Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет16/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати: 
1. М.Қодиров. Мазхарабоз ва қизиқчилар санъати – Т.: Фан, 1971. 
2. М.Қодиров. Мазхарабоз ва қизиқчилар санъати – Т.: Фан, 1971. 
3. М.Қодиров. Ўзбек театр анъаналари – Т.: Ғ.Ғулом, 1976. 
4. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси – Т.: Фан, 2001. 
 
ОЛИМНИНГ БОҚИЙ МЕРОСИ 
Жўраев Ашурали Ачилович –
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, доцент. 
 
Атоқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби
санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин Қодиров номи 
санъатшунос ва театршунослар орасида маълум ва машҳур. 
Муҳсин Қодировнинг орамиздан кетганларига сал кам ўн йил бўлаѐтир. 
Лекин бу даврда ўзбек театршунослик фани ва соҳаси бир лаҳза ҳам Муҳсин 
Қодировни унутгани йўқ, аксинча, театр мавзусида ўтказиладиган катта-


57 
кичик йиғилишлар, тадбир ва илмий анжуманларда раҳматлик олимнинг 
мўътабар номи қайта-қайта ѐдга олинади, эсланади. 
Ҳақиқат ҳам Муҳсин ака ўз соҳасининг теран, юксак билимдони ва тан 
олинган олимларидан бири эди. Камина ҳам “Ўзбекистон адабиѐти ва 
санъати” газетасида ишлаб юрган кезларда Муҳсин Қодиров билан узоқ 
йиллар ҳамкорлик қилдик. Биз, таҳририят ходимлари Муҳсин аканинг янги 
мақоласи ѐки тақризини ҳаммамиз кутардик. Чунки, олим ѐзган нарсаларнинг 
мағзи тўқ ва мавзуси долзарб бўларди. Ва албатта, бу мақолаларда қаламга 
олинган мавзу чуқур, теран таҳлил қилинганлиги билан газетхонда фикр 
уйғотарди. Муҳсин Қодиров услубида босиқлик, мавзуни шошилмасдан 
моҳиятини очиб бериш ва албатта, янги фикр-мулоҳаза билдириш 
устуворлик қиларди. У киши ўзи билмаган нарсалар ҳақида ҳеч қачон 
ѐзмаган. 
Бир гал газетада Муҳсин Қодиров мақоласи эълон қилинганда, техник 
сабабларга кўра “санъатшунослик фанлари доктори” илмий даражаси ўрнига 
“номзоди” бўлиб, хато чоп этилди. Ўша куни узр сўраб, қўнғироқ қилдик. 
Лекин Муҳсин ака бундан хафа эмаслигини айтдилар. Биз хатони тузатиш 
учун у кишига янги мақола ѐзиб беришларини илтимос қилдик. Мақола етиб 
келди ва кейинги сонда чоп этилиб, йўл қўйилган хато тузатилди. Муҳсин 
ака ана шундай бағрикенг, кечиримли инсон ва олим эди. 
Муҳсин Қодиров нафақат Ўзбекистон театрлари, балки Ўрта Осиѐ 
театрлари ривожига, тараққиѐтига улкан ҳисса қўшган етук олим ва 
театршунос эди. У кишининг деярли барча Ўрта Осиѐ республикаларида 
кўплаб шогирдлари бор. Улар ҳам Муҳсин Қодировдай номдор илмий 
раҳбарлари борлиги билан фахрланадилар. 
Муҳсин ака 1962 йилда “Ўзбек халқ оғзаки драмаси” мавзусида 
номзодлик илмий ишини ѐқлади. 
Илмий раҳбари, таниқли фолькшунос олим, профессор Ҳоди Зариф 
бўлган. 1975 йилда “Анъанавий ўзбек театри” ва унинг ўзбек совет 


58 
театрининг шаклланишидаги ўрни” мавзусида докторлик диссертациясини 
муваффақият билан ҳимоя қилди. 
Муҳсин Қодиров 1957 йилдан то умрининг охиригача Ўзбекистон ФА 
Санъатшунослик институтида қизғин фаолият юритиб, 1976-2015 йилларда 
мазкур институтнинг “Театр ва хореография” бўлимини бошқарди. 
Таниқли олимнинг “Миршоҳид Мироқилов” (1970), “Ўзбек халқ театри” 
(1970), “Ўзбек музикали драмаси” (1971), “Масхарабоз ва қизиқчилар 
санъати” (1971), “Халқ қўғирчоқ театри” (1972), “Сойиб Хўжаев” (1973), 
“Узбекский традиционный театр Кукол” (1979), “Ўзбек халқ томоша 
санъати” (1981), “Темур ва темурийлар даврида томоша санъатлари” (1996) 
сингари китоб ва монографиялари, илмий тўпламларда кўплаб мақолалари, 
тақризлари эълон қилинган. Унинг “Ўзбек анъанавий театри” монографияси 
2013 йилда Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган. Айни пайтда 
Муҳсин Қодиров бир қанча саҳна асарлари ва таржималар муаллифи 
сифатида ҳам танилган. 
Муҳсин Қодиров илмий ва ижодий фаолиятини ўзбек томоша санъатини 
ўрганишдек шарафли ишдан бошлаган. У киши қатор нуфузли фольклор 
экспедицияларида фаол ва изчил қатнашиб, ўзбек анъанавий театрининг XIX 
асрнинг иккинчи ярмидан то ХХ асрнинг 80-йилларигача бўлган даврини, 
шаклллари, ижрочилик мактаблари, машҳур театр ва томоша санъати 
дарғаларининг фаолиятини атрофлича ҳамда илмий жиҳатдан пухта 
ўрганганлиги боис ҳам Муҳсин Қодиров ўз соҳасининг таниқли, етук ва 
машҳур олими сифатида аллақачон тан олинган. 
Бу йил таниқли олимнинг 90 йиллигини кенг нишонлаган бўлсак, 
келгусида унинг 100 йиллиги ҳам юксак эҳтиром билан ѐдга олинишига 
ишонамиз. Чунки Муҳсин Қодиров қолдирган сермаҳсул ижодий мероснинг 
боқийлиги ҳам шундадир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет