Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Ферма ҳажми, йиллик савдо



бет54/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Ферма ҳажми, йиллик савдо
5.5-жадвал

Элемент.


$ 40.000дан$ 99,999га

$ 100,000дан $249,999га

$ 250,000 ёки ундан кўп.



Иш ойлари.

7,6

10,8

18,7



Ишлаб чиқариш қиймати.

$ 150,068

$ 195,124

$ 360,624

Ҳосил майдони меҳнат қиймати.

$ 76,24

$ 53,96

$ 40,20

Киши бошига ҳосил майдони.

358

444

703

Аёва фермалари, 2005 Ферма Ҳажми меҳнат самарадорлиги
Манба: 2005 Аёва Фермаси харажатлари, Аёва штати университети эхтенсион нашри ФМ-1789, 2006.


5.3. Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган инсон ресурслари миқдори ва сифатини ўлчаш ва меҳнат самарадорлигини ошириш.


Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кўлами кенгайиб маҳсулот етиштириш хажми ортиб боришига қарамай, дунё аҳолисини муайян қисми тўйиб овқат емайди, бир неча юз миллионлаб аҳоли оч қолади. 2002- йилга келиб жаҳон аҳолиси 6 млрд. нафардан ортиб кетди. Бу кўрсаткич йил сайин ортиб бормоқда. Уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш учун ҳар йили озиқ-овқат етиштириш кўламини 3-4% га ошириб бориш керак. Дунё миқёсида олинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 25% и жаҳон аҳолисининг 5%қисмини ташкил қилувчи АҚШ ликлар хиссасига тўғри келади. Яъни АҚШда озиқ-овқат маҳсулотлари ўз эҳтиёжидан ортиқ етиштирилади. Ушбу кўрсаткичдан келиб чиқиб айтиш мумкинки жаҳон миқёсида АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий экспортиёридир.
Америка Қўшма Штатлари энг йирик капиталистик мамалакат хисобланиб, жаҳон империализм тизимининг таянчидир. Мамалакат қишлоқ хўжалигининг сермаҳсулдорлиги, техника билан юқори даражада таъминланганлиги, ёлланма иш кучидан кенг фойдаланиши билан ажралиб туради. АҚШда қишлоқ хўжалиги фаолиятининг барча соҳаси “Озиқ-овқат мажмуаси” деб юритилувчи ягона тармоққа бирлаштирилган. Мажмуа қуйидаги 3 асосий вазифани бажаради:
1- Қишлоқ хўжалиги учун меҳнат воситаларини яратиш;
2- Қишлоқ хўжалиги; 
3- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланади. 
1870 – йилда 70 – 80% АҚШ аҳолиси қишлоқ хўжалигида банд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб, АҚШ озиқ овқат мажмуида мамлакатдаги меҳнат ресурсларининг 12% банд, шундан атиги 3% и қишлоқ хўжалигида банд. Бу шуни англатадики, 1 йилда америкалик 1 та фермер 129 кишилик қишлоқ хўжалик маҳсулотини ишлаб чиқаради, шундан 94 та АҚШлик, 35 та чет эллик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланади. АҚШда озиқ-овқат мажмуи юқори даражада ривожланган маркетингга эга.
Юқорида таъкидланганидек АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича жаҳоннинг асосий экспортиёри ҳисобланади. Яъни буғдой экспортининг 45%и, маккажўхори дониннг 55%и, арпанинг 10%и, пахтанинг 33%и унинг хиссасига тўғри келади ва ҳар йили жами 140 – 150 млрд. долларлик бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. 
Мамалкатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнида иқлим шароитлари ва қишлоқ хўжалик экинларидаги тафовутлар туфайли турли раёнларда ихтисослашув юзага келган. Маккажўхори дони 48 штатда, мош асосан 5 штатда, буғдойнинг 72%и асосан 6 штатда, картошканинг 50%и Айдаҳода, Мен ва Вашингтон штатларида етиштирилса, Калифорния штати мамлакат бўйича етиштириладиган помидор маҳсулотининг 90% улушига эгалик қилади. Умуман олганда АҚШ да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумладан, мева, полиз ва сабзавот экинлари, чорвачилик маҳсулотларини санитария-гигиения талаблари даражасида сақлаш учун омбор ва музхоналар етиб ортади. Масалан қишлоқ хўжалиги учун 1 дона маҳсус автомобилнинг ўзи бир вақтда 80 бош қорамол, 260 бош чўчқа ва 6 минг бош паррандани ташиш имконига эга.
АҚШда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан асосан оилавий фермерлар шуғулланишади. Улар мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги кўрхонларнинг 99%ни ташкил этадилар ва мамлакатда етиштириладиган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотни 93%уларнинг хиссасига тўғри келади. Мамлакатда 2.2 миллионга яқин фермерлар 373 миллион гектар майдонда фаолият юритади. 1 фермер ўртача 170 гектар майдонга эга. Шундан 350 минга яқин фермер ёғли ва донли экинлар етиштириш билан, иссиқхона иши, кўчатлар ва гуллар етиштириш билан 95 минг, чорвачиликнинг гўшт йўналишида эса 664минг, сут, тухум ва паррандачилик маҳсулотларини етиштириш билан эса қарийб 120минг фермер фаолият юритмоқда.
АҚШ фермерларининг сони кейинги 10 йилликларда сезиларли даражада камайди. Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўсиш тенденсияси кузатилмоқда. Бундай натижаларга қайси омиллар эвазига эришилаётгани аниқлаш муҳим албатта. Мисол тариқасида қишлоқ хўжалиги тармоқларидан бири – сутчиликни олишимиз мумкин.
1994- йилдан кейинги даврда чорвачилик билан шуғулланувчи фермерлар сони 42% га қисқаргани ҳолда, сут ишлаб чиқариш 11% га ўсди. АҚШда сут ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларни Калифорния, Ню Ёрк ва Пенсилвания штатлари эгаллайди. Мамлакатда асосан йирик шохли қорамолнинг сутдор Голштин зотли сигирлар кенг тарқалган бўлиб, АҚШ миқёсида 1 бош сигирдан соғиб олинган сутнинг ўртача миқдори 7710 кгни, ёғлилиги эса ўртача 3.68% ни ташкил этади. Сут таъминотидаги юқори натижаларга ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилиш, жараённи автоматлаштириш ва комплекс механизациялаш ҳамда самарали ишлаб чиқариш менежменти туфайли эришилмоқда. 
Ендиликда АҚШда паррандачилик, гўшт, сут, дон экинлари ва бир қанча бошқа ўсимликлар етиштириш тармоқлари саноат негизига кўчирилган. Қишлоқ хўжалигининг саноатлаштирилиши, ишлаб чиқариш кучларининг саноат даражасига кўтарилиши, қишлоқ хўжалигининг эндиликда ўз мустақиллигини йўқотишига олиб келди ва тармоқлар мажмуининг ажралмас қисми бўлиб қолди. У агробизнес, агросаноат мажмуи номини олди.
Механизацияни юксак даражадалиги фан ютуқларидан кенг фойдаланиш ва тор доирада ихтисослашишни тақозо этади. Бундан ташқари АҚШ да аграр корхоналарнинг кооперацияларга бирлашуви кенг тарқалган. Фермерлар ўзаро ва бошқа корхоналар билан кооперативларга бирлашади. Бундай кооперативларнинг алоҳида хусусиятлари шундан иборатки унинг мақсади фойда олиш эмас, балки аъзоларнинг турли эхтиёжларини қондиришдир, масалан кооперативлар ўз аъзоларининг ем, ўғитлар, зооветеринария ва бошқа воситаларни сотиб олишда харажатларни минималлаштириш учун тузилади. Кооперациялар бундан ташқари уларнинг транспорт, маркетинг ва бошқа харажатларини ҳам қисқартиради. Фермер ўз эхтиёжига мос равишда бир неча кооперативларга аъзо бўлиши мумкин. Шу билан бирга АҚШ фермерларининг илмий асосланган интенсив технологиялардан фойдаланишини “Екстеншн” деб номланган умуммиллий маслаҳат хизматисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Агентлик аграр фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан бўгловчи самарали бўгин сифатида намоён бўлади. АҚШнинг деярли барча худудларида мазкур хизмат офислари мавжуд бўлиб, уларда қишлоқ хўжалигининг аниқ соҳаси бўйича малакали мутахасислар фаолият юритадилар ва фермерларни энг янги илмий ишланмалар, уларни ахборотда қўлланиши ва мавжуд муаммолар юзасидан бепул маслаҳат хизматларини кўрсатади. Агентликнинг хизматлари бепул, харажатлар АҚШ давлат бюджети тамонидан қопланади.
Шундай қилиб АҚШ қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни тўғри ташкил эилиши, фан-техника ютуқларидан самарали фойдаланиш, хўжаликларни йириклаштиришни талаб этадиган саноатлашиш соҳани юқори даражада ривожланишига, мамлакат аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлабгина қолмай, балки маҳсулотларни ташқи бозорга кўп миқдорга чиқарилишига эришилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан холда АҚШда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг илғор тажрибасини қўллаш ва уни аграр фан ва таълим билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ривожланаётган мамлакатлар учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет