Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет20/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

Аннотация
Исследования заслуженного деятеля науки Узбекистана
доктора искусствоведения, профессора Мухсина Кадырова о развитии 
традиционного узбекского театра, его особенностях в региональных театрах. 
Ключевые слова: театровед, драматургия, традиционный театр, 
научные исследования, профессиональный театр. 
Томоша санъати пайдо бўлибдики, унга парвона кишилар ўзларининг 
ҳайрат ва туйғуларини турли усулларда изҳор этишган ва тошлар, матолар 


83 
каби буюмларга муҳрлашган. Мамлакатимиз ҳудудларидан топилган 
археологик топилмалар, бир қанча манбалардаги маълумотлар ўз ўрнида бу 
борадаги мулоҳазаларимизни тўлдиради. Бизга маълумки, ХХ асрнинг 
бошларида М.Беҳбудий, А.Авлоний, Фитрат, Чўлпон, Ҳ.Ҳ.Ниѐзий каби 
маърифатпарварларимиз томонидан профессионал театрга тамал тоши 
қўйилиши бу соҳадаги кўплаб касбларнинг ривож топишига туртки бўлди.
Хусусан, ўзбек театршунослиги соҳасини ҳам театрнинг ѐши билан ўлчанса 
хато бўлмайди.
“Ҳар куни, ҳар соатда фидоий бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-
зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб 
бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш-
ҳақиқий қаҳрамонликдир”
1

Дархақиқат, шундай инсонлар борки, дунѐдаги бор қувончу 
шодликларини илм-маърифат қучоғидан топади ва бутун умрини шу йўлга 
сафарбар этади. Биз тилга олмоқчи бўлган инсон ҳам илм ўчоғида тобланган, 
том маънода ҳаѐтини изланиш ва тадбиқ этиш ишларига бахшида этган 
тадқиқотчи ва тарғиботчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, 
санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳсин Халил ўғли Қодиров 
ана шундай илм-фан йўлида изланган олимлардан биридир. Шуни алоҳида 
айтиш жоизки, Муҳсин Қодировни санъатшунос, театр танқидчиси
этнограф, фольклоршунос, драматург ҳамда кўплаб малакали шогирдлар 
етиштирган устоз-мураббий сифатида яхши биламиз. Айтиш жоизки, 
театршунос олим, устознинг илмий тадқиқотда олиб борган илмий 
изланишларида машаққатли меҳнатининг маҳсулини кўриш мумкин. 
Айтиш жоизки, “Муҳсин Қодиров биринчи галда анъанавий театр 
тадқиқотчиси сифатида қадрли ва мўътабардир. Ўз номзодлик ва докторлик 
диссертациялари, 
ўнлаб 
китоблари 
ва 
мақолалари 
билан 
театр 
фольклоршунослигига асос солган бўлса, 80-90-йиллардаги илмий 
изланишлари туфайли томоша санъатларини яхлит ва ялпи ўрганишдан 
1
Каримов И.А Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б.166.


84 
иборат илмий йўналишни бошлаб берди”
1
. Бу борада, 1981 йилда чоп 
этилган “Ўзбек халқ томоша санъати” китоби қимматлилиги билан қийматга 
эга. Олим мазкур рисоласи орқали фанга илк бора “томоша санъати” 
тушунчасини олиб кирди. Асарда “рақс”, “қизиқчилик”, “қўғирчоқ ўйин”, “от 
ўйин”, “қарсак ўйин”, “аския” каби санъат турлари қамраб олинган бўлиб, 
бир қанча вилоятлар миқѐсидаги илк кўринишлари ва уларнинг ривожланиш 
босқичларининг ўзига хослиги ҳақида сўз юритилади ҳамда турли хил ўйин 
ва аскиялардан намуналар келтирилади. Бундан ташқари китобда Юсуфжон 
қизиқ Шакаржонов, Уста Олим, Мулла Тўйчи, Тошканбой Дарбоз, Ака Бухор 
каби устоз санъаткорларнинг ижодий фаолияти тўғрисида қизиқарли 
маълумотлар келтирилиб ўтилади. 
1958-1970 йиллар мобайнида бутун Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган 
экспедицияларда 300га яқин халқ актѐрларини аниқлаб, 200дан зиѐд томоша 
матнларини ѐзиб олади. Улар билан мулоқотлар ташкиллаштиради. 
Шуларнинг эвазига аънавий театр намоѐндаларининг театрга тамал тошини 
қўйган ижодкорлар юзага келади. 
1
Илмга бахшида умр. Тўплам. – Т.: Академ-хизмат, 2002. – Б.10.


85 
Муҳсин Қодировнинг ижодий, илмий изланишлари истиқлол йилларида 
янада ривож топди. Бу даврда “Темур ва Темурийлар даврида томоша 
санъатлари”, “Бобур нафосати”, “Амир Темур жаҳон тарихида”, “Мозийдан 
таралган зиѐ” каби китоблари майдонга чиқди. Олимнинг ушбу рисолаларида 
ўтмиш тарихига назар ташланади, ўрганилган илмий тадқиқотлари 
натижасида кўплаб маълумотлар таҳлил қилинади.
2006 йилда “Анъанавий театр драматургияси” номли китоби чоп 
этилади. Рисолада келтирилган маълумотлар халқ цирк усталари ва аѐл 
ижрочилар тилидан муаллиф томонидан ѐзиб олинган. Унда 85 та танқид, 
муқаллид, кулки-ҳикояларни ўз ичига олган бўлиб, илк маротаба оғзаки 
драматургия намуналарини кенг ва аниқ ѐритилиниши билан қимматлидир. 
Айтиш жоизки, кўплаб вилоятлар қатори Бухоро ва Хоразмда анъанавий 
санъатнинг қай даражада ривожланганлиги бу соҳада номаълум эди. 
Тадқиқотлари давомида ҳар икки вилоятнинг анъанавий театр ва унинг 
намоѐндалари ҳақида қизиқарли ва қимматли маълумотлар берилади. Шу 
билан бирга, муаллиф оғзаки драматургиянинг яна бир турини танқид дея 
номлайди. Унинг ҳар жиҳатдан такомиллашганлиги ва асосий эътибор 
монолог ва диалогларга қаратилганлиги, ҳукмрон синф вакиллари кулги 
остига олиниши, ижтимоий ҳаѐт воқеаларини акс эттириши орқали 
муқаллиддан фарқ қилишини баѐн этади. Энг аввало, масхарабоз ва қизиқчи 
атамаларига ойдинлик киритиб, уларнинг фаолиятини таҳлилдан ўтказади. 
Бунга мувофиқ мазкур терминларнинг вилоятлар миқѐсидаги мазмун-
моҳияти, истеъмолдаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, Фарғона театрини 
“Қизиқчилик”, Бухоро ва Хоразм театрларини “масхарабозлик” театри деб 
аташни маъқул топади. Бунда асосан масхарабоз ва қизиқчилар 
репертуаридан анъанавий асарлар билан бир қаторда, ѐт маданиятларнинг 
Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши натижасида, уларнинг услубида 
яратилган янги томошалар ҳақида сўз юритилади. Бу томошаларнинг 
шаклланишида цирк томошаларининг ҳам аҳамияти катта бўлганлиги 
назарда тутилади. Бундан ташқари масхарабозлар ва уларнинг санъати 


86 
борасида атрофлича сўз юритилади. Масалан, Бобоѐр, Мизроб, Одил 
Дўпиѐзда каби бир неча масахарабозлар ҳақида тўлиқ маълумот берилар 
экан, улар ташкил этган труппалар ва репертуарларининг ўзига хослиги 
борасида муҳим манъбалар келтирилади. Айниқса, уларнинг ижоди ва ўзига 
хослиги эркак масхарабозчилар фаолияти билан ўзаро солиштирилиб, бир 
қанча вилоятлар санъати Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятлари асосида 
ўрганилар экан, ўша вақтлардаги труппалар фаолияти, ижрочилар таркиби, 
масхарабоз ва қизиқчилар ижро услубининг ўзига хослиги, труппа 
репертуарлари ва улардаги долзарб масалалар ҳақида гапиради. 
Театршунос олим Муҳсин Қодировнинг кўп йиллик ижодий фаолияти 
давомида олиб борган тақдқиқодлари ва изланишларига таянган ҳамда 
керакли ўринларда адабиѐтлардан унумли фойдаланган ҳолда янги ўзига хос 
кўплаб тадқиқотлар яратди. Чоп этилган барча рисолалари ижтимоийлиги, 
соҳавий жиҳатдан самарадорлиги билан ажралиб туради. У халқдан олган 
нарсасини ҳеч қандай бўрттиришларсиз, тизимга солган ҳолда, лўнда ва 
тушунарли тилда яна халққа етказиб беради. Балки шунинг учун ҳам 
адибнинг ижод намуналари бугунги кунга қадар ўз қадрини йўқотмай 
келмоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Муҳсин Қодировнинг 
ижодий бисотида ўнлаб рисолалар ва юзалаб мақолалар бор. Севимли 
санъаткоримизнинг драматург сифатида яратган саҳна асарларида ҳам ўз ўй-
кечинмалари, ҳаѐтий хулосалари акс этиб туради. Унинг ҳар бир ижод 
намунасида инсоннинг фалсафаси, юрак тафти мужассам.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет