2.2. Фермер хўжалиги ёки ранчо учун стратегик режа босқичларини шакллантириш8.
Стратегия - бу қандайдир бошқа тарзда эмас, айнан белгиланган тарзда харакат қилиш мажбуриятидир.Шерон М. Остер
Қишлоқ хўжалигини стратегик бошқариш.
Фермер хўжалигини ёки ранчони бошқариш иккита йирик категорияла бўлинади: стратегик ва тактик. Стратегик бошқариш бизнеснинг узоқ муддатли тўлиқ курсининг схема ва механизмларидан иборат бўлади. Тактик бошқариш қисқа муддатли вақт оралиғида қабул қилинадиган чора-тадбирлардан иборат бўлиб, танланган бизнес йўналиш охирига етмаган ҳолатда бизнесни ушлаб туришдан иборат.
Муваффақияни кафолатлаш учун қишлоқ хўжалигида тадбирларни тўғри бажариш учун нима қилиш кераклилигининг ўзи етарли эмаслиги тўғрисида кўп гапирилган. Стратегик бошқарув маълум вақтда махсус бизнес учун тўғри тадбирларни кашф қилишга ҳаракат қилади. Ўтган авлодлар қилгани каби ишларни оддийгина бажариш – охир оқибат фермер хўжалигининг рақобатбардошлигини сақлаб қола олмайди.
Стратегик бошқарув – давомли жараёндир. Бироқ бу жараённи бир қатор мантиқий қадамларга ажратиш мумкин:
Бизнес миссиясини аниқлаш;
Бизнес мақсадларини шакллантириш;
Бизнес ресурсларини баҳолаш (ички);
Ишбилармонлик муҳити (ташқи) кўриб чиқиш;
Мақсадга мос стратегияни аниқлаш ва танлаш;
Танланган стратегияни амалга ошириш ва такомиллаштириш.
Менежмент стратегияси қуйидагиларни аниқлашдан иборатдир:
«биз қаердамиз?»
«қаёққа кетяпмиз?»
Фаолиятимизнинг мақсадлари қандай?»
Мақсадга эришиш йўллари қандай ?»
оптимал йўлни танлаш мезонлари нималардан иборат?
Пировард натижа қандай бўлиши керак?
Стратегик режалаштириш бўлимининг роли ва вазифалари ахборотлар туплаш ва уларни ишлаш, стратегияни хар йили кайта куриб чикиш тизимини яратиш ва келажакда уни бошкаришдан иборат булади. Директорлар кенгаши мухим стратегик йуналишларни курибчикади ва юкори бошкарув тизими тавсия этган стратегик режаларни расмий жихатдан тасдиклайди. Мана шу маросим давомида кенгаш охир-окибатда кабул килинган стратегия учун жавобгар булади.
Директорлар кенгашининг вазифаси - бу барча корхоналар етарли даражада тахлил килиб ва куриб чикилганлигига хамда таклиф этилган стратегик чора-тадбирлар мавжуд вариантлардан энг яхшиси эканлигига ишонч хосил килишдан иборатдир.
Стратегик режалаштиришнинг афзалликлари:
1.Ишни ташкил этишни стратегиянинг «биз нима килиш учун харакат килаяпмиз ва нимага эришяпмиз?» деган асосий аспектга йуналтирилганлигини таъминлаш;
2.Вужудга келаётган узгаришлар, янги имкониятлар ва тахдид солаётган тенденцияларга менежерларнинг янада аник реакция курсатиш зарурияти;
3.Капитал куйилмалар ва персонал сонини кенгайтиришнинг мукобил вариантларини бахолаш, яъни ресурсларни стратегик асосланган ва юкори рентабелли лойихаларга окилона йуналтириш имконияти;
4.Бошкаришнинг барча даражалари рахбарларини карорларини бирлаштириш имконияти;
5.Фаол рахбарликка яхши имкониятлар яратадиган ва узгаришларга пассив реакция курсатиш тенденцияларига каршилик киладиган мухитни яратиш.
Стратегик режалаштиришдан тактик, кейинроқ эса оператив (одатда бир йиллик) режалаштириш келиб чиқади, у етарлича батафсил қурилади. Ушбу режага мувофиқ ташкилот фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича фаолиятнинг ҳажми белгиланади. Ишчи кучи ва капитал киритмаларни жалб қилиш бўйича режалар, маҳсулотни ишлаб чиқариш режалари тузилади. Йиллик режа ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини чораклар ва ойлар бўйича тафсилоти билан аниқлаб беради. Бунда ҳар бир бўлинма ҳар ойда сотишлар ва харажатлар башоратларини аниқлаб олади ва ўз режаларини ушбу аниқлашлар билан мослаштиради.
Корхона фаолиятини оператив режалаштириш кўпинча бизнес-режа асосида амалга оширилади. Бизнес-режада ташкилот риоя қилиш керак бўлган вақт оралиғи маълум бўлиши керак (одатда бир йил).
Бизнес-режа ёрдамида тадбиркор маълум давр ичидаги фаолияти натижаларини баҳолаши мумкин. Бу режадан яна келажакда бизнесни олиб бориш концепциясини ишлаб чиқиш учун фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари қарз берувчилар ва сармоядорлар бизнесга пулларини киритишдан аввал, бизнес-режа билан танишишлари даркор. Бунда улар тадбиркорнинг ишга доир обрўси, қарзга хизмат кўрсатиш бўйича пул оқимлари, кафолатларни таъминланиши ва шахсий сармоянинг улушига эътибор қаратишлари керак.
Бизнес-режалар асосан қуйидаги бўлимларга эга бўладилар:
- маҳсулот ва хизматлар;
- маркетинг;
- ишлаб чиқариш режаси;
- бошқарув ва ташкил қилиш;
- сармоя ва компаниянинг юридик шакли;
- молиявий режа.
Менежер ишини режалаштириш ва ташкил қилишда махсус қуроллардан фойдаланилади.
Достарыңызбен бөлісу: |