Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва тавсияномалар
|
1. Кейс ва унинг ахборот таъминоти билан танишиш
|
Аввало кейс билан танишинг. “Иқтисодий психологиянинг предмети ва долзарб муаммолари” ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг
|
2. Берилган вазият билан танишиш
|
Маълумотларни яна бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацга ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейсдаги муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган асосий тушунча ва ибораларга диққатингизни жалб қилинг.
|
3. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш
|
Асосий муаммо ва кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг. Қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг:
1-муаммоли вазият: “Хўжаликларда миллий ва хорижий бошқарувнинг муаммолари”
Саволлар:
Хўжалик бошқарувида аннавий бошқарувнинг афзал ва заиф томонлари.
Хўжалик бошқарувида, хорижий тажрибанинг аҳамиятли томонлари.
2-муаммоли вазият: “Бошқарув жараёни ва вазифалари”
Саволлар.
Бошқарув жараёни ва бошқарув вазифалари фарқи нимада?
Бошқарув жараёнларини рационал ташкил қилишнинг шартлари нималардан иборат?
3-муаммоли вазият: “Бошқаришда анъанавий ва замонавий бошқарувлар бўйича таклиф”
Саволлар:
1. Бошқарувнинг мотивация усуллари.
2. Стратегик бошқарувни муваффақиятини кафолатлаш.
Асосий муаммо нимага қаратилганини аниқланг. Муаммо остидаги муаммолар асосий муаммо билан қандай ўзаро боғлиқлигига изоҳ беринг. Муаммонинг асосий мазмунини ажратиб олинг. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш – объектнинг ҳолатини аниқланг, асосий қирраларига эътибор қаратинг, муаммоли вазиятнинг ҳамма томонларини таҳлил қилинг. Хўжалик бошқаруви предмети билан боғлиқ томонларни кўрсатиб беринг.
|
. Муаммоли вазиятни ечиш усул ва воситаларини танлаш ҳамда асослаш
|
Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатларни излаб топиш мақсадида қуйида тақдим этилган “Муаммоли вазият” жадвалини тўлдиришга киришинг. Муаммони ечиш учун барча вазиятларни кўриб чиқинг, муқобил вазиятни яратинг. Муаммонинг ечимини аниқ вариантлардан танлаб олинг, муаммонинг аниқ ечимини топинг. Жадвални тўлдиринг. Кейс билан ишлаш натижаларини ёзма шаклда илова этинг
|