рақси изидан” (1979) ѐки “Ўзбек анъанавий қўғирчоқ 
театри” (1979) асарлари ҳам бундан мустасно эмас. Уларнинг яратилиши 
“Ўзбек театри анъаналари” мавзусида олиб борилган изланишлар 
натижасида туғилган. Боиси мазмунан улар шу изланишлар доирасидадир. 
“М.Қодиров биринчи галда анъанавий театр тадқиқотчиси сифатида 
қадрли ва мўътабардир. Ўз номзодлик ва докторлик диссертациялари, ўнлаб 
китоблари ва мақолалари билан театр фольклоршунослигига асос солган 
бўлса, 80-90-йиллардаги илмий изланишлари туфайли томоша санъатларини 
1
Қодиров М. Х. Ўзбек театри анъаналари.–Т. Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва санъати нашриѐти.,1976. 
2
Турсунбоев С. Ўзбек театри сарҳадлари.–Тошкент: ЎзДСИ., 2010.


72 
яхлит ва ялпи ўрганишдан иборат илмий йўналишни бошлаб берди”
1
.
Муҳсин Қодиров тадқиқотчилигида тадқиқотлар бири кейингисини тақазо 
этиши уларнинг ҳар бирини туғилиш кўлами изланишларининг табиий 
маҳсули экани ойдинлашади. Яна бир жиҳати шундаки илм-фанда янги 
манбаларни очилиши, маълумотларни йиғиб умумий манзара яратувчи 
театршунос учун бу йўл очиш воситасида мавзунинг тубига, нозик 
сарҳадларга силжиган сари унинг аввал кўрилмаган жиҳатларини англаб 
бошлайди. Хусусан “Анъанавий театр” деган тушунча ўзбек халқи маданий 
ҳаѐтида тарқлган рақс, цирк сингари кўпдан-кўп санъат турларни ўз 
маъноси доирасига сингдиролмаслигини англаб “томоша санъати” 
тушунчасини қўллашни маъқул кўради.
“Томоша санъати” тушунчаси шу қадар кенг кенг тушунчаки, у 
қизиқчилар анъанавий театринигина эмас шу қатори халқимиз турмушида
асрлар давомида шаклланиб, такомиллашиб унинг маданий, бадиий – 
эстетик эҳтиѐжига хизмат қилиб келган спортга оид кураш, кўпкаридан 
бошлаб бадиий ифода маҳсуллари бўлган қўшиқчилик, рақс, созандалик 
сингари турли – туман соҳаларни ўз ичига олувчи кенг қамроли атамага 
айланди. Ушбу тушунча ўз навбатида маълум давр санъати ўрганилар экан, 
уни комплекс ўрганиш, яъни турли санъатларни ўзаро бир – бири билан 
боғлиқликда ўрганишга имкон ва қулайлик яратилди. 
1981 йили “Ўзбек халқ томоша санъати” номли монографияни чоп 
эттиради. Олим мазкур рисоласи орқали фанга илк бора “томоша санъати” 
тушунчасини олиб кирди. Асарда “рақс”, “қизиқчилик”, “қўғирчоқ ўйин”, “от 
ўйин”, “қарсак ўйин”, “аския” каби санъат турлари қамраб олинган бўлиб, 
бир қанча вилоятлар миқѐсидаги илк кўринишлари ва уларнинг ривожланиш 
босқичларининг ўзига хослиги ҳақида сўз юритилади ҳамда турли хил ўйин 
ва аскиялардан намуналар келтирилади. Бундан ташқари китобнинг иккинчи 
бобида Юсуфжон Қизиқ, Уста Олим, Мулла Тўйчи, Тошканбой Дарбоз, Ака 
1
Турсунбоев С. Ўзбек театри сарҳадлари.–Тошкент: ЎзДСИ., 2010.


73 
Бухор каби устоз санъаткорларнинг ижодий фаолияти тўғрисида қизиқарли 
маълумотлар келтирилиб ўтилади. 
М.Қодиров ижоди мустақиллик йилларида янада ривож топди ва 
такомиллашиб борди. Бу даврда “Темур ва Темурийлар даврида томоша 
санъатлари”, “Бобур нафосати”, “Амир Темур жаҳон тарихида”, “Мозийдан 
таралган зиѐ” каби китоблари майдонга чиқди. Бундан ташқари 1958-1970 
йиллар мобайнида бутун Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган экспедицияларда 
300 га яқин халқ актѐрларини аниқлаб, 200дан зиѐд томоша матнларини ѐзиб 
олган бўлиб, улар 2006 йилда “Анъанавий театр драматургияси” номли 
китоб остида чоп этилди. Асар халқ цирк усталари ва аѐл ижрочилар тилидан 
муаллиф томонидан ѐзиб олинган. Унда 85 та танқид, муқаллид, кулки-
ҳикояларни ўз ичига олган бўлиб, илк маротаба оғзаки драматургия 
намуналарини кенг ва аниқ ѐритилиниши билан қимматлидир. 
1993 йили муаллифнинг “Томоша санъати ўтмишидан лавҳалар” 
монографияси чоп этилди. Унда муқаддас “Авесто” китоби ва ундаги лавҳа 
ва қиссаларни ижро этишусуллари орқали кейинги асрларда ҳам яшаб келган 
анъанавий театр ва томоша санъати асарларининг илдизларини 
зардўштийлик билан боғлиқ эканлигини очиб беради. “Зардўштийлик 
бамисоли калит вазифасини ўташи мумкин экан” дейди М.Қодиров. Бу 
тадқиқот “Ислом тасаввуф билан боғлиқ санъат намуналари ва унсурларни 
ўрганиш, дин билан санъат ўртасидаги муштаракликлар ва муносабатларни
тадқиқ этиш зарур”лигини англатади. 
М.Қодиров 2007 йили чоп этирган “Темурийлар даври томоша 
санъатлари” номли монографияида темурийлар даври санъатларини тур ва 
жанр жиҳатидан бир – биридан фарқлаш ва айни чоғда уларга хос умумий 
манзарани яратишни кўзлаган.
Ушбу китобнинг вазифаси “илмий таъминлаш негизида тарихий 
асарлар, Клавихонинг сафар таъсуротлари, Алишер Навоийнинг “Хазоинул 
маоний”, “Хамса”, “Лисон ут тайр”, Бобурнинг “Бобурнома” ва бошқа 
асарларга таянган ҳолда Амир Темур ва Темурийлар давридаги томоша 


74 
санъатларининг доирасини умумий қиѐфасини аниқладик холос” деб 
изоҳлайди. Манбалар хусусида “ва бошқа” деган изоҳ ўринда алоҳида 
янгилик ҳисобланган Ибн Арабшоҳнинг “Амир Темур тарихи”, Шарофиддин 
Али Яздийнинг “Зафарнома”, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” 
асарлари ҳам жуда қўл келганлигини таъкидлаш лозим. 
Амир Темур даврида ўзбек тили асосий тил сифатида қўлланилиши 
қатори форс – тожик, араб тилларидан ҳам фойдаланилган. Бу эса санъатда 
хилма – хил томошалар яратилишига асос бўлган. “Темурийлар даврида
ўзига хос томошагоҳлар бўлиб ҳар қайси томоша турида юзлаб малакали 
ижрочилар фаолият кўрсатган”
1
. Анъанавий театрнинг уч тоифаси: масхара, 
тақлид ва зарофат (ўзига хос кулги санъати) қиссагўйлик, воизлик ва 
маддоҳлик; чодир жамол, чодир ҳаѐл ва фонус хаѐл – қўғирчоқ ўйинлари, 
дорбозлик, афсун, найранг, кўз бойлаш, муаллақ, ром қилиш, олов ўйин, кема 
ўйин, ѐғочоѐқ каби анъанавий цирк санъати шакллари, турли спорт 
ўйинларидан иборат. 
Устознинг “Темурийлар даври томоша санъатлари” монографияси 
темурийлар даври томоша санъатлари тарихи бўйича мустақиллик йилларида 
олиб борилган тадқиқотларини ўз ичига яхлит ҳолда жамлайди. Олим
мавзуни ѐритишда асосан илмий манбаларга таяниш, яъни тарихий асарлар, 
зафарномалар ва саѐҳатномаларни синчиклаб ўрганиш, шу тўғридаги турли 
тарқоқ маълумотларни тўплаш ва деворий суратлардаги тасвирларни ўзаро 
таққослаш орқали маълум даврга хос бўлган санъат турларини аниқлашга 
эришди. Бу борада, Ибн Арабшоҳнинг “Амир Темур тарихи”, Шарофиддин 
Али Яздийнинг “Зафарнома”, Низомиддин Шошийнинг “Зафарнома”, 
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномаий султоний ѐҳуд жавонмардлик 
тариқати” каби китобларига ва турли материалларга мурожаат этади. Кўплаб 
шарқ ва ғарб мамлакатларининг ѐзувчи ва олимлари томонидан яратилган 
Амир Темур ва темурийлар тўғрисидаги асарларига ҳам таянади. Муаллиф 
1
М.Қодиров. Темурийлар даври томоша санъатлари. Т.: Санъат// 2007. 


75 
мазкур рисолани яратилинишини истиқлолнинг шарофати билан дея 
баҳолайди.
Мустақилликнинг шарофати билан Амир Темур номи оқланиб, у 
яшаган давр ва муҳит, мавжуд бўлган санъат турлари ҳақида изланишлар 
олиб бориш жараѐнлари жадаллашиб борди. Амир Темур ва у яшаган давр 
томоша санъатларини ўрганиш ва тадбиқ этиш учун кенг имкониятлар 
яратилди, жумладан, Темур ва темурийлар ҳақидаги кўплаб илмий 
тадқиқотлар ва тарихий манбалар ўзбек тилига таржима қилинди. Шу каби 
амалга оширилган кўплаб буюк ишларни муаллиф рисоланинг “Томоша 
санъатлари байрамлар силсиласи” номли илк бўлимининг аввалида айтиб 
ўтади. Муаллиф Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномаи султоний ѐҳуд 
жавонмардлик тариқати” асарига алоҳида тўхталади. Мазкур бўлимда 
томоша санъатларини байрам ва тўю ҳашамлар билан боғлиқ бўлган 
томонлари ҳақида сўз юритилинади. 
Олим “Амир темур ва санъат” деб номланувчи иккинчи бўлимида 
дастлаб темурийлар даврига қадар мўғул ва чиғатой хонлари ҳукмронлигида 
маълум бўлган томоша санъатлари ҳақида сўз юритар экан, бевосита Амир 
Темур тахтга ўтирганидан сўнг маданият тараққий этиб, санъат тобора 
ривожланганлигини бир неча мисоллар ѐрдамида ѐрқин баѐн этади. 
Олимнинг темурийлар даври ва давригача мавжуд бўлган томоша 
санъатларини йўналиши, ўзига хослиги ва ривожланиб бориш жараѐнини 
ўша давр муҳити билан боғлаган ҳолда аниқ таърифлаб беради. Амир 
Темурнинг шахсан ўзи ва унинг таклифи билан уюштирилган тўй ва
ҳашамлар, байрамлар, ғалабалар билан боғлиқ бўлган муҳим саналар 
хронология бўйича қайд этилади. Темурийлар даври томоша санъатлари тўю 
маросимларда, сайилларда намойиш этилиб, тобора ривожланиб борган. 
Мазкур томошаларда созанда, хонанда, раққос, мазхарабозлар билан бир 
қаторда кўплаб касаба вакиллари турли томошалар ташкил этишган.
Заргарлар, қассоблар, мўйнадўзлар каби турли касб эгалари ўз 
томошагоҳларини ўзлари ясаган меҳнат маҳсулотлари билан безаган ҳолда 


76 
турли қиѐфаларга кириб ўз истеъдодларини намойиш этишган. Мазкур давр 
томошаларида рақс санъатига алоҳида эътибор берилган бўлиб, лашкарлар 
ўртасида жангавор рақслар ҳам уюштирилиб турилган.
Муаллиф Амир Темур ҳукмронлиги даври томоша санъатларининг энг 
гуллаган даври ҳисобланишини қайд этади. Мазкур бўлимда Амир 
Темурнинг санъатга бўлган муносабати ва юксак муҳаббати, бу борада олиб 
борган хайрли ишлари билан бир қаторда ҳукмронлигида амалда бўлган 
кўплаб санъат турларининг ўзига хос кўринишлари ва хусусиятлари ҳақида 
ҳикоя қилинса, “Томоша санъатлари темурийлар даврида” номли бўлимда 
Амир Темурнинг вафотидан сўнг темурийзодалар ҳукмронлигидаги 
маданият ва санъатга бўлган эътибор ва унинг ривожланиш тенденциялари ва 
жараѐнлари, илм-фан ва санъат эгалари, санъаткорлар ҳақида ҳам сўз 
юритади. Мазкур бўлимда Мирзо Улуғбек, Бойсунқур Мирзо, Ҳусайн 
Бойқаро, Султон Абусаид, З.М.Бобур каби кўплаб темурийзодалар 
ҳукмронлигидаги илм-фан ва маданият, амалий санъат, шаҳарсозлик ва 
томоша санъатлари каби кўплаб жабҳаларда олиб борилган ишлар хусусида 
сўз боради.
Муаллиф темурийлар сулоласидан олдин ва кейин тахтга эгалик қилган 
шахслар ҳукмдорлигида маданият ва санъатнинг ўрни ҳақида сўз юриб 
Темур ва темурзодалар даври бу соҳаларнинг энг гуллаб-яшнаган 
даврларидан бири ҳисобланилишини қайд этади. “Ўйин ва томошалар 
тизими” деб аталувчи бўлимда эса темурийлар даврида турли байрамлар ва 
шодиѐна кунларида майдон, сайлгоҳ, томошагоҳ ва саройларда намойиш 
этилувчи турли томоша санъатларининг ўзига хос тизими ва турлари ҳақида 
ҳикоя қилинади. Бу даврда томоша санъатлари учга, яъни шаҳарликлар ва 
зиѐлилар, деҳқон ва соҳибкорлар, чорва билан шуғулланувчи кўчманчи 
қабилалар орасидаги ўйин ва томошаларга бўлинади. Улар ҳам ўз ўрнида бир 
неча туркумларни ўз ичига олган бўлиб, муаллиф уларнинг барчасига 
атрофлича тўхталиб ўтади. Марака, театрлашган томошалар, анъанавий 


77 
цирк, кураш, қўғирчоқ ўйин, спорт билан узвий боғланиб кетган кўплаб 
санъат турлари ҳақида ҳикоя қилинади. 
“Навоий ва томоша санъатлари” бўлимида Навоий ва унинг томоша 
санъатларига бўлган муносабати, эътибори атрофлича таҳлил қилинади. 
Бундан ташқари ўйин ва томошалар ўтказилинадиган саройлар, боғлар, очиқ 
майдонларда ташкил этилувчи томошагоҳлар ҳақида сўз боради. “Алишер 
Навоий давридаги турли-туман томошалар махсус қурилган бинолар ичи ва 
ташидаги саҳналарда ѐҳуд томошабинлар давраси билан ҳосил қилинган 
ўзига хос томошагоҳларда кўрсатилган”
1
, уларда асосан кулгу усталари ва 
масхаралар ўз истеъдодларини намойиш этишган ва қизиқарли томошалари 
билан томошабин аҳлини хушнуд этган.
“Кулгу усталари ва масхаралар” ҳақида Алишер Навоийнинг “Ҳайрат-
ул аброр”, “Лисон-ут тайр”, “Мажолисун нафоис”, “Хамсатул мутаҳаййирин” 
каби асарларида келтирилган маълумотлар кўп ва уларда ХIV-XV аср 
охирларида фаолият олиб борган кулгу усталари ва масхаралар ҳақида сўз 
боради. Мазкур асарлардан маълум бўладики, бу даврдаги айрим кулгу 
усталари ва масхаралар халқни бўрттириш орқали кулдиришга интилган. Шу 
боисдан ҳам Навоий ўз асарларида уларни танқид остига олади ва уларга 
бўлган салбий муносабатини билдиради. Жумладан, “Лисон ут-тайр” асарида 
келтирилган иккита ҳикоятда масхаралар ҳақида сўз юритар экан, уларга 
ўхшаб қолмаслик лозимлиги таъкидланади.
Навоий замонида ҳам тақлид санъати кенг ривожланган ва унинг 
намоѐндалари муқаллидлар ҳисобланган. Бу даврда фаолият юритган 
муқаллидлар ижро қобилияти жиҳатидан бир-бири билан рақобатда 
бўлишган. Шу нуқтаи назардан ҳам Навоий ўз асарларида ўзи ихлос қўйган 
муқаллид Хўжа Деҳдор ҳақида кўплаб маълумотлар ѐзиб қолдирган. “Тақлид 
ва унинг намоѐндалари” бўлимида бир қанча муқаллидлар ва уларнинг ижро 
қобилияти ҳақида маълумот берилади. XV асрнинг иккинчи ярмида юқорида 
тилга олинган кўпгина томоша турлари орасида зарофат деб номланувчи 
1
М.Қодиров. Темурийлар даври томоша санъатлари. .–Т.:Фан., 2007
.- Б.88. 


78 
санъат ҳам мавжуд бўлган. Зарофат бу ҳазил-мутойиба, бадиҳагўйлик, 
ҳушчақчақлик тушунчаларини ифодалайди. Уни бугунги кундаги аския 
санъатига ўхшатиш мумкин. Аммо, зарофатда аскиядан фарқли ўлароқ 
кулгули шеър ѐки ҳикоялар айтиб ҳам кулдириш мумкин. Шу ҳақида ҳикоя 
қилувчи “Зарофат” бўлимда зарифлар фаолияти билан бир қаторда 
Навоийнинг мазкур санъат турига бўлган муносабати, унинг ҳаѐтида мазкур 
томошанинг тутган аҳамияти борасида сўз боради. 
Мазкур даврда ҳам қўғирчоқ ўйин санъатининг “Чодир жамол” ва 
“Чодир ҳаѐл” номли турлари мавжуд бўлган. Муаллиф бу тўғридаги 
маълумотларни Навоий ва унинг замондоши Кошифий асарларида 
келтирилган маълумотларнинг маъно-мазмунини англаб, уларни бир жойга 
жамлаб, ўзаро таққослаш орқали, мазкур даврда бошқа санъатлар сингари 
кенг ривожланиб, ХV асрнинг охири, ХVI асрнинг бошларида Ҳуросон ва 
Мовароуннаҳрда қўғирчоқ театри турли шаклларда тараққий этганлигини 
қайд этади.
Монографиянинг “Қиссахону воиз зикрида” номли бўлимда қиссахон, 
воизлар ҳақидаги хулосалар асосан А.Навоий асарларидаги маълумотларга 
таяниш асносида вужудга келади. Қиссахону воизлар ўз қисса ва ваъзларини 
томошабинга етказишда турли хатти-ҳаракат, интонациядан унумли 
фойдаланган. Муаллиф ана шундай ижро услубини театр санъатига бўлган 
бир боғлиқлик сифатида эътироф этади.
Томоша санъатларининг бир тури бўлган халқ анъанавий цирки ҳақида 
рисоланинг “Шўбадабоз ва афсунгарлар” бўлимида сўз боради. Турли 
манбалар ҳамда Навоий ва унинг замондошлари асарларидаги маълумотларга 
таянилган ҳолда вужудга келган олимнинг умумий хулосаларидан маълум 
бўладики, мазкур даврда цирк томошалари ўта мураккаб ва ҳайратланарли 
тарзда намойиш этилган.
Бундан ташқари, монография кўплаб томоша турларини ўзида 
жамлаган бўлиб, унда ўша вақтларда кенг тарқалиб, томоша санъати 
сифатида қабул қилинган, спорт ва майдон томошалари ҳақида ҳам ҳикоя 


79 
қилинади. Алишер Навоийнинг асарларига кирган кўплаб рубоий ва 
ғазалларида “қовоқ”, “Човгон”, “Камон отиш”, “Куч синаш” каби кўплаб 
ўйинлар шоирона ўхшатишлар билан чиройли қилиб тасвирланади. Муаллиф 
унда келтирилган таърифлардан мазкур ўйинларнинг ўзига хос жиҳатларини 
аниқлашга эришади. Маълум бўлишича, Навоий спорт усталари, 
паҳлавонларни куч-ғайратга эга бўлиш билан бир қаторда маънан ва ақлан 
бой бўлиши лозим деб ҳисоблаган. Ўз асарларида кўп бора ана шундай 
шахслардан бири Паҳлавон Муҳаммадни тилга олади ва унинг ҳам спорт, 
ҳам санъат билан боғлиқ бўлган фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳол ўз 
ўрнида мазкур даврда турли тоифадаги санъаткорлар фаолият олиб 
борганлигини англатади.
“Алқисса, ХV асрнинг иккинчи ярмида умуман санъат, жумладан 
ўйинлар ва томошалар тараққиѐтида Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 
хизмати ва ўрни бениҳоя катта. Унинг ҳомийлиги ва раҳнамолиги остида 
турли соҳаларда юзлаб кишилар ўз истеъдодларини парвариш қилиб, 
маҳоратларини ошириб, санъатда юксак марраларни эгаллашган”
1
. Муаллиф 
шу каби фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, мазкур даврда санъат ва 
маданиятнинг тараққий этишида Навоий каби зиѐли шахсларнинг 
хизматлари бениҳоя катта бўлганлигини билдиради.
Шу жумладан, З.М.Бобурнинг ҳаѐти ва ижодида ҳам томоша 
санъатларининг ўрнини аниқлашга киришади ва бу ҳақдаги маълумотларни 
“Бобур нафосати” номли бўлимда қайд этади. Мазкур бўлимда, 
З.М.Бобурнинг ҳаѐти тўғрисида ҳикоя қилувчи “Бобурнома” асарида 
келтирилган кўплаб маълумотлар асосида мазкур даврга хос бўлган санъат 
турлари ҳақида сўз юритилинади. Эътиборлиси шундаки, санъат томошалари
ҳақидаги маълумотлар Бобурнинг ҳаѐти билан боғлиқликда ўрганилади. 
Муаллиф “Бобурнома”да келтирилган бир қанча тарихий воқеалар ҳамда 
тасвирий воситалар асосида Бобурни нозик таъб, гўзаликка ва санъатга ошно 
бўлган инсон сифатида тасвирлар экан, шу боисдан ҳам унинг 
1
М.Қодиров. Темурийлар даври томоша санъатлари. .–Т.:Фан., 2007
. - Б.164. 


80 
ҳукмронлигида санъат ва маданият гуллаб-яшнаган деган тушунчани илгари 
суради. Бобур Мовароуннаҳр, Кобул, Ҳиндистон, қаерда бўлмасин ўз 
атрофига зиѐлилар, шоирлар, санъаткорларни йиғиб, ўша ерда маданият ва 
санъатни гуллаб яшнашига ўз ҳиссасини қўшганлиги қайд этилади.
Мазкур рисолани мутолаа қилиш орқали биринчи галда Темур ва 
Темурийлар хукмронлигида мавжуд бўлган томоша санъатларининг турлари, 
ўзига хос ижро услублари, келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари 
ҳақидаги билимларга эга бўлсак, иккинчи галда А.Темур, Темурийзодалар, 
А.Навоий. З.М.Бобур каби буюк аждодларимизнинг санъат ва унинг мазкур 
турларига бўлган муносабати, эътибори, бу соҳанинг тараққий этишида 
қўшган улкан ҳиссалари ҳақида маълумотга эга бўламиз. Учинчи навбатда 
эса мазкур даврда фаолият олиб борган кўплаб томоша санъати ижрочилари 
ва уларнинг маҳоратлари, ўзига хос камчилик ва ютуқларидан бохабар 
бўлиб, номаълум бўлган кўплаб санъаткорлар билан танишиш имконига эга 
бўламиз. Бундан ташқари, келтирилган кўплаб тарихий фактлар орқали бу 
борадаги билимларимизни бойитамиз. Маданият ва санъат, илм-маърифат 
бир неча асрлар илгари ҳам аждодларимиз турмуш тарзида кенг ўрин 
олганлигининг 
гувоҳи 
бўлар 
эканмиз, 
тарихан 
зиѐли 
миллат 
бўлганлигимиздан ғурурланамиз. Алоҳида таъкидлаш жоизки, шу вақтга 
қадар Навоийни буюк мутаффаккир, шоир сифатида яхши билардик. Аммо, 
унинг санъат билан ҳамнафасликда кечган ҳаѐти ҳақида у қадар тасаввурга 
эга эмас эдик. Ушбу монография орқали унинг шахсияти тўғрисидаги 
билимларимизни мустаҳкамлаб, янада буюк зот эканлигига амин бўламиз. 
Албатта ана шундай қимматли маълумотларга эга бўлишимизда олимнинг 
ўта машаққатли меҳнати бор. Турли кўринишдаги манбаларда сочилиб ѐтган 
маълумотларни битталаб териб, жамлаб, ўзаро таққослаш орқали китобхонда 
номаълум бўлган давр томоша санъатлари ҳақидаги тасаввурни уйғота олиш 
бу ўта масъулиятли вазифадир.
Рисоланинг афзалликларидан яна бири шундаки, кўплаб илмий 
асарларга мурожаат этилган бўлса-да, олим томонидан ўта равон ва содда 


81 
тилда ҳикоя қилинади. Ўқувчи онгига тез етиб борувчи илмий атамалар ва 
сўзлардан унумли фойдаланилади. “Темурийлар даврида томоша 
санъатлари” монографияси барча учун ҳам тушунарли, ҳам қизиқарлидир. 
Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даври бадиий маданияти, шу 
жумладан ўйинлари ва томоша санъатларини илмий тадқиқ этиш фақат 
маърифий эмас, айни чоқда амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Зеро, замонавий 
саҳна санъатида, театрлашган майдон томошаларида миллий ўзига хосликни 
кучайтириш бўйича олиб борилаѐтган ижодий изланишларда кўҳна томоша 
анъаналари, услуб ва тасвирий воситалар қўл келиши турган гап”
1

М.Қодировнинг ишларида донишмандлик, фалсафийлик, самимийлик, 
кези келганда миллатимизга хос чапаниликнинг гувоҳи бўлиш мумкин. 
Устознинг ҳар бир саҳна асари ҳақидаги таҳлилида миллий руҳни яққол 
сезилиб туради. Драматург сифатида яратган саҳна асарларида ҳам ўз ўй-
кечинмалари, ҳаѐтий хулосалари акс этиб туради. Унинг ҳар бир ижод 
намунасида инсоннинг фалсафаси, юрак тафти мужассам. 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари 
доктори, профессор Муҳсин Қодировнинг ижодий бисотида ўнлаб рисолалар 
ва юзалб мақолалар бор. 
Халқимизнинг меҳр-муҳаббатини қозонган, ижтимоий ҳаѐтни ва инсон 
руҳий дунѐсини акс эттиришда кенг имкониятларга, ўзгача қалам тебратиш 
маҳоратига эга бўлган олимнинг ижодий илмий ва ижодий изланишлари 
халқимиз маънавий, аҳлоқий тарбиясида муносиб ўрин эгаллаб қолади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет