Бошқарув функциялари – бошқарув фаолиятининг мақсадга йўналтирилган таркибий қисмларидан биридир. Замонавий бошқарув назарияларида унинг қуйидаги функциялари ажратиб кўрсатилади:
бошқарув объектига оид ахборотларни йиғиш, сақлаш, тизимга солиш ва қайта ишлаш;
йиғилган ахборотларни оператив ва молиявий ҳисоботлар ёрдамида таҳлил этиш;
жорий ва истиқболли режалаштириш;
Ферма ва ранчонинг ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий ва инвестицион фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
рақобат муҳитида Ферма ва ранчонинг яшовчанлигини таъминловчи молиявий ва маркетинг фаолиятини ташкил этиш;
меҳнатни ташкил этиш, мажбуриятларни тақсимлаш ва бошқариш;
назорат ва тартибга солиш.
Ферма ва ранчо режасининг асосланганлиги ва ишончлилиги ўзаро боғлиқ бўлган ва бир-бирини тўлдириб турувчи жараёнлардир. Ферма ва ранчо режасининг асосланганлик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг ишончлилиги, талаб қилиниши ва фойдалилиги ҳам шунчалик юқори бўлади. Бунинг учун бизнесни режалаштириш жараёнини бошқариш зарур бўлиб, у қуйидагиларга имкон беради:
фермер хўжалиги фаолиятининг муайян йўналишларини, мақсадли бозорлар ва хўжаликнинг улардаги ўрнини аниқлаш;
фермер хўжалигининг қисқа ва узоқ муддатли мақсадларини, шунингдек, уларга эришиш тактика ва стратегияларини ифодалаш;
танланган ҳар бир стратегия учун жавобгарларни белгилаш;
фермер хўжалигининг иқтисодий ҳолатини ҳамда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган мос келувчи моддий, молиявий ва бошқа ресурслар ҳолатини баҳолаш;
истеъмол бозорига чиқарилувчи маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми ва номенклатурасини аниқлаш ҳамда бир вақтнинг ўзида уларни яратиш ва сотиш харажатларини аниқлаш;
кадрларни танлаш, уларнинг белгиланган мақсад ва вазифаларни бажаришга мос келишини баҳолаш, мос келувчи ҳар бир тармоқда ходимлар меҳнати маҳсулдорлигини рағбатлантириш учун зарур шароитлар яратиш;
Ферма ва ранчо режасини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган қийинчиликлар ва «кўзга кўринмас» тўсиқларни олдиндан кўра билиш.
Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқиш жараёнида фермер хўжалиги раҳбарининг иштирок этиш даражаси муҳим аҳамият касб этади. Ферма ва ранчо режасини тайёрлашда раҳбарнинг шахсан иштирок этиши шунчалик муҳимки, хорижий амалиётда кўплаб банклар, инвестиция жамғармалари ва бошқа шу каби муассасалар Ферма ва ранчо режаси Ферма ва ранчодан ташқарида маслаҳатчилар томонидан тайёрланиб, раҳбарият томонидан фақат имзоланган ҳолатлар маълум бўлиб қолганда, умуман бу Ферма ва ранчоларнинг тақдимномаларини кўриб чиқишга ҳам қабул қилмайдилар.
Бироқ бу Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқишда маслаҳатчилар хизматларидан фойдаланмаслик керак дегани эмас, аксинча, экспертларни бу ишга жалб қилиш қўллаб-қувватланади. Гап бу ерда бошқа нарса ҳақида бормоқда – Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқиш фермер хўжалиги раҳбарининг ёки ўз ишини очмоқчи бўлаётган шахснинг шахсан иштирок этишини талаб қилади. Ишга киришар экан, у биринчи навбатда келгуси фаолиятни моделлаштиради ва унинг мақсадга мувофиқлигини текширади, иккинчидан, мўлжалланаётган ишлаб чиқаришнинг (бизнеснинг) барча ижобий ва салбий натижалари учун жавоб беради, учинчидан эса, бажарилган ҳисоб-китоблар ва ҳар бир кўрсаткичларнинг аҳамиятини яхши ва аниқ билади.
Масалан амалиётда шундай ҳолат кузатилганки, қандай ва қанча маҳсулотлар ишлаб чиқарасиз деб сўралганда фермер хўжалиги раҳбари аниқ бир жавоб бера олмаган ва бу иш билан ходимлар шуғулланган, бу уларнинг иши деб жавоб берган.
Генри Минуберг «Бошқарув меҳнати табиати» китобида ёзишича: «жамиятда деярли ҳар бир иш ихтисослашув ва концентрацияни талаб қилади. Раҳбар ўз ишида бундай бир хилликни кутишга ҳақли эмас. Аскинча, унинг фаолиятига қисқа муддатлилик, турли-туманлик ва бўлинишлик хосдир»17. Бунга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Ферма ва ранчо режаси ва унинг бўлимлари одатда фермер хўжалиги мутахассислари томонидан тайёрлансада, раҳбариятнинг чуқур билимга эгалиги Ферма ва ранчо муваффақиятли фаолиятининг асосий омили ҳисобланади.
Бошқарув жараёнида Ферма ва ранчо режасининг асосланганлиги ва ишончлилигидан ташқари уни ишлаб чиқиш агротехника тадбирларининг ўз вақтида амалга оширилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бозор шароитида, истеъмолчилар талаби тез-тез ўзгариб турган бир пайтда режалаштириш тизимида ўтмишдаги каби хатоларга йўл қўйиш мумкин эмас (Ферма ва ранчолар якуний режаси йил бошида эмас, йил ўртаси ва ҳатто охирига бориб тугалланган). Бундай режалар, табиийки, расмиятчилик характерига эга бўлиб, Ферма ва ранчо ривожланишининг белгиланган стратегиясини амалга оширишга хизмат қилмаган.
Шу сабабли Ферма ва ранчо режасини ўз вақтида ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ферма ва ранчода бошқарув сифатининг баҳолаш кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. Ферма ва ранчо режасини ишлаб чиқиш муддатларининг чўзилиб кетиши ғоянинг эскириши, ҳомийлар ва кредиторларнинг кетиб қолиши, вақт ва ишлаб чиқаришда агротехник тадбирларниўз вақтида амалга оширилмасигига, ишлаб чиқариш қувватиларининг йўқотилишига, ишлаб чиқаришнинг сусайишига олиб келади.
Шундай қилиб, Ферма ва ранчо режасини тайёрлашнинг асосланганлини, ишончлилиги ва ўз вақтидалиги Ферма ва ранчо муваффақиятининг гаровидир. Ўз вақтида хориж амалиётида 195 та товарларининг муваффақияти ва муваффақиясизлиги сабаблари таҳлил қилинган ва чоп этилган (Американинг «Форчун» журнали ҳар йили саноатнинг 33 тармоғида танлаб олинган 300 та компаниянинг рейтингини аниқлаб боради). Уларнинг 102 тасида фирмалар муваффақиятга эришган бўлса, 93 тасида бунинг акси кузатилган. Муваффақиятга эришишнинг учта асосий омили аниқланган:
товарнинг рақобатчилар товарларидан устунлиги ва унинг истеъмолчилар томонидан қабул қилиниши;
фирманинг маркетинг «ноу-хау»лари, яъни бозорни, харидорлар хулқ-атвори, янгиликларни қабул қилиш ва амалга ошириш суръати, товарнинг ҳаётийлик даври ва бошқаларни энг яхши тушуниши;
фирманинг технологик «ноу-хау»лари, яъни илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш ўртасидаги алоқанинг юқорилиги.
Бироқ ортиқча чақириқлар, хориж тажрибаларини тарғиб қилишнинг ўзи билан Ферма ва ранчо режасининг мазмунини, уни ишлаб чиқиш жараёнини бошқаришни яхшилаш мумкин эмас. Имконият реал воқеликка айланиши ҳамда Ферма ва ранчо режасилар Ферма ва ранчолар ҳаётида энг ҳаётий восита бўлиши учун аввало фан-техника тараққиёти билан ҳамнафас қадам ташловчи, юқори малакали ва ўз вақтида тўғри қарор қабул қилиши мумкин бўлган ишбилармон кишилар керак. Бюрократия ва расмиятчиликдан йироқ, ишлаб чиқаришни ривожлантириш манфаатларини миллий иқтисодиётнинг ривожланиши билан, жамоа мафаатларини ҳар бир меҳнаткаш манфаатлари билан боғлай олувчи мутахассис ва раҳбарлар керак бўлади. Айнан шундай кишилар Ферма ва ранчо режасилар тайёрлашнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва ўз вақтидалигини таъминлашга эришадилар ва ўз навбатида бизнесни режалаштириш фаолияти учун кенг имкониятлар очадилар.
Назорат саволлари:
Режалаштириш деб нимага айтилади?
Режалаштиришниниг мақсадини тушунтиринг.
Режалаштиришнинг вазифаларн нималардан иборат?
Режалаштиришнинг тамойилларини айтинг.
Режа тузиш учун керакли ҳужжатлар.
Режалаштиришда қайси иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил эти- лади?
Режалаштиришнинг таркибий қисмларини айтинг.
Лойиҳанинг мазмуни, мақсади ва имконият даражасидаги самарадорлик қандай режалаштирилади?
Бизнес режада корхона ҳақида қанақа маълумотлар келтири- лади?
Бизнес режада товар маҳсулоти ёки кўрсатиладиган хизмат турларининг таърифи.
Достарыңызбен бөлісу: |