Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Тингловчилар билиши керак



бет79/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Тингловчилар билиши керак: иқтисодий онг; иқтисодий хулқ; иқтисодий мотив.
Тингловчилар амалга ошириши керак:

  • муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради;

  • ғояларни илгари суради;

  • маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади;

  • ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради;

  • маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

Тингловчилар эга бўлмоғи керак: коммуникатив кўникмаларга; тақдимот кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар таҳлил қилиш кўникмаларига.
Манбалардан фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Ўқитишнинг интерактив усуллари. Монография, дарслик, ўқув қўлланма, интернет манбалари ва бошқалар.
Кейс тавсифи: Мазкур кейс хўжаликларда бошқарувни ташкил этиш тоифасига киради ва сюжетсиз ҳисобланади. Ушбу кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳасиз бўлиб, вазият даврий кетма – кетликда ўтмишдан бугунги кун тартибида баён этилган. Кейснинг асосий объекти хўжалик бошқарувига йўналтирилгандир. Бу ташкилий институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган. Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган.
Ушбу кейсдан “Агроресурс”, “Агроконсалтинг” ва “Агробизнес” фанларида фойдаланиш мумкин.

КИРИШ

“Қишлоқ хўжалигида менежмент” фанидан муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотда rейсга асосланган ўқитиш технологияси асосида ишлаб чиқилган. Кейсга асосланган ўқитиш технологиясининг асосий мақсади ушбу технология амалий вазиятларни ҳал этиш жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни мустаҳкамлашга, муаммоларни таҳлил қилиш ва қирраларни якка тартибда ёки гуруҳларда қабул қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятлари, мантиқий фикрлаш, нутқ ва муҳит шароитларига мослашиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда қарорларни мустақил қабул қилишга ва ўз-ўзини назорат қилишга ёрдам беради.


Иқтисодни ривожлантирувчи асосий куч бу – инсондир. Инсон яшаши, камол топиши ва маълум бир фаолият билан машғул бўлиши, ҳаётий эҳтиёжлари – кийим – кечак, озиқ – овқат, уй – рўзғор буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эҳтиёжлар учун зарур бўлган пул даромадларини қаердан, нима ҳисобига топиш керак деган муаммоларга дуч келади. Демак, бугунги кунда бизлар иқтисодий билимларга эга бўлишимиз, иқтисодий онгни янада ривожлантирмоғимиз зарур. Иқтисодий билим ўз ичига иқтисодий тушунчалар, иқтисодий қонуниятлар ва иқтисодий структурани қамраб олса, тежамкорлик тарбияси эса иқтисодий ҳаётга бўлган муносабатларни шакллантиришга қаратилган бўлади.
Тингловчиларларда пул тежамкорлиги тарбиясини шакллантириш ақл-заковат билан мустақил хаётга тайёрлаш, иқтисодий онгни шакллантиришга имкон яратади.
Бугунги куннинг бош муаммоси бу чекланган ресурслар шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш, ҳамда шу билан бирга бошқарув қарорларини оптималлаштиришни ўргатишдир.
Кейсда масаланинг ечими орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:

  • мазкур мавзу бўйича билимни чуқурлаштириш;

  • индивидуал ва гуруҳларда муаммонинг ечими таҳлилини ва қарор қабул қилиш кўникмаларини ишлаб чиқиш;

  • мантиқий фикр юритишни жонлантириш;

  • мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • ўқув маълумотларни ўрганиш даражасини текшириш.

  • тингловчиларларда пул тежамкорлигини шакллантириш усулларини ўрганиш



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет