Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:
1. Н.Мустафаева. ХХ асрда Ўзбекистонда маданият ва тафаккур.
Наврўз нашриѐти. 2014 йил. 113 бет.
2. М.Қодиров. “Санъатшунослик масалалари.” “Санъат” журнали
нашриѐти. Тошкент . 2006 йил.131 бет.
МУҲСИН ҚОДИРОВ – ЭКСПЕДИЦИЯ РАҲБАРИ
Умаров Мамур Бўташайхович –
ЎзДСМИ, “Санъатшунослик ва
маданиятшунослик” кафедраси профессори в.б.,
фалсафа фанлари номзоди.
Аннотация: мақолада Муҳсин Қодиров раҳбарлик қилган экспедиция
жамлаган анъанавий театр репертуари ва уларни ижро этган актѐрлар
ҳақидаги маълумотларнинг аҳамияти изоҳланган.
Калит сўзлар: экпедиция, анъанавий театр, репертур, қизиқ, якка ижро.
Ўзбек анъанавий театри турлари ва уларнинг ҳудудий ўзига хослигини
ўраганиб чиққан “Санъатшунослик илмий тадқиқот институти” ходимлари
Фарғона водийси ва Республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги якка
ижронинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш мақсадида экспедиция
уюштиради. Биринчиси – 1936 йили этнограф А.Троицкая раҳбарлигидаги,
иккинчиси – 1958-1965 йиларда М.Қодиров бошчилигида олиб борилган
илмий изланишлардир. Экспедиция ходимлари – халқ театри ва цирк
томошалари ижрочиларини топиб, уларнинг репертуарини ўрганган, ноѐб
намуналарни ѐзиб олишган, машҳур ижро усталари кинога олинган, суратга
туширилган ва овозларини магнит тасмаларга ѐзиб олишган.
53
1958-1965
йиларда
ўзбек
театршунос
олимлари
томонидан
Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида олиб борилган илмий текшириш ишлари
жамланиб, таҳлил қилинган. Тадқиқотлар натижасида – XVIII аср охири, XIX
аср, ҳамда XX аср бошларида ҳозирги Ўзбекистоннинг ҳар қайси хонлик
ҳудудларида ўзига хос анъанавий театрлари бўлган, деган хулосага
келишади. Чунки, улар – ҳар қайси ҳудуднинг такрорланмас географик
жойлашуви, ижтимоий ҳаѐти, турмуш тарзи, аҳоли яшаш шароитининг ўзига
хослиги, маҳаллий урф одатлари актѐрлар ижросига алоҳида мазмун,
хусусият бағишлаганлигини ва улар талқини бир-биридан ажралиб туришини
англаб етишган. Экспедиция ходимлари ўз тадқиқотларига – Бухоро,
Фарғона ва Хоразм ҳудудларидаги халқ театрлари репертуарини асос қилиб
олишган. Чунки, ҳудудий ўзига хосликлар санъатнинг барча турларида,
айниқса, қизиқлар, мусиқа ва рақс санъатида, репертуар яратишдаги
талабларида, тур ва жанр талқинининг ранг баранглигида, ижро услубида,
шеваларнинг ўзига хос жаранги ва оҳангида фарқланган.
54
Экпедициянинг Фарғона водийсидаги – Қорасу, Султонобод, Хонобод,
Ойим, Дардақ, Жалақудуқ, Хўжаобод, Асака, Марҳамат, Сегаза, Шаҳрихон,
Андижон, Наманган, Қўқон деб белгиланган йўналиши бўйлаб тўплаган
маълумотлари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаган.
Андижон экспедициясининг ютуғи Жалақудуқда хотин-қиз театри тўпини
топилиши, бўлган. Тўпнинг саркори – 76 ѐшли Сожида ая Ниѐзматова билан
ўтказилган суҳбатда, аѐллар қизиқчилиги қадимда кенг тарқалганлигига тўла
ишонч ҳосил қилинди. Натижада, Сожида саркор, Саттихон Ашурова,
Инобат Ботировалар каби аѐл қизиқлар анъанавий театримиз санъатининг
етук намоѐндалари эканлиги аниқланди. Уларнинг репертуарларидаги –
“Хожимат”, “Домла Эшон”, “Дўппи бозори”, “Паранжи тикувчи чевар”,
номли аѐллар якка ижроси учун мулжалланган томошалар машҳур бўлган.
Ўзининг “Уйланиш”, “Қўқонга бориш”, “Бўқоқ мақтови” номли якка ижро
томошалари билан машҳур бўлган, Сергаза қишлоғида яшовчи – Ҳожибой
қизиқ Солиев эди. Қизиқлар – Абдуллажон Алиев, Эсонбой Исабоевлар ҳам
шулар жумласидан. Муҳсин Қодиров уларнинг ижодий изланишларини
таҳлил қилиб, ўзбек “Бир актѐр театри” узоқ йиллик тарихга эга эканлигини
исботлаган.
Изланишлар натижасида, Фарғона водийсининг анъанавий театрида
ижод қилган 200 дан ортиқ – қизиқ, масхарабоз, қўғирчоқбоз, найрангбоз,
раққос, дорбоз, яллачи каби “Бир актѐр театри” актѐрлари ижодий фаолият
олиб борганлиги аниқланган. Қўқонлик – Комилқори Қулижонов, Очилди
хожи Султонов, Марғилонлик - Усмонқори Раҳимбеков, Охунжон
Ҳузуржонов, Тўйчи Каримов, Иномжон Бадалов (Сўх), Обил Тошпўлатов
(Миндон), Усмонали Ботиров (Яйпан), Тўйчи қори Раҳимов сингари “Бир
актѐр театри” талаблари асосидаги номерларни якка ижро этган актѐрлар
репертуарида – қизиқлик, масхарабозлик, пантомима номерлари мавжуд
бўлган. Улар ижро этган – “Машина”, “Паравоз”, “Хўроз” каби томошалари
пантомима жанрида якка ижро этилган номерлар эканлиги маълум бўлган.
55
Андижонлик – “Зокир қизиқ Овулов билан учрашув бизга катта фойда
келтирди. Зотан, шу маҳалгача бирор ѐзувчи қаламига олинмаган бу қизиқ
олтмиш йилдан буѐн халқни кулдириб келаѐтган етук санъаткор экан.
Учрашувда, қуввайи ҳофизаси бақувват бу кексанинг эсдаликлари асосида –
халқ театри, айниқса, цирк масхарабозлиги репертуарини тўлароқ аниқлашга
катта ѐрдам бера олиши аѐн бўлган эди. Шу сабабли, у кейинроқ Тошкентга
чақириб олинди. Зокир ота XIX аср охири ва XX аср бошида фаолият
юритган цирк труппалари ҳақида, шунингдек, Андижоннинг – Холиқ букри,
Башир қизиқ, Ашир қизиқ, Назир қизиқ каби якка ижрочилари тўғрисида
ажойиб маълумотлар берди. Халқ театри ва цирки бўйича миллий
атамаларни изоҳлашга ѐрдам қилди. Шу билан бирга унинг ижросида халқ
театрининг 24 та асари ѐзиб олинди”. Водийнинг Наманган ҳудудида, 1964
йилларда ижод қилган Мирзарайим қизиқ Мирзатов, ўзининг якка ижролари
билан “Бир актѐр театри” ижодкори ҳособланган. Унинг репетуаридан –
“Судхўрлик”, “Қорилик”, “Туки йўқ ғалва”, “Бўқоқ кампир” каби якка
ижрога асоланган комедиялар ўрин олган. Йўлчивой Иззатиллаев эса –
“Совуқда қотган хўроз”, “Қаролнинг бошидан кечирганлари”, “Эрка ука”,
“Пахта териш” каби кулки – ҳикояларни якка тарибда ижро этган. Зокир
эшон, Тўла масхара, Юсуфжон қизиқ, Мизроб масхара, Ака Бухор каби етук
намѐндалардан – ўзига хос ишбоши, администратор, режиссѐр, муаллим,
ўйинбоши ҳисобланган. Чунки улар – якка ижрода тажрибали, актѐрлик
санъатида намуна, ўзининг ижро услублари эга, бошқалардан ташкилотчилик
маҳорати билан ажралиб турган ижодкорлардир.
Томоша санъатининг барча турларидаги якка ижро усталари ижодига
назар ташласак, уларнинг ҳар бирида ҳудудий ўзига хосликни кузатиш
мумкин. Ҳудудий ҳамда ижродаги ўзига хосликни англаб етган актѐрларнинг
чиқишларида бадиҳагуйлик етакчилик қилган. Чунки, якка ижродаги
бадиҳагўйлик ва унинг таъсирчанлик қудрати азалдан юксак баҳоланиб
келинган. Масалан, Пўлкан ва Ислом шоир, Фозил Йўлдош ўғли, Эргаш
Жуманбулбул ўғли бадиҳагўй бахши-шоирлар ҳисобланган.
56
Юсуфжон қизиқ, Амин бува, Жўрахон Султонов, Абдулхай Махсум
Қозоқов каби сўз усталари ижодида бадиҳа асосий ўрин тутган. Алишер
Навоий замонида, бадиҳа асосан мушоира жараѐнида ва тараққий этгани
тарихдан маълум. Чунки, бадиҳагўйлик – эркин тарзда ижод қилинган ѐки
ижро этилган номернинг ўзига хослигини белгилаши билан бирга шу
дақиқада туғилган шакл услубнинг янги тарзда ўзаро боғланиши натижасида
вужудга келганлиги билан аҳамиятли. Шунинг учун – театр, рақс, мусиқа,
поэзия каби санъат турларида бадиҳа ижодкорлардан юқори маҳорат, бадиий
савияни талаб қилади”.
Хулоса шуки, Муҳсин Қодиров раҳбарлигидаги экспедиция жамлаган
маълумотлар: анъанавий театр тарихини ўрганишга; улардан жуда бой
бадиий мерос қолганлигини англашга; уларни ѐшлар синчиковлик билан
ўзлаштириш зарурати давр талабига айланганлигини билишга даъват қилади.
Достарыңызбен бөлісу: |