Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари



бет46/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Тўртинчи босқичда Ферма ва ранчо режасининг ҳар бир бўлимини ишлаб чиқиш учун зарурий ахборотларни тўплаш амалга оширилади. Бу режалаштиришнинг энг муҳим сермеҳнат қисми ҳисобланади. Ахборотлар манбаи сифатида тармоқнинг махсус ахборотномаларидан, лойиҳа ташкилотлари меъёрларидан, таҳлил билан шуғулланувчи махсус фирма хизматларидан, статистика идоралари материалларидан, махсус тадқиқотлар ва кузатишлардан, юқори малакали иқтисодчилардан, маслаҳатчилардан ҳамда Ферма ва ранчонинг ички муҳити ва ўз ишини яхши биладиган Ферма ва ранчо ходимларидан фойдаланиш мумкин.
Режалаштиришнинг бешинчи босқичи - бевосита Ферма ва ранчо режаси бўлимларини ишлаб чиқиш ва уни ягона хужжат сифатида расмийлаштириш.
3.5.Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқишни бошқариш16
Бошқарув фаолияти меҳнат жараёнининг хилма-хил жиҳатларидан бири бўлиб, унга хос бўлган барча элементлардан – меҳнат предмети, меҳнат воситалари, меҳнат ва унинг натижаларидан иборат бўлади.
Ҳар қандай мақсадга йўналтирилган фаолият, шу жумладан бошқарув фаолиятининг асосини ҳам табиат, жамият ва тафаккурнинг объектив қонуниятлари ташкил этади.
Ферма ва ранчони бошқариш кенг қамровли фаолият бўлиб, унинг таркибига қуйидаги элементларни киритиш мумкин:

  • бошқарув механизми (умумий қонуниятлар, тамойиллар, мақсад ва вазифалар, усуллар);

  • бошқарув таркиби (бошқарув органлари, мутахассис ходимлар, техник воситалар ва бошқа);

  • бошқарув жараёни (қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш, бошқарув технологияси ва тартиби, ходимлар фаолиятини ташкил этиш).

Ферма ва ранчодаги бошқарув вазифаларини бажаришга ташқи ва ички омиллар ўз таъсирини кўрсатади.
Ички омилларга Ферма ва ранчо ҳажми, ресурсларни тақсимлаш, технологик қуролланиш даражаси, меҳнатни ташкил этиш усуллари, ишлаб чиқариш харажатлари ва баҳо сиёсати каби дастаклар киради. Бу омилларни маълум даражада олдиндан режалаштириш ва назорат қилиш мумкин.
Ташқи омиллар Ферма ва ранчодан ташқаридаги муҳит таъсирида вужудга келади. Улар қаторига бозор конъюктураси ва рақобат муҳити, мол юборувчи ва истеъмолчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари, табиий-иқлимий шарт-шароитлар, сиёсий ва ижтимоий омиллар, ҳуқуқий-меъёрий база ва давлат бошқаруви каби омиллар киради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет