Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


расм. Бошқарув жараёнининг чизмаси



бет26/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

2.1. расм. Бошқарув жараёнининг чизмаси

Бошқарувнинг умумий вазифаларидан ҳар бирини изчил кўриб чиқамиз.


Режалаштириш. Режалаштириш бошқарув жараёнининг биринчи, ғоятда муҳим вазифаси бўлади. Агар режавий кўрсаткичлар етарлича асосланмаган бўлсалар, ташкилот кейинги босқичларда қанчалик яхши ишланмасин, натижа паст бўлади. Шунинг учун бошқа-рувнинг сифати режалаштиришнинг тўғри шакллантирилган тамойилларига боғлиқдир.
Режалаштириш вазифаси қуйидаги саволларга жавоб қайта-ришга қаратилган:

  • биз ҳозирги вақтда қаерда турибмиз? Менежерлар ташкилот ҳақиқатдан ҳам нималарга эришиши мумкинлигини аниқлаш учун, ташкилотнинг унинг асосий соҳалари (молия, ходимлар, маркетинг, ИТТКИ) даги кучли ва заиф томонларини баҳолашлари керак;

  • биз қайси томонга ҳаракатланишни хоҳлаймиз? Менежерлар ташкилотнинг атроф-муҳитидаги имкониятлар ва хавфларни баҳолаб туриб, ташкилотнинг мақсадлари қандай бўлиши керак-лигини ва уларга эришишга нималар ҳалақит беришлари мумкинлигини белгилашлари керак;

  • буни биз қандай қилмоқчимиз? Менежерлар ташкилот аъзолари мақсадларга эришмоғи учун нималар қилишлари кераклигини ҳал қиладилар.

Қуйидагилар режалаштиришнинг тамойилларига қирадилар:

    • объектларни уларнинг муҳумликлари бўйича ранжировка қилиниши;

    • режанинг мувофиқлиги;

    • режанинг кўп вариантлилиги;

    • кўрсаткичларнинг иқтисодий асосланиши;

    • стратегик, тактик ва жорий режаларнинг изчиллиги;

    • режалаштиришни автоматлаштирилганлиги;

    • режани ташқи муҳитнинг параметрлари билан мослаш-тирилганлиги;

    • режага бевосита тегишли бўлган шахсларни режалаш-тириш жараёнида иштирок этиши.

Буларга риоя қилиш асосланган режани ишлаб чиқишнинг мажбурий шарти бўлади.
“Режалаштириш” вазифаси кўпинча мақсадни мўлжаллашдан бошланади. Гап шундаки, агар тизимнинг мақсадлари берилмаган, тизимнинг моҳияти асосланмаган бўлса, уларни белгилаш, яъни мақсадни мўлжаллаш энг муҳим вазифа бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет